Telegram Web Link
🔴 🟦🟦🟦

❗️Ўзбекистоннинг болалар саратонига қарши курашиш бўйича тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди

📰 Дунёга машҳур халқаро нашр — “The Lancet” тиббиёт журналида юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда муолажаси бўйича жаҳон миқёсида эришилган ижобий натижалар ва глобал муаммолар таҳлилига бағишланган мақола эълон қилинди.


📊 Унда сайёрамизда саратонга чалинган болаларнинг 30 фоиздан кам қисми омон қолиши, ўроқсимон ҳужайрали анемия хасталиги бўлган гўдакларнинг эса ярми беш ёшга етмай вафот этиши қайд этилган.

📌 Шундай мураккаб вазиятда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, кадрлар ва инфратузилмани мустаҳкамлаш, беморлар парвариши бўйича ягона ёндашувни таъминлаш орқали катта натижаларга эришилаётгани эътироф этилган.

📋Хусусан, мақолада "2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилингани тилга олинган.

🏥 Шунингдек, Тошкент шаҳрида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилишига юқори баҳо берилган.

📌 Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг олий даражадаги ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, St.Jude болалар тадқиқот шифохонаси ҳамда "Zamin" фонди ҳамкорликда "Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат" мавзусида ўтказилган тадбирда ҳам мамлакатимизнинг бу борадаги тажрибаси эътироф этилганди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи: БМТнинг юксак минбаридан янграган глобал ташаббуслар, иқтисодиётимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган тарихий учрашув ва келишувлар.

Визит Президента Шавката Мирзиёева в США: глобальные инициативы, прозвучавшие с высокой трибуны ООН, исторические встречи и договоренности во имя развития национальной экономики и благополучия нашего народа.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 4-сон шаҳар болалар клиник шифохонаси кенг кўламли таъмирлаш ишларидан сўнг замонавий қиёфа касб этди.


🏥 Янги бинонинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Раҳимова иштирок этди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан шу ҳақда тайёрланган видеолавҳа яқин вақтларда эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

📆 Шу йил 24 сентябрда Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болаларда ошқозон-ичак фаолияти бузилиши билан боғлиқ белгилар кузатилган эди.

Хўш, айни пайтда бемор болаларнинг аҳволи ва бугунги вазият қандай?

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков бу ҳақда ахборот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦🟦🟦

❗️“Воҳидов ўқишлари”да замонавий хирургиянинг илғор усуллари жонли операциялар орқали намойиш этилди

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида "Хирургияда инновацион технологиялар" мавзусидаги "Воҳидов ўқишлари – 2025" ХХIХ Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.


🌎 Унда маҳаллий мутахассислардан ташқари Россия, Хитой, Эрон, Украина ва Қозоғистон каби қатор хорижий давлатлардан моҳир жарроҳлар, олимлар ва нуфузли экспертлар иштирок этди.

🫀Таъкидланганидек, Хирургия маркази нафақат юртимиз, балки Марказий Осиёдаги етакчи шифо масканларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда муассасанинг кардиохирургия, аъзоларни трансплантация қилиш, рентгенэндоваскуляр хирургия, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари хирургияси каби бўлимларида кўплаб юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

🔬Хусусан, ўтган давр мобайнида бу ерда 1600 дан ортиқ буйрак ва 162 та жигар кўчириш ҳамда 2,5 мингга яқин кам инвазив операциялар муваффақиятли амалга оширилди. Шунингдек, 2024 йили юрак туғма нуқсонига чалинган уч ёшгача болаларда 685 та, жорий йилда эса 100 га яқин мураккаб амалиётлар бажарилди.

Анжуманда шу ҳақда сўз борар экан, соҳадаги бундай ўзгаришлар юртимизда хирургия хизматини тўлиқ трансформация қилиш, аҳолига мазкур йўналишда ҳар томонлама сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётгани қайд этилди.

📎 Шунингдек, тадбир доирасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамкорлигида кўплаб юқори технологик амалиётлар, хусусан, 6 та жигар, 4 та буйрак трансплантацияси ўтказилди.

📌 Бундан ташқари, торакал хирургия соҳасида видеоторакоскопик ва VATS усулида операциялар, ўпка, кўкс оралиғи ҳамда қизилўнгачдаги ўсмаларни мини-инвазив йўл билан олиб ташлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

➡️ Анжуманнинг сўнгги куни — илмий кун сифатида белгиланиб, унда юртимизнинг барча ҳудудларидан 500 нафарга яқин мутахассислар қатнашди. Улар томонидан жигар ва мульти орган трансплантацияси, буйрак кўчириб ўтказиш, унинг асоратлари ва реабилитация жараёнлари, қизилўнгач ўсмалари ҳамда юрак трансплантацияси каби мавзуларда илмий маърузалар қилинди.

‼️ Бир сўз билан айтганда "Воҳидов ўқишлари – 2025" илмий-амалий анжумани Ўзбекистонда замонавий жарроҳликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasining nufuzli tadbirlar doirasida “Mehrli maktab” bitiruvchisi va volontyori Samira Idrisova nutq so‘zladi.

В рамках мероприятий Генеральной Ассамблеи Организации Объединённых Наций выступила выпускница и волонтёр “Mehrli maktab” Самира Идрисова.

#WHO #StJude #Zamin #MehrliMaktab #OrzugaHayotBaxshEtaylik #GiveLifeToADream #ДаримЖизньМечте
👍13
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

"Ёлғон аллергия": Организм нега "алдайди?"

🔬 Тиббиётда фақат симптомларга асосланиб ташхис қўйиб бўлмайди. Чунки кўплаб касалликларнинг белгилари ўхшаш. Шу боис шифокор беморга клиник, лаборатор, инструментал, функционал ёки молекуляр-генетик текширувларни буюриши мумкин.


📌 Бу ҳолат аллергология соҳасида ҳам учрайди. Яққол кўриниб турган аломатлар ҳамиша аллергик патологияларга дахлдор эмас. Ҳатто, бу псевдоаллергия (ёлғон аллергия) бўлиши ҳам мумкин.

➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу ҳақда маълумот берди.

💬 — Псевдоаллергия – иммун тизими иштирокисиз пайдо бўладиган ҳолат, — дейди мутахассис. — Яъни, ҳақиқий аллергияда организм махсус аллергенга қарши антитана ишлаб чиқаради ва бу иммун тизимининг жавоб реакцияси орқали намоён бўлади.


🔎 Псевдоаллергияда эса антитаналар ҳосил бўлмайди, аммо аллергияга ўхшаш белгилар ривожланади. Бу ҳолат организмда гистамин моддаси ажралиб чиқишининг бузилиши ёки бошқа моддалар таъсирида келиб чиқади.

Ошқозон-ичак касалликлари, баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, аномал ҳарорат, кимёвий қўшимчалар, совунлар, пестицидлар ва токсинлар ҳам бу патологияни юзага келтирувчи омиллардир.

🩺 Псевдоаллергияни аниқлаш учун, албатта, аллерголог-иммунолог шифокор текшируви талаб этилади. Мутахассис беморнинг касаллик тарихи ва шикоятларини ўрганади. Тегишли қон таҳлилларини олади ва иммунологик синамалар ўтказади.

❗️Бу ҳолатни келтириб чиқараётган омил аниқлангач, уни бартараф этишга қаратилган муолажалар тайинланади.

🥗 Энг кўп қўлланиладиган самарали усул парҳезга риоя қилиш, гистамин моддасини кўп ишлаб чиқарувчи маҳсулотлар истеъмолини чеклашдан иборат.


💊 Ўз навбатида, антигистамин дори воситалари буюрилиши мумкин. Улар симптомларни енгиллаштиради. Энтеросорбентлар эса зарарли моддаларни организмдан чиқаради. Нафас олиш қийинлашганда симптоматик даво чоралари ҳам қўлланилиши мумкин.

💉 Организмдаги жигар ёки ошқозон-ичак касалликлари бўлса, уларни бартараф этиш тавсия этилади.

🏥 Айни пайтда марказимизда псевдоаллергияни илғор диагностика усуллари ёрдамида аниқлаш ва замонавий ёндашувлар асосида даволаш йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Шу йилнинг 24 сентябрида Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болалар саломатлиги билан боғлиқ  нохуш ҳолат қайд этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Хўш, айни пайтда бемор болаларнинг аҳволи ва бугунги вазият қандай?

👍 Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков бу ҳақда ахборот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести


Мутахассис мавсумий респиратор касалликлардан ҳимояланиш бўйича муҳим тавсиялар берди

➡️ ССВ: Вазир талаба-ёшлар билан мулоқот қилди

🖥 DMED дастурининг афзалликлари ҳақида таниқли сўз устаси қандай фикрда?

📊 104 нафар болада церебрал фалаж хавфининг олди олинди

💻 Ногиронликни белгилашнинг рақамлаштирилган тизими жорий қилинмоқда

💊 Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди

🗺 Ўзбекистоннинг Биринчи хоними, "Zamin" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ЖССТ Бош директори билан учрашув ўтказди

👁 Республика кўз микрохирургияси тиббиёт маркази мутахассислари хитойлик ҳамкасблари билан қўшма операцияларни бажарди

⌨️ Тиббиётни рақамлаштириш ишлари танқидий таҳлил қилинди

📌 Ўзбекистоннинг болалар саратонига қарши курашиш бўйича тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи: тарихий учрашув ва келишувлар

🏥 Пойтахтдаги 4-сон шаҳар болалар клиник шифохонасининг янги биноси очилди

📹 “Воҳидов ўқишлари”да замонавий хирургиянинг илғор усуллари жонли операциялар орқали намойиш этилди

"Ёлғон аллергия": Организм нега "алдайди?"

📣 Бемор болалар аҳволи бўйича ахборот берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

🏥 Как мы сообщали ранее, специалисты Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра микрохирургии глаза совместно с китайскими коллегами проводят в нашей стране высокотехнологичные операции пациентам, нуждающимся в социальной защите и страдающим катарактой.


📊 В рамках данной благотворительной акции с 2019 года были выполнены операции более трех тысячам пациентов в различных регионах нашей страны, а в этом году в Ферганской, Кашкадарьинской и Хорезмской областях будет восстановлено зрение более 600 людям.

📎 В данный момент акция проходит в Коканде и Карши.

📹 Подробная информация об этом ​​в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦

Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болалар соғлиғи билан боғлиқ ҳолат кузатилгани ва беморларнинг саломатлиги ҳақида хабар берган эдик.


Хўш, ҳозир болаларнинг аҳволи қандай?

Уларнинг соғайиш динамикасида нима ўзгаришлар кузатилмоқда?

👍 Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков шу ҳақда ахборот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🔥18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣2️⃣2️⃣

📆 29 сентябрь — Бутунжаҳон юрак куни

Бутунжаҳон юрак куни муносабати билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникасида “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинди.


💓 “Юрак — ҳаёт учун” шиори остида ўтказилаётган ушбу акция доирасида аҳоли бепул кўрикдан ўтказилиб, уларга мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан шу ҳақда тайёрланган видеолавҳа яқин вақтларда эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🫀Аввалроқ хабар берганимиздек, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникасида Бутунжаҳон юрак куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.


Муассасага келганлар нафақат ушбу хасталиклар бўйича ахборот олишди, балки юқори тажрибага эга кардиолог, кардиожарроҳ, эндокринолог, невропатолог, аритмолог ва интервенцион кардиологлар кўригидан ўтишди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада тадбир тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ✏️✏️✏️

📆 Шу йилнинг 2 – 31 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси маркази — Нукус шаҳрида Саломатлик марафони ўтказилади.


🩺 Касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган ушбу акция доирасида ҳудуддаги оилавий поликлиникаларда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг етакчи шифокорлари, бир гуруҳ хорижлик мутахассислар ҳамда маҳаллий тиббиёт ходимлари томонидан аҳолининг барча қатлами тиббий кўрикдан ўтказилади.

🖥 Текширув натижалари ягона электрон база — DMED дастурига киритилиб, келгусида беморларнинг саломатлиги доимий мониторинг қилиб борилади.

‼️ Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг! Марафонда иштирок этинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

🏥 В консультативной поликлинике Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра кардиологии в честь Всемирного дня сердца был организован «День открытых дверей».


❤️ Под лозунгом «Сердце для жизни» в рамках акции население прошло бесплатное обследование и получило необходимые рекомендации от специалистов.

📹 Подробнее об этом в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦

Тошкент вилоятидаги бир нечта мактабгача таълим муассасаларида болалар саломатлиги билан боғлиқ ҳолат кузатилгани юзасидан маълумот тақдим этган эдик.


🔎 Бугунга келиб, шифохонага ётқизилган болаларнинг деярли барчаси тўлиқ соғайиб, оилалари бағрига қайтди.

👍 Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков шу ҳақда ахборот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

💐Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳрида Саломатлик марафони бошланди.


🩺 Касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган ушбу акция орқали ҳудудда яшовчи аҳоли 31 октябрга қадар скрининг ҳамда профилактик кўриклар билан қамраб олинади.

🏥 Тиббий текширувлар Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва бир вақтнинг ўзида Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиникада бўлиб ўтмоқда.

🔴 Бу жараёнга маҳаллий шифокор ва ҳамширалар билан бирга, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда бир қатор илғор хорижий клиникалардан етакчи мутахассислар жалб этилган.

📍 Шунингдек, 3 та жамоат жойида ташкил этилган “Саломатлик майдончалари”да соғлом турмуш тарзи тарғиботига доир тадбирлар, антропометрия, қон босими ва пульс ўлчаш каби кўриклар амалга ошириляпти.

📹 ССВ Матбуот хизмати Нукус шаҳридан ушбу марафон тафсилотларини тезкор ёритиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

___________________

Сегодня в городе Нукус Республики Каракалпакстан стартовал Марафон здоровья.


🩺В рамках данной акции, направленной на профилактику заболеваний и пропаганду здорового образа жизни, до 31 октября население региона будет охвачено скрининговыми и профилактическими осмотрами.

🏥 Медосмотры проводятся в клинике Медицинского института Каракалпакстана и одновременно в 12 семейных поликлиниках города Нукус.

🔴 Наряду с местными врачами и медсестрами в этом процессе участвуют ведущие специалисты республиканских специализированных медицинских центров и передовых зарубежных клиник.

📍 Также на «Площадках здоровья», организованных в трех общественных местах, проводятся мероприятия по пропаганде здорового образа жизни, а также осмотры, как антропометрия, измерение артериального давления и пульса.

📹 Пресс-служба Минздрава будет оперативно освещать все события марафона из города Нукус.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2🤩1
2025/10/23 04:58:01
Back to Top
HTML Embed Code: