Таглик чекловлари бекор бўлгач, импорт апрелда 4 карра ошган
Давлат раҳбарининг топшириғи билан апрель ойининг иккинчи ярмидан хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинганди. Хусусан, памперс чекловларининг бекор қилиниши апрель ойида импорт ҳажмини мартга нисбатан 4 карра оширган.
Рақамлардан ҳам кўриш мумкинки, айрим тор гуруҳлар манфаатлари учун таглик импортини расмийлаштириш камида 3 ой сунъий равишда бўғиб турилган (Ўзбекистон болалари ва оналари памперсга энг катта талаб бўладиган бутун қиш мавсумида етишмовчилик ва қимматчиликка гирифтор қилинди). Нормал давлатларда бундай ҳолатлар учун камида парламент суриштируви бошланган ёки олигархик гуруҳлар билан тил бириктирган шотир амалдорларга қарши маҳкама очилган бўларди. Лекин биз очофат муттаҳамлар ва уларнинг шотирларини қарғай оламиз холос (Муҳримчасига айтганда, *ичолмай қолишсин).
Нима бўлгандаям, тақиқлар олиниб, импорт ошгани билан ҳали ўтган йилги кўрсаткичларга етилгани йўқ. Бозор ва нархлар барқарорлашишига вақт керак бўлади (агар очофатлар ва уларнинг малайлари янги чекловлар ўйлаб топишмаса).

Тинчлик улуғланиши, инсон қадрланиши керак
Касал жамиятлар урушни улуғлайди, соғлом жамиятлар урушни лаънатлайди.
Касал давлатлар урушни маъбудага айлантиради, иблис шарафига инсонларни қурбон келтиради.
Соғлом давлатлар тинчликни улуғлайди, инсонларни қадрлайди, авайлайди, асрайди.

Jahon School — 1,5 гектарлик майдонда келажак таълими бошланмоқда
Cambridge ўқув марказининг янги лойиҳаси — 1,5 гектар ҳудудда жойлашган хусусий Jahon School мактаби фаолиятини бошлади. Бу мактаб нафақат ўқув муассасаси, балки келажак авлод учун инновацион муҳит, технологик ва ахлоқий тарбия уйғунлигида қурилган таҳсилгоҳ.
Мактабда Япония ва Жанубий Корея таълим тизими ютуқлари асосида ўқув жараёни йўлга қўйилади. 2025 йил сентябридан 1–11-синф ўқувчиларини қабул қиладиган ушбу муассасада Ўзбекистонда ягона ҳисобланган SKILLDEV дастури жорий этилади. Шунингдек, ўқувчининг қобилиятидан келиб чиқиб, табиий, аниқ ёки ижтимоий фанларга ихтисослашиш имкони бор.
Инглиз тили дарслари Cambridge ўқув маркази стандартида, IT соҳаси эса “Нажот Таълим” билан, қизлар учун кулинария тажрибаси Safia бурчагида, китобхонлик эса Қамар кутубхонасида ривожлантирилади. Шунингдек, ҳар бир боланинг соғлиғи Akfa Medline назоратида бўлади. Бу ҳаммаси эмас — ўқувчилар учун махсус “Ижтимоий этикет” фанидан дарслар ҳам ташкил этилган.
Батафсил маълумот: @jahon_school
📞 78 777 07 07
🌐 jahonschool.uz
Реклама

Эски кийимлар импорти минг карра ошган
2025 йилнинг дастлабки 4 ойида эски кийимлар импорти минг каррадан зиёд ошган.
90- йиллар ва нолинчи йиллар боши етишмовчилиги муҳитида эски кийимлар сотиладиган second hand дўконлар жуда оммабоп бўлган. Эски кийимлар импорти нима учун яна кескин оша бошлагани қанақадир тушунарсиз. Балки қайсидир бошқа категориядаги юқори божли товарлар эски кийим сифатида олиб кирилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонни “дунёнинг гўшт арзон сотиладиган давлатидан бири” деб атаган
Вазирликка кўра, Ўзбекистон дунёнинг гўшт энг арзон сотиладиган давлатлари қаторида бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари ичида Қирғизистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.
Асос ўлароқ, расмийлар хусусан витрина Тошкентдаги “арзонлаштирилган” гўшт расталарини келтирган.
Қайд этилишича, Тошкентдаги арзонлаштирилган расталарда 65−75 минг сўмлик гўштни харидорларнинг 15−18%и, 90−95 минг сўмлик “рўзғорбоп гўшт"ни эса 82−85%, 110−130 минг сўмлик суяксиз (лаҳм) гўштни атиги 1−2%и сотиб олади. Вазирлик, сўровлар қачон, қайси методда, нима учун айнан Тошкентда ўтказилганига, “арзонлаштирилган” дейилган гўштнинг шаклланиш манбаи ва схемаларига аниқлик киритмаган.
Шунингдек, бошқа мамлакатлардаги гўшт нархлари қимматлигини “кўрсатиш учун” Россияда 1 кг мол гўшти — $10−12, Беларусда — $6−8, Қозоғистонда — $7−11, Тожикистонда — $8−10, Грузияда — $9,5−12, Озарбайжонда — $9,5−12,5 экани келтирилган (тоифалари номаълум). Маълумот учун, Ўзбекистон ўртача 4 доллардан гўшт импорт қилмоқда. Импортнинг жуда катта қисми Беларусь ва Қозоғистон ҳисобига тўғри келади.
Уч ойдан буён сўровларда гўшт энг кўп қимматлаган маҳсулот ўлароқ саналмоқда.
Ҳатто Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълумотига кўра ҳам улгуржи бозорда 70 минг сўмлик гўшт қолмаган.

Telegram
QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Yurtimiz dunyoning go‘sht arzon sotiladigan davlatlari qatorida
🟢So‘nggi yillarda go‘sht narxining oshishi global miqyosda kuzatilmoqda. BMTning Xalqaro oziq-ovqat va qishloq xo‘jaligi tashkiloti (FAO) bu holatni quyidagicha sharhlagan:
Buning bir necha…

bakiroo
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонни “дунёнинг гўшт арзон сотиладиган давлатидан бири” деб атаган Вазирликка кўра, Ўзбекистон дунёнинг гўшт энг арзон сотиладиган давлатлари қаторида бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари ичида Қирғизистондан кейинги иккинчи…
Ем нархи ошиб кетганига ким сабабчи?
Вазирликнинг “2024 йил октябрь ойидаги нархлар билан солиштирилганда, бугунги кунда шрот нархи 3 минг сўмдан 7 минг сўмга, шелуха 2 800 сўмдан 4 минг сўмга, омухта ем 2 900 сўмдан 3 700 сўмга…
ошиши ҳам гўшт таннархига бевосита таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур” деган хулосаларига қўшилмасликнинг иложи йўқ.
Лекин ем нархининг ошиб кетишига нимага қўли тегса, зиёнга етаклайдиган чиновникларнинг ўзи сабабчи эмасми?
Ким ўтган кузда пахта нархини мажбурий пасайтирди, ким фермерларга нисбатан молиявий зўравонлик ишлатди, теримга нисбатан рағбатни ким ўлдирди?
Ким мисли кўрилмаган зўр ҳосил бўлган йилда миллионлаб тонна пахтани терилмай қолишига сабабчи бўлди?
Оқибат ўлароқ тўқимачилик, ёғ-мой ва озуқа ем ишлаб чиқариш кўрсаткичларида пасайиш юз бериши аниқлигини билишмаганмиди? Ёғ қимматлаяптими? Қимматлаяпти. Ем қимматми? Каррасига қиммат. Текстилдаги аҳволни гапирмасаям бўлади.
Ким айбдор? Балки тан олар биронтаси мард бўлиб?

Пахта ҳосили 5 йиллик минимумда: сабаб об-ҳавода эмас, зараркунанда ўзбек чиновнигида
Ҳосил айни пишган вақтда бюрократик йўл билан фьючерс битимлари бўйича пахта нархини мажбурий пасайтирилгани, фермерларга нисбатан кучайиб бораётган зўравонлик, теримга…

Олтин нархи ҳисобига захиралар ўсган қисми қимматли қоғозларга йўналтирилмоқда: ФРРУ активлари ҳалиям ёпиқ
Апрелда Ўзбекистон халқаро захиралари 1,4 млрд.долларга ошиб, 49,3 млрд.долларга етган.
Захираларнинг валюта қисми 616,9 млн.долларга кўпайган ва 1 май ҳолатига 11,0 млрд.долларни ташкил этган. Хусусан, қимматли қоғозлар портфели 500,8 млн.долларга кўпайтирилиб, 703,9 млн.долларга етказилган.
Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 360 минг унцияга камайган (максимумларда, ишлаб чиқарилгани ҳисоби билан бирга, яна тахминан 700-750 минг унция олтин сотилган бўлиши мумкин). Олтин қимматлашишда давом этгани эвазига, олтин захираларининг пулдаги нисоби 772,6 млн.долларга кўпайиб, 37,7 млрд.долларга етган.
Захиралар таркибидаги ФРРУнинг активлари очиқланиши таркибий ўзгаришларни, хусусан олтиннинг мисли кўрилмаган даражада қимматлашишидан қандай картина ҳосил бўлаётганини тўлиқ тасаввур қилишга имкон берарди. Афсуски, Ўзбекистон халқига тегишли, лекин халққа ёпиқ қозон ФРРУ активлари захираларнинг номаълум белгиси ўлароқ қолмоқда.

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
O'zbekiston Respublikasining xalqaro zaxiralari
bakiroo
"Стакан бўм-бўш" Математика, ўқиш ва табиий-илмий саводхонлик бўйича кўрсаткичларни аниқлаш халқаро баҳолаш дастурида (PISA) қатнашган Ўзбекистон ўқувчилари энг ёмон ўнталикдан жой олди. Гарчи масалан, Таълим вазирлиги стаканнинг "ярми тўла" қабилида, танқидчилар…
Стакан қандай тўлдирилди?
Вазир Ҳилола Умарова:
“PISA тадқиқотида иштирок этиш учун Ўзбекистондаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинган.
Мактабларни танлаш жараёнига вазирлик умуман аралашмайди, OECD танлаб, ўтказади.
Вазирликка ҳаққоний таҳлил, натижалар керак. Кўзбўямачилик эмас”.
Фаоллар:
“Танланган 233 мактаб орасида PIIMAга қарашли 14 та президент мактабининг барчаси бор, қўшимчасига 3 та ихтисослаштирилган мактаб ҳам”.
“Мактабда камида 3 ой (бу мен билганим) бутун бошли команда ишлади. Мактабга бошқармадан, Университетдан одамлар ташланди. Аввал PISA ёшидаги ҳамма тайёрлантирилган, PISAда қатнашадиганлар рўйхати аниқ бўлгач, ўша болалар камида 1 ой ҳеч қайси фанга киритилмасдан, тўлиқ мактабда фақат PISAга тайёргарлик кўришган”.
“PISA имтиҳони натижалари энди савол остига олиниши керак бўладими?”.
ОАВлар ҳозирча жим.

Авиаёқилғи таъминотини эгаллаб олган севимли олигархияни субсидиялаш кенгайтирилади
Ҳукумат монополист ҳавошка учун маҳаллий йўналишларда амал қилиб келган субсидиялаш тизимини резидент авиакомпанияларга ҳам тадбиқ этиш ҳақида қарор қабул қилган.
Демак, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хусусий компаниялар (Air Samarkand, Centrum air, Fly Khiva, Qanot Sharq) ҳам 2026 йил 1 январга қадар маҳаллий йўналишларда авиачипта нархининг 25%и миқдоридаги субсидия олишлари мумкин бўлади.
Субсидиялаш миқдорини Транспорт вазири Маҳкамов бошчилигидаги Махсус комиссия белгилайди. Қарорда субсидиялаш кенгайтирилиши муносабати билан бюджетдан яна қанча қўшимча маблағ ажратилиши кўрсатилмаган.
Моҳиятига кўра, бу худди газни субсидиялаш орқали импорт каналлари ва ўзбек халқига тегишли газ конларини эгаллаб олган олигархия чўнтагига бюджет пулларини тушириб бериш каби бўлади. Яъни маҳаллий қатновлар учун авичипталарни субсидиялаш орқали авиаёқилғи таъминотини ҳеч бир конкурс ва тендерсиз ёпиқ қарор асосида эгаллаб олган олигархия чўнтагига миллиардлаб қўшимча пул оқишни бошлайди.
Қарорда маҳаллий қатновларда қиммат чипталар муаммосининг бош сабаби бўлган қимматлаштирилган авиаёқилғи таъминоти бўйича бузуқ ва қимматлаштирилган келишувларни бекор қилиш, Ўзбекистон аэропортларида авиаёқилғи таъминоти бўйича янги, очиқ ва шаффоф тендерлар ўтказиш ҳақида бирон ишора йўқ.
Демак, ўзбекистонликлар қиммат авиачипталар учун ҳам чўнтагидан, ҳам солиқлар орқали (субсидиялаш) олигархияга товон тўлашда давом этаверади.

Бу худди таннархи шиширилган ва ўзлаштиришга асосланган энергетикани субсидиялаш каби бўлади
Маҳаллий авиақатновлар сонини ошириш учун ички рейсларни субсидиялаш ечим бўла олмайди, қайтанга тескари натижалар беради.
Биринчидан, авиаташувчиларга маҳаллий…

Энергозарба: Даромадсизлар, кам даромадли ва ўртаҳолларнинг инфляцион кутилмалари ёмонлашган
Энерготарифларнинг кескин ошгани айнан шу қатламларга асосий зарбани берган бўлиши мумкин (даромадлари таркибида энерготоварлар учун тўловлар улуши ҳисобга олинса).
Апрель якунларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2% даражасида сақланган. Лекин Даромадга эга бўлмаганлар (13,9%), кам даромадлилар - 2 млн.сўмгача (12,7%), шунингдек, ўртаҳоллар - 4-10 млн.сўмли (16,4%гача) даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари сезиларли даражада ёмонлашган.
Ҳудудлар қирқимида Тошкент вилояти (+1,0%), Андижон вилояти (+1,7%), Хоразм вилояти (+1,7%), Самарқанд вилояти (+0,3%) ва Қашқадарё вилоятида (+0,4%) кутилмалар ёмонлашган.
Эътиборлиси, валюта курсининг ўзгаришидан хавотирлар тўртинчи ой кетма-кет пасаймоқда. Бу умумий кутилмалар ёмонлашувини юмшатган.
Тарифлар ошишидан аввал коммунал хизматларнинг қимматлашиши хавотирини билдирганлар улуши 59%ни ташкил этган (ўтган йилнинг апрелида тарифлар ошишидан олдин бу кўрсаткич 55% эди).

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон бозоридаги ўзбек тадбиркорларида нима гаплар?
Кўриб турибмиз, сўнгги вақтларда ўзбек ишбилармонлари Афғонистон бозорида жиддий фаоллашди. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдогарлар бу ерда деярли узлуксиз иш олиб боришяпти: дам олишсиз, туну кун савдо қилишяпти, харидорлар учун курашишяпти. Айрим тадбиркорлар ҳатто афғон мижозларни Ўзбекистонга таклиф қилиб, маҳсулотлар қандай ишлаб чиқарилишини кўрсатяпти. Буни савдо муносабатини ишонч устига қуришнинг амалдаги кўриниши дейиш мумкин.
Бу жараённинг натижалари фақат иқтисодий манфаат билан чекланмайди. Афғонистондаги фаоллик Ўзбекистоннинг “soft power”, яъни куч ишлатмасдан таъсир ўтказиш имкониятини оширмоқда. Иқтисод орқали боғланиш, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитида юзага келган бундай таъсир минтақадаги умумий барқарорлик ва нуфуз учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Сезилган инфляция яна ошган
Апрель сўровларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция 0,1 фоиз бандига ошиб 14,4%ни ташкил этган.
Тошкент энг юқори даражада сезилган инфляция макони бўлиб қолмоқда. Пойтахтликлар 18,2%лик инфляция сезишган (+2,0%).
Нархи юқори даражада ўсган товар ва хизматлар рўйхатини ҳалиям гўшт ва сут бошқариб турипти. Шунингдек, сўровларда рўйхатдаги 19та товар ва хизматлардан 13тасида нархлар юқори даражада ўсгани қайд этилган. Электр ва табиий газ, бензин ва ёқилғи, мева-сабзавотлар, ўсимлик ёғи ва дорилар шулар жумласидан.
Энг юқори инфляцияни 15 млн.сўмдан кўп даромад олганлар ҳис этмоқда. 19,6% (+0,5%).

“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай шартларда кредит таклиф этади. Фақат кафиллик ва суғурта асосида, ҳеч қандай гаров талаб қилинмайди
• Миқдори: 500 млн сўмгача;
• Муддати: 24 ойгача;
• Фоиз ставкаси: 25% дан бошлаб;
• Имтиёзли давр: 6 ойгача.
Тезкор расмийлаштириш, қулай шартлар ва имтиёзли давр – бу сиз қидирган имконият! Янги бизнес бошлаш ёки фаолиятингизни кенгайтириш имкониятини қўлдан бой берманг!
Батафсил
Алоқа маркази: 1287
Телеграм: @trustbankuz
реклама

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тадбиркорлари Афғонистонда янги давр бошламоқда
Афғонистон бозорида ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда. Бугун 100 дан ортиқ тадбиркоримиз Мозори Шарифга етиб борган ва у ерда иккита йирик савдо уйи фаолиятини бошлаган.
Биринчиси қурилиш материалларига ихтисослашган, иккинчиси эса озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган.
Маълумот учун, Мозори Шарифда 1 млн.га яқин, Кобулда 7 млн.дан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Бу ерда сотув билан бирга, ишонч ва сифатга асосланган ҳамкорлик ҳам шаклланмоқда.
Афғонистон бозорида “Made in Uzbekistan” маҳсулотларига талаб бор. Энди бу талабга муносиб таклиф ҳам шаклланмоқда.
Ҳозирча шундай. Иқтисодий алоқалар реал қадамлар билан кенгаймоқда.
Афғонистон бозорида ҳамкорлик қилмоқчи бўлганлар амалий ёрдам олиш учун Савдо-саноат палатасига мурожаат қилиши мумкин:
📞 +998 78 150 60 06
📞 +998 99 100 06 06

АҚШ-Хитой савдо уруши танаффус олмоқда, Ўзбекистон киритган протекционистик чекловлар ҳам юмшайдими?
14 майга қадар АҚШ Хитой маҳсулотларига божларни ҳозирги 145 фоиздан 30 фоизгача, Хитой эса Америка маҳсулотларига божларни 125 фоиздан 10 фоизгача туширади.
Газета АҚШ ва Хитой Дональд Трамп томонидан бошланган савдо уруши доирасида бир-бирига жорий қилган божларни 90 кун давомида пасайтириб туришга келишиб олгани ҳақида ёзмоқда.
Баёнотлардан Томонлар бир-бирига етказаётган зиёни ҳақида тушуниб етаётганлари англашилади. Бу хурсанд қилади.
Балки биз ҳам глобал савдо уруши баҳонасида киритилган охирги чекловларни бекор қилиш ҳақида ўйлаб кўрармиз?

Газета.uz
АҚШ ва Хитой ўзаро божларни 90 кун давомида пасайтириб туришга келишди
АҚШ ва Хитой Дональд Трамп томонидан бошланган савдо уруши доирасида бир-бирига жорий қилган божларни 90 кун давомида пасайтириб туришга келишиб олди. Вашингтон Хитой товарларига божларни 145 фоиздан 30 фоизгача, Пекин Америка товарларига 125 фоиздан 10 фоизгача…
bakiroo
Ўзбек тадбиркорлари Афғонистонда янги давр бошламоқда Афғонистон бозорида ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда. Бугун 100 дан ортиқ тадбиркоримиз Мозори Шарифга етиб борган ва у ерда иккита йирик савдо уйи фаолиятини бошлаган. Биринчиси қурилиш материалларига ихтисослашган…
38 млн.эмас, 120 млн.лик бозорни мўлжал олавериш керак
Жойлашган маконимизнинг ўзи, ўзларини катта бозорлар деб атайдиган локациялардан узоқлигимиз, бизни қўшнилар билан устувор равишда савдо қилишимизни тақозо этади. Таъбир жоиз бўлса, бойишнинг энг осон йўли қўшниларимиз билан савдо қилиш. Ташқи савдоимизда қўшниларнинг улуши 12 фоиздан сал кўпроқ. Бу жуда кам.
Ўзбек ишлаб чиқарувчиси сал ҳаракатда бўлса, чемпион тадбиркорми, ҳатто у кичик ва ўрта бизнес вакили бўлса ҳам, маҳсулотини Марказий Осиёда сота олади. Чунки унинг маҳсулоти нисбий рақобатбардошлигини қўшниларга яқин масофанинг ўзи таъминлаб берган.
Шунинг учун тадбиркорларимиз, айниқса бозор қидираётган тадбиркорларимиз 38 млн.лик Ўзбекистон эмас, 120 млн.лик Марказий Осиёни мўлжал олавериши керак. Ўзбек ейдиган, ичадиган, киядиган, фойдаланадиган маҳсулотни даромади ва талаби ошаётган минтақадаги барча қардошлар - қозоқ ҳам, қирғиз ҳам, тожик ҳам, туркман ҳам ва афғон ҳам меҳр билан қабул қилади.
Бу ерда давлатнинг вазифаси барча дарвозаларни очиш, йўлларни кенгайтириш, ҳамкорлик майдончаларини ташкил этишда бўлиши керак. Худди Афғонистон мисолида бўлгани каби.
Дарвоқе, Туркманистон билан эркин савдо режими кучга кирганига 2 ойда ошди. Балки Афғонистон билан бўлаётган тажриба асосида тадбиркорларнинг бошини қовуштириб, Туркманистон сари қайрилиш вақти ҳам келгандир?

Қувончли хабар: Туркманистон билан эркин савдо режими кучга кирипти
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан эркин савдо режими жорий этилгани айтилмоқда.
Режимнинг жорий этилиши натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда…

Давлат раҳбари эълон қилган мораторийни бузиш давом этадими?
Давлат раҳбарининг фармони билан давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинганига қарамай, давлат корхоналарини тузиш давом этаётганига эътибор қаратгандик.
Ачинарлиси, мораторийни унутган ҳолда янги давлат корхоналарини ташкил этиш таклифлари норматив ҳужжатларга ҳам кириб кетмоқда.
Ҳукумат қарори билан, 2025 йил якунига қадар Энергия самарадорлиги агентлиги ҳузурида UzESCO МЧЖ компаниясини тузиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, Агентликка хорижий экспертлар ва консалтинг компанияларини ёллаш учун 30 млрд.сўм ажратилмоқда.
Қарор билан умумий қиймати 1,2 трлн.сўмдан ортиқ "энергия самарадорликни ошириш" лойиҳаларининг параметрлари тасдиқланган.