Telegram Web Link
🔴 🟦🟦

Халқаро форум давом этмоқда.

❗️Тадбирда икки давлатнинг етакчи тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.
___

Международный форум продолжается.

❗️В рамках мероприятия состоялось подписание меморандумов о сотрудничестве между ведущими медицинскими учреждениями двух стран.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ: Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида форум бўлиб ўтди

Пойтахтимизда “Ўзбекистон — Қозоғистон: аҳоли саломатлиги йўлида – тиббиёт соҳасида ҳамкорлик” мавзусида форум ташкил қилинди. Унда 120 нафардан ортиқ қардош мамлакат вакиллари иштирок этиб, икки томонлама алоқалар истиқболлари кўриб чиқилди.


🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик умумий дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган. Икки давлат раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланмоқда.

🔗 Хусусан, соғлиқни сақлаш йўналишидаги алоқалар йил сайин мустаҳкамланмоқда. Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган Қозоғистон тиббиёти кунлари ҳам бунинг узвий давомидир.

👨‍⚕️ Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида қўшни давлатнинг юқори малакали мутахассислари Самарқанд, Бухоро, ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, тўрт кун давомида кардиология, нейрохирургия, травматология, урология, онкология, гинекология, болалар жарроҳлиги, эндокринология ва бошқа йўналишларда 444 та тиббий маслаҳатлар, 64 та жарроҳлик амалиётлари ҳамда мутахассисларимиз учун 57 та семинар ва маҳорат дарсларини ўтказишди.

📎 Шунингдек, Миллий тиббиёт маркази ва кардиология, травматология, нейрохируругия йўналишидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида қўшма юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

🔬 Тадбир доирасида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маммограф, компьютер томографи, рентген, УТТ ва лаборатория билан жиҳозланган тўртта мобил тиббиёт мажмуаси юртимизга келтирилиб, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 1240 нафар аҳоли бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

🤝 Форум доирасида бўлиб ўтган сессиялар давомида икки мамлакат мутахассислари юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажаришда замонавий технологияларни қўллаш, инновацияларга йўл очиш, бунда ҳамкорлик ва билим алмашинувини йўлга қўйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди.

📝 Тиббий таълим йўналишида фаолият олиб борувчи мутахассислар икки давлат ўртасидаги академик мобиллик, билим ва кўникмалар алмашинувини мустаҳкамлаш борасида ҳам фикр алмашилди.

🏆 Бундан ташқари, Тошкент давлат тиббиёт университетида Қозоғистоннинг 7 та олий таълим муассасаси вакиллари томонидан талабалар ўртасида фан олимпиадаси ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларнинг ғолиблари форум доирасида тақдирланди.

📁 Анжуманда икки давлатнинг тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий ва ихтисослашган тиббиёт марказлари ўртасида қатор меморандумлар имзоланди.

📈 Қозоғистон делегацияси вазирликда бўлиб, Рақамли соғлиқни сақлаш марказининг фаолияти билан танишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

Как мы ранее сообщали, в нашей стране прошли Дни казахстанской медицины. Завершительным мероприятием стал форум на тему «Узбекистан — Казахстан: сотрудничество в области медицины — во имя здоровья населения».


Какие вопросы обсуждались?

Что проделано за эти дни?

Какие соглашения достигнуты?

📹 Об это рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

Самарқанд шаҳри яна бир нуфузли анжуман — “Янги Ўзбекистон даврида оториноларингологиядаги ютуқлар” мавзуидаги оториноларингологларнинг VI съездига мезбонлик қилмоқда.


🤔Тадбирда Россия, Туркия, Германия, Словакия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон каби кўплаб давлатларнинг энг етакчи мутахассислари иштирок этаётир.

📎 Таъкидланганидек, кейинги йилларда юртимизда оториноларингология йўналишида ҳам туб ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу борада Президентнинг 2023 йилдаги “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва қамровини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор дастуриламал бўлиб хизмат қиляпти.

🔬Олдинда турган вазифа ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳам кўп. Шу боис тадбирда ЛОР аъзолари касалликлари диагностикаси ҳамда илғор даволаш усулларини муҳокама қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, оториноларингология хизматини янада яхшилашга йўналтирилган янги концепциялар ишлаб чиқилади.

‼️ Бу ҳақдаги видеолавҳа билан олдиндаги вақтлар давомида танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Тиббий таълим: Қозоғистон вакиллари Ўзбекистон тажрибаси билан танишди

🇺🇿🇰🇿Юртимизда ташкил этилган Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида Тошкент давлат тиббиёт университетида “Ўзбекистон – Қозоғистон тиббиёти ёшларининг дўстлик ҳафталиги” бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлари — Асилбек Худаяров ҳамда Акмарал Алназарова мазкур олий ўқув юртида бўлди.

📎 Дастлаб меҳмонлар университетнинг илмий, таълим ва клиник фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг икки мамлакат тиббиёт олийгоҳлари ўртасидаги ҳамкорлик, ёш олимлар алмашинуви, қўшма илмий лойиҳалар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацион ташаббуслар муҳокама қилинди.

‼️Учрашувда тиббий таълим йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттиришга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

  Хабар берганимиздек, мамлакатимизда Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтказилди. Унинг доирасида “Ўзбекистон — Қозоғистон: аҳоли саломатлиги йўлида — тиббиёт соҳасида ҳамкорлик” мавзусида форум ташкил этилди.


Хўш, унда қайси масалалар муҳокама қилинди?

Тиббиёт кунлари доирасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилди?

Якунда эришилган келишувлар нималардан иборат?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести


🔬 Дунё тиббиётидаги энг уникал операциялардан бири Ўзбекистонда ўтказилди

🚛 Мобиль ангиограф Саломатлик марафони доирасида Қорақалпоғистонга келди

Болалар учун ингаляция қандай ҳолларда тавсия этилмайди?

📋 Давлат органларининг ошхоналарига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари тасдиқланди

🩺 Нукус аҳолиси 7 турдаги скрининг текширувларидан ўтказилмоқда

➡️ Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

‼️ ЖССТ: Бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги кескин ортиб бормоқда

🎙 “Тиббиёт новаторлари” платформаси иштирокчиси болалар кардиохирургияси ривожи ҳақидаги фикрини айтди

🔎 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика перинатал маркази томонидан туманлараро тузилмалар раҳбарлари учун ўқув семинари ташкил этилди

📍 Наманганда “Травматология ва ортопедия муаммоларини ҳал қилишга доир йирик халқаро конференция ўтказилади

🇰🇿 Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунларига старт берилди

📍 Самарқанд шаҳри оториноларингологларнинг VI съездига мезбонлик қилди

Тиббий таълим: Қозоғистон вакиллари Ўзбекистон тажрибаси билан танишди

📌 “Ўзбекистон — Қозоғистон: тиббиёт соҳасида ҳамкорлик изчил давом этади


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

🏥 Болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази замон билан ҳамнафас бўлиб, инновацион даволаш усулларини жорий қилиш мақсадида етакчи тиббий ташкилот ва клиникалар билан алоқаларни ривожлантирмоқда.


🩺 Жумладан, юртимизда болаларда саратон касаллигини аниқлаш ва даволаш тизимини модернизация қилиш мақсадида Австриянинг Вена тиббиёт университети билан мустаҳкам алоқа ўрнатилган.

📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

💻 Ўзбекистонда кўкрак бези саратонини сунъий интеллект орқали эрта босқичларда аниқлайдиган дастур йўлга қўйилди.


📌 “Олима аёллар” танловида ғолиб бўлган лойиҳа, шунингдек, ортиқча вақт ва ресурсларни тежашга хизмат қилмоқда.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

🏥 Научно-практический медицинский центр детской гематологии, онкологии и иммунологии идет в ногу со временем и с целью внедрения инновационных методов лечения развивает связи с ведущими медицинскими организациями и клиниками.


🩺В частности, налажено сотрудничество с Венским медицинским университетом (Австрия) с целью модернизации системы диагностики и лечения онкологических заболеваний у детей.

📹 Об этом подробно рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 🟦🟦🟦

Тошкент шаҳрида Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда замонавий “тиббиёт кластери” ташкил этилади.


🤝 Куни кеча ана шу кластернинг муҳим объекти ҳисобланган Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида “Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича бош пудратчи сифатида танланган “Kyeryong” консорциуми раҳбари ва Соғлиқни сақлаш вазири ўртасида шартнома имзоланди ҳамда қурилиш ишларига расман старт берилди.

📊 Мазкур лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик самарасидир. Унинг умумий қиймати 149,8 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 124 млн доллар — Корея Эксимбанки орқали EDCF кредит маблағлари, 25,8 млн доллар эса — Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобланади.

🏥 Лойиҳанинг амалга оширилиши билан жаҳон стандартларига мос келадиган, IV даражали, қуввати 300 ўринли бўлган янги шифохона биноси барпо этилиб, бу ерда 700 нафардан ортиқ ходим учун янги иш ўринлари яратилади.

👨‍⚕️ Муҳими, 130 нафар ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини малака ошириш учун Корея Республикасига юбориш, 32 нафар кореялик юқори малакали мутахассисларни юртимизга жалб этиш кўзда тутилган.

🔬 Шифохонада йилига 8,5 мингта юрак қон-томир хирургияси, трансплантология, нейрохирургия, реабилитация, орқа мия ва бўғим оғриқлари билан боғлиқ юқори технологик жарроҳлик оперaцияларни ўтказиш имкони бўлади.

📝 Эслатиб ўтамиз, юртимизда 2020 йилда Корея Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида имкониятлари ва йўналиши жиҳатдан Марказий Осиёда ягона бўлган тиббиёт муассасаси — Болалар миллий тиббиёт маркази барпо этилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🏥 Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги 1-оилавий поликлиника биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.


🔬Натижада ҳудудда яшовчи 48 минг нафар аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
2025/10/21 22:14:47
Back to Top
HTML Embed Code: