“Илҳом”ни буғиш.
Гадонинг душмани гадо бўлади деганидек “Илҳом” театрининг душманлари театр арбоблари экан. Бир пайтлар Қодирийни сотганлар қаторида Ғофур Ғулом бўлган экан.
Масалан, Набижон Боқийнинг “Қатлнома” асарида мана бу парча келади:
Савол: Абдулла Қодирийни яхши танийсизми?
Жавоб: Абдулла Қодирий чинакам миллатчи ҳисобланади. Илгари у савдогар, муштумзўр эди, ўз хўжалигида одамларни мажбуран ишлатарди. Бундан ташқари, Зоҳириддин Аълам, Шоҳидов каби аксилинқилобий кайфиятдаги мусулмон руҳонийлари билан доим апоқ-чапоқ бўлиб юрарди. Ошна-оғайнилари аксилинқилобий фаолияти учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Бугун “Илҳом” театрида премьеранинг Ёқуб Аҳмедов имзоси билан қолдиришини ҳали биздан кейинги авлод ёзиб ўтса керак. Қодирийни сотганлар бугун Илҳомни сотишмоқда.
@tentakminds

👍16👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Open budjet. Шу тентакка овоз беринг!
Мендан openbudjet орқали сохта овоз йиғиш масаласини кўтариб чиқишни сўрашмоқда. Нимамиш, овозлар сохталаштирилаётганмиш.
Кулгим қистайди-ей. Бирор масаланинг ҳал бўлиши учун очилган портални асли "ўзбекчалаштираётган" ким? Ўзимиз.
Шунинг касрига энди ҳалол овоз йиққан бошқа масалаларга ҳам масъуллар ишонмайди. Буниям пайпоқ тарқатиб йиққан деб бекор қилишади. Уларнинг шундай ўйлашига сабабчи ким? Ўзгинамиз.
Лекин, биздаям айб йўқ. Сайловларда амалдорликка номзодини қўйган ўзимизнинг қоракўзлардан ўрганганмиз бу усулни. Шу даражада ўзлаштирганмизки, овоз йиғишнинг қонуний йўли асли шунақа бўлади-да деб ўйлайдиган даражага етганмиз.
@tentakminds га овоз бериб юрманг. Совғасига калтак ейсиз

👍20🤣15👏1
- Қалайсан тентак?
- Инновационман!
- Ие, нима дегани бу?
- Стратегик дегани.
- Хуллас тушунмадим. Қанақа тилда бу?
- Янги ўзбекча.
@tentakminds
- Инновационман!
- Ие, нима дегани бу?
- Стратегик дегани.
- Хуллас тушунмадим. Қанақа тилда бу?
- Янги ўзбекча.
@tentakminds
👏11👍6😁2
📣Августдан Сентябрга қадар...
Кўзни юмиб очгунча август ўтиб, сентябр ҳам ўрталабди. Мана шу оралиқда эса ахборот олами роса қайнади "Сўмтинг юр айс"дан тортиб пули тўлаб берилмаган планшетгача. Дунёни лол қолдирган шахматчиларимиз-у, дарсликларнинг бепул бўлишигача. Чилонзорда кесилган дарахт сабаб ишдан олинган ҳоким-у, ДТМда энг паст тест натижалари ҳақидаги хабарлар тармоқларни қайнатди.
Биз сизлар учун мана шундай қайноқ хабарларни оммага биринчилардан бўлиб турли услубда узатувчи бир гуруҳ каналлар рўйхатини туздик.
Беxижолат аъзо бўлиб, янгиликлардан биринчи қаторда хабардор бўлаверасизлар.
Қани олға👉
👨👩👧👦Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.
✅ 👉 Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!
✍️👉 Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.
📚👉Bahodir Ahmedov – Канал эгаси юрист. У юридик маслаҳатлар, фикрлар беради, шунингдек мурожаатларни оммага олиб чиқишда кўмаклашади. Одамлар ўз ҳуқуқларини билишига ёрдам беришни мақсад қилган.
🤘👉Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!
🧠👉Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!
🎭👉Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!
🤫👉Kompromatuz - кутилмаган аргументлари билан блогосферага кириб келган "свежый" канал. Кимлиги барчага қизиқ. Лекин нозик-нозик жойларда "манбалари" бор кўринади. Мавзуларнинг антиқалари ўша ерда.
📡👉BASTION - Аҳолининг муаммоли мурожаатларини назаридан четда қолдирмайдиган зийрак канал.
🚘👉AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.
🐝👉 FAYZBOG'uz Танқидлари билан эл назарига тушган Темур Малик Тожиддинзоданинг ўзгача услубдаги, ноёб канали.
💰👉Банкир кундалиги - Банк-молия тизимидаги актуал канал. Фақат долзарб масалалар ёритилади. Яна жуда фойдали. Уланганлар кам бўлмайди.
🏦👉СберкассаУз - Банк ва молия соҳасидаги ноёб маълумотларни ўзида жамлаган банкирлар учун махсус блог.
🔥👉 Зафарбек Солижонов - Танқид ва таҳлилни чалпак қилиб қўядиган чапани юрист блогернинг "қиздирадиган" блоги.
🎓👉AllaevUz -Юқори интеллектга эга блогер, Asaxiy.uz асосчиси Фируз Аллаевнинг блоги.
Китобхонлар яхши танийди...
🫡👉TENTAKMINDS‐ Тентагона оламнинг энг тентак фикрлари. Асосийси ҳақиқатни гапиради, бироқ жуда ачитиб гапиради.
🦾👉Отабек Артиков - Марғилон дўппини трендга айлантирган юрагида ўти бор воҳалик чапани йигитнинг "оёқлар орасига" аямай тепадиган ҳазиломуз танқидлари, хуллас зериктирмайди..
🎯👉RakursUz –Журналист Муслим Мирзажоновнинг расмий саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 160 мингга яқин. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Айтганча, кам сонли "галочка"си✅ бор блоглардан бири.
Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи 👀

👍24🤬3
Йиғланг Навоий бобо.
Ҳеч қайси давлат ва миллат ўз она тилини бунчалик хор қилмаган бўлса керак.
Ҳар бир ташкилотда давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи бор чамамда. Отнинг калласидек ойлик олиб ишга келмай ҳужжатини юритиб қўйганлариям бор.
Ҳар замонда ишлаб туринглар оғайнилар.
Яна бир гап. Рус тилидаги хабар ёки маълумотларни лотин алифбосида жўнатишларига умуман чидаб бўлмайди. Мобил операторлар, турли порталлар бу борада пешқадам.
Давлат тилига масъул ташкилот-ку ўлик туғилган. Комада ётибди. Тирилишини кутавериб саводимиз гуллаб кетти.

🤬30👍20😢10
Соқол бўлмаса бўлди.
Мен ҳаммани кўраман,
Мени биров кўрмайди, деб ўйлаганлар шекилли брат. 😄
Брат, братжоним, братқизғалдоқ. Форма мажбуриймас, деган гап мактаб ўқувчиларига тегишли эди, сизгамас. 🤣
Жонажон ТВ мизда кийимсиз чиқиш бемалол. Соқол бўлмаса бўлди. Демократия бўлса шунча бўлар-да.

👍30🤣14🔥4😱3🤬2😢1
TentakMinds
Йиғланг Навоий бобо. Ҳеч қайси давлат ва миллат ўз она тилини бунчалик хор қилмаган бўлса керак. Ҳар бир ташкилотда давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи бор чамамда. Отнинг калласидек ойлик олиб ишга келмай ҳужжатини юритиб қўйганлариям бор. Ҳар замонда…
Тил ҳақидаги пост юзасидан ботдаги ёзишма. 😁
Мен тентак, обуначиларим менданам тентак. 😆
Тентак тентакни @tentakminds да топибди. 👋

🔥19🤣18👍7
Мен биламан, мен ишонаман!
Мен биламан, обуначиларим орасида ўта зиёли одамлар бор. Мен ишонаман, кузатувчиларим орасида илм, маърифат учун курашга киришганлар бор.
Шу сабаб, 1-октябр - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан челленж эълон қилмоқчиман.
Ҳар биримизнинг телеграмимизда синфдошлар гуруҳи бор, менимча. Менда ҳам бор. Шу гуруҳга таклиф билан чиқмоқчиман. Байрам арафасида ўқиган мактабимиз кутубхонасига китоблар совға қилиш ҳақида.
@asaxiybooks лойиҳасининг 999 минг сўмга 50 та китоб акцияси мени шунга илҳомлантирди. Унданам қувонарлиси, бу акциядан тушган маблағ яна бир бестселлер асар ўзбек китобхонига тақдим этишга ишлатилар экан.
Муаммолар тугамайди, эмас. Тугайди. Муаммолар ҳақида гапиришдан ҳам тўхтаймиз... қачонки китоб ўқишдан тўхтамасак.
@tentakminds
Мактабим учун 50 китобни шу ердан буюртма қиламан 👇
https://asaxiy.uz/product/super-chegirma-ellikta-mashhur-kitob-999-000-som

asaxiy.uz
Супер чегирма. Элликта машҳур китоб - 1 199 000 Сўм ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Супер чегирма. Элликта машҳур китоб - 1 199 000 Сўм по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
👍25👏3
Наҳот сен ўмардинг ҳаммадан кўпроқ?
Гулнор, Гулноргина, Гулнорқизғалдоқ.
1-президентнинг қамоқдаги тўнғичи ноқонуний ўзлаштирган пулга 1400 тадан ортиқ мактаб қуриш мумкин, дейишибди адлиячилар.
Бу қурилмаслигиям мумкин, деган гап билан бир хил маънога эга. Энди каттароқ одамнинг қурамиз! деган ваъдаси керак бўлади.
Агар инсоф битиб шу пулга ростанам мактаб қуриладиган бўлса менда тентакча таклифлар бор:
Қуриш учун ким керак? Қурувчи керак! Қурувчилар қаерда? Россия, Корея, Қозоғистонда ва ҳоказо. Агар ҳар бир қишлоқдан четга ишга кетган қоракўзларни чақириб ўзларининг болалари учун мактаб қуришга жалб қилсак бу ишга бошқача меҳр аралашган бўлади. Бу бир.
Четдаги фуқароларимиз камида 2 йилга ўз оиласи бағрида иш билан таъминланади. Бу - икки!
Ўшаларга ҳеч бўлмаса 500$ ойлик қилиб берилса, жон деб қайтиб келишади. Бу - уч!
Нелегаллик сабаб қўлига қурол олиб бошқанинг сиёсати қурбони бўлиши олди олинади. Бу - тўрт!
Ва ниҳоят, емоқнинг қусмоғи борлиги кимларгадир ибрат бўлади. Бу-беш!

👍95🔥7❤🔥6👏3🤬2
#saвотgуллаgaнсkiy
Тарвуз қоришмали йогурт. Ўзбек тили бағоят бой тил. Арвуз десаям, тарвуз десаям, арбуз десаям, тарбуз десаям бўлаверади.
Йўқотилган авлод. 🤦♂
Яна бир марта алифбога ўзгариш киритилса имло деган нарса истеъмолдан чиқиб кетса керак.

👍68🤬22😢12🤣7🔥3👏1
Соққакаш ҳар жойда бор, бизда бори қайда бор?
Бекободдан келган мурожаатда айтилишича, туман тиббиёт бирлашмасига келган беморлар текширув учун бирлашма ҳудудида очилган хусусий клиникага жўнатилаётган экан. У ерда эса тиббий хизмат албатта пуллик. Бирлашмага олиб келинган техник жиҳозлар бир неча ойдан бери ўрнатилмай келинаётганмиш.
Албатта, пул келиб турганда текин кўрикка нима бор? Бепул тиббий хизмат учун тўлайдиган солиқларимиз бош-кўзимиздан садақа экан да а?
Ўзи умуман давлат тиббиёт муассасаларидан хусусийларга "клиент" жўнатиш ва бундан фоиз олиш соғлиқни сақлаш тизимимизнинг саратон касаллигига айланиб бўлган. Ўзи мажруҳ тизим эса шахснинг соғлигини таъминлай олмайди.
Кечагина вазир ўринбосари Амрулло Иноятов тиббиёт ислоҳотларида ижобий ўзгаришлар кўплигини айтиб ўтганди. Шу ўзгаришларни яна биттага кўпайтирайлик, брат!

👍62🤬11😢4🤔3
Шин хоним, бир минутга!
Мана бу рўйхат Денов тумани 27-МТТ тайёрлов гуруҳи ота оналарига берилаётган экан. Лекин, битта шу боғча эмас, бутун республикада шу аҳвол.
Ҳозир тўполон бошлаб сиёсат қиласиз, кейин бу харажатлар ота-оналардан олинмайди-ю, тарбиячининг ойлигидан олинади. Шунча пулни нима қиляпсиз, хоним?
Тарбиячиларнинг энг катта ойлиги 3 млн. га етмайди. Униям камида 1 млн. ини сиз жорий қилган "марказ"ларни жиҳозлашга сарфлайди. Туман бўлимларингиз ҳар бир боғча мудирасидан "доля" олишини биласизми? Болаларнинг қорни овқатга тўймаслигини-чи?
Тарбиячига бепул берилиши керак бўлган ҳужжатлар сотилишини биласизми?
Менда шунақа маълумотлар бор ки, оддий тарбиячиларни текширув босишини ўйлаб эълон қилмайман. 12 соат ишлайди бечоралар. Яна устида хўжайин мингта.
Вазирлигингиз талон-тарож бўйича иккинчи ўринда, деб айтилди. Сиз эса журналистлар саволларидан қочасиз. Кимнинг "поддержка"сида бўлсангиз ҳам, бўлди -да энди.
Эплолмаса кетади-да...
@tentakminds
Кейинги пост халқ таълимига бағишланади

👍310🤬18😢7👎6🔥6💩4🤮1
Тошкентнинг Сергели туманидаги 284-мактаб 1- синф ўқувчиларининг ота оналаридан кетма кет мурожаат келмоқда.
Уларнинг айтишича, Президент бепул бўлишини билдирган дарсликларнинг 5 таси учун 100 минг сўмдан пул тўлашибди.
Бундан ташқари мактабни камералаштириш учун ҳар синфдан салкам 1 млн, хоналарни жиҳозлаш учун ҳам пул сўралаётган эмиш.
Мактаб маъмурияти бу ишга журъат қилиши учун жиддий сабаб бўлса керак, ҳарҳолда. Лекин, "ана ота-оналардан йиғинглар, мен жавоб бераман" деган ХТБ раҳбари бунақа пайт туриб беролмайди.
Калтак яна мактаб жамоаси ва ота-оналар бошида синади. "Чора кўрилди", деган баёнот билан мавзу ёпилади.
Лекин муаммо фақат битта мактабники эмас. Давлат раҳбарининг топшириғи ҳам кор қилмаётган бўлса демак тизим оёғи осмондан бўлиб ётибди.

👍359🤬67💩28🤔10😢6👎5🔥2
Буракка сиғинма дурак!
Тошкентда ўтаётган кинофестивал асл башарамизни очяпти. Сериалдан, қўйди-чиқдидан бўшамайдиган авомнинг бўлгани шу.
Туркиядан келган 3-4 та ажнабий ўйинчига сиғинворгудек бўляпти оломон. Эркагу аёл, маҳраму номаҳрам.
Аслида кино ва сериаллар кўпроқ бошқа давлатларга ўз маданияти ва тилини сингдириш учун чиқарилади. Масалан, дунё кўрадиган Голливуд фильмларининг кўпи АҚШнинг ўзида таъқиқланган.
Аввалги келганида элитанинг хотин халажи бураквозлик қилган эди. Бу сафар ўзимизнинг "мўъмина", "муслима" опа-сингилларимиз.
Аёлларини рашк қилмайдиган эркаклар, эркагидан кўра бир олифта ўйинчини устун қўядиган аёллар кўпайди.
Соқолидан бир тук бир тук юлиб рўмолингиз учига тугиб қўйинг. Соғинганда силаб турасиз.

👍1.14K🤣545💩262🤮101🤬94😢52💯22👏16👎13🔥12🤔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлсиз қолдим бериб бармоғим.
Юқоридаги постларда изоҳларни ўқиб шунчаки ёқа ушладим. Асли комментни ҳам смайликларни ҳам ботда талаб кўпайгани учун очиб қўйдим. Лекин, айримларнинг бу ишимга бахо беришига маза қилдимееееей. 😆
Нимамиш, атай низо қўзғаш учун шу постга коммент очибман.
- коммент очиш заказ қилинибди.
- Тентак аввалги постларда ўз фикрини сингдиришни ният қилган.
Яна алламбало гаплар. Изохларда асосий мавзу қолиб маҳаллийчилик, тентакнинг кимлиги, ҳижоб яна бир балолар муҳокама бўлиб кетди.
Комментни ёпдинг қутулдинг, очдинг тутилдинг.

👍354🤣220💩65👏11🔥8💯8👎5🤔5😱1