Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бошланиш арафасида. Кун тартибидан Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар ҳам ўрин олган. Батафсил кейинги ахборотларимизда.…
Саккиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидаги бир қанча масалалар қатори айрим судьяларни очиқ танлов ва муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Қабул қилинган қарорга кўра:
Имомов Бобир Тойирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Рахматов Фаррухжон Эркинович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Худаяров Шухрат Тўйчиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
ДАВОМИ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Суд тизимида манфаатлар тўқнашуви: зарурият ва аниқлик эҳтиёжи
Отабек Мирзамаҳмудов,
Судьялар олий кенгаши судьяси
Коррупция ва турли суиистеъмолчиликларга қарши курашиш манфаатлар тўқнашувини ҳуқуқий тартибга солиш эҳтиёжини юзага келтирди. Чунки, жамиятда манфаатлар тўқнашуви – коррупциянинг хос белгиларидан бири сифатида қабул қилина бошланди.
Шундан келиб чиқилса, суд тизимида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олиш – нафақат жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, балки суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш учун ҳам жуда муҳим экани янада ойдинлашади.
БАТАФСИЛ👈👈

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Швецария элчихонаси ҳамкорлигида жойларда семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда. Сўз эркинлиги, ахборот олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи ҳамда суд ҳокимияти мустақиллиги ва унинг очиқлиги принциплари хусусида сўз юритилаётган шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятида ташкил этилди
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Кенгаш раиси тингловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Кенгаш аъзолари, Судьялар олий мактаби раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтган тадбирда Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш курси тингловчиларининг якуний назорат имтиҳонлари натижаси таҳлил қилинди, олдинда турган амалиёт, унинг самарадорлигини оширишга доир масалалар хусусида сўз юритилди.

#Табрик
Ассалому алайкум,
Азиз ватандошлар, ҳурматли ҳамкасблар!
Яшариш ва янгиланиш билан кириб келган Наврўзи айём билан барчангизни самимий табриклайман!
Фасли Навбаҳор хонадонингизга файз, барака ва хотиржамлик олиб келсин.
Юрт тинчлиги, мамлакат тараққиёти бардавом бўлсин!
Судьялар ҳамжамияти номидан,
Холмўмин Ёдгоров

Шиддатли ислоҳотларнинг янги тўлқини
Акмал РАҲМОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
судьяси, юридик фанлар номзоди
Ўзбекистон миллий давлатчилиги тарихий йўли мураккаб ва айни пайтда кўп қирралидир. Масалан, бугунги кунда мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига интеграциялашув жараёнига халақит бераётган коррупция иллатини йўқотиш учун жамият ҳаётига чирмашиб кетган дунёқарашни ўзгартириш, аҳолининг давлатга ишончини тиклаш, эскича анъана ва ёндашувлар ўрнига янги ҳуқуқий қадрият ва институтларни жорий этиш муаммосини олайлик.
Шукрки, янгича ижтимоий-сиёсий ва маданий ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ янги Ўзбекистон улуғвор ғоясини миллий ҳуқуқ тизимимизнинг ички динамикасига сингдириш учун улкан шижоат ва уни амалга оширишга қатъий сиёсий иродани Президентмизнинг давлат раҳбари сифатида қабул қилаётган сиёсий қарорлари ва тизимли саъй-ҳаракатларида яққол ҳис қилдик.

Лавозимга тайинланишнинг ўзи ҳали судьялик дегани эмас, бу мақомга муносиб бўлмоқнинг талаблари кўп - "Ovoza" дастури мухбири Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Отабек Муҳаммадиев билан лавозим масъулияти, мажбурияти ва мутолаа аҳамияти ҳақида суҳбатлашди
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р а с м и й м у н о с а б а т
Блогер З. Жумаевнинг “YouTube” виеохостинги орқали мурожаатида кўтарилган масала янгилик эмас. Яъни, жамоатчилик эътиборига тушган суд ишларининг якунлари бўйича расмий ахборот бериш амалиёти кенг қўлланиб келмоқда. Мақсад муайян суд ишлари натижаси бўйича тезкор ва холис ахборот бериш, холос. Жиззах вилоят суди матбуот хизмати томонидан муаллифга доир жиноят иши якуни бўйича берилган расмий хабар хусусида ҳам гап шу.
Мазкур хабар ахборот характерида бўлиб, унда шаън, қадр-қимматни камситиш аломатлари йўқ, шунингдек, ҳукм суднинг узил-кесил хулосаси сифатида ҳам таъкид этилмаган, аксинча, ундан норози тарафнинг шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтириб ўтилган.
Алоҳида қайд этиладики, З. Жумаевнинг ўзига оид жиноят иши судда кўрилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ижтимоий тармоқдаги чиқишлари жамоатчилик эътиборини жалб этган, мурожаатининг Судьялар олий кенгаши ваколатига доир қисмлари ўрганилиб, ўз вақтида муносабат билдирилган.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

#Эслатма
Судья касбий мажбуриятларини бажараётганида асоссиз шубҳа ва тахминлардан ҳоли бўлиши лозим.
Судья одил судловни амалга ошираётганда суд процесси барча иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда, ҳар қандай ташқи таъсирлар, босим ва аралашишлардан қатъи назар мустақил ҳаракат қилиши, фақат фактик маълумотлар ва далилларни баҳолашдан келиб чиқиши ва ички ишончига ҳамда қонунчиликка амал қилиши шарт.
Судья ишдаги тараф ёки манфаатдор шахсни раддия ёхуд танқидий фикр билдиргани учун таъқиб қилмаслиги лозим.
Судья ўз мажбуриятларини холисона, суд процессининг барча иштирокчиларига жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил муносабатда бўлган ҳолда бажариши шарт.
Судья якуний суд ҳужжати қабул қилингунга қадар иш бўйича фикрини бирон-бир тарзда билдиришга ҳақли эмас.
(Судьялар одоби кодекси, 5-модда)

Суд процессида ҳуқуқ ва оқибат тўқнашуви, унинг маънавий-ахлоқий юки, Ўзбекистон Судьялар клубининг Аёл судьялар жамоаси вакилалари билан жонли мулоқот ва бундай учрашувларнинг аҳамияти ҳақида "Sevimli" телеканали мухбири Фарғона туманлараро маъмурий суди судьяси Нозима Тожиева билан суҳбатлашди
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир тумани суди тергов судьяси Фархад Ибрагимовга падари бузруквори Бахадир Ибрагимовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари учун таҳсилнинг навбатдаги босқичи бошланди: улар кечадан стажировка жалб этилди.
Жорий тартибга кўра, тингловчиларнинг ҳар бири тегишли судларнинг малакали судьяларига бирктирилди. Стажировка тингловчиларнинг малака ва кўникмаларини амалиёт орқали шакллантириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, жараён салкам уч ой давом этади.
Жорий ўқув йилида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш курсида 182 нафар тингловчи таҳсил олмоқда.