Telegram Web Link
🔴 ⚖️👨‍💻👩‍💻💬

🏢 Aндижон давлат тиббиёт институтида “Хирургия ва комбустиологиянинг долзарб муаммолари” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.


📎 Унда Россия, Германия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Непал каби давлатлар ҳамда юртимизнинг етакчи мутахассислари иштирок этмоқда.

💻 Aнжуман аввалида юртимиз Соғлиқни сақлаш вазири A. Худаяров ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ. Шарипов ҳамда хорижлик етук мутахассисларнинг форум иштирокчиларига йўллаган онлайн мурожаатлари намойиш этилди.

📝 Тадбир доирасидаги пленар мажлисда Ўзбекистон, Россия, AҚШ мутахассислари мавзу доирасида ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.

🔗 Шунингдек, Ўзбекистон ва Россияда комбустиологиянинг аввалги ва замонавий ҳолати, куйиш билан жароҳатланган беморларнинг жарроҳлик реабилитацияси, трахеянинг чандиқли стенозлари, комплекс жарроҳлик ечими ва реабилитация, учламчи перитонит профилактикаси ва даволашнинг лимфологик аспекти каби 50 дан зиёд мавзулар муҳокама қилинмоқда.

Етук мутахассислар томонидан ташкил қилинаётган маҳорат дарслари эса анжуман иштирокчиларининг билим ва тажрибаларини оширишга хизмат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг БАЁНОТИ
 
2025 йил 9 октябрь куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги бир нечта мактабгача таълим ташкилотларининг айрим тарбияланувчиларида енгил нохушлик, ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қисқа муддатли овқат ҳазм қилиш бузилиши белгилари кузатилган.
Уларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирги пайтда барча болаларнинг аҳволи барқарор, соғлиғига хавф йўқ. Ҳозирда фақат 2 нафар бола профилактика мақсадида шифокорлар кузатувида қолмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, нохушлик ҳолати озиқ-овқат омиллари билан боғлиқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Аниқ сабаб лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра белгиланади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати мутахассислари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуна олинган, тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни хотиржамликни сақлашга ҳамда тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка
чақириб, вазият тегишли хизматлар томонидан тўлиқ назоратга олинганини маълум қилади.
____

ЗАЯВЛЕНИЕ Ми
нистерства здравоохранения

9 октября 2025 года в нескольких дошкольных образовательных учреждениях Форишского района Джизакской области у ряда воспитанников наблюдались лёгкие недомогания, повышение температуры, тошнота и кратковременное расстройство пищеварения.
Детям была своевременно оказана необходимая медицинская помощь. Состояние всех стабильное, угрозы здоровью нет. На сегодняшний день лишь 2 ребёнка остаются под наблюдением врачей в профилактических целях.

Предположительно недомогание носит пищевое происхождение, однако точная причина будет установлена по результатам лабораторных исследований. Специалистами санитарно-эпидемиологической службы уже отобраны пробы пищевых продуктов и воды, исследования проводятся.

Министерство здравоохранения призывает граждан сохранять спокойствие и воздержаться от распространения непроверённой информации. Ситуация находится под полным контролем соответствующих служб.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥4
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

❗️Ўзбекистон Республикаси Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш лойиҳасига старт берилди

📍 Душанбе шаҳрида ўтаётган “Марказий Осиё – Россия” ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитлари доирасида Ўзбекистонда атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.


🏥 Хусусан, ушбу тадбир асносида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида Ўзбекистон Республикаси Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш лойиҳасига ҳам старт берилди. Марказ қурилишига рамзий тамал тоши қўйилди.

➡️ Унда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров, С.Березин номидаги тиббиёт институти бошқарув раиси Аркадий Столпнер, соҳа мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

📌 Ядро тиббиёти маркази фақат клиника эмас, балки мамлакат тиббиётини янги босқичга олиб чиқадиган илмий, амалий ва ижтимоий аҳамиятга эга йирик ташаббусдир. У инсон ҳаётини сақлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва миллий тиббиёт салоҳиятини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутади.

🔎 Марказ С.Березин номидаги тиббиёт институти (МИБС) иштирокида инвестиция киритиш форматида барпо этилади. Объектнинг умумий майдони 12 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу ҳудудда муҳандислик, геологик, экологик ва бошқа лойиҳаолди тадқиқотлар амалга оширилди.

🔬 Марказда диагностика ва радиожарроҳликдан тортиб, саратоннинг энг мураккаб шаклларини даволаш учун протон терапиясини жорий этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда позитрон-эмиссион томография (ПЭТ/КТ), циклотрон мажмуаси ва радиофармпрепаратлар лабораторияси билан жиҳозланган ядро диагностика маркази ташкил этилади. Кейинги босқичларда радионуклид терапияси йўлга қўйилиб, изотоп тадқиқотлари кўлами кенгайтирилади.


‼️Маълумки, бу турдаги ташхис ва даволаш хизматлари чет элда жуда қиммат туради. Ядро тиббиёти маркази фаолият бошлагач, фуқароларимиз замонавий хизматларни ўз юртимизда қулай шароитда олиш имкониятига эга бўлади.

🩺 Марказ фаолияти натижасида йилига 8 минг нафар беморда касалликни илк босқичдаёқ аниқлаш имкони бўлади. Бу эса тўлиқ шифо топиш эҳтимолини бир неча баробар оширади. Шу билан бирга, лойиҳа мамлакатда тиббий туризмни ривожлантиришга ҳам замин яратади.

Лойиҳа доирасида ядровий технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий ташхис ва даволаш усуллари жорий этилади. Онкология ва радиология соҳасида кадрлар салоҳияти, инфратузилма ва илмий база янада ривожланади. Бу орқали мамлакат тиббиётида янги босқич бошланади. Инсон саломатлигини муҳофаза қилишда аниқлик, самарадорлик ва замонавий ёндашув устувор аҳамият касб этади.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥1
❗️Davlat organlarining telegramdagi rasmiy sahifalarini kuzatib boring!

Bu Sizga maʼlumotlarni birinchi manbadan o‘qish imkonini beradi. Mazkur kanallarida yangiliklar, Siz uchun ahamiyatli mavzular, muhokamalarga sabab bo‘layotgan masalalarga rasmiy idoralar pozitsiyasi berib boriladi.

📌 Ro‘yxat bilan tanishib, o‘zingizga maʼqul bo‘lgan tashkilotning rasmiy kanaliga obuna bo‘lishni tavsiya qilamiz.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 📌📌📌📌📌

🚚 Бундай замонавий мобиль кардиожарроҳлик мажмуалари дунёнинг саноқли давлатларида бор. Ўзбекистон ҳам шулар сафида.


🗺 Деярли барча турдаги, шу жумладан юқори технологик кардиохирургик амалиётларни бажаришга мўлжалланган ушбу уникал қурилма Саломатлик марафони доирасида қарийб 1 минг 200 километр йўл босиб, Нукус шаҳрига келди.

🔬 Шу кунларда мобиль ангиограф ёрдамида Миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан ҳудуд аҳолисида мураккаб текширув ва амалиётлар ўтказилмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрлаган шу ҳақдаги видеолавҳаси яқин вақтларда эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥2🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

📌 Как мы сообщали, узбекские врачи успешно разделили недоношенных сиамских близнецов в Ташкентском областном филиале Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра здоровья матери и ребёнка в городе Чирчик.


➡️ Эта уникальная операция была проведена в экстренном порядке, через 9 часов после рождения, к тому же в условиях местной больницы.

📹 Подробнее об этом — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥1
🔴 🟦🟦

❗️ССВ: Тошкентда халқаро андрологлар иштирокида анжуман ўтказилмоқда

Пойтахтимизда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Eвропа тиббиёт университети ҳамкорлигида андрологиянинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.


📍 Унда мамлакатимиз мутахассислари билан бирга, Россия, Туркия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби давлатлардан онлайн ва оффлайн форматда етакчи олимлар ҳамда экспертлар иштирок этяпти.

💬 Қайд этилганидек, андрология — урологиянинг асосий йўналишларидан бири. Қолаверса, бу соҳа эндокринология, психология, венерология билан узвий боғлиқликда фаолият кўрсатади.

🔬 Ҳозир юртимизда урологик ва андрологик патологияларнинг этиологияси ҳамда патогенезини ўрганиш масаласи алоҳида эътиборда. Бу йўналишда илғор диагностика ва даволаш усуллари амалиётга самарали татбиқ этиляпти.

🔎 Бундан ташқари, мамлакатимизда барча андрологлар ягона лаборатор стандартлар бўйича иш олиб бормоқда. Хирургик ва репродуктив андрология йўлга қўйилган. Ўз навбатида, 2016 йилдан буён юртимизда бу соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш механизми амалда.


📌 Анжуманда таъкидланганидек, урологик ва андрологик муаммоларнинг кўп жиҳатлари ҳали ҳам мунозарали мавзу. Айрим касалликларнинг патогенези мураккаб ва кўп факторли ҳисобланади.

🔎 Шу сабабли тиббий амалиётда бундай беморларнинг психотерапевт, уролог, андролог, дерматолог, гинеколог, эндокринолог ва бошқа мутахассисларга ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳолатлари кўп кузатилади. Бу эса ушбу хасталикларни даволашда турли ёндашувлар юзага келишишига олиб келади ҳамда муолажа жараёнини қийинлаштиради.

➡️ Анжуман ана шундай масалаларга ечим топишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🔴 🟦🟦🟦

🏥 Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида юртимизда илк бор болалар гематологияси ва онкологияси соҳаси катталар шифохонасидан ажратилиб, алоҳида марказ сифатида ташкил этилган эди.


📈 Бугун мамлакатимизда ушбу йўналишда тиббий хизматлар сифати бутунлай янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг шу йил 19 майдаги тегишли қарорига мувофиқ 2025 – 2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

🔬 Ҳозирда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ўғил-қизларда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда даволаш, соҳага замонавий жарроҳлик амалиётларини кенг татбиқ этиш борасида сезиларли ютуқларга эришмоқда.

🏵 Ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳаёт учун / For Life” VIII Халқаро онкология ва радиотерапия форумида марказ директори Джамила Полатовага Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси дипломи ва нишони топширилди. Бу эса юртимиз илмий салоҳиятининг халқаро миқёсда юқори баҳоланганидан ҳам далолат беради.

Ушбу эътироф Россия Фанлар академияси билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, қўшма тадқиқотларни кенгайтириш ва болалар онкологияси, гематологияси ҳамда иммунологияси соҳасида замонавий инновацион ёндашувларни жорий этиш учун янги истиқболларни очиб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🏥 Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, соҳа мутахассислари, маҳаллий шифокорлар ҳамда Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган тиббиёт ходимлари иштирок этди.

🔬 Ўн миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига бунёд этилган тўрт қаватли бу бинодан 100 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси ҳам ўрин олган бўлиб, у беморлар мурожаати ва тўлиқ тиббий текширув ўтказиш учун зарур бўлган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

➡️ Учинчи қаватда жойлашган 50 ўринли стационарда беморлар қулай ва хавфсиз шароитда даволаниши учун керак бўладиган инфратузилма мавжуд.

👁 Янги бинонинг операция блокига юқори технологик ускуналар келтириб ўрнатилган. Эндиликда кўз микрохирургиясига доир мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида бажариш мумкин.

‼️ Умуман, бу ерда яратилган шарт-шароит ва қулайликлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Терапия йўналишига доир илғор тажрибалар ўрганилмоқда

📌 Пойтахтимизда “Ички касалликларни ташxислаш ва давoлашнинг дoлзарб масалалари” мавзуида халқарo терапевтлар илмий-амалий фoруми бўлиб ўтмоқда.


🏥 Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Ўзбекистон терапевтлар ассоциацияси томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова кириш сўзи билан очди.

➡️ Қайд этилганидек, аҳoли салoматлигини янада мустаҳкамлаш, жисмoний сoғлoм ва маънавий етук авлoдни тарбиялаш Ўзбекистон сиёсатининг энг устувoр йўналишларидан бири бўлиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббиётнинг терапия йўналишини халқаро андозалар даражасига кўтаришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар кўрилаётир.

🔬 Форумда бемoрлар диагнoстикаси, давoлаш ва прoфилактикаси ҳамда реабилитациясига доир илғор теxнoлoгиялар юзасидан ўзаро тажриба алмашилмоқда. Бу эса нафас тизими, юрак-қoн тoмир, ошқoзoн-ичак, ревматoлoгик ва буйрак касалликларини самарали даволашда муҳим аҳамиятга эга.


✔️Шунингдек, тадбирда маҳoрат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Мураккаб операцияларни муваффақиятли бажариш учун, аввало, юксак билим ва маҳоратга эга мутахассислар, қолаверса, юқори технологик тиббий ускуналар ҳамда муносиб шарт-шароит керак.


🗺 Болалар миллий тиббиёт марказида буларнинг барчаси мужассам. Айни пайтда муассасанинг бир гуруҳ етук шифокорлари Нукусда бўлиб ўтаётган Саломатлик марафонида фаол иштирок этмоқда.

➡️ Бу ерда юқори технологик операцияларни ўтказаётганлар орасида марказнинг Урология бўлими бошлиғи, хорижий тажрибани пухта ўзлаштириб қайтган етук мутахассис Саиданвар Аъзамхўжаев ҳам бор...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥3
2025/10/19 21:07:51
Back to Top
HTML Embed Code: