Telegram Web Link
🍃ЛАВР БАРГИ 20 ХИЛ КАСАЛЛИККА ДАВО


ЛАВР барги қуйидаги касалликларда шифо бағишлайди.

1. Туз тўпланиши.
2. Қонда қанд миқдорининг ортиши.
3. Тиш оғриғи.
4. Стоматит.
5. Бош оғриғи.
6. Қандли диабет.
7. Туберкулоз.
8. Бўғим касалликлари.
9. Ширинча касаллиги.
10. Қулоқ касллиги.
11. Кўкариш.
12. Эт узилиши.
13. Синиш ва чиқишлар.
14. Гайморит.
15. Сурункали холецистит.
16. Ошқозон-ичак касалликлари.
17. Ревматизм.
18. Семизлик.
19. Жиғилдон қайнаши.
20. Иммунитет пасайганда.


ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК

Ортиқча вазндан халос бўлиш учун. 1 литр сувга 10-15дона лавр япроғи солиб, 15 дақиқа қайнатилади.  Совигач, ундан кунига 1 маҳал эрталаб оч қоринга 1 стакан ичиб турилади.  Натижаси 1 ҳафтадаёқ билинади.

Туз тўпланишида.  Ярим литр қайноқ сувга 10-12 дона қуритилган лавр япроғи солиб дамланади ва 6-7 соат давомида тиндирилади. Анашу дамламадан кунига 3 маҳал бир неча қултумдан ичилади. Муолажа 3 кун давом эттирилади.

Бўғим оғриғида. 20-30 дона лавр барги 2 стакан сувга солинади ва 5 дақиқа давомида қайнатилади.  Сўнгра термосга солиб 3-4соат тиндирилади. Му дамлама майда-майда қултумлаб кун давомида ичиб тугатилади.  Муолажа 3 кун давом эттирилади.

Қандли диабетда. 10 дона лавр япроғи 3 стакан қайноқ сувда дамланади. Сўнгра кунига 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.

❗️ЁДДА ТУТИНГ
Қандли диабетнинг сўнгги босқичида, буюрак ва жигар хасталикларида бу маҳсулотдан фойдаланиш мумкин эмас.


Telegram | Instagram | Youtube
6👌1
Қон қуюқ бўлса, қон айланиши секинлашади, ҳаётингиз хавф остига қўйилади!


Нима бўлиши мумкин?
☝️ Тромблар
☝️ Инсульт
☝️ Инфаркт

☝️Асосий сабаблар:
– Кам сув ичиш
– Қандли диабет
– Ёғли овқатлар
– Стресс ва камҳаракатлик


Ечим бор!
✔️ Ҳар куни хом пиёз, лимон, чеснок истеъмол қилинг
💧 Танангиз ҳар 1 кг учун 30 мл сув ичинг
(Масалан: 70 кг × 30 мл = 2,1 литр сув)
✔️ Қон текшируви (коагулограмма) – йилда 2 марта шарт!

🔥 Бонус маълумот:
Қон қуюқлашганда қўл-оёқда муваққат музлаб қолиш, оғриқ ва оғирлик ҳисси кузатилиши мумкин. Буни кўпчилик билмайди!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
5
Зардоб – табиат берган шифо!


✔️ Ичаклар тозаланади, микрофлора тикланади.
✔️ Озишга ёрдам – метаболизм тезлашади, ортиқча суюқлик чиқади.
✔️ Иммунитет кучаяди – антиоксидант ва фойдали бактерияларга бой.
✔️ Жигарга ёрдам – ҳужайралар қайта тикланади.
✔️ Терига фойдали – угри ва яллиғланишга қарши.
✔️ Суяк ва бўғимлар мустаҳкамланади – кальций ва магний манбаи.

Қабул қилиш тартиби:
👉 Эрталаб, оч қоринга 1 стакан
👉 10-14 кунлик курс қилиб ичиш тавсия этилади.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
2
💥Танадаги салбий қувватни чиқариш учун...


🌳 Ҳовлингиздаги танаси йўғонроқ дарахтни қучоқланг.
Танангиздаги барча салбий қувватни дарахт ўзига сингдириб олаётганини ва сизга янги ҳаётий қувват бағишлаётганини ҳис қилинг.

🫀Юрагингизда йиғилиб турган, ҳеч кимга айтолмайдиган гапларни тош бўлагига айтинг. Ҳаммасини миридан-сиргача тўкиб-сочинг ва тошни оқар сувга оқизинг.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
6👍5
☘️ ШАФТОЛИ БАРГИ


👉 Қуритилган шафтоли гули
билан кўк чойни 1:2 нисбатда аралаштириб, 7 дақиқа дамланади. Кейин ҳар куни 3 маҳал таомдан олдин ичилади.
Бу дамлама қанд миқдорини меъёрида ушлашга ёрдам беради.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос


Telegram |Instagram | Youtube|
1
🔥ЖАҲЛ ЧИҚСА, ТАНАМИЗДА НИМА СОДИР БЎЛАДИ?


Инсон жаҳл отига минганда:

✔️ Киши танасида гормонлар миқдори кўпаяди. Натижада юзага келадиган метаболизм жараёни қон босмини кўтаради;
✔️ Бош оғриғини юзага келтиради;
✔️ Ошқозонда овқат ҳазм бўлишини қийинлаштиради.
✔️ Ва ҳаттоки, терида экзема пайдо бўлишига олиб келади.
✔️ Шу билан бирга юрак қисиши, нафас бўғилиши сингари хасталикларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
✔️ Натижада тананинг иммун тизими ишдан чиқади, баъзи ҳолларда эса организмда ҳатто саратон хасталигининг дастлабки унсурлари пайдо бўлади.

❗️ Шундай экан, ҳар қандай вазиятда энг аввало асабни сақлашга харакат қилинг.

  Telegram | Instagram | Youtube
5
Кулиш ва уйқу — табиий шифо манбаи!

Илмий тадқиқотларга кўра, чин дилдан кулганингизда ва етарлича ухлаганингизда организмда окситоцин деган гормон ажралади.

Бу модда стрессни камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди ва оғриқни табиий равишда енгиллаштиради.
Кулиш – иммунитетни кучайтиради.
Уйқу – мия фаолиятини тиклайди ва гормонал мувозанатни таъминлайди.

Шунинг учун:
Ҳар куни кўпроқ кулинг, яхши ухланг – табиат сизнинг энг яхши шифокорингиз!

Telegram | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭРКАКЛАРНИНГ ЖИНСИЙ ЗАИФЛИГИ-АЖРИМГА САБАБ!


Telegram | Instagram | Youtube
3
​​​​АЁЛИМ ИШЛАМАЙДИ

Эр ва психолог ўртасида суҳбат


— Муаммоингиз нима?
— Чарчоқ ва оғир иш.
— Нима иш қиласиз?
— Банкда ҳисобчи.
— Аёлингиз нима иш қилади?
— Ишламайди. Фақатгина уй бекаси.
— Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди?
— Аёлим. Чунки, у ишламайди-да.
— Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз?
— Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади.
— Болаларни мактабга ким олиб боради?
— Аёлим. Чунки, у ишга бормайди.
— Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз?
— Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан.
— Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади.
— Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди.
— Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, қўлқопсиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан малолланмайдиган, шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни «бекорчи» дейилади.


🔔
Telegram   | Instagram | Youtubе
10👍7
Ёшликни сақлашни хоҳласангиз – чия уруғини кундалик одатга айлантиринг!


Таниқли олимлар таъкидлашига кўра, чия уруғи доимий истеъмол қилинса:
– Терини тароватли ва ёш сақлайди
– Танани эрта қаришдан ҳимоя қилади
– Ичакни тозалайди, қон босимини барқарорлаштиради
– Стрессни камайтиради, уйқу сифатини яхшилайди

Нима учун?
Чунки у:
– Омега-3 га жуда бой
– Кучли антиоксидант ҳисобланади
Кальций, магний ва темир манбаи

Қандай истеъмол қилиш керак?
1 қошиқ чия уруғини сувга солинг, 15 дақиқа кутинг. Шишганидан кейин ичинг. Салат, йогурт ёки смузига ҳам қўшиш мумкин.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
👍63
4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРАКА КИМГА ЎТИБ КЕТДИ?



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3🔥1
​​“ХЎЖАЛАР" ВА "ЭШОНЛАР” БОШҚА ОДАМЛАРДАН УСТУНМИ?

САВОЛ
: - “Хўжалар" ва "Эшонлар” ўзларининг қайсидир жиҳати билан бошқа одамлардан устунми?

ЖАВОБ:
- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида хўжа, улуғ, мустақил, ҳукмдор, жаноб маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). Эшон форс, тожик тилларидан олинган бўлиб, “улар” маъносида келади. Айрим ўзбеклар орасида хўжалар – тўралар ҳам дейилади. Саййидлар, хўжалар ва эшонлар пайғамбар авлодлари сифатида қараш одат бўлган.

Охир замон пайғамбари, сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:
“Эй одамлар, Албатта сизнинг Роббингиз бирдир. Албатта, сизнинг отангиз бирдир. Албатта, арабнинг ажамдан фазли йўқ, ажамнинг арабдан фазли йўқ, қизилни қорадан, қорани қизилдан афзаллиги йўқ. Фақатгина тақво ила (Аллоҳ ҳузурида) устунлик бордир”.

Ушбу ҳадисда бутун инсониятнинг Роббиси якка ягона эканлиги, ҳамда уларнинг оталари битта яъни Одам Ато бўлгани айтилмоқда. Одам Ато эса тупроқдан яратилган. Шундай экан кибр-ҳаво, мақтанчоқлик, фахр туйғусига берилмаслик керак. Арабнинг ажамдан афзаллиги йўқ ибораси илоҳий мезонга кўра ҳеч бир шахснинг ва миллатнинг бошқасидан устунлик тарафи йўқ эканлигини англатади. Яъни барчалари бу борада тенгдирлар. Фақатгина афзаллик Аллоҳдан қўрқиш билангина бўлади. Ким Аллоҳдан кўпроқ қўрқса, ўша киши фазилатда ортиқ бўлади. Бундан келиб чиқадики, инсонлар наслу насабда кимнинг авлодлари бўлишларидан қатъий назар Аллоҳ таолодан қўрқишлари, Унинг буюрганларини сўзсиз бажариб, шариатда қайтарилган ишлардан тийилишлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
10
​​#БИЛГАНИНГИЗ_ФОЙДА

😄 Саратондан ҳимояловчи 5 маҳсулот



🍫ШОКОЛАД
Қувват бағишлайди ва саратондан ҳимояловчи антиоксидантларга бой какао доналари билан бойитилган.

🔴 ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИ
Жигарга ёрдам беради. Таркибида иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган C витамини ҳамда жигар фаолиятини меъёрга келтирадиган беатин моддаси бор. Бундан ташқари, лавлагидаги магний саратон ҳужайраларига қарши фаол кураша олади.

🍞КЕПАКЛИ НОН
Танадан ортиқча нарсаларни чиқариб юборади. Организмнинг клетчатка ва озиқ толаларга бўлган талабини тўлиқ қондиради,канцерогенларни боғлаш хусусиятига эга.

🍇УЗУМ
Касалликларни даволайди. Қизил ва қора узум таркибида кўп миқдорда биафлавоноидлар бор бўлиб,улар кучли таъсир кўрсатувчи антиоксидантлар ҳисобланади. Айниқса, қора узум кўпроқ фойдали бўлиб,уни пўсти ва уруғлари билан ейиш даркор.

🫒ЗАЙТУН ЁҒИ
Кўкрак саратонидан сақлайди. Организм учун жуда фойдали бўлиб, касалликка қарши курашувчи олеин кислотаси бор.

🌷 МАЪПУРА
НАБИЕВА, "Шифо-инфо" газетаси мухбири

Telegram | Instagram | Youtube
6
ҚУЛОҚДА ШИНҒИЛЛАШ — БУ СИГНАЛ!


👆Бу ҳолат тиббиётда "тиннитус" деб аталади.
Сизда шундай ҳолат борми?
— Қулоғингизда ҳеч қандай овоз бўлмаса ҳам шинғиллаётгандек, увиллаётгандек, гўё шамол ураётгандек туюляптими?

☝️Сабаблари:
— Қулоқ нервлари заифлаши
— Қон айланиши бузилиши
— Қулоқда яллиғланиш
— Стресс ва чарчоқ

❗️Табиий ёрдам: РОЗМАРИН!
Розмарин Европа тиббиётида "қон айланиш дўсти" сифатида қадрланади.
PubMed (2018) тадқиқотига кўра, розмарин қулоқдаги қон айланишни яхшилаб, тинчланиш беради.

Қандай тайёрланади?
1 стакан сувга 1 чой қошиқ қуритилган розмарин солинг
7 дақиқа қайнатинг
Илғор ҳолда эрталаб ва кечқурун ичинг

✔️ Натижа: Бир неча кунда қулоқдаги “овоз” ва ғалати шинғиллаш камаяди.

👆 Эслатма: Агар бу аломатлар узоққа чўзилса, ЛОР шифокорга мурожаат қилиш лозим!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
7👍2🔥2
🧅 Қизил пиёзнинг аёллар учун фойдаси


Гормонларни мувозанатлайди: Қизил пиёздаги антиоксидантлар организмда эстроген гормонини табиий равишда қўллаб-қувватлайди.

Юракни ҳимоя қилади: Аёлларда юрак хасталиклари хавфи юқори, пиёз қон айланишини яхшилайди.

Яллиғланишни камайтиради: Айниқса, аёлларда учрайдиган бачадон, тухумдон ва сийдик йўллари яллиғланишида фойдали.

Иммунитетни мустаҳкамлайди: Чунки у С витамини ва кверцетинга бой.

Тери ва соч учун яхши: Қизил пиёздаги фитонцидлар тери ҳолатини яхшилайди ва соч тўкилишини камайтиради.

Бонус маълумот
Қизил пиёз овариал қанд кисталари (киста ячейки) ривожланиш хавфини 20% камайтириши мумкин — бу натижа баъзи тадқиқотларда қайд этилган!



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
6🔥1
🧅 Пиёз шарбати — табиий соч парвариши!

Пиёз шарбати соч илдизларини фаоллаштиради, қон айланишини яхшилайди ва янги соч ўсишини тезлаштиради.

Қандай қўлланилади?
➡️ 4 қошиқ пиёз шарбати + 2 қошиқ кокос ёғини аралаштиринг.
➡️ Бош терисига мулойим массаж қилинг.
➡️ 30 дақиқа кутиб, сочингизни ювиб ташланг.

Фойдаси:
Соч қалинлашади
Соч узунади
Соч илдизлари мустаҳкамланади


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
2025/07/13 03:35:41
Back to Top
HTML Embed Code: