"Уяли алоқа йиртқичларидан" истеъмолчиларни ким ҳимоя қилади?
Уяли алоқа компаниялари ҳеч қачон ишлатилмайдиган мегабайт, смс ва дақиқаларни қўшган бўлиб тарифларини оширишда давом этишмоқда.
Бирон бир ой йўқки, худди Иванушкани ейишга ўзаро келишган ялмоғиз ва алвастилардек қайсидир компания шу усулда тарифларини ошириб олмаган бўлса. Бу "мобиль йиртқичлар" учун акциз солиғи бекор қилиниб, триллионлар совға қилингани кифоя қилмаган.
Истеъмолчининг ҳуқуқи мавжуд бўлган нормал давлатларда Офертада борми, йўқми, бу каби қароқчилик фойдаланилмайдиган хизматга мажбурлаш деб баҳоланган бўларди. Антимонополия органи музокара кучи истеъмолчида эмаслигини баҳолаб, истеъмолчи ўзини ҳимоя эта олмаслигини инобатга олиб, йиртқичларни аёвсиз жазолаган, триллионлаб жаримани қуртдек санаб, бюджетга қайтарган бўларди.
Афсуски, янги Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ҳимоячиси йўқ, Ҳимоятсиз истеъмолчиларда очофат йиртқичларни қарғашдан бўлак чора қолмаган.

Telegram
bakiroo
Фойдаси йўқми?
Твиттерда, пенсионерлардан бири ёзмоқда:
“Бизни додимизни Адлия, Антимонополия ва тегишли идораларга етказинг, илтимос. Бизга озгина трафик қўшиш баҳона тарифни розилигимизсиз оширмасин! Эзворишди ҳар ой тарифлар ошиши, февралда, мартда,…

Ошаётган қарз тарифлар билан тўланади: "Ошди-ошди" эстафетасини совуқ сув ва оқова тарифлари давом эттирмоқда
Энергия ва ёқилғи тарифларининг кескин ошиши, монополистик темир йўл ва олигархияга товонга айланган авиачипта нархлари, уяли алоқа хизматлари ва ҳатто тўлов тизими комиссияларининг осмонга ўрлаши ортидан "ошди-ошди" эстафетасини Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб совуқ сув ва оқова тарифларининг навбатдаги қимматлашиши давом эттирмоқда.
Демак, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида сув ва оқова нархи аллақачон қимматлаб бўлган. Самарқандда аҳоли учун сувнинг кубаси 2 800 сўмга (+12,0%), оқова сув эса 1 900 сўмгача (+18,75%) кўтарилган. Қашқадарёда сув кубаси 3 500 сўмгача (+40%), оқова тарифи 3 000 сўмгача (2 каррага) қимматлаган.
Ҳозирча энг инсофли ошириш қарори Андижон вилоятида қабул қилинган. Вилоятда сув ва оқова тарифлари атига 10%га, 1 650 сўмгача кўтарилган.
Энг кам даромадли Сурхондарёда эса сув тарифлари 71%гача, оқова тарифлари эса 66%га ошган. Энди жанубий вилоятимизда сув 5 300 сўмдан, оқова 2 900 сўмдан тарифланади. Бу ошишдан кейин Сурхондарё энди Ўзбекистонда сув энг қиммат ҳудудга айланди (Ўзбекистон тарихидаги сув қиролининг сувга оид, албатта қарзга, энг қиммат лойиҳаси ҳам шу ҳудудда амалга оширилаётгани инобатга олинса, ҳаммаси тушунарли, ошаётган қарзни халқ тарифлар билан тўлайди).
Хоразмда сув 28,5%га (4 500 сўм), оқова 8,8%га (1 850 сўм) қимматлаган.
Сув бўйидаги Тошкент вилоятида сув (2 600 сўм) ва оқова (1 300 сўм) тарифлари 30%гача ошган. Вилоятда, сув таъминоти билан машғул жами учта ташкилот мавжуд. Олиш бошидаги "Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти" АЖдан сув ичадиганлар учун сув 36,3%га ( 1 500 сўм), оқова эса 3,8 каррага ( 1 150 сўм) қимматлаган. Мусаффо оби ҳаёт МЧЖ абонентлари учун сув 26,6%га (1 900 сўм), оқова 50%га (1 500 сўм) оширилган.
Юқоридаги нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган. Тўловда устига 12%лик ҚҚС миндирилади.
P.S. Сув тарифлари бир марталик эмас, тинимсиз ва юқори даражада ошириб келинмоқда. 2023-24 йилги тўлқиннинг ўзида сув ва оқова тарифлари 2-3 каррагача оширилган эди.

e-qaror.gov.uz
E-qaror | Surxondaryo viloyatida ichimlik suvi va oqova suv xizmatlari narxlari (tariflari)ni belgilash to‘g‘risida
Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va ro‘yxatdan o‘tkazishning yagona elektron tizimi
Сув тарифлари ҳам кучайиб бораётган ҳудудий тенгсизлик картинасини яққол намоён этмоқда
Ҳали Тошкент шаҳрида сув ва оқова тарифлари ошгани йўқ. Лекин барибир ошади. Айни дамда Ўзбекистонда энг арзон (Тошкентда) ва энг қиммат (Сурхондарёда) ичимлик суви нархи ўртасидаги фарқ 3,8 баробарга етган (ўтган йили 2,2 баробар эди).
Расмий статистикага кўра, энг камбағал ҳудудлардан ҳисобланган Сурхондарёда энг бой пойтахт Тошкентга нисбатан ўртача даромадлар 3,4 карра кам.
Парадокс, шундай эмасми? Мен тушунмайман, бу витринага айланган пойтахтни камбағал ҳудудлар ҳисобидан субсидиялашми? Ҳа, тушунамиз, сув етказиш турлича харажатларни талаб қилади. Лекин, сув таъминотидаги таннарх наҳотки шунчалик каррасига фарқ қилса.
Таннархни шишириш ва ортидан тарифни ошириш давом этаверадими ё қачондир тўхтайдими? Яна қанча ошса, етамиз, қанақадир мақсадли чегара борми?
Дарвоқе, 3 ой аввал "Ичимлик ва оқова сув учун республика бўйича ягона нарх жорий қилиш режалаштирилмоқда" дея анонс қилинганди. Бу масала нима бўлди?

Охири кўринмаётган "ошди-ошди" инфляцион кутилмаларга қандай таъсир ўтказди?
Май ойи энергетик товарлар бўйича тарифларнинг кескин ошиши билан боғлиқ кутилган шоклар билан бирга, ёндош товар-хизматлар нархида тўлқинларни яратди. Лекин ҳеч қурса "энергетика тарифлари ошиши даврида ушлаб турилади" деб ўйланган қатор монополистик хизматларнинг нархларида осмонга сакрашлар тўхтамади. Авиачипталардан тортиб уяли алоқагача сегментларда ўзбекистонликлар чўнтаги ажойиб сюрпризларни қабул қилиб олди. Мана буёғига сув тарифларини кескин ошириш бошланди. Ҳали яна чиқинди, иссиқ сув ва иситиш монополистлари чуккиллаб туришипти.
Олдинда нархлар барқарорлиги таъминланишига қанақадир ишонч ёки ярқ этган истиқбол йўқдек.
Шундай экан, қўл билан ё оёқ билан овоз бериш имкони йўқ экан, ҳозирда ягона имконли иш - инфляцион кутилмалар билан бўлишиш керак.
https://www.tg-me.com/centralbankuzbekistan/11525

O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
👍👌😎🫡
📊Inflyatsion kutilmalarni aniqlash boʻyicha Markaziy bankning may oyi soʻrovnomasida faol ishtirok eting
⏺Inflyatsiya va uning omillari boʻyicha oʻz fikr va mulohazalaringizni bildiring. Soʻrovnoma 2025-yil 4-iyunga qadar davom etadi.
🤩 @kutilmalar_may2025_bot…

Навбатдаги тажриба: Импорт дориларнинг нархи янада тезроқ ошадими?
Ҳимоятсиз Ўзбекистон истеъмолчиларини яна бир синов кутмоқда.
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотувчиларга фақат импорт қилувчи ташкилот ёки унинг расмий дилерлари орқали ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура асосида сотишга рухсат этилади. Импорт қилинган дори воситаларини фақат ўзлари импорт қилган корхоналар ёки уларнинг расмий дилерларигина сотиши мумкин бўлади.
Ўзбекистонда дори-дармон импорти юқори даражада концентрациялашган (эски ва янги даврнинг дори қироллари тарафидан бўлиб олинган десаям бўлади). Янги талаб импорт каналига эга бўлмаган ёки дилерлик тармоғига қўшилмаган минглаб дорихоналарни импорт дорилар савдоси занжиридан чиқариб ташлайди. Улар импорт дори воситаларини сотишда давом этишлари учун қайсидир йирик тармоқнинг расмий дилерлик бўйинтуруғини қабул қилишларига тўғри келади. Таклиф нуқталарининг қисқариши, янги концентрация ва қайта марказлашув нархларни ошиши билан реакция кўрсатиши эҳтимоли жуда юқори.
Ўтган 2024 йилда дори воситалари учун ҚҚС (12%) тўланиши жорий қилингач, ҳатто расмий рақамлар бўйича ҳам нархлар 26,6%га қимматлаганди (импорт дорилар бунданда юқорироқ қимматлаган). 2025 йилда статқўм дори воситалари нархидаги ўзгаришларни беришни тўхтатган. Импорт ва улгуржи савдо каналларида рақобат йўқлиги шароитида бозорга қарши ҳар қандай эксперимент истеъмолчи, айниқса кам даромадли ёки камбағал тоифалар учун навбатдаги товон бўлади.
Рақобат қўмитаси бу қарор ҳали лойиҳа пайтида қандай муносабатда бўлгани номаълум (Ўзбекистонда янги қоидаларнинг рақобатга таъсирини қўмита ўрганиши, керак бўлса, вето қўйиши керак).
Амалдаги қонунчиликка кўра, меъёрий ҳужжат ёки унинг лойиҳаси маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар доираси ва сонини чеклаш (товар ёки молия бозорининг алоҳида иштирокчиларига рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи давлат ёрдамини берса ёки муддатини узайтирса), етказиб берувчиларнинг бир-бири билан рақобатлашиш имкониятини чеклаш (етказиб берувчиларнинг товарларга ва хизматларга нарх белгилаш имкониятини чегараласа), етказиб берувчиларнинг бозор муносабатларида бир-бири билан рақобатлашиш истагини камайтирса (рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи ўзини ўзи бошқарадиган ёки биргаликда бошқариладиган тартиб яратса), рақобат учун салбий деб топилиши керак.

Газета.uz
Ўзбекистонда импорт дориларни фақат расмий импортчилар ва уларнинг дилерлари сотиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда фармацевтика компаниялари ва дорихоналар ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиши ва электрон тўлов қабул қилиши шарт бўлади. Белгиланмаган ёки қалбаки дори сотганлик учун лицензия тўхтатилади, импортларини эса расмий импортчилар ёки…
APEX INSURANCE Ўзбекистон суғурта компаниялари рейтингида ААА ва 115 балл билан 1-ўринни эгаллади.
Бу натижа компаниянинг молиявий барқарорлиги, профессионал ишлаш сифати ва ишончлилигини кўрсатади. Айниқса, 1,7 даражадаги тўловга қобилиятлилик маржаси йирик капитал захиралари ва мажбуриятларни ҳар қандай шароитда бажаришга тайёрлигини билдиради. Компания фаолияти халқаро стандартларга мос равишда ташкил этилган бўлиб, ISO 9001:2015 сертификати ички бизнес жараёнлари ва корпоратив бошқарув сифатининг юқори даражада эканлигини кўрсатади. Шунингдек, APEX INSURANCE рақамли хизматларни ривожлантиришга катта эътибор қаратиб, онлайн полис расмийлаштириш, 24/7 қўллаб-қувватлаш ва илғор CRM тизимлари орқали мижозларга қулайлик яратишга интилади.
Халқаро майдондаги обрў-эътибор ҳам компаниянинг барқарорлигини тасдиқлайди. S&P Global Ratings томонидан берилган “BB-” кредит рейтинги ва “Барқарор” прогнози, шунингдек миллий рейтинг агентликлари томонидан кетма-кет тўрт йил энг юқори рейтинглар билан тақдирланиши APEX INSURANCE нинг ишончли ҳамкор эканлигини яна бир бор кўрсатмоқда.
Телефон : 712030808
Реклама
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram

Регулятор бозор ўйинчисига айланмаслиги керак
Регулятор бозор иштирокчисининг таъсисчиси, акциядори, мулкдори бўлдими, урди худо. Бу бозорнинг келажаги йўқ. Бу бозорга бирон инвестор қадам босмайди. Бу бозор чиновник учун ўлпон йиғадиган воситага айланади.
Бу оддий қоидани бутун нормал дунё билади, унга амал қилади. Лекин Ўзбекистондамас.

Автомобиллар импортида янги тақиқ ва чекловларга фантазия етмаяптими? 5 йилдан бери 80 шиптирни тақиқлай олмаётганимиз Ўзбекистонга олиб кирилаётган гибрид автомобилларни божхонада расмийлаштириш жараёнида “Евро-4” экологик тоифасидан кам бўлмаганлигини…
Хурсанд қиладиган хабарлар ҳам йўқ эмас: Танзила Норбоева божхоначига Конституцион нормани эслатди
Конституциянинг 20-моддасида шундай ёзиб қўйилган:
"Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади".
Сенатнинг бугунги йиғилишида (2:35:00 дан бошлаб кўринг) гибрид электромобиллар учун қўйилаётган навбатдаги ноқонуний товон - экологик сертификат масаласи ҳам кўтарилган.
Божхоначининг лам-лум жавобига нисбатан, Сенат раиси ҳар қандай ҳуқуқий низоли масала, давлат ташкилотлари ва инсон ўртасида юзага келганда, аҳоли манфаати юзасидан ҳал қилиниши лозимлигини эслатган.
Аслида бу норма нафақат "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунда, 2 йил аввал "сеники (божхоначиники ҳам), меники (Табиат вазирлигиники ҳам), ҳаммамизники (халқники) деб қабул қилинган Конституцияда акс этган.
Конституция нормаси эслатиб турилгани, албатта, хурсанд қилади. Эслатилаяптими, қачондир ишлатиладику ахир, тўғрими, Танзила опа.
Нима бўлгандаям, бугунги Сенат йиғилишида гибрид электромобиллар учун ноқонуний равишда киритилган экологик сертификат масаласига нуқта қўйилмаган. Аввал ундирилган тўловларнинг қайтарилиши ҳам сўроқ остида.

YouTube
Oliy Majlis Senatining yettinchi yalpi majlisi
#senat #yalpi_majlis_7
Oliy Majlis Senatining 7 - yalpi majlisi.

Давлат қарзи биринчи чоракда 2,2 млрд.доллардан кўпроққа ўсган
Давлат қарзининг ўсиши янада тезлашмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи 2,2 млрд.долларга ўсиб, 42,4 млрд.доллардан ошган. Солиштириш учун, ўтган йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи атига 422 млн.долларга ўсганди.
Охирги 3 ойда қарз ўсиши энг катта қисми еврооблигациялар ҳисобига жалб қилинган мажбуриятларга тўғри келган (+ 1 526 млн.доллар). Мазкур қарз бюджетни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Ўзи йиғилган Давлат қарзининг энг катта қисми бюджетни қўллаб-қувватлашга сарфланган (15,3 млрд.доллар). Кейинги ўринда шонли энергетика турипти (5,7 млрд.доллар).
Ҳақдор қирқимида энг катта қарзимиз Осиё тараққиёт банки (7,7 млрд.доллар) ва Жаҳон банкидан (7,4 млрд.доллар).
Қарзимизнинг қарийб 39,0 млр.долларлик қисми хорижий валютада. Қолгани сўмда.
Давлат қарзини ялпи ташқи қарз билан адаштирмаслик керак. Самарасиз давлат компаниялари ва бонкалари кўплашиб, пойга ўйнаб олинаётган ялпи ташқи қарз бу йил 70 млрд.доллардан ошиб кетади.

Масъулиятсиз давлат компанияларининг янги қарзлари бу эртага тарифлар ва солиқларнинг яна ошиши дегани
2025 йилнинг ўзида корпоратив дейилган, аслида давлат компанияларининг қарзлари давлатнинг ташқи қарзидан ўтиб кетади.
Ўз билан бошланадиган давлат компаниялари…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро кўргазмада Ўзбекистон тўқимачилик салоҳияти намойиш этилди
BEE-TOGETHER.ru кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашмоқда. Бу енгил саноат соҳасидаги 19-Халқаро платформа бўлиб, жаҳоннинг 10 дан ортиқ мамлакати ва 250+ компания иштирок этмоқда.
Юртимиздан 50 дан зиёд тўқимачилик корхоналари, жумладан кичик бизнес вакиллари, ўз маҳсулотларини жамоавий стендда намойиш қилмоқда. Табиий матолар, тайёр кийимлар ва дизайнерлик ечимлари — барчаси харидорларда қизиқиш уйғотгани айтилмоқда.
2025 йил 16 январдаги ПФ-6-сонли Фармон асосида ташкил этилган бу иштирок орқали корхоналаримиз халқаро майдонда тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлади.
Бундай кўргазмалар нафақат реклама, балки манфаатли ҳамкорлик учун майдон. Маҳаллий брендларимиз учун дунёга чиқиш йўли айнан шундай тадбирлар орқали бошланади. Бу мамлакат имижи учун ҳам муҳим тажриба.

Сўм эркинроқ ҳаракат қилмоқда
Миркомил Холбоев кейинги кунларда миллий валютамизнинг курс динамикасига нисбатан муносабат билдириб, “Сўмга нима бўлмоқда”, дея савол қўймоқда.
Миркомилнинг далиллашларига қўшилган ҳолда, сўм янада эркинроқ ҳаракат қила бошлаганини ҳам айтиб кетиш керак. Охирги 3 кунда долларнинг сўмга нисоби 108 сўмдан кўпроққа тебранди. Шунингдек, эртанги кун учун долларнинг сўмга нисбатан курси 2024 йил 5 декабрдан буён энг паст даражага тушди.
Бир ой аввал, ХВЖ ўз миссияси якуни бўйича хулосаларида
Марказий банкка сўм бозор шароитларини янада аниқроқ акс эттириши ва ташқи зарбалардан ҳимоя қилувчи самарали воситага айланиши учун валюта курси тебранишлари оралиғини аста-секин кенгайтиришни тавсия этганди.

Mirkonomika
So‘mga nima bo‘layapti?
Bugun so‘m dollarga nisbatan 50 so‘m atrofida mustahkamlanishi prognoz qilinmoqda. Kecha ham so‘m dollar va boshqa valyutalarga nisbatan sezilarli mustahkamlangan edi.
May oyida o‘rtacha kurs (dollar) 0.2 foizga mustahkamlangan.…

Audio
Сунъий интеллект ўзбекча гапира оладими? Энди — ҳа.
Охирги пайтлар СИ-моделларини маҳаллий тилларга мослаштириш борасида жиддий ишлар бошланяпти. 2024 йилда ўзбек тилида мулоқот қила оладиган дастурий ечим яратилган — бу бир қарашда оддий гапдек туюлса-да, амалиётда катта меҳнат ва кўп босқичли ишлаб чиқиш жараёнини талаб қилганлиги аниқ.
Бугунгача кўпгина СИ-моделлар асосан инглиз ёки рус тилида тўғри ва ишончли натижалар бера оларди. Лекин ўзбек тилидаги гапларни улар ё нотўғри тушунади, ё ғализ эшитилади. Маълумот етишмаслиги, талаффуз ва диалектлардаги фарқлар эътиборга олинмаслиги бунда асосий тўсиқ эди.
Эшитишимча, TBC Uzbekistan ва Aiphoria компанияси ўзаро ҳамкорликда бу муаммони ҳал қилишга киришибди. Бунда жамоа минглаб реал қўнғироқлар асосида маълумот тўплаб, нутқнинг маҳаллий хусусиятларини таҳлил қилган. Шунингдек, матнни қайта ишлаш қоидаларини тузиш ва махсус овоз ёзувлари орқали сунъий интеллектга турли ҳиссий ҳолатларда сўзлаш ҳам ўргатилибди.
Фикримча, бу тажриба нафақат технологик ютуқ, балки ўзбек тилида замонавий хизматлар кўрсатиш имконияти ҳам кенгаяётганини кўрсатади. Шу билан бирга, сунъий интеллектнинг маҳаллий муҳитга мослашуви бўйича янада кўпроқ лойиҳалар амалга ошишига эшик очилди, чоғи.
Дарвоқе, бу соҳага қизиқиш кун сайин ортяпти. Мана, яқиндагина Aiphoria Тошкентда ўзбек тилидаги АИ-агентлар ҳақида биринчи воркшопини ўтказибди. Қизиқ. Давомли бўлаверсин ишқилиб.

Марказдаги музейлар ўрни сотилиб кетиши эҳтимоли мени кўпроқ қўрқитади
Сосискахонага айлантирилган Темир йўл музейи фаол жамоатчиликни хавотирга солгани ортидан янграган оқлама баёнотлар етарли эмасдек. Нима учун музей ўрнида айнан сосискахона ва аттракцион концепцияси танлангани, лойиҳа учун очиқ танлов ўтказилган ё йўқлиги, келишилган битим нархи ва шартлари каби саволларга олдинроқ ва кенгроқ жавоб берилиши керак эди. Гўёки 200 кишига етган мижозлар сосиска егани келаяптими ё тарихий техникани кўргани? Бу ҳам муҳим. Ахир музейда асосий мақсад сосиска сотиш эмаску, тўғрими?
Энди қўрқувларга келсак. Темир йўл музейининг тиллага тенг ери атрофи аллақачон эгаллаб бўлинган. Музей ўрни ҳам қайсидир корчалоннинг кўзини ўйнатаётган бўлишини соқит қилиб бўлмайди. Шу маънода музейнинг сосискахонага айлантирилиши, кейинчалик бу жойни “прихватизация” қилиш учун многоходовочка’нинг бошига ҳам ўхшайди. Ахир вақт ўтиб, бу макон ижтимоий тафаккурдаги кўникиш туфайли музей билан эмас, сосискахона билан ассоциация қилина бошлайди. Йил ўтиб сосискахона ўрнида дом ё бизнес марказ қурворишга, сосискахонага ёндош музейни, айтайлик, Сергелига кўчириб юборишга бўлган муносабат ва эътирозлар кучи, албатта, аввалгидек бўлмайди.
“Четга кўчириш ва ўрнини сотвориш” методичкаси фаол ишга тушган охирги йилларда нафақат Темир йўл музейи, балки марказдаги Амир Темур музейи, Санъат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи каби музейларнинг тақдиридан ҳам қўрқаман. Тийиб турувчи ҳеч нарса йўқ.

Muhrim / Муҳрим
“O‘zbekiston temir yo‘llari”dan xabar berishlaricha, “Sosiskaxona” degan yozuv olib tashlanibdi, lekin muzeyni attraksionli parkka aylantirish yo‘lidan hozircha qaytishmas ekan, chunki prezident qarori bilan qilingan o‘zgarishlardan keyin Parovozlar muzeyiga…
Ярқ этган нур бор
Институтлар ва тийиб туриш механизмлари шунинг учун ҳам керак.
Ботир Кобилов ёзмоқда:
Чунки, институтлар мустақил фолият олиб бораётганини (масалан, бугунги кейсда қатнашган учта судьядан иккитасини республикачи президент тайинлаган), конституцияда мустаҳкамланган назорат ва мувозанат тизими алал-оқибат ишлаётганини кўриш мумкин.
Илон Маск ҳам сайловларда 200 миллиондан ортиқ пул сарфлаб қўйган эди. Лекин, шундан кейин ҳам у илгари сурган DOGE дастури ва у орқали гўёки топилган бюджетни суистемол қилинганлиги, ортиқча харажатларнинг бир донаси ҳам янги бюджет лойиҳасига киритилмади. Бир донаси ҳам. Тескариси, республикачилар бюджет дефицитини бир неча триллионга оширадиган лойиҳани қўллаб туришибди. Яъни, Конгрессни ҳам сотиб олиш мумкин эмас экан. Айтиш жоиз, бюджет дефицити муаммоси барибир кун тартибида турибди. Буни бозор ҳам айтиб турибди. Лекин, уни Конгресс орқали ва тартиб билан қилиш мақсадга мувофиқ.
Хуллас, АҚШ институтлари учун бугун яхши кеча.

Uzbekonomics
Liberation Day aslida bugun ekan.
Chunki, institutlar mustaqil foliyat olib borayotganini (masalan, bugungi keysda qatnashgan uchta sudyadan ikkitasini respublikachi prezident tayinlagan), konstitutsiyada mustahkamlangan nazorat va muvozanat tizimi alal…

Пул массаси фаол кенгайишда давом этмоқда
Апрель ойида Кенг маънодаги пул массаси 10,5 трлн.сўмга ўсган ва 1 май ҳолатига 292,0 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 6,2 трлн.сўмга кенгайиб, 231,7 трлн..сўмдан иборат бўлган.
Ой давомида муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 872 млрд.сўмга кўпайган ва 53,3 трлн.сўмни ташкил этган.
Йиллик ҳисобда пул массасининг фаол ўсиши янада тезлашган: миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 40%га етган.
Вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар ой давомида 1,8 трлн.сўмга қисқарган ва қарийб 21,0 трлн.сўмни ташкил этган.

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Pul agregatlari
“Менким Марказий Осиё фуқароси”
Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё -2050 форсайт-семинарида экспертлар минтақа келажагини муҳокама қилишмоқда.
Янграган таклифлардан таҳлилчи Азиза Умарованинг умумий ватандошликка оид қарашлари алоҳида эътиборга сазовор:
“Минтақа давлатлари алоҳида-алоҳида гапирса, биз қизиқиш уйғотмаймиз. Ўзимизни нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё фуқаролари сифатида қабул қилишимиз учун минтақавий ўзига хосликни ишлаб чиқиш муҳим. Биз буни амалга ошириш қанчалик реал эканлигини баҳолашни давом эттирамиз”.
Қайд этилишича, семинарда илгари сурилган таклифлар минтақа давлатлари раҳбарларига ҳам тақдим этилади.

#Aziza Umar kundaligi
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
Марказий Осиё иқлим ўзгариши ва бошқа давр чақириқларига қандай қарши туради – бирга ёки якка-якка? Тошкентда “Марказий Осиё – 2050: барқарорлик ва умумий…

Хитойда ишлаб чиқарилган “маҳаллий” Malubu’га контрактация очилипти
“UzAuto Motors” АЖ Хитойда ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистонга божсиз келтирилиб, маҳаллий дея сотиладиган Chevrolet Malibu XL автомобили учун контрактация қайта бошланганлигини маълум қилмоқда.
Бугундан бошлаб ҳар бир мижоз автомобилни ўзига ёққан рангда, керакли модификациясида танлаш имконига эга, дейилади олиб-сотиш билан шуғулланаётган монополист хабарида.
Ўзбек амалдорларини маҳаллий мошинларга ўтказиш кампанияси ортидан Malibu учун контрактация 2 ой аввал тўхтатиб қўйилганди.
P.S. Айни дамда онлайн контрактация учун uzavtosavdo.uz платформасида Malibu пайдо бўлмаган.

Иқрорнома: “Маҳаллий” Малибу Хитойдан келтирилади
"UzAuto Motors" АЖ:
“Видеода кўрсатилган "Малибу-2" автомобиллари партияси Хитойдан Қозоғистон ҳудуди орқали белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда Ўзбекистонга юборилмоқда”.
Ўзбек чиновниклари…

Хитойда ишлаб чиқарилган “маҳаллий” Malubu’га контрактация очилипти “UzAuto Motors” АЖ Хитойда ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистонга божсиз келтирилиб, маҳаллий дея сотиладиган Chevrolet Malibu XL автомобили учун контрактация қайта бошланганлигини маълум қилмоқда.…
"Маҳаллий" Malibu тугаб қопти
Олиб сотар монополист Хитойда ишлаб чиқарилган "маҳаллий" Malibu тугагани қайд этиб, Chevrolet брендини танлаганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқда.
Энди ўйланглар-да, миллий чайқовчимиз қайси бирига мошин етказсин? Амалдорларгами ё бойларгами?
Кўп афсус чекманг, "контрактация очилди" деган хабар чиққандан кейин 10 минут ўтмай, Malibu қолмаганди ёки онлайн савдога қўйилмаганди ҳам.

UZAUTO MOTORS UZ/РУ
Rasmiy xabar
Hurmatli mijozlar,
“UzAuto Motors” AJ “UzavtoSavdo” onlayn-platformasida Chevrolet Malibu XL avtomobillari uchun kontraktatsiya yakunlanganligini ma’lum qiladi.
"UzAuto Motors" AJ barcha mijozlariga Chevrolet brendini tanlaganliklari uchun…
Hurmatli mijozlar,
“UzAuto Motors” AJ “UzavtoSavdo” onlayn-platformasida Chevrolet Malibu XL avtomobillari uchun kontraktatsiya yakunlanganligini ma’lum qiladi.
"UzAuto Motors" AJ barcha mijozlariga Chevrolet brendini tanlaganliklari uchun…
Audio
Сунъий интеллект ўзбекча гапира оладими? Энди — ҳа.
Охирги пайтлар СИ-моделларини маҳаллий тилларга мослаштириш борасида жиддий ишлар бошланяпти. 2024 йилда ўзбек тилида мулоқот қила оладиган дастурий ечим яратилган — бу бир қарашда оддий гапдек туюлса-да, амалиётда катта меҳнат ва кўп босқичли ишлаб чиқиш жараёнини талаб қилганлиги аниқ.
Бугунгача кўпгина СИ-моделлар асосан инглиз ёки рус тилида тўғри ва ишончли натижалар бера оларди. Лекин ўзбек тилидаги гапларни улар ё нотўғри тушунади, ё ғализ эшитилади. Маълумот етишмаслиги, талаффуз ва диалектлардаги фарқлар эътиборга олинмаслиги бунда асосий тўсиқ эди.
Эшитишимча, TBC Uzbekistan ва Aiphoria компанияси ўзаро ҳамкорликда бу муаммони ҳал қилишга киришибди. Бунда жамоа минглаб реал қўнғироқлар асосида маълумот тўплаб, нутқнинг маҳаллий хусусиятларини таҳлил қилган. Шунингдек, матнни қайта ишлаш қоидаларини тузиш ва махсус овоз ёзувлари орқали сунъий интеллектга турли ҳиссий ҳолатларда сўзлаш ҳам ўргатилибди.
Фикримча, бу тажриба нафақат технологик ютуқ, балки ўзбек тилида замонавий хизматлар кўрсатиш имконияти ҳам кенгаяётганини кўрсатади. Шу билан бирга, сунъий интеллектнинг маҳаллий муҳитга мослашуви бўйича янада кўпроқ лойиҳалар амалга ошишига эшик очилди, чоғи.
Дарвоқе, бу соҳага қизиқиш кун сайин ортяпти. Мана, яқиндагина Aiphoria Тошкентда ўзбек тилидаги АИ-агентлар ҳақида биринчи воркшопини ўтказибди. Қизиқ. Давомли бўлаверсин ишқилиб.
Охирги пайтлар СИ-моделларини маҳаллий тилларга мослаштириш борасида жиддий ишлар бошланяпти. 2024 йилда ўзбек тилида мулоқот қила оладиган дастурий ечим яратилган — бу бир қарашда оддий гапдек туюлса-да, амалиётда катта меҳнат ва кўп босқичли ишлаб чиқиш жараёнини талаб қилганлиги аниқ.
Бугунгача кўпгина СИ-моделлар асосан инглиз ёки рус тилида тўғри ва ишончли натижалар бера оларди. Лекин ўзбек тилидаги гапларни улар ё нотўғри тушунади, ё ғализ эшитилади. Маълумот етишмаслиги, талаффуз ва диалектлардаги фарқлар эътиборга олинмаслиги бунда асосий тўсиқ эди.
Эшитишимча, TBC Uzbekistan ва Aiphoria компанияси ўзаро ҳамкорликда бу муаммони ҳал қилишга киришибди. Бунда жамоа минглаб реал қўнғироқлар асосида маълумот тўплаб, нутқнинг маҳаллий хусусиятларини таҳлил қилган. Шунингдек, матнни қайта ишлаш қоидаларини тузиш ва махсус овоз ёзувлари орқали сунъий интеллектга турли ҳиссий ҳолатларда сўзлаш ҳам ўргатилибди.
Фикримча, бу тажриба нафақат технологик ютуқ, балки ўзбек тилида замонавий хизматлар кўрсатиш имконияти ҳам кенгаяётганини кўрсатади. Шу билан бирга, сунъий интеллектнинг маҳаллий муҳитга мослашуви бўйича янада кўпроқ лойиҳалар амалга ошишига эшик очилди, чоғи.
Дарвоқе, бу соҳага қизиқиш кун сайин ортяпти. Мана, яқиндагина Aiphoria Тошкентда ўзбек тилидаги АИ-агентлар ҳақида биринчи воркшопини ўтказибди. Қизиқ. Давомли бўлаверсин ишқилиб.
Кредит қўйилмаларининг ўсиши давлат банклари ва корпоратив кредитлаш ҳисобига тезлашмоқда
Апрель ойида банкларнинг кредит қўйилмалари 13,8 трлн.сўмга ўсган. Бунинг 9,0 трлн.сўмдан ортиғи корпоратив кредитлаш ҳисобига тўғри келган.
Чакана кредитлашнинг таркиби ўзгаришда давом этмоқда. Ниҳоят микроқарзлар қолдиғи ўсиши секинлаша бошлаган, лекин микроқарз ҳалиям асосий чакана маҳсулот бўлиб қолмоқда (+3,1 трлн.сўм). Ипотека кредитлар қолдиғи 1,2 трлн.сўмга ўсган бўлса, негизини автокредитлар ташкил этувчи истеъмол кредитлари қолдиғи 446 млрд.сўмга қисқарган.
Ўтган ойда кредит фаоллигини асосан давлат бонкалари таъминлаган. Агробанк (+4,1 трлн.сўм), Миллий банк (+1,8 трлн.сўм) ва Ипотекабанк (+1,0 трлн.сўм) кредит қўйилмалари энг катта ўсишни кўрсатган.
Муаммоли кредитлар қолдиғи анча камтарона, 161 млрд.сўмга ошгани қайд этилган ва 23,7 трлн.сўмга етган. Кредит фаоллиги ошгани туфайли NPL улуши 4,2%гача (-0,1%) пасайган.
Капиталбанк (+144 млрд.сўм), ОФБ (+107 млрд.сўм) ва Асакабанкда (+55 млрд.сўм) муаммоли кредитларнинг юқори ҳажмда ўсиши кузатилган.

Tijorat banklarining muammoli kreditlari (NPL) to`g`risida 2025-yil 1-may holatiga ma'lumot