Telegram Web Link
Ётиб қолгунча отиб қол.

Ким учундир инқирозли вазият кимнингдир фойдасига ишлайди. Бу азалдан шундай. Бизнеснинг шафқатсиз қонунияти, деса ҳам бўлади буни.

Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятдан фойдаланаётганлар кўп албатта. Кимдир қуролини ўтказиш, кимдир чиптасини пуллаш, кимдир кўчмас мулкини қимматроққа сотиш илинжида.

Лекин, бу ўринда хулоса битта. Урушлар миллионерларни миллиардер қилади. Ўртаҳолни камбағал, камбағални эса қашшоқлаштиради.

Урушни ҳеч нарса деб оқлаб бўлмайди...

@tentakminds
👍539🤬144😢70😱25🤣21🔥13❤‍🔥12💯12👎8👏6🤔6
Ҳаааааан гбджжж-5

Миллий боғ ва Новза метро бекатлари орасида ер юзига чиқадиган жойи бор-у. Ўшат.

@tentakminds
🤣555🤔82👍63🤬40😢7👎5👏5💯5
TentakMinds
Ҳаааааан гбджжж-5 Миллий боғ ва Новза метро бекатлари орасида ер юзига чиқадиган жойи бор-у. Ўшат. @tentakminds
Тентак танқид тош тешар.

Ўшаттеги ҳаааан гбджжж энди йўқ. Только так ҳаааан ҳаааан ҳаааааааааннннн.

(Шахсан кўрдим. Икки томониям очиқ)

@tentakminds
👍337🤣188👏23🤔13❤‍🔥5👎5😁3🔥2😱2
Иш битди эшак лойдан ўтди.

Кузатувчиларимдан бири 2 кун аввал йўл-йўлакай "Самарқанд сити"ни кўргани кирган экан. Кўргани шу манзара бўлибди.

Ҳой қора халқ. Бу жойлар сен учунмаслигини қачон тушунасан? Йўл устида дарахт ёки бута панасида "ишни битириб" кетавермайсанми?

Хўжакўрсин иш хўжа кўрсин, деб қилинади. Хўжалар келди, кўрди, оғзи ланг очилди, кетди. Кичикроқ хўжатойлар очкони олди. Бўлди-да.

Сен эса ҳолингга қараб ҳожатхона қидир.

@tentakminds
👍242🤬145🤣81😢24👎17🔥9🤔6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат
Xатирчида таълим тизими кимларнинг қўлида “ўйинчоқ“ бўлмоқда?

Видеода бир томоннинг мурожаати акс этган. Иккинчи томон муносабатини кутамиз.

@tentakminds
🤔125👍44🤬24❤‍🔥4👎4😢2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эхтиёт бўлинг, эшик очилади ва ёпилмайди. Кейинги бекат Чилонзор.

Ҳурматли йўловчилар, эшик очилган тақдирда унга оёғингизни тираб туринг.

@tentakminds
🤣485👍46🤬25😱14🤔11👎10❤‍🔥5🔥5💯2😢1
Пахта, пахтажоним, пахтақизғалдоқ.

Навоий (Кармана тумани)да ҳоким буйруғи билан ёшлар етакчилари, хотин қизлар фаоллари, Фарғона вилоятида эса ўқитувчилар дам олиш кунлари пахта теримига "ихтиёрий-мажбурий" жалб қилинаётгани ҳақида мурожаатлар келди.

Қашқадарёнинг Кўкдала туманида эса пахта мавсуми тугагунча тўй кунини оқсоқолни рухсати билан белгилаш буюрилибди.

Ўзбек ўзи учун қачон яшайди?

@tentakminds
🤬548🤣189👍88🤔26❤‍🔥16😢8😱7🔥3👏3💯3👎1
Бир қадам олдинга, икки қадам орқага.

Ўтган ҳафта туризмга бағишлаб ўтказилган селектордан сўнг келган мурожаатдан парча:

...яқинда Бухорога борганимизда намоз вақти бўлганлиги учун Когондан Хўжа Али Ромитаний ва Бобойи Самосий зиёратларигача борганча ( А-380 йўли бўйлаб) 5-6 заправкага намоз ўқишга кирсак....биронтасида намозхона ишламайди, сўрасак, ИИБ ходимлари "намозхоналарни ёпинглар" деб кетишганмиш 🤔....

Тентакизоҳ: ИИВ тизимида салла деса каллани олиш амалиёти азалдан бор. Куни кеча Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғига "катталар" келгани муносабати билан бир журналистга фаолиятини амалга оширишга бир подполковник томонидан тўсқинлик қилинган. Ҳатто наряд чақириб "олиб бориб тиқиш"га таҳдид қилинган.

@tentakminds
🤬498👍102🤣66🤔15😢10👏9❤‍🔥7🔥6💯2
Тентак бўлсангам овсар бўлма!

Ижтимоий тармоқларда турли банкларнинг номларидан бот ёки профил очиб қарз берилишини эълон қилаётганларга алданманг. Улар шунчаки фирибгарлар.

Ахир ўйлаб кўринг. 10 млн. сўм кредит оламан деб ҳақиқий банкка борсангиз олгунча она сутингизни оғзингиздан келтиришади-ю, онлайн кредитни шундай осон бериб қўядими?

Ундан ташқари кредит олмоқчи бўлсангиз ўлган бобонгизнинг бобоси ростанам ўлганлиги ҳақида маълумотнома каби бир талай ҳужжат сўрайдиган банк шунчаки пластик "телефонингизга келган код" билан ишингизни битириб бераман, деса ғалати туюлмайдими?

Содда бўлманг. Текин пишлоқ қопқонда бўлади.

Дарвоқе, муҳокамани ўчираман. Барибир, асосий мавзу қолиб бир тентакнинг кимлиги-ю, эътиқодига ўралашиб кетишяпти. Бу ҳақда вақти соати келиб ўзим маълумот бераман.

@tentakminds
👍580🤣149🍾47🤬16❤‍🔥13🤔10💯8👏6😱6😢5🎉3
Сенинг кунинг бугун.

Эртага ДХХ ходимлари, бугун фармацевтлар куни экан. Ҳар иккала соҳа вакилларини табриклайман.

Сиз биз ҳақимизда ҳар куни қайғурасиз, биламиз. Шундай бўлса ҳам биз сизларни йилда бир марта байрамингиз кунида табриклаб юраверайлик.

Қани олдик окалар!🥂

@tentakminds
🍾619👍97🎉86👏38😁12🤔4😱4🤬2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пақа пақ.

Иркутск вилояти военкоматида ўқ отилди. Жабрланганлар бор.

Россия ҳарбий хизмат ёшидагилар ва шифокорларга ташқарига чиқиш тақиқини қўймоқчи.

Ҳарбий мажбуриятдан бўйин товлаш фонида энди жиноятчилик ҳам кучаяди. Урушдан қочса қамоқ, кетса ўлим. Ташқарига йўл ёпиқ. Ватан хоини бўлиб қамалгандан кўра, босқинчи, ўғри, безори бўлиб қамалган яхшироқ. Статьяси енгилроқ.

@tentakminds
👍324😱72🤬36😢25👎16😁6👏5🤔2
Энди билдим, қабул керак!

Бир нарсани ҳеч тушунмасдим шу пайтгача. Шу муаммоларни жойида тезкор ечиш учун нима қилиш керак? Бугун шу саволга жавоб топдим. Оммавий қабул ўтказиш керак. Шунчалик осон экан, нега шу пайтгача шуни қилмаган эканмиз-а?

Бу масала тушунарли. Энди яна савол. Мени ботимга ҳар куни таълим мавзусида камида 10 та мурожаат келади. Турли вилоятлардан. Улар муаммосини ечиш учун нима қилсин? Эртага ЎзМУ га келсинми? Унда "жойида" деган сўз нима иш қилади?

Балки ўша боғга видеоалоқа ўрнатиб вилоятлар ҳам уланишига шароит яратилар? Мабодо мақсад ростанам муаммоларни "тезкор, жойида" ҳал қилиш бўлса-да. Агар мақсад "мана, оммавий қабул ўтказиб бунча муаммони ҳал қилдик" деб қоғоз тўлдириш бўлса, унда ўзингларга маъқулини қилаверинглар.

@tentakminds
👍310🤬32😢20😁12👎9🤔8👏2
⚡️⚡️⚡️

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қипчоқсув маҳалласи устида икки кундир ки бир нимаси осилган вертолёт учиб юрганмиш.

Одамлар хавотирда. Нима гаплигини билгиси келяпти.

@tentakminds
🤔345👍59😱28🤬25😁20👏8👎7
TentakMinds
⚡️⚡️⚡️ Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қипчоқсув маҳалласи устида икки кундир ки бир нимаси осилган вертолёт учиб юрганмиш. Одамлар хавотирда. Нима гаплигини билгиси келяпти. @tentakminds
Вертолёт алоқада.

Галлаоролдаги вертолёт ҳақида. Шу вертолётда учиб, аэрогеофизик тадқиқотларни амалга ошираман. Аҳолига айтинг, ҳаммаси жойида.

Ҳурмат билан экипаж

@tentakminds
👍393😁257🤔27👏22😱12🤬11😢10👎7
Қизиқ ишлар бўляпти.

Эсимни танибманки, 1- октябр - устозлар кунига яқин "пул йиғиш" бошланади. Бунга шунчалик ўрганиб қолган эканмиз ки, байрам яқинлашса чўнтакни ковлаш рефлексга айланиб кетибди.

Боя телеграмимга ўғлим ўқийдиган мактабдан хабар келди. Уларда устозлар кунига ота-оналардан пул йиғилмас экан! 😳 Шокка тушиб ўзимни чимчилаб кўрдим. Йўқ, тушмас.

Яна тентак каллам шумлик қилиб қўлим қичиб кетти. Тўғри-да, бутун бошли давлат ўқитувчига ваъда қилган 1000$ ойликни беролмаганидан кейин, биз қаердан берамиз?

Лекин, бир неча кун аввал қилган ниятимни амалга оширдим. Байрамга атаб ўзим ўқиган мактаб кутубхонасига 50 та китоб жўнатдим. Пулдан кўра фойдали да, тўғрими?

Сизнинг болангиз ўқийдиган мактабда қанчадан йиғиляпти? Комментга ёзинг. Аниқ манзили ва суммасини ёзинг. Окалар 👮‍♀ кузатишади ва чора кўришади.

@tentakminds
😁396👍217👎39👏21😱11🤬10😢10🤔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзига хос, ўзига мос.

Бизда раҳбар борки, хамма менга қуллуқ қилиши керак, менинг айтганим бўлади, халқ менга хизмат қилиши керак, деб ўйлайди. Тилда бошқача, лекин юракни тубида шунақа.

Биров фикр билдирса гап қайтарма дейди, таклиф айтса "ақллилик"да айблайди. Йўриғига юрмаса етти пуштига етадиган қилиб сўкиб ҳам ташлайверади.

Шунақа тўралардан бир нечтаси кеча ишдан олинибди. Лекин бунақа вазиятларда "кўрсатилган" манзарадан хулоса қилиш эмас, ҳолатни яхшилаб текшириш, каттанинг буйруғи эмас, қонун асосида чора кўриш керак. Шундай бўлган деб умид қиламиз.

Танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ходимлар раҳбар илтимос ёки мулозамат қилса буни муттаҳамлик, латтачайнарлик деб қабул қилади. Бу шаклда берилган топшириқни пайсалга солади. 2-3 марта сўралганидан кейин ҳам бажармагач, битта яхши газ олади ва бажаради. (Раис ва деҳқон хақидаги латифани ҳамма эшитгандир)

Хуллас, ўзимиз қанақасига лойиқ бўлсак шундай бошқариламиз. Бутун қадр-қимматимизни бир тийин қилиб ташласа ҳам раҳбарнинг кўзига тик қаролмасак демак ўзимиз шунга лойиқмиз.

Собиқ тузумдаги репрессиялар, қама-қамалар шу куйга солди бизни. У даврдан кўп асорат қолди. "Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан" деган бемаъни нақл қолди.

@tentakminds
👍414🤬27🤔18😢12😁9👎2👏2
2025/07/13 10:00:22
Back to Top
HTML Embed Code: