Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 март - халқаро Хотин-қизлар куни;
10 март - халқаро Аёл судьялар куни - Икки сана жам бўлган тадбир
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Суд мустақиллиги, судья дахлсизлиги ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилади
Холмўмин Ёдгоров,
Судьялар олий кенгаши раиси
Cуд мустақиллиги, судья дахлсизлигини таъминлаш демократик жамиятда ҳуқуқий давлатнинг асосий принципларидан бири ҳисобланади. Бу борада олиб борилган ислоҳотлар бугун ўзининг натижасини бермоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 21 февралида фармони билан судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятини бирон-бир тарзда аралашувдан самарали ҳимоя қилиш Кенгашнинг устувор вазифалариларидан бири сифатида белгиланди.
Орадан уч йил ўтиб, давлат раҳбарининг яна бир муҳим фармони қабул қилинди.
БАТАФСИЛ👈👈

Дахлсизлик – судья мустақиллигининг муҳим кафолати
Маликахон Каландарова,
Судьялар олий кенгаши аъзоси,
Ўзбекистон Судьялар клуби раиси
Кейинги йилларда суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини самарали таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатлар янада кучайтирилди. Хусусан, судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Судьялар олий кенгаш раиси томонидан прокуратурага тақдимнома киритилиши, суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб бориш амалиётлари жорий қилинди.
Жорий тартибга кўра, судьянинг дахлсизлиги ва суд ишларини ҳал қилишга аралашганлик ҳолатлари аниқланган пайтда судья зудлик билан Судьялар олий кенгашига хабар бериши шарт

Судлар мустақиллигини таъминлашнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили
Дилдора Анварова,
Судьялар олий кенгаши масъул ходимаси
Мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, одил судлов самарадорлигини ошириш, халқаро рейтингларда мамлакатимиз ўрнини яхшилаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бинобарин, суд мустақиллиги – бу одил судловнинг фақат суд органлари томонидан, бошқа давлат органларидан, айниқса, ижроия ва қонун чиқарувчи органлардан, фуқаролик жамияти институтларидан мустақил ҳолда амалга оширилиши тушунилади.
Судья мустақиллиги деганда унинг фақат қонунга бўйсунган ҳолда, ҳеч қандай аралашув ва тазйиқларсиз, кимларнингдир талаблари ёки фикрларидан мустақил ҳолда судлов фаолиятини амалга ошириши тушунилади.
Ушбу фарқлардан келиб чиқиб, “мустақиллик” тушунчаси суд тизимида икки хил мазмун касб этади: институционал мустақиллик; индивидуал мустақиллик. Институционал мустақиллик шуни англатадики...

Умуммиллий вазифанинг ҳуқуқий асослари
Илҳом Насриев,
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби кафедра мудири,
юридик фанлар доктори, профессор
...Суд тизимидаги коррупция ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги энг мураккаб ва нозик муаммолардан бири ҳисобланади. Жамиятнинг суд тизимига бўлган ишончи қабул қилинган қарорларнинг адолатлилиги, асослилиги ва холислигига боғлиқ. Ўзбекистонда суд фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича чоралар кўрилди, бу эса қарор қабул қилишда инсон омилини минималлаштиришга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, суд тизимида кадрлар сиёсати бўйича кенг кўламли ислоҳотлар бошланди. Судья лавозимига номзодларга қўйиладиган янги талаблар жорий этилди, жумладан, мажбурий психологик тест синовлари талаб қилинмоқда. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай ёндашув кадрларни танлаш босқичида коррупция хавфларини аниқлаш имконини беради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Одил судлов сифати судьяларнинг чинакам мустақиллиги таъминланиши билан чамбарчас боғлиқ" - Интервью
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат
Шикоят қилиш ҳуқуқи эслатилади
Блогер З. Жумаев томонидан “YouTube” виеохостинги орқали Судьялар олий кенгашидан расмий муносабат сўралган масала Кенгашнинг тўғридан тўғри ваколатига кирмайди. Чунки, мурожаат суд қарорлари ноқонунийлиги хусусида важлардан иборат бўлиб, уларга фақат юқори суд инстанциясида ҳуқуқий баҳо берилиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, мурожаатчига тегишли тартибда юқори суд инстанциясига шикоят қилиш тавсия этилади.
“Судьяларга чора кўриш”га келсак, суд қарори қонуний кучда экан, уни қабул қилган судьяларга (айни пайтда апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига) нисбатан хизмат текшируви ўтказиш учун асос мавжуд эмас. Агар суд қарори юқори суд инстанциясида бекор қилиниб, процессуал қонун нормалар қўпол равишда бузилгани ёки бошқа камчиликлар йўл қўйилгани аниқланса, бошқа гап: шундагина интизомий чора масаласи кун тартибига чиқиши мумкин.
Шу боис ҳам тегишли тартибда суд қарорига нисбатан шикоят бериш ҳуқуқи эслатилмоқда.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Судьянинг ваколат муддати тугади, кейин-чи?
Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.
Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
("Судлар тўғрисида"ги қонун, 85-модда)

Лозим чоралар кўрилади
“Aspekt24”нинг ижтимоий тармоқдаги каналида эълон қилинган лавҳага жиддий эътироз йўқ. Дарҳақиқат, суд мажлислари белгиланган вақтда бошланиши, одамлар бесабаб вақт йўқотмасликлари керак. Баъзан асосли сабабларга кўра (тарафлардан бирининг белгиланган вақтда судда ҳозир бўлмаслиги, бир суд мажлисининг кутилганидан узоқ давом этишининг кейингисига таъсири ва ҳоказо), суд процесси белгиланган вақтда бошланмаслиги ёки бошқа кунга қолдирилиши ҳам инкор этилмайди.
Бироқ бундай манзаралар одатий ҳолатга айланмаслиги, судьялар юксак масъулият ва муомала маданиятини намойиш этиш орқали суд мажлиси вақти билан боғлиқ ҳолатларни тарафларга тушунтиришлари лозим.
Шундан келиб чиқиб, вилоят судига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судидаги ҳолатни ўрганиш ва кечиктириб бўлмас чоралар кўриш, муаммо ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тавсия қилинди.
“Aspekt24” агентлиги вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиши айтилаётган фуқаролик низоси бўйича суд мажлиси жорий йилнинг 17 март куни соат 09.30.га тайинланган.

Важларга юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо беради
Ҳуқуқшунос Ф. Рузметовнинг ижтимоий тармоқ орқали ҳали қонуний кучга кирмаган суд қарорини муҳокама қилиши сўз эркинлигининг амалдаги ифодаси эмас, аксинча, уни суиистеъмол қилган ҳолда судга нисбатан ҳурматсизлик аломати, дейиш мумкин.
Ишда тараф сифатида иштирок этган Рузметов судьянинг исми-шарифи писанда билан тилга олиб, ҳали қонуний кучга кирмаган суд қарорини “байроқ” қилгани ҳолда унинг гўёки ноқонуний экани ҳақида бонг уриши ортидан мижози кўпайиши мумкиндир, бироқ, обрў қозониш қийин.

#маънавият_тафаккур_хулоса
Агарда сен ҳам ақлли кишиларнинг сафида бўлгинг келса, ҳар куни бир марта, ё ҳафтада бир марта, ҳеч бўлмаса ойда бир марта ўзингга ўзинг ҳисоб бер! (Абай)
Эзгулик салгина чекинса – бас, унинг ўрнига дарҳол ёвузлик мустаҳкамланиб олади (Чингиз Айтматов)
Муҳаббат бахт бериши керак. Бахт йўқми, демак, адашибсан! (Мавлоно Соҳиб Кеший)
Кечириш жазолашдан кўра кўпроқ жасорат талаб этади. (Ромен Роллан)
Одам қанча баланд бўлса, нишонга айланиши шунча осон бўлади: майдаларни мўлжалга олиш қийин. (Ҳенриҳ Ҳейне)
Хотиржам бўлиш – ҳазилакам гап эмас, бу – деярли бахтли бўлиш демакдир. (Гюстав Флобер)
Баъзида ғолиб бўлиш учун чекинишга, қўлга киритганингдан воз кечишга тўғри келади. (Луи Аргон)
Умрим бино бўлиб, эзмалик менга ёқади, деган одамни учратмадим. (Эркин Аъзам, Ўзбекистон халқ ёзувчиси)

Қисқа муддатли ўқув-курслари бошланди
Давлат раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқиб, суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида судьялар учун қисқа муддатли махсус ўқув-курслари бошланди.

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари учун (2 семестр бўйича) якуний назорат имтиҳонлари бошланди.
Якуний назорат имтиҳон комиссияси Кенгаш, Олий суд аъзолари ва тажрибали судьялардан иборат бўлиб, жараён 20 мартгача давом этади.
Шундан сўнг тингловчилар, соҳавий ихтисослигидан келиб чиқиб, назарий билим ва кўникмалари узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида махсус амалиёт ўташ учун судларга жалб қилинади.
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

"Судлар тўғрисида"ги қонунга қандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда?
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Мазкур Қонун билан "Судлар тўғрисида”ги Қонунга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туриш, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши жорий қилинмоқда.
Шунингдек, судья ваколатига ва одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳамда уларнинг ҳисобдор эмаслиги белгиланмоқда.
Олий суднинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш доираси аниқлаштирилиб, фақат ўз ваколатлари доирасида масалалар киритиши кўрсатилмоқда.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Кенгаш фаолиятида халқаро ҳамкорлик: талаб, натижа ва истиқбол
Хуршид Садиков,
Судьялар олий кенгаши котиби
Глобаллашув даврида халқаро ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади. Бундай ҳамкорлик тажриба алмашиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро стандартларга мослашиш имконини беради.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса суд-ҳуқуқ ислоҳотларини мустаҳкамлаш, илғор тажрибалардан келиб чиқиб судьялар корпусини шакллантириш ва шу орқали суд тизими фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Шу баробарида Ўзбекистон суд тизими ҳақида халқаро жамоатчиликнинг тасаввур ва таассуротлар ҳам кенгайиб бормоқда.

Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бошланиш арафасида.
Кун тартибидан Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар ҳам ўрин олган.
Батафсил кейинги ахборотларимизда.