Қонун халақит қилади.
Тўғри ўқидингиз. Қонун одамларга ёрдам беради, лекин амалдорга халақит қилади. Жамиятда қонун устуворлиги ҳақида кўўўп яхши гаплар айтилган. Мен эса қонун ишламаслигининг "фойда"ларини санамоқчиман.
1. Агар жамиятда қонун ишласа одамлар ундан кўпроқ хабардор бўлади ва ҳуқуқини талаб қилади. Бундай халқни бошқариш қийин.
2. Қонун ишласа амалдорнинг гапи кўп жойда ўтмай қолади. Амалдор учун бу фожеа.
3. Қонун қанча ожиз бўлса уни айланиб ўтиш йўллари кўпаяди.
4. Қонун ишламаган жойда одамлар иш битириш учун амалдорнинг олдига боришга мажбур бўлади. Бу эса коррупция шаклидаги "кирим"га шароит яратади.
Энди қонун устувор бўлишидан кимлар манфаатдор эмаслигини ўзингиз тахмин қилиб кўринг.
@tentakminds

👍534👏31🤬31😢14😁10👎6
Бизни кутар биз кутган кунлар!
Раҳбар этикасига зид ҳаракатлари учун ҳокимлар ишдан олинганини кўриш насиб этди. Шу пайтгача бундайлар "узр" билан қутуларди.
Энди пора олгани учун, уруғ-аймоқчилик учун, таниш-билишлик учун, халқ мулкини ўмарганлик учун, давлатни талон тарож қилгани учун деган важлар билан намойишкорона жазо берилишини ҳам кўриш насиб этсин.
Қани омин, тентаклар!

👏883👍168😁122🤔13😱9😢9🤬8👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁668👏38👍28😢18🤔14👎6😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Селекторлаштирганликларингиздандир-да.
Кечадан бери бир савол каллани ичини пайҳон қилиб ташлади. Ўзи нега бизнинг амалдорлар бир думалаб жиззаки, сўконғич, псих бўлиб қоларкан-а? 🤔
Давлат ишида ишлайдиган танишларим кўп. Амалдорлари ҳам бор. 🤫
Кечки 9-10 даям бирор жойга кел десак, ишдаман, дейди. Ўшандаям телефонини кўтарса. Телеграмдан ёзса селектордаман, дейди. 🤳
Кўплари ойлаб боласини кўрмайди. Улар ухлаётганда келади, уйғонмасидан чиқиб кетади. "Ану ишлар" ҳам ўлда жўлда. Кейин нима бўлади? Мияга уради. 🤯
Ҳатто биттаси шундай деганди. Ҳаётимиз мажлисдан мажлисгача бўлиб қолди. 🙋♂
Хуллас, дам олмаган одам, шахсий ҳаёти йўқ одам асабий, жиззаки бўлади. Томи кетиб қолади. Битта гап кам, иккита гап кўп бўлади.
Менимча, давлат хизматчиларининг иш графигини ҳам белгилаб қўйиш, дам олишига ҳам шароит яратиш ҳақида ўйлаш керак. Бўлмаса, ухлаб ётган сенаторлар, эснаётган вазирлар, осилиб қолган ҳокимларни кўришда давом этамиз. 💆♂
Раҳбар ишхонада ўтирганидан кейин ўйига кетишга духи етмайдиган ходимларга ҳам шу ҳолат таъсир қилади.
Амалдорларга ҳар замонда дам бериш керак. Ўмарганларининг ҳузур-ҳаловатиниям кўришсин ахир. Шулар "автопилот"ни ёқиб юргани билан ривожланишни ёрвораётганимиз йўқ. 🫡
(Комментни ўчираман. Гуноҳларим кўпайиб кетса ёқарман кейинроқ...)

👍655😁307👏32🤬17😱6🤔5😢5👎4
Мен биламан, мен ишонаман!
Мен биламан, обуначиларим орасида ўта зиёли одамлар бор. Мен ишонаман, кузатувчиларим орасида илм, маърифат учун курашга киришганлар бор.
Шу сабаб, 1-октябр - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан челленж эълон қилмоқчиман.
Ҳар биримизнинг телеграмимизда синфдошлар гуруҳи бор, менимча. Менда ҳам бор. Шу гуруҳга таклиф билан чиқмоқчиман. Байрам арафасида ўқиган мактабимиз кутубхонасига китоблар совға қилиш ҳақида.
@asaxiybooks лойиҳасининг 999 минг сўмга 50 та китоб акцияси мени шунга илҳомлантирди. Унданам қувонарлиси, бу акциядан тушган маблағ яна бир бестселлер асар ўзбек китобхонига тақдим этишга ишлатилар экан.
Муаммолар тугамайди, эмас. Тугайди. Муаммолар ҳақида гапиришдан ҳам тўхтаймиз... қачонки китоб ўқишдан тўхтамасак.
@tentakminds
Мактабим учун 50 китобни шу ердан буюртма қиламан 👇
https://asaxiy.uz/product/super-chegirma-ellikta-mashhur-kitob-999-000-som

asaxiy.uz
Супер чегирма. Элликта машҳур китоб - 1 199 000 Сўм ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Супер чегирма. Элликта машҳур китоб - 1 199 000 Сўм по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
👍314👏38👎20😁14🤔7🤬6😢6
Мен бу фикрга унчалик ҳам қўшилмайман, чунки мен учун элитарлар бу соққани босиб, давлатни пулини талон-тарож қиладиган ўзини оппоққина қилиб кўрсатадиган ғаламислар. Ўқитувчиларни уларнинг қаторига қўшиш тўғри эмас деб ўйлайман.
@tentakminds
@tentakminds
👍274😁31👎15🤔10👏6😢5😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахталар чаман чаман.
АҚШ ўзбек оқ олтинини мажбурий меҳнат билан етиштириладиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарибди.
Бу пахтамизни АҚШ бозорларига чиқишига яхши имконият деб баҳоланяпти.
Сизлар эса дам олиш кунлари пахтага мажбуран чиқаришяпти, деб дод соласизлар. Мана, мажбурий эмас экан-у.
Э, қўйинглар-э!

😁577👍91👎14🤔13👏10🤬10😢7😱4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўғ, теп, ўлдир.
Блогер Олимжон Ҳайдаров эълон қилган мана бу видеога ИИВ муносабат билдиришга шошилмаяпти. Бир неча кун аввал Паркентда журналистга таҳдид қилган подполковник ҳақида ёзганимни эса биров кимга айтяпсан демадиям.
Умуман олганда ҳуқуқ-тартибот идоралари халқни ўзига душман сифатида кўриши сир эмас. Гарчи ўзлари ҳам шу халқдан чиққан бўлса-да.
Гўё улар бир куч, халқ эса таҳдид. Эскидан қолган бу қараш тизимни ҳали ҳануз тарк этмайдиган кўринади. Формалиларнинг зўравонликларини ҳамма кўриб турса ҳам муносабатларнинг кўпида улар "оппоқ" жабрланувчи эса айбдор деб талқин қилинади.
Сизга формани халқни калтаклаш учун кийдиришмаган братлар. Унга хизмат қилиш учун кийдиришган. Қасамёдингизда Ватанга содиқ бўламан, дегансиз. Ватан эса шу халқи билан ватан бўлади.
Муштга эмас, қонунга мувофиқ иш кўрилмас экан, давлат ва унинг раҳбариятига нисбатан ишончсизлик, норозилик кучаяди.
ИИВ юқоридаги видео бўйича нимадир дейишга вақти йўқ. 2 кундан бери эса Тошкентда ахборот олиш эркинлиги мавзусида халқаро тадбир бўляпти.

👍292🤬236😁45👎17👏10😱8🤔3
TentakMinds
Бўғ, теп, ўлдир. Блогер Олимжон Ҳайдаров эълон қилган мана бу видеога ИИВ муносабат билдиришга шошилмаяпти. Бир неча кун аввал Паркентда журналистга таҳдид қилган подполковник ҳақида ёзганимни эса биров кимга айтяпсан демадиям. Умуман олганда ҳуқуқ-тартибот…
Тўлдириш ❗️
Юқоридаги ҳолат бўйича берилган муносабат қуйидагича:
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеотасвир 2021 йилнинг 14 июль куни Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимида содир этилган бўлиб, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқишлик учун суд органларига юборилган.
Мазкур жиноят иши жорий йилнинг 23 август куни Фарғона вилояти ЖИБ суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.
ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов
Бу билан бу тентак кўнгил хотиржам бўлмаяпти да. Хамма оппоқ бўлса, бу видеода биз нима кўрдик? Ўқув машғулотими? Қўлни чигалини ёзишми? Балки кино олинаётгандир?
Биз нимага ишонайлик? Кўрганимизгами ё ўқиганимизгами?

🤬581👍189😁70🤔25👎12😱9😢9👏8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Одобнома" давом этиши керак
Айрим вазирлик, хокимлик ва ташкилотлардаги матбуот котибларининг ахлоқсизлиги, раҳбари билан "ўйнашиб" юргани ҳақида инсайдлар келди менга.
Бизда АОКА деган ташкилот бор. Матбуот котибларини жиловлаб турадиган. Бир тентакка келган маълумот уларда ҳам аниқ бўлса керак.
Инсайдларни этика ва шахсий ҳаёт нормалари талабига кўра чиқармайман. Лекин, ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Мендан бўлмаса бошқа ёқдан барибир чиқади.
АОКА интизомли ташкилот. Тез орада тегишли чора кўради, деб ишонаман.
Умуман олганда президент администрацияси раҳбарининг "одобнома дарси"ни ташкилотбай шаклда давом эттириш керак, менимча.
Жума муборак!

👍352😁77🤔28👎11🤬11👏8
Инно, инновационжоним, инновационқизғалдоқ.
Агар бирор нарсанинг номи олдига инновацион сўзи қўйилганини кўрсангиз, билингки, у бошқача. У ултразамонавий, у креатив, у мўдний. 😜

😁587👍78🤬27👎20🤔19😱8😢4🍾4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз ва мураббийларни бугунги байрам билан табриклайман.
Бетартиб ўқувчидан, зўравон ота-онадан, ортиқча қоғозбозликдан, ичи қора ҳамкасбдан, мажбурий меҳнатдан, арзимаган маошдан, тинимсиз текширувлардан давлат сизни асрасин!
Фақат байрамингизда эмас, ҳамиша эътиборда бўлинг!

👏497👍110🍾78😁44🎉30😢8👎7🤬4🤔3😱3
Путин ўз чиқишида СССРни тиклаш истагини очиқ сездириб қўйди. Эндиям собиқ иттифоқ давлатлари андишани йиғиштириши керак деб ўйлайман.
Бу борада Қозоғистон бирмунча мустақил сиёсат юритяпти. Бироқ сиёсат андишани, кўнгли бўшликни, қўрқоқликни кўтармайди.
Путиннинг бу чиқишига бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам ўз позициясини билдириши керак. Ҳеч бўлмаса "намёк" шаклида. Бўлмаса, "сукут-аломати ризо" сифатида баҳоланиши мумкин.

👍871👎102🍾72😱37🤔34🤬29😁22😢14
Путиннинг янги ҳудудларни ўзлаштириш бўйича чиқарган қарори - шунчаки принцип. Чунки, у ҳали борини ҳам эплаб ололаётгани йўқ. Афсуски, охиригача боришга қарор қилган кўринади. Бу эса нафақат икки давлат, балки бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатмоқда Жамоатчилик, ҳамжамият, одамларнинг раъйига қарши борган ҳолда чиқарилган қарор доно сиёсатчига хос эмас. Бу диагноз!
Дунё ядро урушига яна бир қадам яқинлашди. Лекин, одамзод ҳали ядро қуроли билан тўғри муомала қилиш даражасига етмади. Қанчалик ишончли қўлда бўлмасин - у барибир хавфли. Хеч ким унинг хавфини тўлақонли тасаввур қила олмайди.
Ядро билан энг ёмон ҳолат содир бўлса у ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Бу учинчи жаҳон урушига олиб келади. Путин бутун дунёни ўз қоидаларига бўйсундиришга уринмоқда. Бу эса яхшилик билан тугамаслиги аниқ.

👍513😢117🤬86👎71🤔18😁12👏6🍾6😱5🎉3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кругом! Бегом марш!
Юқоридаги постдан кейин кимдир мени АҚШпарастликда айбласа яна кимдир ҳақорату таҳдид қилиб заҳар сочяпти. Лекин, фикримни рад этадиган аниқ аргумент йўқ. Фикримга қўшилганларам бор.
Мен гуманизм тарафдориман. АҚШ билан ҳам Россия билан ҳам боғлиқ жойим йўқ. Путинқул ҳам, кўрмурид ҳам эмасман. Шунчаки бир тентакман. Фикрлайдиган тентак.
Ахир, канал таърифида ҳам бир тентакнинг пойинтар сойинтар гаплари, деб ёзилган ку.
Яна бир бор эслатаман. Тўғрими, нотўғрими одам фикрлаши керак! Мен шу фикрларим эсдан чиқмасин деб шу каналга ёзаман. Ёқса шу, ёқмаса сарлавҳани ўқинг.

👍546🍾86😁64👎38👏19🤬6🎉3🤔2
📣Салом, октябрь...
Кузнинг илк ойи ҳақиқий бомба хабарларга бой бўлди:
ШҲТнинг Самарқанддаги йиғилиши, опенбюджетнинг пепси акциясидан тортиб, мобилизация машмашасигача.
Тахтдан қувилган бир нечта туман ҳокимларию Украинага тегишли бир нечта ҳудудлар россия томонидан тортиб олинишагача энг қизиқ мавзуларда хабарлар тармоқларда довулдек кезди.
Биз сизлар учун мана шундай қайноқ хабарларни оммага биринчилардан бўлиб турли услубда узатувчи бир гуруҳ каналлар рўйхатини туздик.
Беxижолат аъзо бўлиб, янгиликлардан биринчи қаторда хабардор бўлаверасизлар.
Қани, олға👉
👨👩👧👦Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.
✅ 👉 Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!
✍️👉 Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.
🤘👉Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!
🧠👉Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!
🎭👉Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!
🤫👉Kompromatuzb - кутилмаган аргументлари билан блогосферага кириб келган "свежый" канал. Кимлиги барчага қизиқ. Лекин нозик-нозик жойларда "манбалари" бор кўринади. Мавзуларнинг антиқалари ўша ерда.
📡👉BASTION - Аҳолининг муаммоли мурожаатларини назаридан четда қолдирмайдиган зийрак канал.
📄👉 Асанов Формати - Ўзбек тилидаги илмий-оммабоп ресурс. Унинг муаллифи – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.
Тирик энциклопедия.
🚘👉AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.
💰👉Банкир кундалиги - Банк-молия тизимидаги актуал канал. Фақат долзарб масалалар ёритилади. Яна жуда фойдали. Уланганлар кам бўлмайди.
🏦👉СберкассаУз - Банк ва молия соҳасидаги ноёб маълумотларни ўзида жамлаган банкирлар учун махсус блог.
🫡👉TENTAKMINDS‐ Тентагона оламнинг энг тентак фикрлари. Асосийси ҳақиқатни гапиради, бироқ жуда ачитиб гапиради.
🦾👉Отабек Артиков - Марғилон дўппини трендга айлантирган юрагида ўти бор воҳалик чапани йигитнинг "оёқлар орасига" аямай тепадиган ҳазиломуз танқидлари, хуллас зериктирмайди...
🔥👉 Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. Зафарелло деб ҳам чақиришади.
🎯👉RakursUz –Журналист Муслим Мирзажоновнинг расмий саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 160 мингдан ортиқ. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Айтганча, кам сонли "галочка"си✅ бор блоглардан бири.
Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи 👀

👍197😁21👎19🍾15😢5🤔4👏2
Ома устозлар кунида видеони маза қилиб кўрдик Шуҳрат Қўшақбoевич!
Энди мана бу мурожаатгаям бир қараб қўйсалар.
#tahrirsiz #Сув #Асака #мурожаат
Ассалому алайкум. Мен Содиқов Муҳаммадсодиқ, Андижон вилояти, Асака тумани Улуғбек МФЙ Марғилоний кўчасида янги қурилган кўп қаватли уйдан мурожаат йўлламоқдаман.
(собиқ АРЗ ёнида)
Мен Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Қўшақбоевични бизни уйга таклиф қиламан.
Шу йил бошида битканидан буён сувсиз, болалар майдончаси йўқ, атрофи абгор ҳолатдаги "кошонамиз"га бир келсалар бошимиз осмонга етган бўларди.
Юксак гоя қирилиш МЧЖ таъсисчиси Солох Исмоилов бизга ёрдам беролмаяпти.
Шунга, умид энди ҳокимдан, агар шу мурожаатдан кейин ҳам ҳеч ўзгариш бўлмаса, ишанган ҳокимимиз кемаса умид ўлади.
Илтимос, келинг катта ҳоким. Асака ҳокими йўқ ахир, сизга ишаняппиз.
Куз-қиш мавсумига тайёр эмас биз томондеги кўп қаватли уйлар. Сув йўқ!

👍211😢52🍾30🎉10😁9🤬9😱5👎4