Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 📌📌📌📌📌

Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган Саломатлик марафонида маҳаллий тиббиёт ходимлари ва пойтахтдан келган етакчи шифокорлар аҳолини турли ёш тоифалари бўйича профилактик кўрик ҳамда скрининг текширувларидан ўтказяпти.


➡️ Ўз навбатида, оғир хасталиклардан азият чекаётган беморларда юқори технологик операциялар бажарилмоқда.

🛬  Болалар миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етук жарроҳлари ҳам шу мақсадда Қорақалпоғистонга келган. Улар қарийб бир ойдирки нукуслик бемор болаларда мурракаб амалиётлар ўтказмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизматининг мазкур ҳудуддан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

В ходе проходящего в Нукусе Марафона здоровья местные медицинские работники совместно с ведущими столичными врачами проводят профилактические осмотры и скрининговые обследования населения различных возрастных групп.


➡️ В свою очередь, пациентам с тяжёлыми заболеваниями выполняются высокотехнологичные операции.

🛬 С этой целью в Республику Каракалпакстан прибыла группа опытных хирургов Национального детского медицинского центра. Уже почти месяц они проводят сложные операции у больных детей из Нукуса.

📹 Об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном пресс-службой Министерства здравоохранения из данного региона.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

🍁 Куз фасли бежиз шамоллаш мавсуми, деб аталмайди. Чунки бу даврда иммунитет заифлашиши ва айрим вируслар фаоллашиши туфайли инсон организми ЎРВИ ва гриппга чалинишга мойил бўлади.


🥙 Бундай вазиятда тезроқ соғайиш ва касалликни асоратсиз ўтказиш учун овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

Хўш, бу борада мутахассислар қандай тавсиялари беради?

📹 Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 👨‍💻👩‍💻🧠

В настоящее время в нашей стране проводится масштабная работа по организации деятельности 46 межрайонных перинатальных центров в соответствии с современными требованиями. Прошедший в столице семинар с участием руководителей этих структур примечателен тем, что направлен именно на эту цель.


Какие аспекты этого вопроса обсуждались?

Как обеспечить эффективное управление межрайонными перинатальными центрами?

В чем заключаются предстоящие актуальные задачи?

📹 Ответы на эти вопросы можно найти в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

♻️ Болаларда саратон касаллигини аниқлаш ва даволаш тизими модернизация қилинмоқда

🏥 Тошкентда Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда замонавий “тиббиёт кластери” ташкил этилади

👁 Мутахассис: Компьютер ва телефонга узоқ тикилиш қуруқ кўз синдромини келтириб чиқариши мумкин

➡️ Дерматовенерология ва эстетик тиббиёт замонавий ёндашувлар асосида ривожланмоқда

🚶🏻 Кузги фойдали машғулот: Кунда бир соат пиёда юриш ҳаётимизни қанчалик ўзгартиради?

📊 БМТ: Ҳар йили 1,2 миллион киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланмоқда

Нейромушак касалликларининг долзарб масалалари нималардан иборат?

🏢 Тошкентда Германия тиббиёт академияси очилди

📍 Қорақалпоғистонда ташкил этилган “Аллергия ва астма” мактаблари қандай натижа бермоқда?

🔎 Травматология ва ортопедия муаммоларини ҳал қилишда янги йўналишлар нималардан иборат?

🔎 Тиббий суғурта тизими қандай самара беряпти?

🚑 Бухорода шошилинч тиббий ёрдамнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

🩺 Кўкрак бези саратони: Эрта босқичдаги ташхис орқали касалликдан бутунлай халос бўлиш мумкин

🔬 Болалар миллий тиббиёт маркази жарроҳлари Нукусда мураккаб операциялар ўтказмоқда

🥙 Шамоллаш мавсумида қандай овқатланиш керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🔴 🟦🟦🟦

Соғлиқни сақлаш тизими: Коррупциявий ҳолатлар қандай бартараф этилмоқда?

Коррупциянинг ҳар қандай кўриниши тараққиётга ғов бўлади, жамиятни ортга тортади. Шу боис тараққийпарвар давлатларда мазкур иллатга қарши кескин чоралар кўрилади. Жумладан, Ўзбекистонда унга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Шунга кўра, вазирликда ҳам "ҳуқуқий экспремент " доирасида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.


💰Соғлиқни сақлаш тизимида бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланиши, коррупция рискларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлар мисолида ҳам буни кўриш мумкин.

💬 — Шу йил июль ҳолатига вазирлик тизимининг молиявий соҳадаги 1280 нафар раҳбар ходими фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолати аниқланди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси раҳбари Сардоржон Маманов. — Масалан, Вирусология илмий-тадқиқот институти молия-иқтисод бўлими бошлиғи Н.А. ўзининг яқин қариндоши М.А. билан бирга ишлаб келган.


➡️ Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида узоқ йиллардан буён бош ҳисобчи сифатида ишлаб келаётган Г.Г. ҳам худди шундай йўл тутган. Унинг қўли остида яқин қариндоши Х.М. фаолият олиб борган.

✔️ Пировардида аниқланган шу ва бошқа ҳолатларда меҳнат шартномаси бекор қилинди ва ротация тизими қўлланилди.

📎 Бундай салбий ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этишда вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг ўрни салмоқли бўлмоқда, десак муболаға эмас. Буни тузилма томонидан ҳозирга қадар 567 та шундай ҳолат аниқланиб, ўз вақтида бартараф этилгани ҳам тасдиқлайди.

🔎 Умуман, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коррупциявий хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ва тизимда шаффофликни таъминлашга доир чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

☎️ Агар Сиз тиббиёт муассасаларида коррупция билан боғлиқ ҳолатга дуч келсангиз, бўлинмамизнинг республика бўйича ягона бўлган 1203 рақамли “Ишонч телефони” ёки www.tg-me.com/ssvantikor_bot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.


📌 Мурожаатчининг шахси қатъиян сир сақланиши кафолатланади.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупциявий ҳолатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишда давом этади ҳамда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини эътибордан четда қолдирмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Ҳозирги пайтда юртимизда мавжуд 46 та туманлараро перинатал марказ фаолиятини бугунги кун талаблари даражасида ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Пойтахтимизда ўтказилаётган мазкур тузилмалар раҳбарлари иштирокидаги семинар ана шу мақсадга қаратилгани билан диққатга сазовор.


Унда масаланинг қайси жиҳатларига эътибор қаратиляпти?

Туманлараро перинатал марказларни қандай қилиб самарали бошқариш мумкин?

Олдинда турган долзарб вазифалар нималардан иборат?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🖥 Ижтимоий тармоқларда болалар орасида мавсумий ўткир респиратор вирусли касалликларга ўхшаш, лекин ич кетиш ва қайт қилиш симптомлари бўлган инфекция тарқалаётгани билан боғлиқ хабарлар эълон қилинмоқда.
⬇️ Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

🩺 Сир эмас, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар мавсумий характерга эга бўлиб, кузда ҳарорат пасайиши билан касалланиш кўрсаткичлари бирмунча ортади.

📆 Кузатувларга кўра, шамоллаш мавсумининг бошланиши одатда август ойи охири ва сентябрь ойига тўғри келади. Жорий йилда эса бу муддат бироз кечроқ — октябрь ойининг охирги 10 кунлигида бошланди. Яъни бу ижтимоий тармоқларда айтилаётганидек, ҳеч қандай ғайриодатий ҳолат эмас.

🔬 Баъзида респиратор белгилар йўталиш, аксириш, бурун ачишиши, тана ҳарорати кўтарилиши билан кузатилса, айрим беморларда ошқозон-ичак тизимининг бузилиши тарзида намоён бўлади. Демак, бу хасталиклар ҳар доим ҳам бир хил кечмайди ва мазкур ҳолат вируснинг штаммлари билан боғлиқ.
Яна бир муҳим жиҳатни эсдан чиқармаслик керак. Бир пайтнинг ўзида бактериал ва вирусли инфекциялар авж олиши қайд этилмайди. Яъни микроорганизмлар оламида шундай бир жараён борки, бири иккинчисининг кўпайишига йўл қўймайди.

Мавсумий респиратор касалликлар авж олишини коронавирус мутацияси сифатида баҳолаш ҳам мутлақо ўринсиз. Қолаверса, бугунга келиб COVID-19 оддий респиратор инфекцияга айланиб улгурган. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда коронавирус бўйича вазият барқарор.

📌 Айтиш жоизки, ҳозирда тиббиёт муассасаларида ўткир респиратор вирусли инфекцияларни даволаш учун зарур ўрин-жой ва дори-дармон захиралари яратилган. Юртимиздаги эпидемик вазият мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигида алоҳида штаб тузилиб, унга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари, соҳа олимлари, тизим мутасаддилари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан оналик ва болаликни муҳофаза қилишга масъул мутахассислар жалб қилинган.

📎 Шу ўринда ота-оналарга касаллик белгилари кузатилган фарзандларини ўз вақтида оилавий шифокор кўригига олиб бориш тавсия этилади.
‼️Умуман, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Шу боис ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 📌📌📌📌📌

📍Нукус шаҳрида давом этаётган Саломатлик марафони доирасида 3 та танлаб олинган жамоат жойида “Саломатлик майдончалари” ташкил қилиниши ўзига хос янгилик бўлди.


🩺 Бу манзилларда поликлиникаларга боришга имкони бўлмаган аҳоли вакилларида антропометрия, қон босими ва пульс ўлчаш каби кичик процедуралар амалга ошириляпти.
Шунингдек, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳаси ушбу жараёнлар тафсилотига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 🟦🟦🟦

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида тўпланган қолдиқнинг ярмини алоҳида жамғармага ўтказиш ва ушбу маблағларни мактаблар қурилишига ва тиббиётга йўналтириш топширилди...

👉 БАТАФСИЛ

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥2
🔴 🟦🟦🟦

Кузда мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалиши учун қулай муҳит юзага келади. Айниқса, болалар организми бундай касалликларга анча сезувчан бўлади.


Ўғил-қизларда бундай хасталикларнинг белгилари қандай намоён бўлади?

Уларни уй шароитида қандай даволаш мумкин?

Муолажа жараёнида нималарга аҳамият бериш ва қандай хатоларга йўл қўймаслик керак?

👩‍⚕️ Ҳозирда долзарб бўлиб турган ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Динора Дустмуҳамедова батафсил жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

📍Отличной новостью стало создание «Площадок здоровья» в трех выбранных общественных местах в рамках проходящего в городе Нукус Марафона здоровья.


🩺 В этих местах проводятся такие процедуры, как антропометрия, измерение артериального давления и пульса, для тех, кто не может прийти в поликлинику. Также организуются мероприятия по пропаганде правильного питания и физической активности.

📹 Подробно об этом рассказывается в следующем видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Республики Каракалпакстан.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
2025/10/28 09:56:21
Back to Top
HTML Embed Code: