Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

📍 В Нукусе полным ходом идет Марафон здоровья. В его рамках население охватывается 7 видами скрининговых обследований и профилактическими осмотрами.


📌 В этом процессе активно участвует и коллектив многопрофильной центральной поликлиники Нукусского городского медицинского объединения.

📹 Об это рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Нукуса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

❗️Мутахассис: Компьютер ва телефонга узоқ тикилиш қуруқ кўз синдромини келтириб чиқариши мумкин


📱 Мутахассислар фикрича, турли виртуал ўйинларга муккасидан кетган, телефондан бош кўтармайдиган, соатлаб компьютер ёки телевизор қаршисида вақт ўтказадиган инсонларни бемалол кўзларидан фарқлаб олса бўлади.


📌 Чунки экранга узоқ вақт тикилиш кўз касалликлари ривожланиши хавфини бир неча баробар оширади. Бора-бора ушбу тана аъзосида яққол симптомлар юзага келади. Қуруқ кўз синдроми — шулардан бири.

➡️ Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Икрамовдан шу ҳақда маълумот олдик.

💬 — Кўзларда қичишиш, ачишиш, қизариш, унда ёт жисм бордек ҳис қилиш, ёруғликка сезгирлик, кўришнинг вақти-вақти билан хиралашиши ушбу касалликка хос яққол аломатлардир, — дейди мутахассис.


🗣 — Кўз қуруқлашганда, у ўзини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ёш ажратиши мумкин. Бу эса беморда ноқулайликларни юзага келтиради.

💻 Мазкур синдром турли омиллар сабабли пайдо бўлади. Масалан, компьютер, телефон ёки телевизорга узоқ вақт тикилиш кўзнинг қуришига сабаб бўлади.

🔎 Бундан ташқари, ёш ўтиши билан боғлиқ ўзгаришлар, контакт линзалардан узоқ муддат фойдаланиш, қуруқ иқлим, шамол, чанг ва тутун натижасида кўз юзаси қуруқлашиши мумкин.

🔬 Ўз навбатида, гормонал ўзгаришлар, ҳомиладорлик, менопауза ёш ажралишига таъсир қилиши эҳтимоли мавжуд. Бинобарин, яллиғланиш, инфекция ёки аутоиммун касалликлар ҳам қуруқ кўз синдромини келтириб чиқариши аниқланган.

💉 Бу хасталикни даволаш аломатларнинг оғирлигига қараб фарқланади. Энг кўп тавсия этиладиган усуллардан бири сунъий ёш томчиларидан фойдаланишдир. Улар кўз юзасини намлашга ёрдам беради ва ноқулайликни камайтиради.


Ҳаёт тарзини ўзгартириш ҳам муолажа жараёнида муҳим роль ўйнайди. Экранга узоқ вақт тикилиб қолмаслик, хонани намлаш ва қуруқ ҳаво таъсиридан сақланиш, контакт линзалар ўрнига кўзойнаклардан фойдаланиш яхши натижалар беради.

💊 Баъзан шифокор махсус дорилар ёки малҳамлар тавсия қилиши мумкин. Яллиғланишга қарши препаратлар ёки иммуносупрессив томчилар, масалан, сиклоспорин узоқ муддатли даволашда қўлланилади.

🔎 Қуруқ кўз синдромининг олдини олиш учун компьютерда ишлаганда, ҳар 20 дақиқада кўзга дам бериш, кондиционер ва иситгичлардан узоқроқ бўлиш ёки намлагич ишлатиш тавсия этилади.


‼️ Қолаверса, ушбу касаллик профилактикасида соғлом овқатланиш, Омега-3 ёғ кислоталари ва А витаминини қабул қилиш, кўзларни чанг, тутун ва шамолдан ҳимоя қилиш яхши самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

📍 Пойтахтимизда “Дерматовенерология ва эстетик тиббиётга соҳалараро замонавий ёндашув” мавзуида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда эътироф этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда бу йўналиш жадал ривожланмоқда.


Хўш, ўтган даврда қандай натижаларга эришилди?

Истиқболда яна нима вазифалар турибди?

Мулоқот асносида қўлга киритилган хулосалар мутахассисларимиз учун қанчалик фойдали бўлди?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
2025/10/21 12:44:14
Back to Top
HTML Embed Code: