Судьялар олий кенгаши қарори билантуманлараро, туман (шаҳар)
суди раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар захирасига қабулқилинган судьяларнинг навбатдаги гуруҳи учун икки ойлик қайта тайёрлов курслари бошлангани
хабари берилганди.

Куни кеча ўқув курслари якунланиб, тест ва ҳимоя имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганларга тегишли сертификат топширилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р а с м и й а х б о р о т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги фармойиши билан:

Дониёрхўжа Бахтиёрович Махаматов ёзма аризасига асосан Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси лавозимидан;

Улуғбек Палванназирович Бакдурдиев ёзма аризасига асосан Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Қонун

Судьяларнинг мустақиллиги қуйидагилар орқали таъминланади:

уларни қонунда белгиланган тартибда лавозимга сайлаш, тайинлаш, судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш;

судьянинг дахлсизлиги;

одил судловни амалга оширишдаги қатъий тартиб-таомил;

қарорларни чиқариш чоғида судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг тақиқланиши;

судьяга ҳурматсизлик қилганлик, одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятга аралашганлик ва судьянинг дахлсизлигини бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарлик;

судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш.

Судьянинг мустақиллигини чеклайдиган қонунчилик ҳужжатлари қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Судья, унинг оила аъзолари ва уларнинг мол-мулки давлатнинг алоҳида ҳимоясида бўлади.

(“Судлар тўғрисида”ги қонун, 63-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Қоида

Судьянинг мустақиллиги, унинг фақат қонунга бўйсуниши, одил судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳамда бундай аралашув учун жавобгарлик белгиланганлиги, шунингдек лавозимга тайинланиши (сайланиши) тартибининг мавжудлиги орқали кафолатланади.

Судья ўз касбий фаолиятини амалга оширишида ҳар қандай ташқи
таъсирларнинг олдини олиши, таҳдидлар, босим ва ғайриқонуний таъсир ўтказишга,суд жараёнига бевосита ёки билвосита аралашишга қаршилик
кўрсатиши шарт.

Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик, ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилганлик, судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

(Судьялар одоби кодекси, 4-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
«Журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак ўринли бўлади» — Шавкат Мирзиёев касб байрами муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

Табрик матни👈👈
Судьялар олий кенгаши 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳанинг барча вакилларини самимий табриклайди.

Ҳамиша Сўзингиз бутун, Қаламингиз ўткир ва Юзингиз ёруғ бўлсин!


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Мутолаа

Адабиётчилар “Ўткан кунлар”нинг бадиий юксаклигини эътироф этади, сиёсатчилар камбағал ва бой ўртасидаги хос ва ҳассос муносабатлардаги ички маданиятни (дипломатия) кўради.

Тарихчилар яқин ўтмишдаги турмуш тарзининг ўзига хосликлардан гапирса, санъат аҳли шарқона соф муҳаббат рамзини ҳис қилади, файласуфлар эса кўз илғамас мантиқлар топади.

Судьялар-чи?

Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди судьяси Раъно Хусаинованинг Uza.uz сайтида эълон қилинган мақоласида шу ҳақда сўз юритилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон судьялар ҳамжамияти вакиллари яна бир халқаро тадбирда иштирок этди

Жорий йилнинг 16–25 июнь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) ва Женева Университети ҳамкорлигида “Интеллектуал мулк ҳуқуқи” бўйича халқаро ўқув курслари ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон судьялар ҳамжамияти вакиллари ҳам иштирок этди.

БАТАФСИЛ👈 👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди судьяси Алишер Намозовга волидаи муҳтарамаси Мақсад Холмуродованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Бугун Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ташаббуси билан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари учун анъанавий “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” V миллий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида “Энг яхши ахборот хизмати” танлови ғолиблари тақдирланди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р а с м и й а х б о р о т

Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ:

Бозоров Шерзод Тахирджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:


Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевични судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг раиси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилди ва шу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари:

Ризаев Ҳаёт Ғиёзович – ёзма аризасига асосан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кабинет мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Талабгорлар:
олий юридик маълумотга;
ҳуқуқий таълим соҳасида муайян билим ва иш кўникмасига;
АКТдан самарали фойдаланиш лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади.
Хорижий тилларни (инглиз, немис, француз) биладиган шахслар устунликка эга бўлади.

Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.


Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Судьялар олий мактабининг
[email protected] электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).

Аризалар 2025 йил 11 июль соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67.


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Бугун - Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган кун

Давлат рамзлари халқнинг озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги, мустақиллигининг тимсоли сифатида эъзозланади.

Ана шундай муқаддас рамзлардан бири - давлатимиз герби шонли тарихимиз, эътиқодимиз ва анъаналаримизни акс эттирган тимсол сифатида қадрлидир.


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р а с м и й а х б о р о т

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судьяси М. С.ни Жиноят кодексининг168- ва 28,211-моддалари тегишли қисмлари билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан М.С.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
2025/07/04 00:55:47
Back to Top
HTML Embed Code: