This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Соғлиғингизни яхшиловчи газаклар!
🔹Газаклар нафақат очликни босади — балки танангизга керакли витаминлар ва минералларни ҳам беради!
☝️Қандай истеъмол қилиш мумкин?
Нонушта ва тушлик орасида бир ҳовуч газак сифатида ёки ёгурт ва бўтқаларга қўшиб.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍4❤1🔥1
«ШИФО-ИНФО» газетасининг 22 май 21-сонида:
✔️Қон босимини туширишнинг ўта оддий усули топилди
✔️Саломатлигимизн еб битираётган қадоқланган егуликлар
✔️Д 3 витамини кераклигини билдирувчи 8 белги
✔️Қандли диабетда мададкор гиёҳлар
✔️Жазирамадан қандай ҳимояланиш мумкин?
✔️Ҳаётни ўзгартирадиган машқлар
✔️Саломатликни мустаҳкамловчи 6 та нафас машқлари
ва бошқа саломатликка оид энг фойдали мақолалар билан тўлдирилган ушбу сон газета шохобчаларида
СИЗНИ КУТМОҚДА.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди
Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаклари олиб ташланди
Чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилади, жарроҳлик амалиётининг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланиб, ичак стомаси чиқариб қўйилди.
Мутасаддилар ота-оналарни чақалоқларга мўлжалланмаган озиқ-овқатларни беришдан қатъиян тийилишга чақирмоқда. Бу каби ҳолатлар болалар ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаклари олиб ташланди
Чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилади, жарроҳлик амалиётининг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланиб, ичак стомаси чиқариб қўйилди.
Мутасаддилар ота-оналарни чақалоқларга мўлжалланмаган озиқ-овқатларни беришдан қатъиян тийилишга чақирмоқда. Бу каби ҳолатлар болалар ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍2😨1
‼️ ЭРКАКНИНГ АЙБИ
• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.
• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.
• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.
Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:
1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.
3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.
‼️ АЁЛ ТАБИАТИ
Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.
Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.
Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.
Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.
Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.
Нозимжон Ҳошимжон
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍11❤2
#Иймон_шифоси
ҒИЙБАТНИНГ 8️⃣ ТА ЗАРАРЛАРИ
1️⃣ Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2️⃣ Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3️⃣ Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4️⃣ Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5️⃣ Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6️⃣ Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7️⃣ Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8️⃣ Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.
“Дин насиҳатдир” китобидан.
❇️Обуна бўлинг ва кузатинг: Telegram |
Instagram | Youtube
ҒИЙБАТНИНГ 8️⃣ ТА ЗАРАРЛАРИ
1️⃣ Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2️⃣ Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3️⃣ Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4️⃣ Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5️⃣ Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6️⃣ Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7️⃣ Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8️⃣ Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.
“Дин насиҳатдир” китобидан.
❇️Обуна бўлинг ва кузатинг: Telegram |
Instagram | Youtube
Telegram
Шифо-инфо
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
🌿 ЖИЙДА – ШИФОСИ ЗУРДА
🌿 Меваси таркибида қанд, оқсил, ёғ, органик кислоталар, ошловчи моддалар, бўёвчи моддалар, танин, калий тузлари ва фосфор сақлайди...
Батафсил ўқинг👈🏻
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👌3
❗️СИЗ АЧЧИҚҚИНА ЧОЙ ИЧАСИЗМИ?
✅ Қайноқ, аччиқ чой ичишни хуш кўрадиганлар диққатига!
Аччиқ чой:
✔️ юракни тез ўйнатиб,
✔️ асабларни таранглаштиради,
✔️ қизилўнгачни куйдириб қатор хасталикларга сабаб бўлиб,
✔️ ошқозон деворига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Манба:"Шифо-инфо" газетаси
👉Яқинларга улашиб қўйинг
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍3
Малолликни муолажа қиладиган ҳамда мудроқ ва дангасаликни қувaдиган баъзи нарсалар
Бўшашиш ва малоллик қуйидаги амаллар билан кетказилади:
1. Сақич чайнаш;
2. Хонадан ташқарига очиқ ҳавога чиқиш;
3. Бир хонадан иккинчи хонага кўчиб жойни алмаштириш;
4. Совуқ ёки иссиқ сув ишлатиб, енгил ҳаммом қилиш;
5. Ёқимли ичимлик ичиш;
6. Енгил таомланиш;
7. Дўсти ёки бирга ўтирган киши билан гаплашиш;
8. Шеър ўқиш;
9. Овоз чиқариб Қуръон тиловат қилиш;
10. Ўтириш ҳолатини ўзгартириш;
11. Юриш ёки юқорига чиқиш;
12. Ўқилаётган китоб ёки мавзуни алмаштириш.
Шу каби амаллар билан малолланиш кетказилиб, яна кўтаринкилик билан дарсда давом этиш мумкин.
Ҳар бир жисмнинг салоҳияти ва ҳар бир тетикликнинг калити бор. Бу нарсалар оқил иштиёқмандларга сир эмас.
"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
Telegram
Шифо-инфо
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
👍3
🗣ОИЛА МАЖЛИСИ ҚИЛАСИЗМИ?
💁♂Ҳар бир уйда оила мажлиси қилиниши керак. Оила мажлиси энг кичик болага ҳам тегишли. Унда оиланинг ҳамма аъзолари қатнашади.
Кечаси 15-20 дақиқалик мажлис ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Унда кун тартиби кўриб чиқилади ёки ҳамма тушунадиган бирон китоб овоз чиқариб ўқилади.
🗣Оила мажлисида ҳамма гапириши, фикрини эркин баён этиши керак. Шунда оилада жасур, ўз қарашини аниқ ифодалай оладиган инсонлар улғаяди.
Ота-оналар ҳам фарзандлари ҳаётини қадамбақадам кузатиб, улар билан яқиндан мулоқот қиладилар, хато-камчиликларни тузатадилар, ечимини кутиб турган муаммоларни ҳал этадилар.
Оила мажлиси пайтида ҳамманинг эътибори бир масалага қаратилади.
📺 Телевизор деган муҳаббат душманига кўп вақт бермаслик лозим. Шунда ота-она бир-бирини, фарзандларини яқиндан билиб, яхшироқ тушунади.
☝️Агар ота-оналар телевизор қаршисида ўтказган вақтларини ҳар куни оилаларига ажратсалар, ораларига бегоналар киролмайди. Афсуски, кўп оилаларда асосий “маърузачи” телевизор бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, оила саодати олдидаги энг катта тўсиқлардан бири – телевизор! Зангори экрандаги бемаъни томошалар инсон онгини заҳарлайди, хулқини бузади, ҳаётини хароб этади.
Хусусан телефонлар хам.
❗️Оила мажлиси – жуда муҳим. Зеро, оила мажлисини қурган хонадон яхши авлодни вояга етказади, онгли инсонлар ўчоғига айланади.
"Бахтли ҳаёт сари " китобидан.
Сиз оила мажлиси қиласизми?
🔔Telegram | Instagram | Youtube
👍5❤1
‼️СУЯКЛАР УЧУН СУППЕР МАҲСУЛОТ
Гули ШАЙХОВА, профессор, нутрициолог:
🌱Эътибор берган бўлсангиз, селдирнинг узун пояси одам суякларига ўхшайди. Унда суяклар учун фойдали витамин ва минераллар бисёр. Селдир кремний манбаи, шунинг учун уни севиб истеъмол қилувчиларнинг суяклари мустаҳкам бўлади.
🌱Селдирнинг яна бир суякка ўхшайдиган хусусияти – ҳудди суякдаги каби унинг таркиби ҳам 23 фоиз натрийдан ибрат.
🔔Telegram | Instagram | Youtube
👌2
💧ГУРУЧ СУВИНИ ТАШЛАБ ЮБОРМАНГ
👉 Гуруч суви соч ва тери лосьони каби ишлайди ва соч ва терини тоза қилади ва уларни намлайди.
👉 Бу сочни мустаҳкамловчи воситадир.
👉 Юз терисини ҳуснбузарлардан ҳимоя қилади.
👉 Терига ёрқинлик ва нафислик беради.
👉 Тери яллиғланишини даволашда самарали таъсир кўрсатади.
👉 Қазғоқни йўқ қилиш учун фойдалидир.
👉 Соч ўсишини юмшатади ва кучайтиради ва уларни қалинлаштиради.
🔔Telegram | Instagram | Youtube
👍6❤1
КЕРАКЛИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
❓Жуда бой бўлиш учун нима қилиш керак?
❗️Қаноаткор бўлган, инсонларнинг энг бойи бўлади.
❓Энг хайрли кимса ким?
❗️Инсонларнинг энг хайрлиси бошқаларга фойдали бўлганидир.
❓Энг адолатли бўлган инсон ким?
❗️Ўзи учун истаганини бошқа инсонларга ҳам истаган киши инсонларнинг энг одилидир.
❓Аллоҳнинг хос қули бўлиш учун нима қилиш керак?
❗️Аллоҳни кўп зикр этиб, ёдга олган киши Аллоҳнинг хос қули бўлади.
❓ Эҳсон соҳиби бўлиш учун нима қилиш керак?
❗️Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат этган кимса эҳсон соҳиби бўлади.
❓Комил иймонга қовушиш учун нима қилиш керак?
❗️Гўзал ахлоқли бўлиш керак.
❓Нур ичида қайта тирилиш учун нима қилиш лозим?
❗️Ҳеч кимга зулм этмаган киши нур ичида қайта тирилади.
❓Гуноҳлари камайиши учун нима қилиш керак?
❗️ Истиғфор этиб, гуноҳларининг кечирилиши учун Аллоҳга ёлворган кишининг гуноҳлари камаяди.
❓Карам соҳиби бўлиш учун нима қилиш керак?
❗️ Аллоҳга қулларидан шикоят этмаган одам инсонларнинг карими бўлади.
❓Ризқи мўл бўлиши учун нима қилиш лозим?
❗️ Тозаликка эътибор берган кишининг ризқи мўл бўлади.
❓ Аллоҳ таоло ва Пайғамбар жанобимиз тарафидан севилиш учун, нима қилиш керак?
❗️Севилиш учун, Уларнинг севганларини севиш, севмаганларини севмаслик керак.
❓Аллоҳнинг ғазабидан қутулиш учун нима қилиш керак?
❗️Дунё учун бировга ғазабланмаган киши Аллоҳнинг ғазабидан қутулади.
❓Дуолари қабул бўлиши учун нима қилиш керак?
❗️Ҳаромлардан сақланган одамнинг дуолари қабул бўлади.
❓Бошқаларнинг ёнида разил бўлишни истамаган кимса нима қилиш лозим?
❗️Номусини сақлаган, иффатли бўлган бошқаларнинг ёнида разил бўлмайди.
❓Айблари яширин бўлиб қолишини истаган кимса нима қилиши лозим?
❗️Дин биродарининг айбларини яширган кишининг айбларини Аллоҳ таоло яширади.
❓Гуноҳларни нима авф эттиради?
❗️Кўз ёшлари ва хасталиклар.
❓Қайси яхшилик кўпроқ фазилатлидир?
❗️ Гўзал ахлоқ, тавозе, балоларга сабр ва қазога розилик...
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍7❤2
☝️25 май – Бутунжаҳон қалқонсимон без касалликларига қарши курашиш куни
✔️ Йоднинг кунлик меъёри қанча?🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👶Йодга бўлган эҳтиёж чақалоқларда кунига 50 микрограмм,
👧 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда 90 микрограмм,
👦 7 ёшдан 10 ёшгача бўлганлар учун 120 микрограмм,
👩 ўсмирлар ва катталарда эса 150 микрограммни ташкил қилади.
🤰Аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиклилик даврида ёдга бўлган эҳтиёж кунига 200-300 микрограммгача ортиб кетади.
👍2
РАЙҲОН — ТЕРИНИ ЁШАРТИРАДИ
🌱Витаминларга бой бўлган райҳон моддалар алмашинувида катта роль ўйнайди. У терини ёшартириб, синтез жараёнларини тезлаштиради.
🌿 Райҳон ёғида зарарли моддаларга қарши курашувчанлик хусусияти борлиги учун косметологияда кенг қўлланилади. Агар крем ва лосьонлар таркибида райҳон бўлса, у ҳолда терингиз силлиқлашиб, майда ажинлардан халос бўласиз. Бундан ташқари, бу хушбўй ўсимлик соч тўкилиши ва синишига қарши самарали восита сифатида ҳам фойдаланилади.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍8
ТУНДА УХЛОЛМАЯПСИЗМИ?
Кўпинча вақтида ухламаймиз, бирон нарса билан овора бўламиз, алламаҳалгача телевизор кўрамиз. Шундан кейин ухлашга ётамиз. Лекин тун ярмидан оғса ҳам мижжа қоқмаймиз. Ахир эрталаб ишга бориш керак! Саҳарга яқин кўзингиз озгина илинган бўлади. Эрталаб кўзгуга қараб, ранг-рўйингиз оқариб, кўзингиз киртайиб қолганини сезасиз. Ўша куни ишхонада унумлироқ меҳнат қила олмайсиз.
☝️ Шуни билинг: одам тун ярмигача мириқиб ухлайди. Шунинг учун ҳар куни кеч билан соат 22- 22:30 да ётишни одат қилинг.
Киши яхши ухлаши учун мутахассислар қуйидагиларни тавсия этишади:
➖ иссиқ кунларда деразани очиб қўйинг ёки ётишдан олдин хонани шамоллатинг;
➖ кечқурун жуда ёғли, бадҳазм овқат еманг, чунки бундай таом уйқуни бузади;
➖ ухлаш олдидан кишини ҳис-ҳаяжонга соладиган кўрсатувлар кўрманг, телевизор томоша қилманг;
➖ юмшоқ тунги кўйлакда ухланг, бошда кичикроқ ёстиқ бўлсин. Шунда бўйинга ажин тушмайди.
➖ агар уйқусизлик сизни қийнаётган бўлса, уйқу дори ичманг. Акс ҳолда дорига ўрганиб қоласиз.
Яхшиси ухлашдан ярим соат олдин бир стакан илиқроқ сутга бир қошиқ асал солиб, аралаштириб ичинг.
Зиёвуддин Раҳим
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
Telegram
Шифо-инфо
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
👍7❤2