Бизда эса халқ сунъий монопсония деган нарсани эшитгиси ҳам келмайди. Мана шундай йўли ҳам бор экан-ку, йўқ, бизда мошина қимматлашса, хурсандлигимиздан бориб навбатга туриб оламиз.
@tentakminds
@tentakminds
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўйлаб қаралса ўтган икки аср ва ҳозирги асрда руслар қатнашмаган урушнинг ўзи кам экан, руслар урушганда мана шунақа уруш олиб боради, мана бу видеода чечен урушида бир аскарнинг чеченни оиласи билан отиб ташлаганлиги тасвирланган, асаби бўшларга кўриш тавсия этилмайди. Ваҳший рашистлар тезроқ урушда мағлуб бўлиши ва Путлер тахтдан ағдарилиши лозим. Россия барибир озод бўлади.
@tentakminds
@tentakminds
Мана, нармалний топшириқ берса бўларкан ку, рўмол соқолга осилмасдан.
Юридик университет деканатларидан ўрганинглар бошқа олий таълим даргоҳлари! 😄
@tentakminds
Юридик университет деканатларидан ўрганинглар бошқа олий таълим даргоҳлари! 😄
@tentakminds
TentakMinds
Мана, нармалний топшириқ берса бўларкан ку, рўмол соқолга осилмасдан. Юридик университет деканатларидан ўрганинглар бошқа олий таълим даргоҳлари! 😄 @tentakminds
ТДЮУ вакилига кўра, бу ёзишма ҳазил тариқасида бўлган экан.
Тушунаман, талабаликда бундай нарсалар нормал ҳолат. Бунинг учун талабаларга маъмурият қандайдир чора кўрмайди ва кечиради, деб умид қиламан.
Ахир, адолат пешволарини тайёрлайдиган даргоҳда ҳам #инсонқадриучун деган тамойил устувор бўлади.
Мабодо, бир нима бўлса бот ишлаяпти.
Оббо талабалар-ей, тентаклик ҳам эви билан да 😂

⚡️⚡️⚡️ Қаердасан болам! 😢
Айтишларича, Бухоро шаҳрида шу кунларда 2 та бола йўқолган. Биттаси 5 ёшда, боғчадан, иккинчиси 7 ёшда, 1- синфда ўқиётган 42-мактабдан йўқолган.
Норасмий маълумотлар турли гуруҳ ва суҳбатларда айланиб юрибди. Лекин ҳолат ҳақида расмий маълумотга кўзим тушмади.
Болаларга кўз қулоқ бўлинг.

⚡️⚡️⚡️ Қаердасан болам! 😢 Айтишларича, Бухоро шаҳрида шу кунларда 2 та бола йўқолган. Биттаси 5 ёшда, боғчадан, иккинчиси 7 ёшда, 1- синфда ўқиётган 42-мактабдан йўқолган. Норасмий маълумотлар турли гуруҳ ва суҳбатларда айланиб юрибди. Лекин ҳолат ҳақида…
Тузатиш!
Бухоро шаҳар ҳокимлиги билдиришича, ўқувчи йўқолган 42- мактаб Самарқанд шаҳрида экан. Маълумот янаям аниқлашди.
Нима бўлганда ҳам, йўқолаётган болалар ўзимизники. Уларнинг бегонаси йўқ.

‼️ Белоруссия расман урушга қўшилди. 🤬
Путин ва Лукашенко ҳудудий жангчи группировкалар тузишга келишишгани ва бу жараён бошлангани ҳақида хабар тарқалди.
@tentakminds
Путин ва Лукашенко ҳудудий жангчи группировкалар тузишга келишишгани ва бу жараён бошлангани ҳақида хабар тарқалди.
@tentakminds
TentakMinds
Тузатиш! Бухоро шаҳар ҳокимлиги билдиришича, ўқувчи йўқолган 42- мактаб Самарқанд шаҳрида экан. Маълумот янаям аниқлашди. Нима бўлганда ҳам, йўқолаётган болалар ўзимизники. Уларнинг бегонаси йўқ. @tentakminds
Бола топилибди. Компьютерхонада экан 🤦♂
Топилгунча онаизор тамом бўлгандир. Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли компьютерхонада...
@tentakminds
Топилгунча онаизор тамом бўлгандир. Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли компьютерхонада...
@tentakminds
Раҳмоннинг янги раҳмони бор.
Уруш Путин уйлагандек кетмаётганлигини, урушда у ютқизиши маълум бўлганлигини ҳатто Имомали Раҳмоннинг Путинга Остонада сакраб қолганидан ҳам билиш мумкин.
30-йилдан ортиқ вақт мобайнида сукунатни сақлаб, катта оғанинг гапидан чиқмаган Раҳмон бирдан бунақа катта гапириб қолиш аломатида шуни кўриш мумкинки, энди Раҳмон Путиндан қўрқмайди. Чунки геосиёсий майдондан Путин бутунлай яккаланиб қолди, у фақат учинчи дунё давлатлари раҳбарлари билан учрашиб юрибди.
Ҳозир эса Раҳмоннинг орқасида бошқа раҳнамо Хитой пайдо бўлди, яраланган айиқни эса ҳозирча ўртага олиб мазах қилса бўлади. Аслида Раҳмоннинг гаплари тўғри, Марказий Осиё Путиннинг вассали бўлишга, у нима деса, шунга қилишга рози бўлган вассаллик давлатлари бўлиб қолди.
Лекин дастлаб Қозоғистон бошқача йўлни танлади, Тўқаев ЛНР ва ДНР тузилмаларини тан олмаслигини Путиннинг юзига айтди, қўрқмади, шартта олди айтиб ташлади, мана энди Тожикистон ҳам секин бўй кўрсатишни бошлади.
Ўзбекистон ҳам аслида Тўқаев танлаган позицияда, лекин эҳтиёткор ўйин қилмоқда, масалан, ЛНР ва ДНР тан олмаслигини собиқ Ташқи ишлар вазири оғзи билан айттириб олди, бутун дунёга бу маълумотни тарқатди, лекин катта оға билан ҳам алоқани илиқ сақлаб қолиш учун секин Абдулазиз Комиловни орқа фонга олди.

Туринглар! Селектор бошланди!
- Дадажон, якшанба куни паркка олиб бораман, дегандингиз.
- Дадаси, шанба якшанба куни оилавий бирор жойга борсак дегандим...
- Албатта олиб бораман, албатта. (Хаёлда: ишқилиб селектор бўлиб қолмасин-да)
Кеча соат 10:00 да хотин қизлар қўмитаси селектор ўтказиб эстафетани бош вазир ўринбосари, туризм вазири Азиз Абдуҳакимовга берибди. Бугун - якшанба кунига белгиланибди.
Лекин мени нима кўпроқ хафа қилади, биласизми? Топшириқни олгач мўмингина бўлиб тасдиқлашади. Ахир, меҳнат қонунчилиги бор, дам олиш куни бизга тегманг, дейишга дух йўқ. Кейин тентак крайный.
Билиб қўйинг маъқулчилар! Ҳақ олинур, берилмас!

"Qora oltin" qo'llar!!!
Ha siz to'g'ri o'qidingiz,bu kasb egalarni asosan jismoniy mehnat bilan shug'illanishadi,turli detallardan sa'nat asari yaratishadi.👌
Hozirgi kunda bozorda bu kasb egalariga talab IT yo'nalishidagi kasblarga bo'lgan talabdan kam emas✅
Biz shularni hisobga olgan holda,quyidagi yo'qolib ketayotgan kasblar haqida ijtimoiy so'rovnoma tashkil qildik,marhamat 👉manabu so'rovnomada ishtirok etin va o'z fikr mulohazalaringizni yozib qoldiring,bu biz uchun muhim
Shunga o'xshash ishlarimizni ko'rmoqchi bo'lsangiz quyidagi 👉havola orqali o'ting va kanalga obuna bo'ling
———————————————————————————
"Черные золотые" руки!!!
да, вы правильно прочитали, обладатели этой профессии в основном занимаются физическим трудом, создают произведения искусства из различных деталей.
В настоящее время востребованность этих профессий на рынке не меньше, чем востребованность IT-профессий.✅
Имея это в виду, мы создали следующий социальный 👉опрос об исчезающих профессиях, пожалуйста, участвуйте в опросе и оставляйте свои комментарии, это важно для нас.
Если вы хотите увидеть наши похожие работы, перейдите по следующей 👉ссылке и подпишитесь на канал

"

Тилим, тилимжоним, тилимқизғалдоқ.
Агар қайси миллат тилини сақлаш ҳақида қайғура бошласа, демак бошқа барча қадриятларини йўқотибди.

Ноллаштириш ёхуд умрбод бошқарув истаги.
Ҳокимият жуда ўзига хос жалб қилувчи кучга эга, айниқса у шарқ давлатларидаги бошқарувчиларда жуда кучли сезилади. Бугун Хитой раҳбари Си Цзинпин узоқ даврлардан бери сақланиб келаётган анъанани бузди ва учинчи муддатга яна сайланди ва истаганча сайланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.
Яна кимлар ноллаштирган расмда кўриб олишингиз мумкин. Биласизми, энг қизиғи нимада, кўпинча ноллаштириш сиёсатини диктатор ўзининг иккинчи муддатига ўтгандан кейин амалга оширади, лекин Алексадр Лукашенко буни тахтга келгач икки йил ўтибоқ амалга оширган.
Агар эътибор берсангиз, бундай ноллаштиришларнинг ортида оддийгина ҳокимиятда кўпроқ қолиш истаги эмас, балки раҳбарнинг атрофига фақат ўзига содиқ одамларнинг йиғиб олиши, улар орқали содир қилинган жиноятларни бирор киши тафтиш қилишига йўл қўймаслик, қамоққа тушиб қолиш хавотири кўпроқ ётади.
Бу рўйхат тез орада яна бир кишига кўпаяди.

Қуллик қилишимга ҳалақит қилманг.
Қулликка мойил одамлар доимо ўзгача хулқ-атворни кузатишингиз мумкин, улар ўзларидан каттароқ ёки бойроқ одам келиб қолса, албатта қуллуқ қилиб туришади, қуллик уларнинг қон-қонига сингиб кетган.
Уларнинг қаршисида оддий ўзига ўхшаган одам турганини умуман ҳис қилишмайди, барчаси унутилади ва бутун тана билан бирга мия ҳам бу катта хожа, унга қуллуқ қилиш керак деган ғоя билан ҳаракатланади.
Америкада фуқаролик уруши вақтида шимолликлар жанубдаги қулларни қутқаришга келишганда озод бўлган қуллар нима қилишларини билмай қолишган ва уларнинг кўпчилиги яна жанубий штатларга ўтиб қул бўлишда давом этишган.
Ҳатто шимолликларга қараб “қуллик қилишимизга ҳалақит берманг” деб хитоб ҳам қилишган. Шунинг учун баъзи одамларнинг дунёқарашини ўзгартираман, уни ўзи яшаётган қулликдан озод қиламан деб хомхаёл қилманг, уларга қуллик қилишга ҳалақит қилманг, улар қул бўлиш учун туғилишган.

Сурмоқ истайдур кангул
Тескари стандартлар дунёсида яшаяпмиз. "Суриш керак" ибораси бизда трендга чиқди, бироқ Россияда суриш амалда трендга чиқди.
Ҳатто сурганлар қаҳрамон, уддабурон, қолганлар эса қўрқоқ ва лох деб атала бошланди.
Айтишларича, ноябр декабр ойларида Россиядан Ўзбекистонда келувчилар оқими яна ортармиш. Грузияда эса 120 минг ўрис "сургун" яшамоқда. Бу суришда Россияда фақат ўзбеклар қолади шекилли. 😄

Чучварани хом санабман 🤦♂
Россиядан руслар қочгач, қолган ўзбеклар урушга чақирилади. Орёл шаҳридаги чиқиндини қайта ишлаш заводидаги 50 кишига чақирув қоғози келибди.
Улардан 28 таси ўзбек. Жамшид, Улуғбек, Турдиқул ҳайратда. Ахир биз тирикчиликка келганмиз, урушга эмас, биз солиқ тўлаяпмиз деб фиғони фалакда.
Хуллас, жўралар, оғайнилар. Урушга етакласа кетаверманг. Ўзи "хўп" деб эргашиб кетаверганимиз учун шу аҳволга тушдик.
Чақирув қоғози - ажалга йўлланма, саёҳат чиптаси эмас. Бу ҳолатда дарҳол элчихона ва консулликка мурожаат қилинг.

Рамзан Қодиров Херсон яқинида чечен аскарларининг 23 нафари ҳалок бўлгани ва 58 нафари жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра чеченлар жиҳодда қатнашаётган экан ва иблисга қарши курашиб ҳалок бўлганлар жаннатга кетар эмуш.
Иккита христиан уруш қилади, мусулмон жиҳод қилиб жаннатга кетар эмиш. Дин билан одамларни манипуляция қилиш жуда зўр қуролда, айниқса уруш пайти.
Рамзаннинг тиктокер жангчилари эса нимага, ким учун жанг қиляпмиз деган саволни бера олмайди, чунки мияси зомбилаштирилган.
Қани, соқолтойлар ҳужумга.

Қўрқув диктаторлари ва ёлғон диктаторлари.
Агар 20-асрнинг 90-йилларигача бўлган даврга қарайдиган бўлсак, у пайтда асосан қўрқув диктаторлари жуда кучга айланган, Сталин репрессияси бўладими, Саддам Ҳусайннинг қатлиоми бўладими ёки Африка давлатларидаги геноцид бўладими, барчаси асосий нарса халқни қўрқувда ушлаб туриш сиёсати бўлган.
Ҳалиги қўрқса, ҳурмат қилади дейишади-ку, лекин 2000-йиллардан кейин техника ва интернет ривожланган сари қўрқув билан халқни ушлаш қийин бўлиб қолди, энди диктаторлар ўз йўналишларини ўзгартиришга, балки оддий халқ пайдо бўладиган ижтимоий тармоқлар орқали назоратни қўлга олишга ҳаракат қилади.
Ёлғон диктаторларнинг энг асосий қуроли кўргазма, популизм, улар аслида олдинги диктаторлар қилган асосий иш, яъни ўзи ва яқинлари учун халқ бойликларини ўғирлашга катта дарвозани очиб қўяди, лекин бунда очиқ қўрқитишдан кўра халқнинг кўзини шамғалат қилиб туриш асосий фокус ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситалари, блогосфера, бошқа нашрларни пул билан ушлаб туришга жуда катта сарф харажат қилинади ва энг асосийси оммавий нашр ва блогерларнинг барчасига сўз эркинлиги, яна бир нималар деган демократиянинг қайсидир майда хусусиятлари сингдирилади ва асосий иш айнан шу нашрларни бошқариш бўлиб қолади.
Кўзбуямачилик ёлғон диктатуранинг асосий воситаларидан бири, бундай кўзбуямачилик учун диктаторлар кўпинча диний маскани тақиб туришларига тўғри ҳам келади.

Негааа?
Ростини айтсам, бизнинг жамиятда мен тушунмайдиган жуда кўп нарсалар бор, баъзан бундай ишларга мантиқ қидириб узоқ ўйлайман, лекин барибир жавоб тополмайман.
Халқ таълими вазирлигига элчининг вазир бўлишини мен тушунмай ўлиб кетсам керак. Шу вазир келгандан бери Халқ таълимида нима ўзгариш бўлди? Бу умуман жавоби йўқ савол.
АКТ вазирлиги ва Инновация вазирлигини нега ҳали ҳам бирлаштириб юборишнинг иложи йўқ? Мана инновациялашиб кетдикми? Вазирлик ўзига ҳайҳотдай бино қуришдан бошқа нима иш қилди? Шу вазирлик йўқ деб тасаввур қилсак, нима йўқотамиз?
Битта одамнинг шунчалик кўп жияни бўлиши мумкинми? Қаерда борсанг, ҳа, бу каттани жияни, ҳа, бу келинойининг жияни, ҳа, бу жияннинг жияни? Жиянлар ҳам кўп экан-да…
Ҳалиги ҳалоллик вакцинаси ишлаб чиқилмадими ҳали? Шу вакцина ишлаб чиқарадиган завод ўзи ёпилиб кетмадими? Йўқ, ўзи очилдими? Менга шу савол ҳали ҳам кечалари уйқу бермайди?
Конституциявий суд Ўзбекистонда бор деб эшитганман, сиз ҳам эшитган бўлсангиз керак? Шу суд ақали битта бўлса ҳам конституцияга зид қонунни бекор қилдими ёки йўқми? Бир устозим айтган эди Конституциявий суд қарияларнинг оёқни узатиб, аччиқ кўк чойни ичиб қарилик гаштини сурадиган жой деб.