Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести


👩‍⚕️ Саломатлик марафони доирасида мактаб шифокорлари ва ҳамширалари ўқитилмоқда


Нукусда волонтёр ёшлар қандай лойиҳаларда қатнашяпти?

♻️ Болалар нафақат дори-дармон, балки меҳр-эътибордан ҳам шифо топяпти

📊 Атиги тўрт кунда қарийб 12 минг фуқаро кўрикдан ўтказилди

🔬 Республика болалар ортопедия марказида инновацион муолажа усуллари қўлланилмоқда

“Тиббиёт новаторлари” платформасига асос солинди

🏢 Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

📌 МДҲ мамлакатлари ўртасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

➡️ Ўзбек шифокорлари сиам эгизакларини шошилинч равишда ноёб операция орқали ажратиб олди

🔎 Aндижонда хирургия ва комбустиологиянинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

🏥 Ўзбекистон Республикаси Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш лойиҳасига старт берилди

📍 Тошкентда халқаро андрологлар иштирокида анжуман ўтказилди

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ютуқлари эътироф этилди

👁 Республика кўз микрохирургияси маркази Хоразм филиалининг янги биноси очилди

🔎 Терапия йўналишига доир илғор тажрибалар ўрганилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Сиам эгизакларини жарроҳлик йўли билан ажратиш дунёда тиббиётида энг уникал ва юқори технологик амалиёт ҳисобланади.


🔬 Қувонарлиси, Ўзбекистонда бундай ноёб операция охирги беш йил ичида иккинчи марта амалга оширилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханованинг шу ҳақдаги фикрлари билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🚛 Миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етук мутахассислари бириктирилган кардиожарроҳлик мажмуаси Саломатлик марафони доирасида қарийб 1200 километр йўл босиб, Қорақалпоғистон марказига келди.


🔬 Ушбу уникал қурилма ёрдамида бир неча кундирки, ҳудуд аҳолисида мураккаб текширув ва кардиохирургик амалиётлар ўтказилмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Қорақалпоғистондан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

🚛 В рамках Марафона здоровья группа ведущих специалистов Национального медицинского центра с кардиохирургическим комплексом преодолела почти 1200 километров и прибыла в центр Каракалпакстана.


🔬 С помощью этого уникального устройства уже несколько дней проводятся сложные обследования и кардиохирургические операции жителям региона.

📹 Об этом — в следующем видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Каракалпакстана.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⚡️ТAЙИНЛОВ

Сoғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Дилoв Элбек Шукруллoевич Республика иxтисoслаштирилган руҳий салoматлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркoлoгия xизмати бўйича Буxoрo вилoяти филиали директoри лавoзимига тайинланди.


📌 У ўз фаолияти давомида филиал диспансерида шифoкoр-наркoлoг, тиббий-ижтимoий реабилитация бўлими мудири каби масъул лавoзимларда меҳнат қилган.

➡️ Э. Дилов тайинловга қадар филиалда бўлим мудири сифатида ишлаб келаётган эди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги қарoри асосида ҳудуддаги наркoлoгия xизмати тиббиёт муассасаси Республика иxтисoслаштирилган руҳий салoматлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркoлoгия xизмати бўйича Буxoрo вилoяти филиали сифатида қайта ташкил этилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

❗️ССВ: Юртимизда Қозоғистон тиббиёти кунларига старт берилди

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, 2025 – 2026 йилларга мўлжалланган икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича асосий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унинг доирасида кенг кўламли ишлар олиб бориляпти.


🏢 Масалан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Қозоғистоннинг нуфузли клиникалари билан тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Қатор тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасида ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, биргаликда илмий-тадқиқотлар ўтказиш ҳамда соҳа мутахассислари малакасини ошириш, маҳорат дарслари ва кўргазмали жарроҳлик амалиётлари тобора изчиллик касб этмоқда.

👨‍⚕️Ушбу алоқаларни янада кучайтириш мақсадида бугун юртимизнинг 4 та ҳудудида Қозоғистон тиббиёти кунларига старт берилди. Бунинг учун мамлакатимизга қўшни давлатнинг 100 нафарга яқин етук тиббиёт ходимлари етиб келди.

📌 Тадбир Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида бўлиб ўтади. Тўрт кун давомида қозоғистонлик юқори малакали мутахассислар иштирокида кардиология, нейрохирургия, травматология, урология, онкология, гинекология, болалар жарроҳлиги, эндокринология ва бошқа йўналишларда тиббий маслаҳатлар, жарроҳлик амалиётлари ва маҳорат дарслари ташкил қилиниши режалаштирилган.

🩺Шунингдек, Миллий тиббиёт маркази ва кардиология, онкология, травматология, фтизиатрия йўналишидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида қўшма юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилади.

📊 Бундан ташқари, Қозоғистоннинг 7 та олий таълим муассасалари вакиллари томонидан Тошкент давлат тиббиёт университетида талабалар ўртасида фан олимпиадаси ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилади.

🔬 Тадбир доирасида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўртта мобил тиббиёт мажмуаси юртимизга келтирилади. Улар ёрдамида Сирдарё ва Жиззах вилоятларида аҳоли бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилади.

📆 Акциянинг якуний қисми сифатида 17 октябрь куни пойтахтимизда “Ўзбекистон — Қозоғистон: халқ саломатлиги йўлида ҳамкорлик” мавзусидаги форум бўлиб ўтади ва унда алоқаларимиз истиқболлари кўриб чиқилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Болалар учун ингаляция қандай ҳолларда тавсия этилмайди?

📌 Куз фаслида ҳаво ҳарорати пасайиб, организм совуқ кунларга мослашиб боради. Бу жараёнда эса турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ҳамда ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди.


➡️ Айниқса, болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан бирмунча ортади. Бундай ҳолатда кўпчилик ота-оналар фарзандларини уй шароитида ингаляция орқали даволашга ҳаракат қилади.

Хўш, бу қанчалик тўғри? Мазкур муолажа усулининг афзалликлари нимада? У қачон ва кимларга тавсия этилмайди?

👨‍⚕️ Ушбу саволларга олий тоифали шифокор Равшанбек Умаров батафсил жавоб берди.

🔬— Ингаляция – нафас йўлларига дориларни тўғридан-тўғри юбориш усули бўлиб, болалар учун фойдали ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Уни, асосан, нафас йўллари касалликлари, бронхит, астма, тонзиллит ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) даврида қўллаш мумкин.

🔶 Мазкур даволаш усулининг афзаллиги шундаки, ингаляция йўли билан қилинадиган малҳам беморга тез таъсир кўрсатади. Сабаби у орқали дори моддалари бевосита ҳужайраларга етиб бориб, хасталик аломатлари енгиллашади.

🛌 Ингаляциянинг турлари ҳар хил. Улардан баъзилари шифокор тавсияси билан амалга оширилса, бошқалари уй шароитида қўлланилиши мумкин.

🩺 Хусусан, небулайзер замонавий қурилма бўлиб, дорини аэрозол кўринишга келтиради. У болалар учун энг мақбул восита ҳисобланади. Унинг фойдаси шундаки, дорилар тўғридан-тўғри нафас йўлларига тушиб, тез таъсир кўрсатади. Небулайзерга шифокор тавсияси асосида берилган махсус дори воситаларини қўшиш мумкин.

😮‍💨 Буғли ингаляция эса одатда шўр ва доривор моддалар қўшилган сув ёрдамида ишлатилади. У ўсмир болалар учун самарали ҳисобланса-да, кичик ёшдаги болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

▶️ Шунингдек, аэрозолли ингаляция махсус флаконларда тарқатилувчи дорилар билан амалга оширилиб, астма ва аллергик реакциялар учун ишлатилади.

🤒 Унутмаслик керакки, баъзи беморларга ингаляция қилиш тавсия этилмайди. Жумладан, тана ҳарорати 38°С ва ундан юқори бўлганда, ўпка ёки юрак фаолиятининг оғир бузилишларида фойдаланиш мумкин эмас.

💊 Ингаляция учун дорилар шифокор томонидан аниқланган касалликларга мувофиқ танланади.

🟢 Муолажани ўтказишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:

✔️бола тинч ҳолатда бўлиши ва тўғри нафас олиши;
✔️ ингаляцияни таомланишдан камида 1 соат олдин ёки кейин ўтказиш;
✔️ муолажа вақти 5-10 дақиқадан ошмаслиги;
✔️ небулайзер тозалигига эътибор бериш ва уни ҳар бир қўллашдан сўнг ювиш зарур.

‼️ Унутманг, ингаляциядан ўзбошимчалик билан фойдаланиш кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис уни қўллашдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
🔴 🟦🟦🟦

Давлат органларининг ошхоналарига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0105-25-сон СанҚваН) тасдиқланди.


🖊 Ушбу ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 29 сентябрда ҳисобга олинди.

👉 ҲУЖЖАТ БИЛАН ТАНИШИНГ👈

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

❗️Минздрав: В нашей стране стартовали Дни казахстанской медицины

В последние годы взаимовыгодное сотрудничество между Узбекистаном и Казахстаном в сфере здравоохранения вышло на новый уровень. В частности, разработан План основных мероприятий по развитию сотрудничества между министерствами здравоохранения двух стран на 2025-2026 годы, в рамках которого проводится масштабная работа.


🏢 Так, например, республиканские специализированные научно-практические медицинские центры нашей страны наладили обмен опытом с престижными клиниками Казахстана. Участились обмены преподавателями и студентами между рядом медицинских вузов, совместные научные исследования и повышение квалификации специалистов в данной области, мастер-классы и показательные хирургические операции.

👨‍⚕️ В целях дальнейшего укрепления этих связей вчера в четырёх регионах нашей страны стартовали Дни казахстанской медицины. Для этого в нашу страну прибыли около 100 ведущих медицинских работников из соседнего государства.

📌 Мероприятия проходят в медицинских учреждениях Самаркандской, Бухарской, Ферганской областей и Республики Каракалпакстан. В течение четырех дней с участием высококвалифицированных специалистов из Казахстана будут организованы консультации, хирургические операции пациентов и мастер-классы по кардиологии, нейрохирургии, травматологии, урологии, онкологии, гинекологии, детской хирургии, эндокринологии и другим направлениям для специалистов.

🩺 Также в Национальном медицинском центре и специализированных медицинских учреждениях по направлениям кардиология, онкология, травматология, фтизиатрия будут проводиться совместные высокотехнологичные хирургические операции.

📊 Кроме того, представители 7 высших учебных заведений Казахстана организуют научную олимпиаду и спортивные соревнования среди студентов Ташкентского государственного медицинского университета.

🔬 В рамках мероприятия Министерство здравоохранения Казахстана поставит в нашу страну четыре мобильных медицинских комплекса. С их помощью население Сырдарьинской и Джизакской областей пройдет первичные медицинские осмотры.

📆 Итоговым мероприятием Дней казахстанской медицины станет форум «Узбекистан — Казахстан: сотрудничество на пути оздоровления населения», который пройдет 17 октября в Ташкенте и где будут обсуждены перспективы дальнейшего двустороннего сотрудничества в сфере здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Нукусда Саломатлик марафони доирасидаги тиббий кўриклар икки босичда ўтказилмоқда.


🔬 Хусусан, биринчи босқичда 7 турдаги скрининг текширувлари ҳудуддаги 12 та оилавий поликлиникада ташкил этиляпти. Уларда аҳоли вакиллари электрон навбат асосида профилактик кўрикларда қатнашмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизматининг 12-cон оилавий поликлиникадан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔴 No_comment

Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.


📌 Унда қайд этилганидек, фуқаролик жамияти сари дадил одимлаётган юртимизда жамоатчилик тузулмалари ўрни ва нуфузи сезиларли даражада ошмоқда. Хусусан, бу борада Президентнинг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тузилган кенгашларнинг катта ўрни бор.

🔎 Негаки, уларнинг жамоатчилик назоратини таъминлаш билан боғлиқ фаолияти тобора изчиллик касб этаётир. Буни вазирлик ҳузуридаги Кенгаш томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳам яққол тасдиқлайди.

➡️ Йиғилишда мазкур тузилма фаолияти самарадорлигини янада ошириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ҳамда Жамоатчилик кенгашининг янги таҳрирдаги низомини тасдиқлаш ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

Как мы ранее сообщали, в нашей стране проходят Дни казахстанской медицины. Для этого приехали около 100 ведущих медицинских работников из соседнего государства и с их участием в наших медицинских учреждениях проводятся консультации, хирургические операции пациентов и мастер-классы для специалистов.


🏥 В частности, такие же мероприятия проходят и в Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре здоровья матери и ребенка. Здесь специалисты двух стран на профессиональном уровне делятся опытом в области акушерства, гинекологии и перинатологии.

📹 Об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном телеканалом «O ‘zbekiston 24».

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 🟦🟦🟦

❗️ЖССТ: Бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги кескин ортиб бормоқда

💊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда антибиотиклар бактерияларга қарши курашда тобора самарасиз бўлиб бораётгани маълум қилинди.


📊 Қайд этилишича, дунё миқёсида инфекцияларнинг дори воситаларига чидамлилиги ҳар йили ўртача 5–15 фоизга ошиб боряпти. Бу антибактериал препаратларнинг ортиқча ва нотўғри қўлланилаётгани билан боғлиқ.

🔬 Масалан, E.coli (Escherichia coli) бактерияларининг 40 фоизи, Klebsiella pneumoniae бактерияларининг эса 55 фоизидан ортиғи айни пайтда пешоб йўллари, қон ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволашда кенг қўлланиладиган антибиотикларга чидамли.

🧪 Айрим инфекциялар эса ҳозирда мавжуд барча дори воситаларига фаол қаршилик кўрсата олади. Сальмонелла, олтин стафилококк ва E.coli бактериялари сабабли йилига миллионлаб одамлар ҳаётдан кўз юммоқда.

📈 ЖССТ вакили Сильвия Бертаньолионинг маълум қилишича, 2021 йилда антибиотикларга чидамли бактериялар туфайли қарийб 8 миллион одам вафот этган.

➡️ Шундан келиб чиқиб, ҳисоботда янги авлод антибиотикларини яратиш бўйича илмий тадқиқотларни жадаллаштириш лозимлиги айтилган. Ўз навбатида, бундай воситалардан фойдаланишни камайтириш зарур. Бу орқали бактериялар чидамлилиги ошишини секинлаштириш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Нукус шаҳрида ўтказилаётган Саломатлик марафони доирасида “Тиббиёт новаторлари” платформасига асос солингани ҳақида хабар бергандик.


📌 Ушбу хайрли ташаббус ёш шифокорларни бирлаштириш, илмий ва амалий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда миллий тиббиёт ривожида уларнинг фаол ҳиссасини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

➡️ Ана шундай эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган умидли ёшлар орасида Тошкент давлат тиббиёт университети болалар кўп тармоқли клиникаси болалар кардиожарроҳи Бобур Тураев ҳам бор...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 No_comment

🏥 Айни пайтда мамлакатимиз бўйича 46 та туманлараро перинатал марказ фаолияти йўлга қўйилган. Улар томонидан ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларга юқори даражадаги тиббий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.


Мазкур тузилмалар Президентимизнинг тегишли қарори асосида ташкил этилган. Ҳозир уларнинг фаолияти янада самарали бўлишини таъминлаш чоралари кўриляпти.

➡️ Ана шу мақсадда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика перинатал маркази томонидан туманлараро тузилмалар раҳбарлари учун ўқув семинари ўтказилмоқда. Тадбирнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова иштирок этди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган бу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтлар давомида танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Маълумки, шу кунларда юртимизда Қозоғистон тиббиёти кунлари бўлиб ўтмоқда.


Қўшни давлатдан келган 100 нафарга яқин малакали мутахассислар Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкил қилишмоқда, беморлар кўригини ўтказиб, юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажаришмоқда.

📹 Бу ҳақда “O‘zbekiston 24” телеканалининг “Axborot 24” дастури учун юртимизнинг тўртта ҳудудидан тайёрланган репортажида батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

В городе Нукус медицинские осмотры в рамках Марафона здоровья проводятся в два этапа.


🔬 В частности, на первом этапе организуются 7 видов скрининговых осмотров в 12 семейных поликлиниках региона. Здесь население проходит профилактические осмотры на основе электронной очереди.

📹 Об этом — в следующем видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из семейной поликлиники № 12 города Нукус.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
2025/10/20 00:45:36
Back to Top
HTML Embed Code: