Telegram Web Link
bakiroo
Навбатдаги тажриба: Импорт дориларнинг нархи янада тезроқ ошадими? Ҳимоятсиз Ўзбекистон истеъмолчиларини яна бир синов кутмоқда. 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотувчиларга фақат импорт қилувчи ташкилот…
Дори воситалари нега қиммат?

Кунўз Элдор Аъзамов билан суҳбатда Ўзбекистонда дори воситалари нархининг баландлиги сабабларини ўрганган.

"Ўзбекистонга дорилар Европадан, Ҳиндистон, Туркия, Россия каби бир қатор давлатлардан кириб келади. Лекин бизлардаги нарх билан қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистонни солиштирсангиз, нархлар баланд. Мисол учун, Plavix деган таблетка 75 мг, 28 дона Ўзбекистонда ўртача нархи 19 доллардан 23 долларгача атрофида туради. Қозоғистонда 15 доллар атрофида, Тожикистонда 11-18 доллар атрофида, Россияда 9 доллар, Туркияда бор-йўғи 7,5 доллар атрофида туради. Бу – ўртача тахминий нарх”.

"Дистрибютор, импортёр бир-бири билан келишади ва масалан ундан бошқа ҳеч ким бу дорини Ўзбекистонга олиб кира олмайди. Яъни мен шахсан 100 та дорихонам бўлган тақдирда ҳам борсам-да, Европага бориб юқорида санаб ўтган корхоналарга “менга дори сотинглар” десам, “йўқ, Ўзбекистонда вакилимиз бор, шундан олаверинг” дейди".

"Бтун дунёда, тажрибада референт нархлар ўзининг мавқейидаги давлатларнинг референт нархлари асосида энг паст миқдорда, энг паст нарх танланиб, шундан қиммат олиб келиш мумкин эмас деб белгиланса, бизда импорт шартномаларига асосан белгиланади. Яъни кимдир импорт қилмоқчи, юқоридаги фирмалар ёки корхона, ташкилотлар импорт нархни белгилайди ва импорт нархда улар хоҳлаган нарх белгилаши мумкин-да. Бу шубҳали. Натижада Ўзбекистон бозорларида дориларнинг нархи кескин баланд”.

"Чакана савдодаги ходим сифатида шуни айтмоқчиманки, нимагадир фақат шу маркировкалашнинг ўзи амалга ошириляпти-да. Бу билан дорилар нархини аксинча туширишмас. Яъни бу импортёрга ҳам, дистрибюторга ҳам қўшимча харажат, қўшимча вақт талаб қиладиган нарса. Яъни бу билан дори нархи тушмайди".

Ўқиш учун.
Кўриш учун.
Хитойнинг цемент заводлари Ўзбекистон бозорида устунликка эришди

Анҳор Ўзбекистон цемент бозоридаги вазият ҳақида қизиқ материал тайёрлаган.

Мақоладан айрим хулосалар:

"Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистондаги цемент заводларининг деярли ярми фаолиятини тўхтатди — ҳозирда фақат 24 та корхона фаол, улардан тўққизтаси хитойлик компанияларга тегишли".

"Хитой экспансиясининг уч босқичли сценарийси келтирилган: аввал “Бир макон— бир йўл” лойиҳаси доирасида цемент импорти, кейин маҳаллий рақобатчиларни нарх тушириши орқали бозорга киритмаслик, охирида эса нархларни ошириш.
Хатда Мянма, Индонезия ва Камбоджадаги ўхшаш ҳолатлар мисол келтирилган ҳамда Тожикистондаги цемент қувватларининг 90 фоизи хитойлик компанияларга тегишли экани таъкидланган".

"Хитой цемент заводларининг Ўзбекистонга оқиб келиши ички бозорни тубдан ўзгартирди, нархлар босими ва ортиқча тўйинганлик сабабли маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни омон қолиш ёқасига олиб келди. Давлат аралашуви ва демпингга қарши жазо чоралари билан вазиятни тузатишга уринишлар кузатилмоқда. Бироқ янги заводлар қурилиши давом этмоқда, демак, бозорнинг ортиқча тўйинганлиги хавфи сақланиб қолмоқда".

Эҳтиёждан ортиқча ишлаб чиқариш имкониятларига қарамай, янги цемент заводлари қуриш таклифлари берилаётганини Давлат раҳбари ҳам танқид қилган эди.

Цемент бозорида хитой экспанцияси ва ортиқча ишлаб чиқариш муаммоси пайдо бўлиши ҳақида 3 йил аввал ёзган эдик.
“Бадавлат аёл” лойиҳасида иштирок этишдан аввал эҳтиёткор бўлинг!

Рақобат қўмитаси келиб тушаётган шикоятларни, хусусан, дарслар ўз вақтида ташкил этилмаётгани ёки таълим жараёнлари профессионал устозлар томонидан ўтказилмаётгани, 3 ойлаб дарслар ўтказилмаётган бўлса-да, истеъмолчилардан ҳар ойлик тўловлар пластик карталардан автоматик тарзда ечиб олиниши, Шартномани бекор қилиш жараёни оғирлаштирилгани, айниқса чекка ҳудудлардаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрига келиш талаби қўйилганлиги каби ҳолатларни ўрганган ҳолда, ватандошларимизга "Бадавлат аёл" лойиҳаси бўйича қуйидаги огоҳлантириш билан чиққан:

Тақдим этилаётган шартнома шартлари билан пухта ва батафсил танишиб чиқинг;
Моддий ва вақтинча имкониятларингизни холисона баҳолаб, қарор қабул қилинг;
Ҳеч қандай ҳолатда шахсий маълумотларингиз, жумладан банк картангизга оид маълумотларни ишончсиз шахслар ёки платформаларга тақдим этманг;
Онлайн платформалар орқали идентификация жараёнларини амалга оширишдан олдин, хизматнинг ҳақиқийлиги, ишончлилиги ва манфаатдорлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилинг.

Қўмита, шунингдек, “HELPDESK” МЧЖ (Бадавлат аёл лойиҳаси ташкилотчиси) ва “SHAFFOF MOLIYA” МЧЖ (Uzum Nasiya, молиялаштирувчи ташкилот) билан муаммоли вазиятни ўрганаётганини маълум қилган.
Шимолга қарам бўлмаганимиз учун картошка нархлари барқарор қолмоқда

Қўшниларда ва шимолда картошка кескин қимматлаб кетгани фонида Ўзбекистонда картошка нархлари барқарор қолмоқда.

Қўшни Қирғизистонда картошканинг ўртача нархи 10 минг сўмдан (70,39 сом), Қозоғистонда 15 минг сўм (600 тенге), Россияда 16 минг сўм (100 рубль), ҳатто картошка қироллиги дейиладиган Беларусда 1,5 еврога чиқиб кетган охирги бир ойда Ўзбекистонда картошка нархи 4 000-6 200 сўм атрофида барқарор қолмоқда.

Картошканинг кескин ошиши бизда январь ойига тўғри келганди. Кейин импортнинг диверсификация (Покистон, Эрон, Миср ҳисобига) қилингани ва мониторинг тадбирлари туфайли картошка нархи барқарорлашди. Агар картошка бўйича аввалгидек шимолга қарам бўлганимизда, ҳозирги аҳволимиз худди улардагидек танг бўларди. Шунингдек, баҳорнинг илиқ келгани янги картошкани тезроқ бозорга чиқишида муҳим омил бўлганини ҳам таъкидлаш керак.

Импортда, айниқса ижтимоий онгга ўта таъсирчан озиқ-овқат импортида диверсификация ҳаддан ташқари муҳим. Ҳеч қачон битта ёки саноқли манбага боғлиқ бўлмаслик бош қоида бўлиши керак.

Маълумот учун, совутилган импорт гўшти нархи яна ошишни бошлаган. Миллий валюта курси барқарор қолаётгани ва ҳатто мустаҳкамланаётганига қарамай, байрамдан аввалгига солиштирганда импорт мол гўштига минг сўм, импорт қўй гўшти 2 минг сўмга қимматлаган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
AloqaBank янги медиа лойиҳани бошлади: “Стартап йўли”. Молия ва технологияни бирлаштирган ушбу янги формат орқали банк стартапларни қўллаб-қувватлаш ва инвестицион муҳитни ривожлантиришга интилмоқда.

Илк сонида TOKCHA стартапи. Ушбу платформа ўзбек тилидаги бадиий, илмий ва ўқув адабиётларни рақамли ва аудио форматда тақдим этади. Бу платформа 1,6 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга. AloqaVentures фондидан 20 000$ инвестиция олган, Startap Garage резиденти.

Асосчи: Муродилло Исмоилов. Гапни айлантирмайди — ишлаган, топширган, натижа кўрсатган.

Тўлиқ видеони қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг
: https://youtu.be/Kz1n5r-lk-Y

Реклама
Олтин котировкалари ўсишдан тўхташи захираларимиз ўсишини секинлаштирган

Халқаро захираларимиз ўтган ой ҳам 50,0 млрд.долларга етмаган.

Май ойи давомида захираларимиз 410,1 млн.долларга ўсган ва 1 июнь ҳолатига 49,7 млрд.долларни ташкил этган.

Захираларнинг валюта қисми 411,9 млн.долларга кўпайган бўлса, захираларнинг олтин қисми пулдаги қиймати деярли ўзгармаган (+2,2 млн.доллар).

Захираларда олтиннинг физик ҳажми 30 минг унцияга камайган. Ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин ҳисобга олинса, ўтган ойда 300-350 минг унция атрофида олтин экспорт қилинган бўлиши мумкин.

Эълон қилинаётган маълумотларда ФРРУ ликвид активлари қолдиғи ва динамикаси жой олмагани учун, захираларимиз таркибининг бутун ўзгариши картинасини тасаввур қилиб бўлмайди.
bakiroo
UMS’ни хусусийлаштиришда ким консультант бўлади? 1991 йилдан ҳисобласа, учинчи, балки тўртинчи марта қайта хусусийлаштирилиши эълон қилинган қадимий уяли алоқа компаниясининг давлат улуши очиқ савдоларга қўйиладиган 29та корхона орасида биринчи қаторга қўйилгани…
Ўзбекистоннинг энг қўлма-қўл уяли алоқа оператори “Rothschild & Co”консультантлигида сотилади

Давактивнинг маълум қилишича, “MobiUz”ни хусусийлаштириш жараёни очиқ рақобат асосида амалга оширилади, у ҳам маҳаллий ва ҳам халқаро даражада барча қизиқиш билдирган шахслар учун очиқдир.

Кутганимиздек, MobiUz бренди остида ишлаётган UMS шу йилнинг ўзида сотилиб кетиши ҳам мумкин. Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризаларини 2025 йил 1 августга қадар топширишлари мумкин.

“Rothschild & Co” халқаро инвестиция банки битим бўйича етакчи стратегик ва молиявий консультант сифатида, “KPMG” халқаро компанияси – молиявий консультант сифатида ҳамда молиявий, солиқ ва юридик экспертиза (“vendor due diligence”) ўтказиш бўйича, шунингдек, мустақил баҳоловчи сифатида “Deloitte” халқаро компанияси жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг яна бир қўлма-қўл компанияси “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ ҳам айнан “Rothschild & Co” маслаҳатчилигида хусусийлаштирилган эди.

Олдинги қисмларда: UMS'нинг "бобоси", мустақилликнинг тенгдоши - Уздунробита МЧЖ бундан 21 йил аввал МТС гуруҳига иккита опционда жами 371 млн.долларга сотилган эди (бу суммага 420 млн.доллардан кам бўлмаган берилган поралар ва кейинчалик тўланган 850 млн.долларлик жарима кирмайди). 2012 йилда дунёни ҳайратлантирган коррупцион можаролар ортидан компания национализация қилинган. 2014 йилда МТС билан келишув сулҳига кўра, банкрот компания технологик ва лицензиялари негизида, паритет асосларда „Universal Mobile Systems“ МЧЖ тузилган. 2016 йилда МТС ўз улушини (50,01%) ўз инон ихтиёри билан ўзбек томонига топшириб, Ўзбекистонни тарк этган. Шундан буён MobiUz бренди остида ишлаётган UMS давлат назоратида қолаётган эди.

UMS'нинг бугунги бозор нархи ҳақида аниқ бир хулосалар қилиш қийин, кўп нарса сотувнинг қанчалик очиқ бўлиши ва кучли талабгорларни жалб қила олинишида, уларга қўйиладиган расмий ва норасмий шартларга боғлиқ бўлади. Жозибали дизайн қилинса ва рақобатли сотув бўлса, унинг кулранг ўтмиши ҳеч қандай токсик роль ўйнамайди, масалан, қозоқларнинг уяли алоқа компанияси каби 1 млрд.долларга ҳам сотиш мумкин. Ҳамма гап хоҳишларда.

Ўзбекистон уяли алоқа бозорига дордан қочган инвесторлар эмас, кучли халқаро ўйинчи кириб келса, бундан ҳамма - давлат, бозор ва албатта, истеъмолчилар ютган бўларди.
Словакия Ўзбекистоннинг Европадаги учинчи стратегик шеригига айланди

Бугун Давлат раҳбари ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланган.

Словакия Ўзбекистоннинг Европа иттифоқидаги учинчига стратегик шеригига айланмоқда. Бундан 3 ой аввал Франция билан, 3 йил аввал эса Венгрия билан давлатлараро муносабатларимиз стратегик шериклик мақомига кўтарилганди.

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Роберт Фицо бошчилигидаги делегация IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.

Маълумот учун, Словакия жон бошига автомобиль ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Мамлакатда ўзаро рақобатли 5та йирик глобал компаниянинг автомобиль заводлари мавжуд. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига юқори қизиқиш ҳам энг аввало шу Volkswagen, Peugeot, Volvo ва Jaguar каби компанияларнинг автомобиль заводларидан бўлган эди.
Афсус ва таассуф” етарли эмас

Миграция агентлиги Москва шаҳри Сокольники туманида ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётганларни ҳуқуқий мақомини текшириш учун ўтказилган тадбирлар чоғида Росгвардия томонидан фуқароларга нисбатан жисмоний куч қўллангани ҳақидаги хабарлардан “афсус ва таассуфда” эканини маълум қилмоқда .

Ёзилишича, Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олган.

Назаримда, бу етарли чоралар эмас. Шимолдагиларнинг бугунги ўлчовлари дипломатияни қабул қилмайди. Қатъий чоралар ва имконият даражасида ҳаракатлар керак.

Ташқи ишлар вазирлиги қандай ҳаракат қилади, билмайман, лекин Миграция агентлиги ватандошларимизни Россияга тартибли ва ташкиллаштирилган тарзда ишга ишга юборишни тўхтатиб туришлари керак. Бу бўйича аввал бошланган музокараларда ҳам пауза олиниши лозим.

Россияда меҳнат мигрантлари билан нималар қилишаётганини била туриб, миграцияга масъул давлат органи яна ватандошларимизни марказлашган тарзда жўнатишда давом этиш
и зўравонликларга розилик ишораси бўларди.

Ўзбекистон оналари ўз фарзандларини қанақадир зўравонлар ҳақоратлаши, тепиши ва калтаклаши, хўрлаши, қолаверса, шантаж ва Украинадаги урушга жўнатиб, ем қилиши учун туғмаган.
Янги Тошкентга кўчаётган вазирликлар бинолари очиқ аукционда сотиладими?

Яқин кунларда Қурилиш, Транспорт ва Экология вазирликлари Янги Тошкент ҳудудига кўчирилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовга кўра, кўчаётган вазирликларнинг пойтахтдаги бинолари сотувга қўйилади ва шу маблағларга Янги Тошкентдан янгилари қурилади. Қолган вазирликлар ҳам босқичма-босқич ўтказилади.

Қурилиш (Абай кўчаси), Транспорт (Зулфияхоним кўчаси) ва Табиат вазирликларининг (Бунёдкор кўчаси) бинолари пойтахтнинг энг қиммат ҳудудларида жойлашган. Бинолар ёпиқ келишув ёки очиқ аукционда сотилиши ҳақида бирон ахборот мавжуд эмас.

Йил бошида пойтахт қоқ марказидаги Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз бинолари сотилгани битим амалга оширилганидан кейингина маълум бўлганди. Ундаям харидор банк муассасаси ва акциядорлик жамияти бўлгани учунгина маълумот очиқлашга тўғри келган. Яқиндагина бир неча юз миллиард совурилиб, ремонт қилинган биноларни сотиш бўйича битимнинг айнан шу харидор билан тузилгани мотивлари ҳалигача номаълум.

Кўплаб вазирлик ва идоралар йил давомида ва келаси йилга янги Тошкентга кўчиб ўтиши маълум бўлсада, ремонт учун харажатларни тўхтатишмаган. Янги мебелларни олиш, пўрим кабинетларни жиҳозлаш давом эттирилмоқда.
Сўмга нима бўлмоқда?

Миркомил Холбоев охирги 7 сессияда 0,8 фоизга мустаҳкамланган сўм курси (эртадан 1 АҚШ доллари 12 674,37 сўм) бўйича ўз мулоҳазалари билан бўлишган.

"Сўнгги кунларда ҳамкорларимиз валюталарининг нисбатан мустаҳкамланиш тенденцияси кузатилмоқда. Хусусан, июнь ойи бошидан буён рублнинг ўртача курси олдинги 6 сессиядаги ўртача курсга нисбатан  0,4 фоизга мустаҳкамланган. Май ойидаги ўртача курсга нисбатан эса 1,5 фоизга мустаҳкамланди.

Тенгенинг ўртача курси майга нисбатан 0,3 фоизга мустаҳкамланган (ой боши ва 10 сана ўртасидаги мустаҳкамланиш эса 0,5 фоиз атрофида). Ҳамкорларимиз валюталарининг мустаҳкамланиши улардан пул ўтказмаларининг ўсишига ва миллий валютамиз мустаҳкамланишига замин яратади.

Сўнгги ҳафтада доллар индекси нисбатан барқарор сақланаётган бўлса-да,  ҳалигача нисбатан қадрсизланиш фазада қолмоқда. Хусусан, ой бошидан буён, бироз 0,1 фоизга қадрсизланган бўлса-да, сўнги бир ойда 2,5 фоиз атрофида қадрсизланганлигини кўриш мумкин. Долларнинг глобал қадрсизланиши эса сўмнинг нисбатан барқарор қолиши ва мустаҳкамланишига замин яратади.  

Булардан ташқари, пул ўтказмалари (рубль мустаҳкамланиши фонида тезлашган бўлса керак), олтин ва бошқа экспорт товарларининг ўзгариши, капитал оқими каби омиллар сўм курсининг ўзгаришига таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин лекин бу омиллар бўйича маълумотлар ҳозирча мавжуд бўлмаганлиги учун уларнинг аниқ таъсири ҳақида хулоса бериш қийин.

Ой бошидан буён сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан ўзгаришига эътибор қаратсак, кўрамизки (6 та сессия), сўм доллардан ташқари иена (0,37 фоизга), фунт (0,31 фоиз) каби захира валюталарига нисбатан мустаҳкамланган. Еврога нисбатан эса барқарор қолган (бироз қадрсизланган).  Бу ҳолат глобал тенденцияларнинг сўмга таъсирини кўрсатади. Яъни глобал миқёсда евронинг  долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилмоқда (ой бошидан буён евро долларга нисбатан 0,8 фоизга мустаҳкамланган, ўртача курс эмас).

Бундан ташқари, сўм қўшниларимиз валюталаридан тенгега нисбатан 0,7 фоизга, сомга нисбатан 0,6 фоизга мустаҳкамланган бўлса, сомонига нисбатан 1,3 фоизга қадрсизланган. Рублга нисбатан эса 0,4 фоизга қадрсизланган, бу ҳам минтақавий тенденсияларни ўзида намоён этади. Яъни рублнинг мустаҳкамланиши минтақадаги бошқа валюталарнинг ҳам долларга нисбатан мустаҳкамланишига замин яратмоқда аммо улар рублга нисбатан қадрсизланмоқда.

Шунингдек, илк 4 ойдаги юқори даражадаги олтин экспорти (5,6 млрд доллар) натижасида йиғилиб қолган захиралар ҳам сўмнинг мустаҳкамланишида роль ўйнаётган бўлиши мумкин".
Юксалиш сувсиз Тошкент тумани маҳаллаларига ҳам борадими?

“Юксалиш” ҳаракати томонидан аҳолини тоза ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказилган.

Ўрганишлар давомида расмий ҳисоботларда тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилган деб кўрсатилган 23 та лойиҳа доирасида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилмагани, 28 та лойиҳа бўйича объектлар белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмагани, 15 та маҳаллада ишлар якунланган бўлишига қарамай, таъминот тўлиқ йўлга қўйилмагани, 9 та лойиҳа бўйича ишлар сифатсиз бажарилгани маълум бўлган.

Юксалиш жами 101 маҳаллада ўрганишлар ўтказган, лекин бу рўйхатга пойтахт биқинида ичимлик сувисиз яшаётган Тошкент тумани маҳаллалари қўшилмагани қизиқ.

Бундан 8 йил аввал хусусан, Тошкент туманида сув таъминотини яхшилаш учун Осиё тараққиёт банкидан 120 млн.доллар кредит олинган. Лойиҳага кўра, Тошкент туманига оид ишлар 2021 йилдаёқ якунланиши керак эди. Лекин эълон қилинмаган сабабларга кўра графикдан жиддий ортда қолиш юз берган (бу орада ташқи қарз ҳисобига сув таъминоти лойиҳалари билан боғлиқ юқори мартабали раҳбарларга бир нечта жиноий иш ҳам қўзғатилган). Ҳозирда лойиҳа қайси босқичда экани, кредит маблағларининг қанча қисми ўзлаштирилгани бўйича на Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, на Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан бирон бир расмий маълумот берган.

Туман маҳаллалари бундан 8 йил аввал сувдан қандай қийналган бўлса, ҳалиям қийналишда давом этишмоқда. Ҳалигача туманнинг ўнлаб маҳаллаларига график бўйича ҳафтасига 2 ё 3 кун, бир неча соатга сув берилади, агар шуям эсдан чиқиб қолмаса.

Юксалиш шундоқ ҳалқа йўлдан ўтиб, Тошкент туманигаям ташриф билан келиб кетса бўларди. Зора нимадир ўзгарса. Ҳеч қурса, Осиё тараққиёт банки нима учун 8 йил аввал 120 млн.доллар кредит бергани ва қарзлар қандай ишлатилгани ҳақида қайғуриб қолар.
bakiroo
“Афсус ва таассуф” етарли эмас Миграция агентлиги Москва шаҳри Сокольники туманида ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётганларни ҳуқуқий мақомини текшириш учун ўтказилган тадбирлар чоғида Росгвардия томонидан фуқароларга нисбатан жисмоний куч…
“Бизни қаттиқ ташвишга солади”

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов Москвада меҳнат мигрантлари бўлган ватандошларимизга нисбатан ноқонуний ва ноинсоний ҳатти-ҳаракатларга ўз муносабатини билдирган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон элчихонаси Россия ТИВга яқинда Москвадаги рейд чоғида куч ишлатар тузилмалар меҳнат мигрантларига нисбатан қўпол муомала қилгани юзасидан нота юборгани маълум қилинмоқда.

Россия ТИВдан ушбу ҳолатга изоҳ бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлиги акс этганлиги, бу эса қабул қилиб бўлмас ҳолатлиги таъкидланиб, куч ишлатар ташкилот вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.
“Ойликка” етмаса, “кунлик” ечадиган бошқа компаниялар ҳам жазоланадими?

Рақобат қўмитаси ойлик абонент тўловини тўлаш учун ҳисобда етарли маблағ бўлмаган ҳолда, абонентларнинг розилигисиз автоматик тарзда кунлик тариф режасига уланиши, кунлик тўлов ечиб олинганидан сўнг трафикдан фойдаланиш имконияти берилмаётганлиги ҳамда бошқа ноқулайликлар мавжудлиги учун Beeline’га кўрсатмалар берган. Албатта, уяли алоқа истеъмолчилари ҳуқуқи учун қайғуриш ниҳоят бошлангани қувонарли.

Лекин Beeline қўллаётган бунақа талаш усулини бошқа уяли алоқа компаниялар ҳам қўлламоқда.

Beeline’ огоҳлантирилиб, бошқаларга кўз юмилса, танлама жазолаш бўлиб қолайдими?

Ўзи бусиз ҳам, қайсидир “хусусийлаштирилган” компания отнинг калласидек имтиёзларга эга, қайси бирига эга туядек солиқ юки ағдарилган. Бу адолатсиз тизимнинг товони охири яна истеъмолчи гарданида бўлади.

Тил бириктирган ҳолда, ишлатилмайдиган смс ва мегабайтни кўпайтириб тарифларни кетма-кет ошириб олиш ҳолатларига-ку умуман кўз юмиб келинмоқда.
Икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик бўйича халқаро шартномаларни суиистеъмол қилишга қарши курашиладими?

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича миссияси Ўзбекистонда бўлиб турипти.

Миссиянинг Солиқ қўмитаси раҳбарияти билан мулоқотларида солиқ маъмуриятчилигини оптималлаштиришнинг устувор йўналишлари, жумладан ИТ-парк, эркин иқтисодий, саноат ва бошқа зоналар резидентларига фойда солиғи бўйича тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ва преференсияларининг самарадорлиги масалалари муҳокама қилинган.

Эътиборлиси, яна бир нозик масала, солиқ юкини камайтириш учун "шартномалар орқали манипуляция қилиш" – яъни икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳақидаги халқаро шартномаларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилган.

Айнан шу борада турлича талқинлар, маъмурий ресурслар ва лазейкалардан фойдаланиб айрим компаниялар йиллар давомида Ўзбекистонда солиқ тўламай фаолият кўрсатишган.

Миссия якунларига кўра, ХВЖ томонидан Ўзбекистон солиқ тизимини янада ривожлантириш бўйича таҳлилий хулосалар ва аниқ тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тайёрланиши айтилган. Умид қиламизки, ушбу ҳисобот очиқ эълон қилинади
Потолок спред бекор қилиниши билан 80 шиптир нархи осмонга сакради

2024 йил 13 ноябрда 80 шиптир лақабли бензин учун 5%лик потолок спред белгиланганди. Шундан буён бирон марта 80 шиптирнинг биржа нархи 9,5 млн.сўмдан юқорига чиқмаган эди. Кеча 10 июнь куни спред бекор қилиниши билан 80 шиптир бирдан 75 минг сўмга 9 534 минг сўмгача, ой бошидан буён эса (спредни ой бошидан бекор қилиниши миш-мишлари бор эди) 225 минг сўмга қимматлаган.

80 шиптирга ёндош ва шартли ўринбосар ҳисобланган пропан ҳам охирги 10 кунда 458,5 минг сўмга ёки қарийб 9%га қимматлаган (пропан учун сақланиб қолаётган спред даражаси юқорироқ, 20%)

Метан газ нархининг оширилиши ортидан монополист ва олигархлардан иборат энергошоввозлар 80 шиптирдан тортиб пропангача бўлган ёқилғи нархларини ошириб олишга уринишлари ҳақида бир неча марта ёзган эдик. Афсуски, ёмон кутилмалар яна юз бера бошламоқда.

Ўзбекистонда рақобатли ёқилғи бозори мавжуд эмас (энергошоввозларнинг бутун мақсад муддаоси эркин бозор ва соғлом рақобат пайдо бўлмаслигига қаратилган), токи бозор йўқ экан, Рақобат қўмитаси нархларни тийиб турувчи қоидаларни маҳкам ушлашда давом этиши тўғри бўларди. Акс ҳолда, ўзаро чатишиб кетган очофат монополистлар ва ўғри олигархия ўзбекистонликларни талаш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишда давом этишади.
Кун латифаси: "Ўзбекистонда автомобиль монополияси пайдо бўлиш эҳтимоли энди йўқ”

Автомобиль ва электромобиллар учун янги ва янги тақиқ ва тўсиқлар ясалаётган охирги бир ярим йилда кўрганимиз ва кўраётганларимизни ёдга олиб, бундай баёнотларни, албатта, ҳазил сифатида қабул қиламиз. Ахир кулгули латифа учун ҳали жазо йўқку!

Латифага жавобан Рақобат қўмитасидан BYD Uzbekistan Factory ва BYD Central Asia монополистлар рўйхатига киритилишини яна ва яна сўрашда давом этамиз.
Бепул тиббиётни пулли қилишга лазейка топганлар нега давлат мактабини пулли қилмасликлари керак?

Бепул тиббиётни пулли қилишга йўл топганлар энди мактабларда антиижтимоий методичкасини қўллашга киришишган. Кунўзнинг ёзишича, пойтахт қоқ марказидаги 50- мактабнинг янги очиладиган тўртта 1-синфнинг биттаси пулли қилинмоқда.

Давлат мактабини пулли қилишга зўр баҳона топишган: бунда ўқувчиларга 3 маҳал овқат берилади ва кечгача қўшимча машғулотлар ўтилади. Тижорий синфлар синф прописка (микроучастка) бўйича мактабда ўқиш ҳуқуқига мос тушмайдиган болалар учун мўлжалланган. 2,8 млн.тўлайсиз ва сизда бундай опция пайдо бўлади. Ажойиб-а!

Мактаб директорининг иқрорномасига кўра, пулли синфлар ўтган йилдан буён бор (бир йил давомида ими-жимида ташқарига чиқармай кела олишган). Қизиқ, Мактаб вазирлиги бунга қандай қараган? Рози бўлганми? Қайси мантиқ билан?

Бўпти, мактабда ўқишга талабгор кўп экан, яна битта синфни очишга имконият бор экан, ўша синфни Конституция кафолатлаган бепул тарзда очишга ким ёки нима ҳалақит берган?

50-мактаб тажрибасини янада кенг ёясизларми? Қаерда тўхтайсизлар?
Бизнеснинг инфляцион кутилмалари ёмонлашган, аҳолиники эса яхшиланган

Май ойи якунлари билан аҳолининг инфляцион кутилмалари 0,5 фоиз бандига пасайиб, 13,7%ни ташкил этган, бизнеснинг кутилмалари эса 0,1 фоиз бандига ёмонлашиб, 12,9%га етган.

Аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам ёқилғи ва энергетика нархининг қимматлашиши бўйича хавотирлари ошган. Лекин 6 ойдан буён аҳоли ва бизнеснинг бош хавотири коммунал хизматларнинг қимматлашиши бўлиб турипти.

Ҳудудлар қирқимида аҳоли наздида энг ёмон кутилмалар Тошкентда (17,1%) ва Сирдарёда (15,0%).

Тошкент шаҳри ва Жиззахда 17% ва ундан юқори инфляция кутаётганлар улуши 41%ни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, эртага Марказий банк бошқаруви асосий ставкеани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади. Ҳозирча ставкани пасайтириш бўйича сабаб ва асослар етарлича жамланмаган кўринади. Аввалги йиғилишда энергия нархлари эркинлаштирилишининг навбатдаги босқичи инфляция ва инфляцион кутилмаларга иккиламчи таъсирларидан келиб чиққан ҳолда пул-кредит шароитлари қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги таъкидланганди.
Энди ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилади, бунақаси ўтган ёмон замондаям бўлмаган

Дарёда бу ҳақдаги мақола кеча ҳам чиққан ва дарҳол 404 бўлиб қолганди.

Аввало айтиш лозимки, Дарё билан суҳбатда бўлган Транспорт вазирлиги вакилининг "бу тартиб кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган, аввалдан бўлган" қабилидаги оқлови умуман асоссиз. Чунки ҳукуматнинг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорида бундай норма мавжуд бўлмаган (Ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксида ташишни лицензия карточкасида белгиланган ҳудудда амалга оширади). Яъни лицензия карточкасида қайси ҳудуд кўрсатилса, ўша ҳудудда таксичилик қилиш мумкин бўлган. Масалан, Қорақалпоғистонлик ёки андижонликлар олаётган лицензиясида "Тошкент" деб кўрсатса кифоя бўлган.

"Лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд автотранспорт воситасига берилган давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларидан келиб чиқиб аниқланади" талаби, яъни ҳайдовчининг ўз ҳудудида, яъни лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудудда фаолият олиб бориши ҳукуматнинг 2025 йил 2 апрелдаги 200-сонли қарори билан қўшилган.

Қарор муҳокамага қўйилмаган, нима учун бундай талаб киритилаётгани изоҳланмаган. Унинг оқибатлари ҳам ўйланмаган. Ўнминглаб одамларнинг нафратини қўзғайдиган бу қарорнинг лоббисти ким бўлганини ўзингиз учун тасаввур қилишингиз мумкин.

Дарвоқе, Lolazor'нинг ўтган йилги сонларидан бирида такси хизмати кўрсатишдан вилоятликлар четлаштирилиши ёпиқ кабинетларда муҳокама қилинаётгани ҳақида гаплашган эдик.
2025/06/30 16:35:19
Back to Top
HTML Embed Code: