Telegram Web Link
Жараён

Хабарингиз бор, бугунги кунда туман ободонлаштириш бошқармасининг ташаббуси билан мазкур корхонага янги маъмурий бино қурилмоқда. – Қурилиш ишлари корхонамиз ходимларининг ташаббуси билан, ҳашар йўли орқали бунёд этилаётир, - дейди корхона раҳбари Охонжон Охонжонов.

Бугун мазкур қурилиш майдонида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев корхона раҳбарияти билан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Мазкур ҳудудда аҳоли учун дам олиш масканлари, болалар учун дам олиш жойлари, чўмилиш ҳовузи ва “яшил парк” ташкил этилиши юзасидан керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
4👎2👍1
#Кун_ҳикмати

Агар имкониятлар сизни эшигингизни қоқиб келмаса, эшик ясаб қўйинг.

ⓒ Номаълум муаллиф


🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 |OLIS QISHLOQ AHOLISI TOZA ICHIMLIK SUVI BILAN TA'MINLANDI
#5july

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
Жанубий Кореянинг Улсан метрополитен шаҳри мэри Ким Ду Гём раҳбарлигидаги катта делегация Шоҳимардонда

Ташриф доирасида меҳмонлар Фарғона туманида жойлашган Шоҳимардон қишлоғида бўлиб, кун давомида делегация вакилларига ушбу туризм масканининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништирилди.

Мафтункор табиати, сўлим гўшалари билан сайёҳларни бағрига чорлаётган Шоҳимардон кореялик меҳмонлар учун ҳам илиқ таассуротлар қолдирди.

Истироҳат боғидаги янги амфитеатрда меҳмонлар учун ташкил этилган концерт дастури эса меҳмонлар билан бирга шоҳимардонликлар учун ҳам бир олам қувонч улашди.

Меҳмонларга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Нуриддин Мамажонов ва Хуршиджон Аҳмедов ҳамроҳлик қилди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
1
2025/07/12 14:56:27
Back to Top
HTML Embed Code: