Telegram Web Link
Замонавий тез айтиш

Газ бўлса ток йўқ, ток бўлса газ
Ток бўлса газ йўқ, газ бўлса ток


Ҳақиқатни айтиш доим қийин бўлиб келган. Бу тез айтиш ҳам қийин бўляпти.

👉 @soliyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Янги таклиф олдик. Ўзбекистон Бош вазири бизга қўнғироқ қилди. Хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимларига маъруза қилишингизни сўрашяпти.

– Яхшиси, ҳақиқий Конституцияни қабул қилиб, кейин алоқага чиқишсин...


"Мени алда" (Lie to me) сериалидан парча

Пс: бу сериал Ўзбекистон томошабинларига «Қилни қирқ ёриб» номи билан маълум. Таржима зўр-а?)

Айтганча, Конституциянинг 30 йиллиги муборак бўлсин!

👉 @soliyev
Футбол қироли Пеле дунёдан ўтибди. 82 ёшда, касаллик туфайли.
Нью-Йорк таймс журналистлари қиролнинг ўлимига тайёр турган шекилли, унинг ҳаёт йўли ҳақида катта мақола чиқарибди.
«Хотинга ёлғон гапириш – ахлоқсизлик. Ҳамкасблар, мижозлар, харидорларга ёлғон гапириш – фирибгарлик. Халққа ёлғон гапириш эса – сиёсат»

©️ Михаил Задорнов

👉 @soliyev
Ҳаракат бугунданми ёки бугун дамми?

Бугун бир воқеани эшитиб қолдим. Абдуллоҳ домла айтиб берибдилар. Хуллас, икки оғайни ҳар куни тонгда югуришга чиқишни режа қилишибди. Биринчи йигит эрталаб тайёр бўлиб оғайнисининг уйи ёнига келиб чақирибди. У бўлса кўзини ишқалаб «ҳа» дебди. Ўртоғи кеча югуришга чиқишни режа қилишгани учун эрта тонгдан келганини айтибди. Шунда иккинчи йигит пайпоғини ювиб қўйгани, шунинг учун бугун чиқа олмаслигини айтибди. Бу воқеа ҳаётийми ёки тўқиб чиқарилгани муҳим эмас. Ёки бу «қаерида кулиш керак эди?» дейдиган латифага ўхшаш воқеа ҳам эмас. Сезганингиздек, бу ерда баҳона қилиш ҳақида гап боряпти. Ҳа, баҳона топадиган одам пайпоқниям важ қилиб кўрсатаверади.

Одам бирор ишни қилишга қўли бормаса, нимадир унга туртки бўлмаса ёки шунчаки хоҳламаса, унга баҳона ёрдамга келади доим. Аксарият одамларга ўхшаб мен ҳам насиҳат қилишни қойиллатаман. Гарчи ўзим ёзганларимга доим ҳам амал қилавермасамда. Кимгадир туртки бўлиб қолар деган умидда ва ўзимга чақириқ ўлароқ ёздим буни.

Ҳаёт шунақа ўтиб кетавермаслиги учун баҳоналар билан хайрлашиш ва ҳаракатни бошлаш керак...

👉 @soliyev
Мен кирилл алифбосида ёзаман. Кўпчилик обуначиларга қулай бўлгани учун. Лекин қонун бўйича аллақачон бутун тизим лотин алифбосига ўтиши керак эди.

Ижтимоий тармоқларда мана шу твит муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбек мулозимининг кириллча твитига АҚШ элчисининг лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосида жавоб ёзгани улуғланмоқда.

Ҳа, ростан ҳам ўз мамлакатимиз одамлари (мулозимлар) эски ёзувда қолсаю, четдагилар лотин ёзувида жавоб берса, бу уят дейишингиз мумкин. Лекин...

Мен одатда шундай позицияда бўламанки, бошқалар ишида ҳақ-ноҳақни ажратмайман. Икки томондан ёндашиб кўраман. Бу ерда ҳам эътибордан четда қолаётган жиҳат, инглиз забонлар умуман кирилл ёзувида ёзмаслиги ҳақида ўйладим. Элчи жанобларининг аввало ўзбек тилида ёзиши таҳсинга сазовор, бу катта ҳурмат белгиси. Лекин юқоридаги иш бўйича жуда улуғлаб, биз учун қайғураётган, ўзбек тили (лотин ёзуви) учун курашаётган инсонга чиқариб қўйиш нотўғри деб ўйлайман. Янаям билмадим. Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бўлади...

👉 @soliyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу фикрга қўшиласизми?

Билмаганлар учун: видеодаги одам Тошкент шаҳар собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

👉 @soliyev
«Халқимиз фақат емоқ-ичмоқдангина юксак чўққиларни забт эта олади. Илм-фанга ҳам шунчалик ғайрат қилганида эди...»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Бугун «шанба гап»га борадиганларга тавсия: Яхшиси шу вақтни илм олиш, ўз устингизда ишлаш ёки оилангиз билан вақт ўтказишга сарфланг. Буларнинг мукофоти бор, ошнинг мукофоти эса қаппайган қорин холос. ИМҲО

👉 @soliyev
Эри оламдан ўтган аёлдан сўрашибди:
– Ҳаммаси жойидами?
Шунда аёл қуйидагича жавоб берган экан:
– Иккимиз ҳам ўлдик фақат уни кўмишди...

👉 @soliyev
Ҳақиқатни гапир ёки энг камида, ёлғон гапирма...

👉 @soliyev
Бугуннинг энг долзарб хабари ҳеч шубҳасиз Human.uz директори Хуршид Далиев ва бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ҳамда сайтнинг бошқа ходимлари олиб кетилгани ҳақидаги хабар бўлди. Бу ҳақида ортиқча нимадир дейиш шарт эмас. Яъни маълумот жиҳатидан ҳамма гап нимада эканини билиб бўлди. Шунинг учун мен вазиятга ўз муносабатимни айтсам.

Ушбу сайт ва ундаги муҳитда оз бўлсада яшаган, ишлаган одам сифатида бу ОАВда ким қандай ишлаши, қандай меҳнат қилинишини яхши биламан. Ҳар икки раҳбарни инсон сифатида ҳурмат қиламан. Муслим ака журналист сифатида ҳам эътирофга лойиқ. Жуда яхши, камтар, иродали инсон. Бу сайт менинг медиа оламга кириб келишимдаги илк зинапоя бўлган. Журналистикада илк устозим десам ҳам бўлади. Шу сабаб бугунги ҳолат менга бошқача таъсир қилди. Уларнинг оиласи нималарни ўйлаётгани, ўзларининг қалбидан нималар ўтаётганини тасаввур қила олмайман.

Лекин бошқа томондан олиб қаралса, уларнинг олиб кетилишига сабаб сифатида телеграмдаги «Компроматузб» деган канал ва ундаги постлар эканлиги айтилди. Шу ва шунга ўхшаш каналларни жинимдан баттар ёмон кўраман. Агар ростан бу канал айнан шу журналистлар томонидан юритилган бўлса, бу журналистик иш эмас мен учун. Этикага, қоидаларга тупуриб қўйиб ёзиларди бу каналда. Шу сабабдан эҳтимол айб тасдиқланса, тегишли тартибда жазоланишлари керак. Қонун ҳаммага тенг. Аммо ҳали гумонлар тасдиқланмай туриб уларни айблаётган «авлиёлар» ҳам тўғри йўлда эмаслигини айтмоқчиман. Суддан бошқа ҳеч ким фуқарони айбдор дейишга ҳақли эмас.

Хуллас, вазият қалтис ва чалкаш. Бунинг оқибатида «Компромат»га ўхшаш каналлар тийилиб қолиши мумкинлиги яхши, лекин буни сўз эркинлигига таҳдид ўлароқ қабул қилган бошқа оммавий ахборот воситаларида «самоцензура» шаклланиши ёмон.

Якунда айтмоқчи бўлганим шуки, Аллоҳ буларга енгиллик берсин. Айблари бўлса, тегишли тартибда жавоб беришади. Бўлмаса, бу ҳолат уларнинг кейинги фаолиятига таъсир кўрсатмайди деб умид қиламан.

👉 @soliyev
Вақт бизнинг ўйлаб олишимизни кутмайди.

👉 @soliyev
Бойларга ҳавас қиламиз.
Бахтлиларга ҳавас қиламиз.
Аҳли илмларга ҳавас қиламиз.
Қарзи йўқларга ҳавас қиламиз.
Чин мўминларга ҳавас қиламиз.
Хотиржам кишиларга ҳавас қиламиз.

Ва охирида шундай кун келадики, шунчаки тирикларга ҳавас қиламиз...

👉 @soliyev
Кимга қанақа?

Қўлингизда бўш баклажка кўрган одамларда сиз ҳақингизда икки хил фикр пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг айримлари сизнинг баклажкани тўғри келган жойга отиб юбормасдан, чиқинди идишини излаб юрганингизни англайди. Баъзилари эса сизни эҳтимолки «бомж», яъни чиқинди йиғиб тирикчилик қилувчи деб ўйлайди.

Аслида, иккинчи ҳолат ҳам ёмон эмас. Яъни айрим фаросат бобида муаммоси борларнинг қолдирган ахлатини йиғиб, уни керакли жойга олиб бориб бериш қайсидир маънода шарафли иш. Лекин шу каби ишларни қилувчи аксарият одамларнинг ташқи кўриниши, ахлоқи, ҳаракатлари намуна бўлса арзирли эмаслиги учун уларга нисбатан паст назар билан қараш шаклланган.

Муддаога ўтадиган бўлсам, ҳеч қачон одамларнинг кўринишига қараб баҳо берманг. Тақводор кўринган кимдир аслида сизданда гуноҳкор бўлиши ёки аксинча, сиз шаҳодат калимасини ҳам билмаса керак деб ўйлаган кишингиз, ҳақиқий қори бўлиши мумкин. Шунчаки бундай одамлар ички дунёсини доим ҳам атрофидагиларга намойиш қилавермайди. Кимдир атайлаб шундай қилади, яна кимнингдир табиати шундай...

👉 @soliyev
Олдин ҳам бир неча соҳаларга "бош суқиб" кўрганимни кўп бора айтганман. Ҳозирда иш фаолиятим журналистика, ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ бўлса, университетда таржимонлик бўйича ўқийман. Тўғри, намунали талаба эмасман. Давомат, дарсда жавоб бериш ва ҳоказолар масаласида доим бир муаммо бўлган. Чунки иш ва бошқа масалалар сабабли бора олмаслигим, борсам ҳам аудиторияда нутқ сўзлашим қийин. Табиатим шундай. Лекин соҳамни яхши кўраман. Гуруҳдошларим ичида ўқишни тугатиб таржимон бўламан деган фикри ҳалигача ўзгармаган талаба битта бўлса ўзим, иккита бўлса биттаси менман.

Тахминан 3-4 ойлар аввал бирор китобни таржима қилишни ният қилгандим. Бир неча саҳифага етганда тўхтадим. Кейинги 200 саҳифа кўпдек туюлдими ёки бошқа сабаб биланми бу ишни ташлаб қўйдим. Устига устак, 2022 йилнинг катта қисмида ишсиз юрганим, сабрим учун Аллоҳ таоло "Ол қулим" дедию, ишларга кўмилиб кетдим.

Лекин иш қанчалик кўп бўлса ҳам севимли машғулот учун вақт топилади. Декабрь ойида инглиз тилида ўқиганим бир ҳикояни таржима қилдим. Ҳикоянинг таъсирли эканлигими ёки бадиий жанрдаги биринчи таржимам бўлгани учунми, уни қаердадир чоп қилиш истаги пайдо бўлди. Аввал ҳозирда ўзим фаолият юритаётган Мезана илм маркази каналида эълон қилдик. Кейинроқ газетага ҳам чиқарсамчи, деган фикр уйғонди. Мен боғлана оладиган қайси газета бор деган вақтим биринчи бўлиб "Маърифат" хаёлимга келди. Ҳусан акага ёздим. Маъқул дейишди. Бугун хабар қилдилар, таржимам газетанинг 5-сонида чиқибди. Ўзи мақтанарли иш эмас, кичкинагина ҳикоя. Лекин ёзувчи учун унинг китоби фарзандидек бўлгани каби, мен учун ҳам бу ҳикоянинг ўрни бошқача. Ҳарқалай, остида менинг исм ва фамилиям ёзилган, газетада чиққан биринчи ишим. Анча вақт мақтаниб юраман ҳали, гарчи бунга арзирли иш қилмаган бўлсам ҳам.

Мабодо қизиқ бўлса, "Маърифат" газетасини сотиб олинг. Мен баҳона қолган фойдали мақолаларга ҳам кўз югуртирасиз. Телефондан бош кўтариб, газетага тутинганингиздан ачинмайсиз деб умид қиламан. Зеро, мени оз бўлсада одамларга танилишимга сабаб бўлган восита телефон, ижтимоий тармоқлар бўлса, бугунги салоҳиятга эришишимда китоб ва газеталарнинг ўрни беқиёс деб ҳисоблайман.

👉 @soliyev
Ҳалол бошлиқ қандай бўлади?

Ундай раҳбарлар зиммасига юклатилган ҳар қандай вазифани виждонан бажаради. Бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди. Халқига ҳалол хизмат қилади. Мамлакатни сотмайди. Фуқаролари ҳаётини фаровон қилади.

Туркия Республикаси Ҳатай вилояти Эрзин шаҳрининг 44 яшар ҳокими Оккеш Элмасўгли ҳам шундай ҳалол инсонлардан экан. Унинг гапларига эътибор беринг:

«Мен ҳатто 1 та бинонинг ноқонуний қурилишига ҳам рухсат бермадим. Улар ғазабланишди, мени танқид қилишди ва қуйидаги сўзлар билан қўрқитишди:

«Сиз ўзингизни бу мамлакатда ягона ҳалол инсонман деб ўйлайсизми?»

Лекин ҳозир виждоним безовта қилмаяпти».

Оккес Элмасўғлининг асл касби адвокат. 2002 йили Мармара университетининг ҳуқуқшунослик факультетини битирган.

Диққат билан ўқинг! Эрзин шаҳри ҳудудида биронта ҳам бино қулаб тушмаган. Эрзин — бу зилзила натижасида вайрона бўлмаган Ҳатайдаги ягона ҳудуд.

Демак, 20 000 дан зиёд турк қардошимизнинг ўлимига виждонсиз, қаллоб, порахўр қурувчию ҳокимлар сабабчи экан-да.

Кўряпсизми, ҳалолликда гап кўп. Ҳалол раҳбарлари бор юртлар пароканда бўлмайди, одамлари вайроналар остида айбсиз ўлиб кетмайди.

Ҳалоллик вакцинасини аввало бошлиқларга уриш керак. Шунда мамлакат обод, эл шод бўлади.

© Фозил Фарҳод

👉
@soliyev
Фақат ахмоқлар ва майитлар ўз фикрини ўзгартирмайди.

Жеймс Расселл Лоуэлл

👉 @soliyev
«Профессор Доуэлнинг боши» номли китобда бир жумла бор: «Билмайин босилган тиканнинг заҳри ёмон, бироқ билиб туриб босилганда озори ундан ортиқроқ бўлади».

Шу жумлани ўқиганимда жуда чуқур ўйга ботдим. Бу тикан мисолида бошқа амалларни ҳам тушунса бўлар экан. Яъни, бир ишнинг гуноҳ эканини билмай туриб қилсак ҳам у гуноҳ. Жавоб бериш керак бўлади. Эҳтимол, бироз енгиллиги бордир, лекин мен бунинг гуноҳлигини билмаган эдим, деб жазодан қоча олмаймиз. Шунингдек, ўша ишнинг гуноҳ эканини билиб туриб, уни қилиш мумкин эмаслигини, жазоси оғир эканини ҳис қилиб туриб давом этсак, ўша ишни такрор қилсак, унга бериладиган жазо ҳам оғир.

Баъзида шу иш зараримизга ишлашини билиб туриб ҳам қиламиз ва бунинг бадали оғир бўлади. Ҳисобли дунёнинг ҳисоби оғир дейишади. Мутлақо оппоқ, бегуноҳ инсон йўқ. Лекин билиб турган гуноҳлардан тийилсак, балки билмай босилган тикан сингари камроқ оғриқ ҳис қилишимиз мумкин бўларди...

👉 @soliyev
Forwarded from Ostonov Minbari
Nyu Yorkning Metropoliten muzeyiga qaysidir yo'l bilan borib qolgan Toshkentdagi Qur'onning bir sahifasi. Ostida qo'yilgan ma'lumotnomaga ko'ra ushbu qo'lyozma 8-9-asrlarga oid. Ya'ni abbosiylar davriga to'g'ri keladi. Nomi "Tashkent Qur'an". Yozuv kufiyda. Uning Usmon mus'hafiga aloqasi bor yoki yo'qligini bilmayman.

@ostonovminbari
2025/07/01 11:30:00
Back to Top
HTML Embed Code: