bakiroo
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилинадими? Тармоқларда Ўзбекистон ва Хитой визасиз режим ўрнатиши ҳақида хабарлар айланмоқда. Маълумот учун, Хитой фуқароларига (хусусан, Гонконг ва Макаоликларга) Ўзбекистонга 10 кунлик визасиз режим 2021…
Хитой энди визасиз!
Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.
Битим 1 июндан кучга киради.
Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кўрсатилган Битим ХХРнинг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.

Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП антиижтимоий қарор қабул қилган вазирларни гиламга чақирадими?
Давлат шифохоналарида бепул тиббий хизматнинг ўзи анқонинг уруғига айланаётган бир пайтда, ўзбекистонликларни навбатдаги сюрприз кутмоқда. Эътиборлиси, ўзгартиришларга асос ўлароқ, преамбулада Каримов 27 йил аввал имзолаган, 2005 йилгача бўлган давлат дастурига оид фармонга ҳавола келтирилган.
Тасдиқланган ўзгартиришларга кўра, энди "тиббий хизматга тўлов қийматини белгилашда, рентабеллик кўрсатиладиган
тиббий хизмат таннархининг 20 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас". Яъни, содда тилга кўчирсак, таннархи 100 000 сўм бўлган тиббий хизмат учун тўлов 120 000 сўмдан ошмаслиги керак.
Аввал қандай бўлган?
8 майга қадар амал қилган Тартибда "Тиббий хизматга тўловнинг энг кўп қиймати даволаш-профилактика муассасаси томонидан бюджет маблағлари ҳисобига кўрсатилаётган айнан шундай хизматлар қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас"лиги кўрсатилган. Яъни 100 000 сўмлик қийматга эга бўлган хизмат учун 25 000 сўм ундириш мумкин бўлган.
Бошқача айтганда, таннархга нисбатан рентабеллик қоидаси киритилган янги талқинда давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар учун тўловлар 4,8 карра ошиши керак.
Қизиқ, хизматлар таннархини қандай ҳисоблашаркин? Таннарх шишириш бўйича шонли энергетиклар мастер-класс ўтказиб берармикан?
Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП Соғлиқни сақлаш вазири ва Иқтисодиёт ва молия вазирини гиламга чақирадими? Сўроқ ва саволга тутадими? Ë Сценарийда бу кўзда тутилмаганми?
Дарвоқе, айрим ОАВлар "давлат тиббиёт муассасаларининг пулли хизматлари арзонлашади" сарлавҳалари билан ахборот тарқатмоқда. Ë тушунишмаган (яхши гумон), ё бу билан антиутопия пропагандасининг янги даражасига (ёмон гумон) етмоқдамиз.

Кредит карталари бўйича ахборотлар тўлиқ очилиши керак бўлади
Марказий банк истеъмолчилар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш бўйича навбатдаги қўшимча ва ўзгартиришларни киритмоқда.
Ўзгартиришлар хусусан, истеъмолчига кредит картаси олишда ахборот варақаси билан танишиб чиқиш ва уни юклаб олиш имкониятини тақдим этиш билан боғлиқ. Ривожланган давлатлардаги каби кредит карталари Ўзбекистон бозорида ҳам тобора оммалашмоқда. Лекин айрим банклар истеъмолчиларни ахборотларни тўлиқ бермасдан манипуляция қилиш йўлига ўтиб олишган. Табиийки, бунда истеъмолчи афзал танловда чалғийди, аниқроғи алданади ёки ўзи тўлиқ билмаган ҳолда, яширин комиссия ёки оширилган фоизларни тўлаб, кўпроқ харажатга тушади.
Банклар кредит карталари сегментида қиммат шартларни яшириб эмас, тўлиқ очиқлаб рақобатга киришишлари керак.

BRB-TECH компанияси вакиллари халқаро саммитда иштирок этди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Dubai Fintech Summit - 2025” саммити бўлиб ўтди. Бу йилги тадбир 150 дан ортиқ глобал спикерлар – финтех, банк ва регулятор соҳаларидан бўлган 10 мингдан ортиқ иштирокчини ўзида бирлаштирди. Саммит 100 дан ортиқ давлатлар вакилларини қамраб олди.
Тадбирда Бизнесни ривожлантириш банкининг "BRB-TECH" IT-компанияси вакиллари ҳам иштирок этди. Компания вакиллари саммит доирасида “Alibaba Cloud” ва Бирлашган Араб Амирликлари Марказий Банки (CBUAE) каби йирик муассасалар билан Сунъий интеллект (AI), Финтех ва Рақамли пул (Digital Money) йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан дастлабки музокаралар ўтказди.
Манба | Реклама

Парламентда битта бўлсаям депутат бўлишининг фойдаси бор
Албатта, Қирғизистон парламенти аввалгидек эмас, лекин сўзини ва халқ берган мандатини ҳимоя қиладиган мустақил депутатлар ҳалиям топилади. Цемент импортига қўйилган тақиқларнинг бекор қилинишида, ҳукуматнинг импорт цементга киритган тақиққа бир ой ўтмай, ўз тақиқини ечишига мажбур бўлганида биттагина депутатнинг таъсириям тарози боса олгани эътиборга лойиқ.
Ëзилишича, ўтган 2024 йилда ҳам 3 ой давомида цемент импортига тақиқ бўлганига қарамай, Ўзбекистон Қирғизистонга цемент экспортини 145 карра оширган ва 145,4 минг тоннага етказган (аввал биз Қирғизистондан цемент импорт қилганмиз).
Маълумот учун, Қирғизистондаги қурилиш буми ҳисобига цемент нархлари ошишда давом этаётган бир вақтда, ҳукумат тор манфаатлар, яъни цемент ишлаб чиқарувчилар лоббиси билан 17 апрель кунидан цемент импортига тақиқ қўйиб берганди.
Парламент ўзи шу учун ҳам, яъни бизнес тузилмалар, халқ тилида уларни олигархлар деб аташ мумкин, ҳукуматга турли йўллар, хусусан коррупцион воситалар орқали таъсир қилиш билан ўз манфаатлари учун қарорлар чиқартириб олишларига қарши туриш учун ҳам керак.
Хуллас ўзбек цементи қардош Қирғизистонда яна сотила бошлайди, бунинг учун ўзбек цементчилари балки қирғиз парламентига раҳмат айтишлари керак.

Акчабар
Кыргызстанга чет жактан цемент ташып келүүгө уруксат берилди
Кыргызстанга чет жактан цемент ташып келүүгө уруксат берилди. Бул тууралуу өкмөттүн маалымат кызматы билдирди.
Асакабанк ЕТТБ томонидан яна "Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк" деб топилди
2025 йил 13 май куни Лондон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йиллик йиғилиши ва бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида Асакабанк "Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк" мукофоти билан тақдирланди.
Банк ЕТТБнинг Савдо молиялаштириш дастурига 2019 йилда қўшилган бўлса-да, бу — Асакабанк ушбу эътирофга тўртинчи бор сазовор бўлишидир. Банк аввалги йилларда ҳам 2019, 2022 ва 2023 йилларда шу унвонга лойиқ деб топилган.

Ҳеч қурса репутация ҳақида қайғуриш, узвийлик ва ОАВга очиқликни ўрганиш мумкин
Газета'нинг Ўзбекистондаги PISA тадқиқотларида барча президент мактаблари иштирок этаётгани юзасидан йўллаган саволларига PISA тадқиқоти асосчиси Андреас Шляйхер икки сутка ўтмай, батафсил жавоб қайтаргани мени ҳайрон қолдирмади.
Йўқ, ҳозир гап президент мактабларининг тадқиқотга қўшишни аслида Ўзбекистон томони сўрагани, вазир ("Мактабларни танлаш жараёнига вазирлик умуман аралашмайди, OECD танлаб, ўтказади") ва вазирликнинг жавоблари ("мактабларни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг махсус бўлими танлаб олган, вазирлик уларни таклиф қилмаган ва таклиф қила олмайди") уйқаш эмаслиги ҳақида ҳам эмас. Гап масала бутун Ўзбекистон таълими ҳақида кетаётганига қарамай, репутация учун қайғурилмаганликда, рақамли замонда ёлғоннинг 40 йилда эмас, 40 соатда ошкор бўлиб улгуришини ҳисобга олинмаётганида, ОАВга ва жамоатчиликка ҳисобдорлик керак эмас, деган қарашларнинг зеҳниятларда тобора мустаҳкам ўрнашиб бораётганида.
Хўп, биринчи саволга аниқлик киритиб олдик. Кейинги саволга ўтайлик.
PISA тадқиқотлари учун танланган мактабларда юқори натижа кўрсатиш илинжида қилинган кўзбўямачилик, сохтакорлик ва манипуляциялар ҳақида нима деймиз? Уларни ким, марсликлар ё шимолий кореяликлар келиб қилмоқдами? Ким бу жирканч ишлар устида турипти? Жавоб топиш учун яна халқаро ташкилотларга мурожаат этиш керак бўладими?
Ишонинг, рост гапириш, хато ва ёлғонларни тан олиш осон ва ёқимли. Ўзгаришлар шундан кейин бошланади. 2017 йил бунга гувоҳ.

Газета.uz
PISA’нинг Ўзбекистон бўйича натижаларида президент мактаблари ортиқча таъсирга эга бўлмайди — Андреас Шляйхер
PISA тадқиқоти асосчиси Андреас Шляйхер Ўзбекистондаги тадқиқотларда барча президент мактаблари қўшимча гуруҳ сифатида иштирок этаётганини ва улар умумий натижага ортиқча таъсир ўтказмаслигини маълум қилди. «Бу мактабларни қўшишни Ўзбекистон томони сўраган»…
bakiroo
Ҳеч қурса репутация ҳақида қайғуриш, узвийлик ва ОАВга очиқликни ўрганиш мумкин Газета'нинг Ўзбекистондаги PISA тадқиқотларида барча президент мактаблари иштирок этаётгани юзасидан йўллаган саволларига PISA тадқиқоти асосчиси Андреас Шляйхер икки сутка ўтмай…
"233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинган"
Вазирлик баёнотидан:
"PISA 2025 — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ўтказилаётган халқаро тадқиқот бўлиб, унда иштирок этиш учун Ўзбекистондаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинган.
Яна бир бор алоҳида таъкидлаб ўтиш шартки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тадқиқотда иштирок этиш учун мамлакатдаги барча мактаблар рўйхати мазкур ташкилотга тақдим этилган ва уларнинг орасидан танлаб олиш ҳуқуқи бутунлай Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ихтиёридаги масаладир.
Мактабларни ва ўқувчиларни танлаб олиш рандом (тасодифийлик) усулида бўлиб, бирор бир мактаб ёки иштирокчини мажбуран рўйхатга киритиш имконияти йўқ".
"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мамлакат ўқувчиларининг чинакам билим ва салоҳиятини шаффоф тарзда аниқлашдан бирдек манфаатдор. Бу борада халқаро тан олинган ҳамда ҳеч бир жиҳатдан таъсир ўтказилмайдиган PISA 2025 каби тадқиқотларда мамлакатимиз ўқувчиларининг иштирокини доимо қўллаб-қувватлаймиз".

Telegram
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
MUNOSABAT
Ijtimoiy tarmoqlar orqali PISA 2025 tadqiqotida yurtimizdagi Prezident maktablarining ishtirokiga doir qator savol va mulohazalar tarqalmoqda. Ularda Prezident maktablari oʻquvchilarining ushbu tadqiqotdagi koʻrsatkichlari umumiy natijalarning…

Нега Тошкентдан бой Алматида парковка 2500 сўм?
2024 йил якунлари билан Ўзбекистоннинг энг бой шаҳри Тошкентда жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 91,4 млн.сўмни ёки 7,2 минг долларни ташкил этади. Қозоғистоннинг энг бой шаҳри Алматида жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 12,9 млн.тенге ёки 27,5 минг долларни ташкил этади. Яъни қўшни қардошлар тахминан 3,8 баробар бойроқ.
Йўқ жойдан бир қўлли парковка қироли ясалган Тошкентда парковка соатига зонасига қараб 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача этиб белгиланган. Антиқа аукцион ғолиби бўлган хусусий оператор (ҳам парковка участкалари, ҳам дастур таъминоти шуларда) ва ҳокимият ўртасида Парковка тушумлари қандай тақсимланиши бўйича шартнома шартлари жамоатчиликка очиланмаган.
Алматида парковка оператори "Алматы паркинг" давлат корхонаси ҳисобланади. Ҳа, қозоқ қардошлар ҳам аввалига парковка операторлигини "Алматы спецтехпаркинг сервис" деган хусусий операторга беришган. Лекин бу чўнтак компания бюджет буюртмаларини ўзлаштиргани учун жиноий иш очилган. Парковка операторлиги янги очилган давлат компанияси назоратига ўтказилган.
Хуллас, айни дамда Алмати кўчаларида парковка нархи соатига 100 тенге ёки 2 500 сўмни ташкил этади. Фақат Кўкбозор ҳудудида (худди бизнинг Олой бозоримиз сингари) тарифлар соатига 150 тенге ёки 3 750 сўм этиб белгиланган. Бу ҳаммаси эмас. Пулли парковка фақат эрталабки 8:00дан кеч 19:00гача, лекин 19:00дан 8:00гача, яъни тунги ва тонги вақтларда бепул.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Алматида пулли парковкадан тушган маблағлар шаҳарнинг "Ташаббусли бюджети" орқали, шунингдек парклар, ҳиёбонлар ва пиёда зоналари учун ишлатилади. Бошқача айтганда, машиналиклар машинасизларга етказган ноқулайлиги учун тўлайди.
Энди савол: қандай қилиб Тошкентдан 3,8 карра бой Алматида парковка учун тўловлар 2 каррадан 3,2 каррагача арзон бўлиши мумкин?

Кичик бизнес иқтисодиётимиз драйверига айланиши керак
Айни дамда Сурхондарё вилоятида кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Кичик бизнес уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят ҳокимлиги, солиқ ва божхона органлари, Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этмоқда.
Энг муҳими — кичик бизнес манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги институт, яъни Кичик бизнес уюшмаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ташаббус Давлат раҳбари томонидан 19 март куни илгари сурилган.
Кичик бизнес вакиллари учун тўғридан тўғри мулоқот имкони жуда муҳим. Чунки соҳа вакилларини қийнаётган муаммоларни айнан шу тарзда тинглаб, тизимли ечимлар тайёрлаш мумкин.
Шунингдек, бундай мулоқотларни ҳар бир ҳудудда ташкил этиш зарур. Буни ортга сурмасдан, тезроқ амалга ошириш керак. Чунки 2025 йилда кичик ва ўрта бизнес иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айланиши лозим. Уларнинг овози эшитилиши, муаммоси ҳал этилиши иқтисодий ўсишнинг энг муҳим шартидир.
Мулоқотни YouTube орқали жонли кузатишингиз мумкин.

Нега Тошкентдан бой Алматида парковка 2500 сўм? 2024 йил якунлари билан Ўзбекистоннинг энг бой шаҳри Тошкентда жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 91,4 млн.сўмни ёки 7,2 минг долларни ташкил этади. Қозоғистоннинг энг бой шаҳри Алматида жон бошига ялпи ҳудудий…
Пуллик парковкадан тушадиган маблағлар ташаббусли бюджетга, паркларга ва пиёдаларга сарфланиши керак!
Қозоқ қардошларимизнинг пулли парковкадан тушган маблағларни биринчи навбатда «Халық қатысатын бюджет»га (бизнингча, Ташаббусли бюджет), шунингдек, парклар ва ҳиёбонларни сақлаб туришга, пиёда инфратузилмасини яратишга сарфлашлари жуда ёқди.
Бу ажойиб тажрибани биз ҳам зудлик билан ўзлаштиришимиз керак.
Биринчидан, пуллик парковкалардан тушаётган ва тақсимланаётган маблағлар устидан халқ олдида ҳисобдорлик пайдо бўлади. Халқнинг ўзи парковкалар учун ҳар бир сўм кирим қилинишини ва ўғри чўнтакларга кетиб қолмаслигини талаб қилади, чунки эртага шу ҳудудларнинг ўзида йиғилган пуллар халққа керак ва фойдали ишлар учун сарфланади.
Иккинчидан, пулли парковка учун тўлаётган фуқароларда дахлдорлик ҳисси кучаяди. Мен тўлаётган пуллар қайсидир ўғрининг чўнтагига ё офшорга эмас, шу хақлнинг корига ярайди, деган ижтимоий ишонч яралади.
Учинчидан, сақлаб туришга пул йўқ деган важ билан халққа тегишли парк ва ҳиёбонларимизни аттракционларга, Magic соққа, Dream бирбало деган бутафорияларга айлантириш ёки Дўстлик, Қодирий боғи ё Ипакчиликдаги каби очиқчасига сотвориш каби бузуқ ҳаракатларга барҳам берилади.

Эгалланаётган парклар масаласида
Қодирий ва Дўстлик паркларининг "инвестор"га бериш борасида жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларини етказаётганлар ва буни маъқуллаётган, ижобий томонларини кўраётганлардан бироз фарқланади менинг фикрим. Ҳозир паркларнинг қолган…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пул керак бўлиб қолдими?
Zoomrad иловаси ёрдамида 100 миллион сўмгача маблағни тез ва қулай тарзда расмийлаштириш мумкин.
Ҳужжат ортидан юриш ёки кимдандир қарз сўраш шарт эмас.
Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва зарур харид ёки тўловларингизни ортга сурманг.
Реклама

Ўзбекистон Қонунлари Тошкентда ҳам ишламай қўйдими?
Ипакчиликда ўзи бусиз ҳам жуда катта қисми узиб-юлиб, сотиб юборилган, лекин охирги қолган 19 минг дарахтли яшил ҳудуд ўрнида навбатдаги соққа-савдо мажмуаси (экопарк дея лақаб қўйишганига ўласанми?) қуриш бу Ўзбекистон қонунларига очиқчасига тупуриб қўйиш дегани?
Нима пойтахт ҳокимияти 10 кун аввал Давлат раҳбари
аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш;
уларнинг ҳудудларини қисқартириш;
мазкур ҳудудларда бино ва иншоотлар қуриш тақиқлаш;
ушбу чекловларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтириш;
ботаника боғларини хусусийлаштириш ва уларнинг ҳудудларида қурилишни амалга ошириш тақиқлаш тўғрисида Қонунни имзолаганини билмайдими?
Ипакчиликдаги яшил ҳудудни ғорат қилиб, соққа-савдо мажмуасини қуриш Ўзбекистон Қонунларига зид. Ҳарфига ҳам, Моҳиятига ҳам. Кимки қонун чекловларини бузса, жиноий жавобгарликка тортилиши зарур. Ўзбекистон қонунлари Тошкент шаҳрида ҳам ишлаши керак!
Қўй сўйиб, қон чиқариш жавобгарликдан озод қилмайди.

На месте НИИ шелководства предлагается построить парк развлечений. Здесь растёт 19 тысяч деревьев
Жители Ташкента сообщили о пересадке деревьев на территории НИИ шелководства после визита хокима столицы. Хокимият Шайхантахурского района заявил, что на его месте создадут экопарк и увеличат число деревьев в два раза. Однако на рендерах с проектом предложения…
Бизнесни ривожлантириш банки ва Standard Chartered банки ўртасида 50 миллион долларлик молиялаштириш битими имзоланди
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 34-йиллик анжумани доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Буюк Британиянинг Standard Chartered банки ўртасида қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Ушбу битим кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, савдо молияси соҳасида янги имкониятлар яратиш, шунингдек, замонавий молиявий инструментларни жорий этиш имконини беради.

Ўзбекистон банкирларининг мустақил уюшмаси керакми?
Янги Ўзбекистон банк тизими ва унинг эски тизимдан фарқи, давлат банклари трансформацияси ва хусусийлаштириш, банкларда корпоратив бошқарув, ходимлар масаласи, муаммоли кредитлар, молиявий саводхонлик ва албатта, ўзгаришлар истагидаги ўзбек банкирлари учун мустақил уюшма зарурати ҳақида гаплашдик.
https://youtu.be/ykKL5c3Orqg?si=2SgiyGioaNwm5WTO

YouTube
Yangi O'zbekiston bank tizimi, xususiylashtirish va transformatsiya - Otabek Bakirov bilan suhbat
Bankers.uz ning navbatdagi suhbatdoshi - iqtisodchi, sobiq bankir Otabek Bakirov. Intervyuda eski va yangi O'zbekistondagi bank tizimi orasidagi farqlar, banklar transformatsiyasi, xususiylashtirish, Markaziy bank faoliyati, moliyaviy savodxonlik va bank…
Пулли хизмат нархи бўйича ноаниқликлар фуқаролар фойдасига талқин этилиши керак эди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таннархга нисбатан 20 фоизгача рентабеллик қоидаси киритилган янги талқинда давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар учун тўловлар қимматлашиши борасидаги эътирозларга муносабат билдирган.
Ёзилишича, мазкур қарор қабул қилинганидан сўнг, унинг 8-бандидаги меъёрнинг турлича талқин қилиниши оқибатида баъзи тушунмовчиликлар келиб чиққан. Жумладан, «шундай хизматлар қийматининг 25 фоизи назарда тутилганми ёки 125 фоизими» деган саволлар юзага келган. Содда қилиб айтганда, «тиббиёт муассасаларида 100 минг сўмлик тиббий хизмат 25 минг сўмга ёки 125 минг сўмга кўрсатиладими?» деган мазмунда мурожаатлар пайдо бўлди», — дейилади муносабатда.
Барака топгурлар, аввалги таҳрирда аниқ-тиниқ қилиб “шундай хизматлар қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас” деб ёзиб қўйилган. 125 фоиз эмас. Таннарх деган сўз ҳам йўқ. Шундай экан, “чалғитувчи маълумотларни тарқатмасликка, юзага келаётган саволларни аниқлаштиришда расмий идораларга мурожаат қилишга чақирамиз” қабилидаги дағдаға танқидчиларга эмас, қоидаларни шундай шартларда ишлаб чиққанларга қаратилиши керак.
Қолаверса, Конституция бўйича ноаниқликлар фуқаролар фойдасига талқин этилиши зарур.
Ўқинглар мана. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 20- модда:
“…Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади”.
Яъни, идеалда агар Конституция руҳи ва ҳарфига амал қилинса, 2025 йил 8 майга қадар пуллик хизматлар учун (хизмат қийматининг 25 фоизидан кўп) ортиқча ундирилган маблағлар беморларга қайтарилиши керак. Лекин ким буни кўтариб чиқади? Ким истеъмолчиларни ҳимоя қилади?

Давлат шифохоналарида бепул тиббий хизматнинг ўзи анқонинг уруғига айланаётган бир пайтда, ўзбекистонликларни навбатдаги сюрприз кутмоқда. Эътиборлиси…

Кичик бизнес уюшмасининг тадбиркорлар томон юриши давом этади: навбат Қашқадарёга
Кеча Сурхондарё вилоятида ўтган кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан очиқ мулоқот бугун Қашқадарёда давом этмоқда.
Эътиборлиси, унда вилоят ҳокими ҳам қатнашяпти. Шунингдек, солиқ ва божхона хизмати, Марказий банк ҳамда тижорат банклари мутасаддилари иштирок этмоқда.
Бизнес вакиллари йиғилишда ўзлари учун долзарб бўлган масалаларни тўғридан-тўғри мутасаддиларга етказиш имкониятига эга.
Қашқадарёнинг кичик ва ўрта бизнесида катта салоҳият бор — ҳам қобилият, ҳам талаб. Албатта, қилиниши керак бўлган ишлар кўп, ечим кутаётган муаммолар етарли. Энг муҳими, улар эшитиляпти ва тизимли ечим топишига асосли умид бор.
Йиғилиш доимгидек YouTube орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Янги методичка: Бепул бўлган тиббий хизматлар пуллик хизматга айлантирилмоқда
Албатта, давлат шифохоналарида пуллик хизмат учун 20%лик рентабеллик қаердан келди, нима учун 10% ё 15% эмас, деган саволларга ҳам жавоб берилиши, пуллик тиббий хизматлар прейскуранти очиқ бўлиши ва мониторинг қилиниши ҳам керак.
Лекин оилавий поликлиникаларда енг остида юз бераётган яна бир соққа-ҳийла ҳам эътибордан четда қолаётгани ачинарли. 2025 йилдан бошлаб фуқаролар электрон йўлланмасиз поликлиникага кўрикка боришса, пуллик хизмат кўрсатишга ўтилди. Эмишки, тор соҳа мутахассисига йўлланмасиз кириш кафолатланган ҳажм доирасида тиббий хизмат эмасмуш. Бу кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий хизматмуш. Қаердан олдинглар бепул хизматни пулли қилиш методичкасини? Ё бепул тиббий хизматга муҳтож касалларни овора қилиб пул ишлашнинг янги йўлими бу? Қайси оёғи ердан узилган корчалон ўйлаб топди? У ўзбекнинг боласими? Шу юртда туғилганми?
Қонунга ўзгартириш киритилдими (қачон?) ё қаердадир муҳокама бўлдими?
Нима энди янги Ўзбекистонда тиббий хизмат ижтимоий неъмат эмасми? Нега унда Конституцияга ижтимоий давлат нормаси қўшилди?
Тиббиётда тижорийлаштириш йўлида қилинаётган ишлар тобора антиижтимоийлашиб бормоқда. Бу қачон тўхтайди?

Халқ банки ўзини ўзи банд қилганлар ва тадбиркорлар учун майизчиликни ривожлантириш учун кредит таклиф қилмоқда
Кредит ўзини ўзи банд қилганлар учун 100 млн сўмгача миқдорда, 18% йиллик ставкада, 36 ойдан 60 ойгача муддатда тақдим этилади.
Мазкур кредит айланма маблағларни тўлдириш, майизбоп ер хариди (e-auksion орқали) ва техник жиҳозлар сотиб олиш каби мақсадлар учун ажратилади.
Батафсил | Реклама