Humans Ўзбекистонга қарши даъво киритди
Humans компанияси Ўзбекистон давлат органларидан кўргани зарар учун компенсация талаб қилиб, Инвестициявий низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказ - ICSIDда Ўзбекистонга қарши арбитраж бошлаган.
Humans Group бош директори Владимир Добринин “Биз қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаймиз”, деб баёнот берган.
Ўзбекистон бошдан кечираётган рақамли трансформация жараёнида турли тўсиқ ва рақиблар бўлиши тайин, лекин улар Давлат раҳбарининг эркин бозор яратиш, очиқликни кенгайтириш ва ўсишни тезлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини бекор қилмаслиги керак. Янги давр сиёсатини ҳақиқий қўллаб-қувватлаш — бу адолатли ислоҳотлар ва қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаш, кимдир уларни бузганда ҳам сукут сақлаб туришдан ёки бу менга тааллуқли бўлмайди, дея ўгирилиб кетишдан иборат эмас.

Марказий Осиёнинг умумий орзулари
Марказий Осиё-2050 биринчи минтақавий форсайт семинарида янграган таклифларни орзулар деб атаган бўлардим. Лекин улар энди минтақа учун умумий орзулар. Орзулар агар амалий ҳаракатларга кўчса, барибир рўёбга чиқади.
Келинг, уларнинг айримлари билан танишамиз. Дарвоқе, Газета уларни бир жойга жамлаган.
"Марказий Осиё мамлакатлари учун ягона криптовалюта — Европа Иттифоқида евро жорий этилишидан олдин мавжуд бўлган ECU (European Currency Unit) каби валютани яратиш;
Марказий Осиё тараққиёт банки;
Умумий парламент ва ягона қонунчилик базаси;
Минтақавий тиббий суғурта"
"2030 йилгача икки дарё ҳавзасида сув ресурсларини биргаликда бошқариш";
"Сув ва иқлим минтақада бирлашиш ва ишончни тиклаш нуқтаси бўлиши мумкин".
"Бизга тарифлар, ўйин қоидалари ва ҳисоб-китоб механизмлари тушунарли бўлган очиқ бозор керак".
"Галкыныш газ конлари гуруҳи ҳудудида қазиб олинаётган туркман газини минтақа мамлакатларига экспорт қилиш имконини берадиган Мари — Газли қувурини қуриш". "Марказий Осиёнинг гази Марказий Осиёда қолиши керак, уни босқинчилар ёки ўғри олигархлар ташиб кетмаслиги керак". Буниси менинг орзуим.
"Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун чегаралардан ўтишни соддалаштириш, йўлакларни эркинлаштириш керак".
"Биз Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқароларига ўз фуқароларимиздек муносабатда бўлишимиз керак".

Газета.uz
«Марказий Осиё-2050». Экспертлар минтақа давлатларининг келгуси 25 йилдаги ҳамкорлигини қандай тасаввур қилмоқда?
Тошкентда «Марказий Осиё-2050» биринчи минтақавий форсайт семинари бўлиб ўтди. Беш мамлакат экспертлари минтақа келажаги учун стратегик ечимларни таклиф қилди. Келгуси 25 йил ичида таълим, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларни биргаликда қандай ривожлантириш…
🏗 Чорвоқдаги курорт меҳмонхона лойиҳаси учун шериклик таклифи
Ўзбекистондаги энг тез ўсиб бораётган соҳалардан бири — туризм. Сизни шу йўналишдаги йирик лойиҳада иштирок этишга таклиф қиламиз. Чорвоқ сув омбори яқинида жойлашган "Beshmakon" курорт меҳмонхонаси — табиат бағридаги, экологик ва юқори технологияли оилавий дам олиш маскани бўлади.
🔹 Лойиҳа ҳолати
— Ҳужжат ишлари якунланган
— Архитектура ва муҳандислик ечимлари тайёр
🔹 Нима режалаштирилган
— 55 хонали меҳмонхона
— Ресторан, кўнгилочар инфратузилмалар ва бассейн
— Оилавий ва соғломлаштирувчи туризмга мўлжалланган
🔹 Ҳамкорлик шароити
— 50% гача улушни сотиб олиш
📩 📞 Қизиқсангиз — бизга боғланинг. Барча маълумотларни тақдим этамиз.
Телефон: +998 505555508
Телеграм: @Xondamir_Raxmonov11
Реклама

Импорт мол гўшти арзонлаган, импорт қўй гўшти қимматлаган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 5 майдан 5 июнга қадар Эски жўва бозорида маҳаллий гўшт нархларида деярли ўзгариш бўлмаган.
Лекин шу даврда совутилган импорт мол гўшти минимал нархи 83 минг сўмдан 79 минг сўмгача арзонлаган (-4,8%).
Айни пайтда совутилган импорт қўй гўшти минимал нархи 90 минг сўмдан 94 минг сўмга қимматлаган (+4,4%). Максимал нархи эса 95 минг сўмдан 96 минг сўмгача ошган.
Ёз ойларида, айниқса кун иссиқ келса, мавсумий тарзда гўшт нархининг барқарорлашуви ёки бироз арзонлашуви кузатилади.

Биз Жаҳон Чемпионатидамиз!
Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон давлатининг тарихий ғалабаси барчамизга муборак бўлсин!

Текин метро йўқ ва бу аслида ўта қиммат популизм
Муҳримбойнинг чиқишларига камдан-кам қарши чиқаман. Масалан, Муҳримбойга текин метро ҳақидаги чиқишига ажойиб эмас, дейман.
Ҳар сафар Тошкент метрополитени шундай гўёки халқпарвар акция эълон қилганида, билингки, бюджетдан каррасига ортиғи билан суғуриб олади. Яьни текин метро йўқ аслида. Метронинг ҳар бир текин куни камида битта боғчанинг пули совурилди дегани.
2025 йилнинг дастлабки уч ойида Тошкент метрополитени бюджетдан 183 млрд.сўм субсидия олган. Бу ўтган йилнинг шу давридагидан 2 карра кўп. Тасаввур қилишингиз учун, 2024 йилда метро кунига 1 млрд.субсидия олган бўлса, бу йил кунига 2 млрд.сўмдан кўпроқ субсидия олмоқда. Бошқача айтганда, метронинг “ясалаётган зарари” бир йил ичида 2 карра ошган.
Кечаги популистик акциядан кейин бюджетдан сўраладиган субсидия янада кўпайиши аниқ. Ва бунинг товонини нафақат тошкентликлар, бутун Ўзбекистон ортиғи билан солиқлар орқали тўлайди.
Шундай экан, пойтахт метрополитенининг вазифаси текин метро томошасини уюштириш эмас. Тошкент метрополитенининг иши поездлар интервалини қисқартириш, барча ёпиқ қолаётган чиқишларни ишга тушириш, кондиционерлар ишлашини таъминлаш, станцияларда туалетларни ишлатиш, имконияти чекланганларнинг чиқиши ва тушишига шароит яратиш, фақат санкция остидаги шимол моховларига қарам бўлмай, Корея, Чехия, Германия каби давлатлар иштирокида, очиқ тендерлар орқали составлар сотиб олиш ва ҳеч қурса, вагонларда ўзбек байроғи устига миндириб қўйилган моховларнинг триколорини олиб ташлаш ва ўзбекча огоҳлантиришларни энг аввал ёзиш бўлиши керак.

Telegram
A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
Ajoyib. Manba
Ўш Ленин ҳайкалидан қутулди
Ўшда шаҳар бош майдонидаги 25 метрлик Ленин ҳайкали ниҳоят олиб ташланди. Демонтаж шаҳар мериясининг қарори билан амалга оширилгани айтилмоқда.
Совет мустамлакачилигининг рамзи бўлган Ленин ҳайкаллари, қизил юлдуз ва қизил байроқлардан Ўзбекистон 90- йиллардаёқ ҳеч бир шовқинсиз воз кечган. Лекин қардошларда десоветизация жараёни ҳалигача амалга оширилмаганди. Сал аввалроқ Бишкекдаги Ленин ҳайкали олиниб музейга тиқилганди.

bakiroo
Тошкент туманида августда яхши бўп кетадими? Тошкентнинг туристик объектлари қаторига кириши мумкин бўлган машҳур Сағбон подстанциясига уланган Тошкент туманидаги электр таъминоти муаммоларини узил-кесил ечиш учун, туманимиз учун алоҳида Қизғалдоқ подстанциясини…
Тошкент тумани свет ўчириш планини бажармадими?
Бу Ҳайитда свет ўчмади-я, дейишим билан свет кетди ва бешинчи соатдирки йўқ.
Келадими, йўқми, номаълум. Шонлилардан биронта огоҳлантириш йўқ, узр нима, улар билишмайди.
Балки туманимиз свет ўчириш планини ошириб бажармагандир?

Тошкент тумани свет ўчириш планини бажармадими? Бу Ҳайитда свет ўчмади-я, дейишим билан свет кетди ва бешинчи соатдирки йўқ. Келадими, йўқми, номаълум. Шонлилардан биронта огоҳлантириш йўқ, узр нима, улар билишмайди. Балки туманимиз свет ўчириш планини…
АЭСда авария бўлса неча соатда тузатишади?
Буни билмайман, балки авария бўлганини айтишмас ҳам (Чернобилдаги каби), лекин ағдарилган дейилаётган биттагина симёғочни еттинчи соатдирки, тиклай олишмаётганмуш.
Балки Мирзамаҳмудовни чақириш керакдир?

Энергокасофатларга қарғиш урадими?
Ҳар бир энергодискотекани булар ёндириш ҳисоблашади. Светингиз 3да ўчгани билан 10да бир ёниб ўчса, ёнган ҳисоб улар учун.
Энергокасофатларга қарғиш қачондир урадими, йўқми, билмайман, лекин биламанки, Энергокасофатларнинг валийнеъмати, боқувдаги - устози, шогирди, шотиригача воз кечилмагунча, ҳеч нарса ўзгармайди.

Хабар йўқ, муаммо йўқ
Тошкент туманининг ярми қарийб 8 соат светсиз ўтирди. Байрам куни. Свет йўқлиги учун сув ҳам бўлмади.
Лекин Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ҳам, Энергетика вазирлиги ҳам минглаб истеъмолчилар светсиз қолгани сабаби, оқибатлар ва таъминот қачон тикланиши ҳақида биронта маълумот бермади.
Агар свет катталар ва бойлар дам оладиган Бўстонлиқда ёки катталар ва бойлар яшайдиган Мирзо Улуғбек ва Қибрайда ўчганида, балки вазирнинг шахсан ўзи навбатчи бўлиб турган бўларди.
Тошкент туманида бўлса, қора халқ яшаса. Хабар йўқ, муаммо ҳам йўқ.

MINENERGY.UZ
Toshkent viloyatidagi “Chorbog‘‘” podstansiyasining transformatorida (T-2) nosozlik yuzaga kelgan.
Buning natijasida Bo‘stonliq tumani iste’molchilari qisman (2 500 ta) elektr ta’minotidan uzilgan.
Hozirgi vaqtda nosozlikni bartaraf etish ishlari olib…

Қарзга келганида давлатникимас, рейтингга келганида давлат ёрдамга келади
Халқаро рейтинг компаниялари Ўзбекистоннинг самарасиз давлат компанияларига юқорироқ рейтинг баҳолари бериб келади, уларнинг важига кўра, гўёки зарурат туғилганида, Давлат давлат компаниялари учун ёрдамга келади.
Инобатга олинмайдики, Давлатнинг ёрдамга келиши имкониятлари чекланган ва тобора қисқариб бормоқда. Мабодо икки ёки ундан ортиқ давлат компанияси ва давлат банклари ёрдамга муҳтож бўлиб қолса, турли сценарийларда Давлат ўзини қандай тутади, ҳеч қандай баҳолашлар мавжуд эмас.
Айни пайтда самарасиз давлат компанияларининг олаётган қарзи давлат қарзи эмас, корпоратив қарз гўёки. Лекин ёрдам керак бўлганида, бу зараркунандаларга Давлат ёрдамга келармуш. Мана шунақа икки хил стандартларга асосланиб, S&P Ўзбекнефтегазнинг рейтинг прогнозини барқарордан ижобийга ўзгартирган (шарҳнинг инглизчаси 404 бўлиб қолган).
Агентликнинг ўзи ёзиб турипти: "Аммо компаниянинг сўнгги пайтларда шартнома мажбуриятларини бузиш ёки ликвидлик эҳтиёжи каби муаммоларни тан олмай қўйиши бизни "Ўзбекнефтгаз"нинг ҳукумат билан алоқаларини баҳолашни "жуда кучли"дан "кучли"га қайта кўриб чиқишга ундади. Энди биз "Ўзбекнефтгаз" устидан давлат назорати илгари ўйлаганимиздек синчков эмас деб ҳисоблаймиз". Аслида бу алоқалар жуда кучли ҳам, кучли ҳам эмас. Ғалати ва ўзгача.
Амалда Ўзбекнефтегазга охирги 8 йилдаги ягона мавжуд муносабат лояль менежмент воситасида унинг газ ва нефть конларини, ҳуқуқлари, улушлари, ёғли активларини текинга ёки сопини ўзидан чиқариб, бегоналаштириб, чўнтакларга ўтказиб бериш, қимматлаштирилган пудратлар орқали ресурсларни суғуриб ўзлаштиришдан иборат бўлиб қолган холос. Ўзбекнефтегаздан бегоналаштирилган конлар, активлар, улуш ва ҳуқуқлар ҳозир кимда эканини рўйхат қилсангиз, ҳаммаси тушунарли бўлади сизларда, жаноб S&P таҳлилчилари.
Ўтмишга кўз юмсак ҳам (ҳеч ким ва ҳеч нима унутилмайди) Ўзбекнефтегаз кенгашида истиқболдаги бундай деструктив ҳаракатларга вето қўядиган кимдир борми?

Ўзбекнефтегазнинг "аҳволи яхшиланиши" учун яна газ тарифлари ошиши керак
S&P Global агентлиги Ўзбекнефтегазнинг охирги евробондлари бўйича шарҳида тақдим этилган рейтингни учта ўзаро баҳсли ва ўзбекистонликлар манфаатларига тескари омил билан боғлаган:
…

Қарзга келганида давлатникимас, рейтингга келганида давлат ёрдамга келади Халқаро рейтинг компаниялари Ўзбекистоннинг самарасиз давлат компанияларига юқорироқ рейтинг баҳолари бериб келади, уларнинг важига кўра, гўёки зарурат туғилганида, Давлат давлат компаниялари…
Нега пудрат қироллари қарз бозорига чиқишмайди?
Шу саволни халқаро рейтинг агентликлари ва улфати чор ошхўр консультантлар ўзларига бериб кўришлари керак.
5-6 йилдирки, қарз олувчилар давлат компаниялари ва давлат бонкалари, қарзни ўзлаштирувчилар эса пудрат қироллари. Шунақа таассурот уйғонадики, қайси давлат компанияси ва давлат бонкаси қанча қарз олиши кераклигини пудрат қиролларининг ўзи схемасини чизиб, қарз олиш ҳақида топшириқ беради. Қарз давлат компанияси, давлат бонкаси бўйнига, мазаси пудратчи чўнтагига.
Нимага ёқилғи энергетикасидан тортиб металлургиягача, бурғулашдан омборларгача барча мегалойиҳаларни тендерсиз ва ёпиқ қарорлар билан эгаллаган шу кипрликми, гонконгликми ё швейцариялик инвесторлар ўзлари қарз бозорига чиқмайди?
Ойлаб ойлик тўлай олмаётган беш-олти ҳарфли контораларини, из йўқотиш учун қайта-қайта номи алмашадиган ширкатларини консолидация қилсин, аудитдан ўтказсин, бенефициарларини очсин, роуд шоулар, инвесторлар билан учрашувлар қилсин. Кўрайлик-чи, кимдир уларга бир цент қарз берармикан, берса, қанчадан бераркин?
Бир ўрганинглар. Ҳа, мабодо, жавоб тополмасангиз, хосларга беринг саволингизни, кулуарларда қулоғингизга шивирлаб айтишади.

Хабар йўқ, муаммо йўқ Тошкент туманининг ярми қарийб 8 соат светсиз ўтирди. Байрам куни. Свет йўқлиги учун сув ҳам бўлмади. Лекин Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ҳам, Энергетика вазирлиги ҳам минглаб истеъмолчилар светсиз қолгани сабаби, оқибатлар ва таъминот…
Мамлакат бош аэропортида свет ўчиб қолгани энди муаммо эмасми?
Курбанов Тошкент аэропортида свет ўчиб қолгани ҳақида тўхталиб, стратегик объектларда электр таъминотида шундай бўлаётган бўлса, биз оддий халқ хафа бўлмасак ҳам бўларкан, қабилида луқма ташламоқда.
Бу ерда масаланинг яна бир хавотирли томони бор. Аэропортдаги авария ҳақида на Энергетика вазирлиги, на Ўзбекистон аэропортлари АЖ хабар берди. Бу цензуранинг янги турими? Чунки энергоцензура нуқтаи назаридан қаралса, хабар йўқ, муаммо йўқ. Қизиқ, бундай цензуранинг "истеъмолчиси" ким? Тепами ё пастми?
Наҳотки, аэропортдаги энергоузилишнинг сабаби, оқибатлари ва хулосалар ҳеч кимга қизиқмас деб ўйлашса?
Дарвоқе, аэропортнинг фаолиятини тўхтатиб қўйган 3 йил олдинги блэкаут ва 2 йил аввалги энергоавария ҳақида батафсил ва оператив маълумот берилганди.

Kurbanoff.net
Смотрите что я вам принес из Фейсбука. Не знаю что там произошло, но помню когда то аэропорты были стратегическими объектами. А тут на целых полчаса вырубили свет.
И вообще, чем дальше тем веселее - у @the_bakiroo 8 часов вчера, у нас тут уже больше часа.…

Мамлакат бош аэропортида свет ўчиб қолгани энди муаммо эмасми? Курбанов Тошкент аэропортида свет ўчиб қолгани ҳақида тўхталиб, стратегик объектларда электр таъминотида шундай бўлаётган бўлса, биз оддий халқ хафа бўлмасак ҳам бўларкан, қабилида луқма ташламоқда.…
Энергетика вазирлиги ниҳоят тилга кирди ва пўписа қилди
Вазирликка кўра, 5 июнь куни Тошкент аэропорти ҳудудида жойлашган, аэропорт балансида бўлган 0,4 кВ шчитда ёки тақсимлаш пунктида носозлик рўй берган (бундан бошқа аниқлик ва оқибатлар ҳақида ахборот йўқ).
Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари электр энергиясини аэропорт ҳудудига қадар узлуксиз ва барқарор етказиб бергани боис мазкур воқеадан хабари бўлмаган.
Вазирлик 3- кун ўтиб, бу ҳақда маълумот бера туриб, аэропортдаги свет ўчиши ҳақида ёзганларга пўписа қилишдан тийилмаган. Иқтибос:
“Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан воқеанинг асл сабабини билмасдан ва ўрганмасдан туриб, одамларни чалғитувчи ҳамда уларда давлат идораларига нисбатан нохуш кайфиятни уйғотувчи маълумотлар тарқатишдан тийилишни сўраймиз”.

Bugun ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent aeroportida svet oʻchib qolgani, ammo bu haqda Energetika vazirligi ham, “Uzbekistan Airports” AJ ham xabar bermagani toʻgʻrisida turli gap-soʻzlar tarqaldi.
Oʻrganishlar natijasida aniqlanishicha, 5-iyun kuni Toshkent…
Oʻrganishlar natijasida aniqlanishicha, 5-iyun kuni Toshkent…
bakiroo
8 соат ўтиб, Энергетика вазирлиги тилга кирди “Энг даҳшати — бу тонг соат 6:00 лар атрофида бошланган воқеа, лекин расмий идораларимиз ҳали бирорта ахборот бергани йўқ (Бойсун тумани ҳокимлиги 9 май баҳона неча кун дам оламиз, қабилидаги хабарларни бериш…
Тармоқлар ёзмаса, энергетиклар тилга кирармиди?
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал, Бойсундаги охирги авария ҳақида, ҳодиса юз бергандан 8 соат ўтиб, вазирлик ахборот берганди.
Унгача бутун Ўзбекистон ОАВ ва тармоқдан техноген ҳодиса ҳақида хабар топди. Жабрдийда бойсунликлар ўзини, болаларини, бир-бирини асраш учун қачон шонли энергетиклар расмий хабар тарқатар экан, деб кутиб ўтиришгани йўқ ва тўғри қилишди. Кўрди, эшитди, чорасини кўрди.
Ёки бўлмасам, кеча Тошкент туманининг ярмида ярим кун свет бўлмади. Эътироз билдириш ва таъминот тикланишини талаб қилиш учун қачон Энергетика вазирининг мирзасининг чиқишини кутиш керакмиди? (ҳалигача бу авария тўғрисида расмий маълумот йўқ, масалан).
Шунақа ҳолатлардан келиб чиқиб, қонунчиликка давлат органларининг ижтимоий, иқтисодий, техноген ва криминоген аҳамиятга молик ҳодиса ва воқеалар ҳақида тезкор ва тўлиқ маълумот бермагани бўйича жавобгарлик киритиш пайти келгандир балким?
Шунда осмон вазир ва пўрим мирзалар сал халққа қайишармиди?

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 “Salom, Mundial!”: Тошкентда футбол ва миллий ғурур тантанаси
Ўзбекистон терма жамоаси илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди — бу нафақат спортда, балки миллат руҳидаги улкан бурилишдир.
10 июн куни Тошкентдаги “Uzbekistan land of talents” шаҳарчасида ҳокимият томонидан ташкил қилинаётган гала-шоу бу тарихий онларни ёритади: футбол, жонли эфир, DJ-шоу, лазерлар ва иқтидорли ижрочилар чиқишлари бўлади.
Бу ғалаба тасодиф эмас. Бу — ёшларга ишонч ва Ватанга муҳаббат самарасидир.
Мазкур лойиҳани Капиталбанк, Uzum ва Ucell қўллаб-қувватламоқда, меҳмонлар учун эса Safia миллий бренди томонидан ташкил этилган гастрономик аллея тақдим этилади. Тадбирнинг ахборот ҳамкорлари Daryo.uz, Gazeta.uz, Kun.uz, Qalampir.uz, Repost.uz, Uznews.uz ва Championat.asia