bakiroo
Талимаржон станцияси сотилдими? Станцияга илинган 700 млн.долларлик кредитни ким ёпади? Бундан 3 йил аввал Талимаржон иссиқ электр станцияси 300 миллион долларлик устав капиталидаги 80 фоиз улуши учун тўлов (240 млн.доллар) ҳамда илгари станция учун жалб…
ИЭСни сот, вазир билади, вазир билмаса, худо билади
Ўзбекистондаги энг йирик энергоактивлардан бўлган Талимаржон иссиқлик электр станциясини амирлик компанияларига сотилиши бўйича тафсилотларни аниқлаш учун Газета ҳукуматнинг иккита вазирлигига мурожаат қилган.
Энергетика вазирлиги «Газета.uz»га тафсилотларни бу «уларнинг инвестиция лойиҳаси» бўлгани учун Инвестициялар вазирлиги билан аниқлаштиришни тавсия қилган. Инвестициялар вазирлиги эса Энергетика вазирлигига мурожаат қилишни сўраган.
Маданият вазирлигидан ҳам сўраб кўриш керакмикан? Уларам билмаса, шоҳимардонлик отахон айтганидек, “худо билатта энди”.

Газета.uz
Mubadala ва TAQA Ўзбекистоннинг Талимаржон энергомажмуасидаги ИЭСни сотиб олди
БААлик инвесторлар Mubadala ва TAQA Талимаржон энергомажмуасидаги 875 МВт қувватга эга парогазли электр станциянинг 40% дан улушини сотиб олди. Битим «Ўзэнергосотиш» давлат корхонасига 25 йил хусусий оператордан энергия сотиб олиш мажбуриятини ўз ичига олади.…
bakiroo
Ойлик, пенсия ва нафақаларнинг ошишидан дарак йўқ Охирги марта индексация амалга оширилган сентябрдан буён жамланган расмий инфляция 8,5%дан кўпроқни ташкил этмоқда. Энерготоварларнинг қимматлашиши энг аввало кам даромадли ижтимоий қатламга зарба беришда…
Стипендиялар 4 йил деганда ниҳоят оширилмоқда
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг парламентдаги чиқишида маълум қилишича, Давлат раҳбарининг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражада оширишга доир фармони имзоланган.
Эътиборлиси, стипендиялар тўрт йил деганда биринчи марта оширилмоқда.

YouTube
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi (03.06.2025)
Пенсия ва нафақалар 1 июлдан, маош ва стипендиялар 1 августдан ошади
2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
Хусусан, ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.
2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилиши эълон қилинган.
Жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилади.
Базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистонда Technovation Girls Uzbekistan 2025 халқаро танлови якунланди
Ушбу мавсумда 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлардан иборат 88 та жамоа жамият учун муҳим бўлган масалаларни ҳал қилишга қаратилган мобил иловаларни ишлаб чиқишди.
Лойиҳалар хавфсизлик, экология, инклюзивлик, кибербуллингга қарши кураш, имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларни қамраб олган.
12 ҳафталик дастур давомида иштирокчилар дастурлаш, бизнес-режа тузиш ва тақдимот ўтказиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
Ташкилотчилар — Tech4Impact, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Yandex Uzbekistan.
Энг яхши лойиҳалар халқаро босқичда Ўзбекистон номидан иштирокини давом эттиради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱Zoomrad иловаси орқали молиявий эҳтиёжларингиз учун самарали ва ишончли ечим топинг.
Ҳеч қандай ортиқча қийинчиликларсиз 100 миллион сўмгача маблағ тақдим этилади.
Қарор қабул қилишни кечиктирманг.
Реклама

Давлат бюджети даромадларининг ўсиши тезлашган
2025 йил 1-чоракда Давлат бюджети даромадлари 63,9 трлн.сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 21,5%га кўп. 2024 йилнинг биринчи чорагида даромадлар ўсиши суръати атига 11,6%дан иборат бўлганди.
Манбалар бўйича бюджет даромадларнинг юқори ўсиши ҚҚС (+33,3%), акциз (+29,7%), фойда солиғи (+21,6%) ва даромад солиғи (+20,8%) тушумлари ҳисобига кузатилган. Бошқача айтганда, ўзбек халқи ва ўзбек бизнеси солиқ тўлаяпти, иқтисодий база кенгаймоқда.
Лекин энг кўп имтиёз ва истиснолар берилган (айниқса, ўзбек халқига тегишли нефть ва газ ресурсларини талаётган ўғри олигархларга) Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан тушумлар ўсмаган.

"Ўзини ўзи мухолифат" деб эълон қилган ХДП антиижтимоийлашиб бораётган бюджетни қўллаб қувватлаган
Формал бўлсада, ўзини ижтимоий қатлам ҳимоячилари деб ҳисоблайдиган "Сўл" фракциялар бюджет муҳокамасида қандай овоз бердийкан, дея Парламентдаги бугунги йиғилишни қайтадан кўриб чиқдим.
2024 йил ва 2025 йил биринчи чораги бюджети ижросини "ўзини ўзи мухолифат" деб эълон қилган ХДП ҳам, сайлов-паловдаги ваъдасини унутган қип-қизил Одолот ҳам қўллаб қувватлаган. Сўзга чиққан ҳукумат вакилларига берилган бюджет руҳияти ва моҳиятига оид бўлмаган, антиқа саволларни ўзингиз кўришингиз мумкин (шаблонлар комсомол ва партия съездларидаги тайёргарликни эсга туширади).
2025 йил биринчи чораги бюджети бўйича атига 2та депутат қарши овоз берган (сайловчиларидан уяладиган депутатлар ҳалиям борлиги умид беради). Шахсан ўз номимдан уларга миннатдорчилик билдираман.
Ўзбекистонликлар, айниқса унинг ижтимоий қатлами парламентда ўзларининг вакиллигига эга бўлишлари керак, акс ҳолда олигархсевар ҳукуматнинг қарорлари тобора антиижтимоийлашиб бораверади.

Telegram
bakiroo
Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП антиижтимоий қарор қабул қилган вазирларни гиламга чақирадими?
Давлат шифохоналарида бепул тиббий хизматнинг ўзи анқонинг уруғига айланаётган бир пайтда, ўзбекистонликларни навбатдаги сюрприз кутмоқда. Эътиборлиси…

Ўзбекистонда энг кам маош соғлиқни сақлашда. Иш ҳақидан тежаш ҳам соғлиқни сақлашда
"Дўхтирни касаллар ўзи рози бўлиб боқволади". Ўзбек медицинаси собиқ раҳбарларининг идеологияси тахминан шунақа эди (дўхтирлар янги Ўзбекистонда энг кам маош олувчилар бўлиб қолмоқда).
Айни шу деструктив идеология соғлиқни сақлаш учун ажратилган бюджет харажатларининг таркибида яққол кўринади.
2025 йилнинг дастлабки 3 ойида бюджетдан иш ҳақи учун харажатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан атига 1,7%га кўпайган. Бу ҳали ҳолва.
Моддий рағбатлантириш харажатлари қарийб 100 млрд.сўмга қисқарган. Шунингдек, нарх-наво потираб ошаётганига қарамай дори-дармон, тиббий асбоб ускуналарга пул ажратиш ҳам камайган.
Шу ўринда ўзбек медицинасининг яна бир собиқ раҳбари хориждаги клининикаларда даволаниши эсга тушади. Ростанамда, қисиб, кесиб, сотиб ташланган ўзбек медицинасининг ҳақиқий аҳволини собиқ вазир билмай, яна ким билади? Ўзиям, боласиям давлат шифохонаси, давлат поликлиникасига бормайдиган, бир жойи оғриса, севимли олигархнинг джетида хорижга учадиган ўзбек чиновниги харажатни қисадида, тўғрими?

Ўзбекистонда энг кам маош соғлиқни сақлашда. Иш ҳақидан тежаш ҳам соғлиқни сақлашда "Дўхтирни касаллар ўзи рози бўлиб боқволади". Ўзбек медицинаси собиқ раҳбарларининг идеологияси тахминан шунақа эди (дўхтирлар янги Ўзбекистонда энг кам маош олувчилар бўлиб…
Сенаторлар “кафолатланган бепул медицинани пулли қилиш методичкаси” ҳақида савол беришадими?
Кечаги йиғилишда қуйи палата депутатлари ўзи маошлар ўта паст соғлиқни сақлаш соҳасида иш ҳақидан тежаш сабаблари ҳақида савол қўйишмаган. Балки сценарийда кўзда тутилмаган.
Депутатлар, ҳаттоки 2025 йилдан бошлаб фуқаролар электрон йўлланмасиз поликлиникага кўрикка борилса, пуллик хизмат кўрсатишга ўтилгани масаласини ҳам кўтаришмаган. Қонунга зид равишда, тор соҳа мутахассисига йўлланмасиз кириш кафолатланган ҳажм доирасидан ташқарида, кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий хизмат дея кўрилаётгани депутатларни ташвишга солаётгани йўқ.
Бу ноқонуний амалиётдан мақсад аниқ: иложи бўлса, медицинага пул бермаслик, дўхтир ва ҳамшираларни касаллар боқадиган, даволаш ўрнига фармацевтика мафиясини боқувчи халққа дори едириш тизимини яратиш.
Балки сенаторлар кўтарар бу масалани?

Мактабларнинг маош учун харажатларидан ҳам тежалганми?
Тақдим этилган инфографикадан мактабларнинг маош учун харажатлари, эҳтимол, бу соҳада ҳам мақбуллаштириш юз бергани учун, тушириб қолдирилган (ҳеч қурса депутатларга маълумот учун берилгандир).
Муҳокама қилиш табуга айланган, "фин, сингапур ё сомали" дарсликлари учун харажатлар 3 каррадан кўпга ошган (айтинг, айтинг, таннархиям 3 карра шиширилган бўлмасин). Харажатлар кескин ошганига яраша, ҳеч қурса бу йил ўқувчилар ва ўқитувчилар дарсликларни бир чорак кечикиб эмас, ўз вақтида олишади, ксерокопиядан эмас, дарсликлардан фойдалана бошланади, дарсликлардаги қовун ва совок хатолар камаяди, деб умид қиламиз (2025 йил бюджетида дарсликларни янгилашга жами 1,3 трлн.сўм ажратилган).
Шунингдек, мактабларга чолғу асбоблари учун яна 3 карра кўп, 17,1 млрд.сўм пул берилган, мусиқа хоналари доира ва рубобларга тўлиб кетган бўлса керак (жорий йилда жами 50 млрд.сўм ажратилган).
Хорижий ўқитувчилар учун 22 млрд.сўм сарф қилинган. Ўтган йилдан бошлаб, тил эгаларини олиб келиш бошланганди (бу йил 1 500 мутахассисни олиб келишмоқчи, жами 250 млрд.сўм ажратилган).

Бюджет ижроси бўйича депутатларга берилган материаллар халққаям очилиши зарур
"Бу йил 6 та ҳудуд Тиббий суғуртага ўтган, шунинг учун иш хақи харажатлари камайиб, бошқа харажатлар ошган", деб изоҳ беришмоқда.
Барака топгурлар, бунинг учун халқни инфографикалар билан кўзини шамғалат қилиш эмас, ҳеч қурса, ўтган йилдагидек каби форматда ҳисобот берилиши керак.
Идеалда эса, бюджет ижроси бўйича депутларга ялпи мажлисда қандай маълумотлар тақдим этилган бўлса, халққа ҳам айни шу маълумотлар тўлиқ очилиши зарур. Ҳар қалай, ҳуқуқий демократик давлатда шундай бўлади.
Шунда, ўзбекистонликлар автомобилсозликдан тортиб энергетикагача, пудратлардан тортиб ташқи савдогача кимлар имтиёз ва истиснолар билан қудратимизни ва қувватимизни сўриб олаётгани ҳам очиқ-ойдин бўлади. Ўқитувчининг, дўхтирнинг, пенсионер, бева ё ногироннинг нонини кимлар туя қилаётгани кўринади.

Тўхтамаётган энергосубсидиялар кимнинг чўнтагига тушмоқда?
2023 йил октябрдан ҳисоблаганда энергетик тарифларнинг учинчи тўлқинда ошганидан кейин ҳам шонли энергетикани субсидиялаш тўхтамаган.
Идеалда, агар аввалбошдан кўзланган халқпарвар ислоҳотлар олигархия фойдасига антиислоҳотга айланиб кетмаганида, шу пуллар субсидия орқали ўғри олигархия чўнтагига эмас, юқорида оғирлашаётган аҳволи ҳақида кўп тўхталганимиз таълим, тиббиёт ва пенсия-нафақаларга кетиши керак эди.
Амалда биз энерготоварлар учун ҳам чўнтагимиздан, ҳам солиқларимиз орқали товон тўланадиган ғалати схемага рўпара қилиндик. Бу вақтинчалик эканига ваъда қилишганди, лекин энди қачонгача давом этишини ҳам аниқ айта олишмайди.
2025 йилнинг дастлабки 3 ойида бюджетдан энергетика учун жами 5,4 трлн.сўм, шундан, 4,4 трлн.сўм газ учун субсидия ўзлаштирилган.
Масалан, бошқа ижтимоий, айтайлик уй-жой учун ёки бўлмасам фермерга ерни лазерда текислаш учун берилган субсидияларни ким, қанча ва қачон олганини номма-ном кўриш мумкин. Ўғирлаган бўлса, ўғирлагани, алдаган бўлса, алдагани кўрилади. Ҳар йили текширилади (шунинг учун томчилатиб суғориш баҳона миллиардлаб субсидияларни ўмарган кластер ва фермерлар ё қамалган ёки тийинигача қайтаришмоқда) .
Афсуски, шонли энергетикада бундай эмас. Ўрага сичқон тушди гулдур гуп. Ëпиқ бассейнга айланган UzGasTrade'дан триллионлаб субсидиялар кимнинг чўнтагига тушаяпти, газ нархининг қайси фарқи ва қисмини қоплаяпти, импорт газ субсидияланаяптими ё ўзимизнинг ўзбек газими, субсидияланган газ халққа берилаяптими, бизнесгами ё экспортга кетаяптими, субсидия бенефициари гонконглик ўртамчими ё кипрлик воситачи ёки швейцариялик соатфурушми, ҳеч кимга ҳеч нарса айтилмайди. Мен қўрқаманки, формал бўлсаям, халқ вакиллари бўлган депутатларгаям, ҳатто ёпиқ хатлар орқали ҳам айтишмайди. 3 йилдан бери UzGasTrade орқали тақисмланаётган субсидияларнинг мақсадли ишлатилгани ёки совурилгани бирон марта текширилдими, буям номаълум.
Бюджет Ўзбекистонники, солиқни тўлаётган шу қоракўз халқ, заҳматкаш тадбиркорлар. Наҳотки, триллионлаб субсидиялар кимнинг чўнтагига бориб тушаётганини билишга ўзбекистонликларнинг ҳаққи йўқ?

📢 Фармацевтика соҳасида ғоянгиз борми? Унда бу имкониятни қўлдан бой берманг!
“Parvoz Pitch: Инвесторлар билан очиқ мулоқот” — бу сизнинг стартапингизни инвесторларга таништириш, сармоядорлар диққатини жалб қилиш ва лойиҳангизни янги босқичга олиб чиқиш имконияти.
Агар сиз фармацевтика, биотехнология ёки доришунослик соҳасида инновацион ғояга эга бўлсангиз — ушбу тадбир айнан сиз учун!
Бу тадбирда сиз нимага эга бўласиз?
— Фармацевтика соҳасига қизиққан, тажрибали инвесторлар;
— Лойиҳангиз бўйича тезкор, аниқ ва фойдали фикрлар (feedback);
— Янги ҳамкорлар ва келгусидаги инвестиция учун манбалар;
— Профессионал муҳит ва кенг нетворкинг имкониятлари.
📅 Вақти: 13 июнь куни соат 15:00 да
📍 Манзил: Инновацион ривожланиш агентлиги, Университет кўчаси, 7
🌐 Рўйхатдан ўтиш👈
🏦 Тадбир "Асакабанк" АЖ таъсисчилигида ташкил этилган “Asaka Pharm Ventures” МЧЖ — фармацевтика соҳасига ихтисослашган венчур компанияси доирасида ташкил этилмоқда. Мулоқот Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилади.
Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва лойиҳангизни инвесторлар олдида тақдим этиш имконини қўлдан бой берманг!

Технологик суверенитет ҳақида: “қул бўламиз”
Pivot.uz тадбиркор Алишер Ҳасанов билан суҳбатлашган. Янграган айрим мулоҳазалар барчамизни сергаклантириши керак. Тўлиқ интервьюни кечга яқин кўришингиз мумкин бўлади.

Марказий банк Humans даъвоси бўйича баёнот берди
“Humans Mobile PTE LTD” компанияси томонидан Ўзбекистон давлат органлари ва идоралари, шу жумладан Марказий банкнинг ҳаракати билан 2003 йил 15 июлдаги “Сингапур Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Битимнинг айрим талаблари бузилганлиги билдирилиб, 2025 йил 20 майда халқаро марказга Ўзбекистонга нисбатан арбитраж жараёнларини бошлаш учун ариза киритилган".
“Maroqand” АЖ тўлов ташкилотида фуқароларнинг пуллари қонунчиликда савдоси ва хизмат кўрсатилиши тақиқланган хизматларга (қимор ўйинлар) ўтказилганлиги сабабли, ушбу тўлов ташкилотининг айрим тўлов хизматларини амалга ошириши 2024 йил 25 сентябрдан бошлаб олти ой муддатга чекланган ҳамда тўлов ташкилоти фаолиятида аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган".
Регулятор, шунингдек, Даъвогарнинг аризаси халқаро арбитраж маркази томонидан иш юритувига қабул қилиниб, ҳозирда арбитраж низосини мазмунан кўриб чиқишга тайёрлаш босқичида эканлиги билдирган ҳолда, иш жараёнларидан келиб чиқиб, қўшимча тафсилотлар бериб борилишини маълум қилган.

O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki
“Humans Mobile PTE LTD” (Singapur) kompaniyasi bilan boshlangan arbitraj muhokamasi bo‘yicha Markaziy bank munosabati
🔷Ayrim ommaviy axborot vositalarida “Humans Mobile PTE LTD” (Singapur) kompaniyasining Jahon banki huzuridagi Investitsiya nizolarini hal…

Технологик суверенитет ҳақида: “қул бўламиз” Pivot.uz тадбиркор Алишер Ҳасанов билан суҳбатлашган. Янграган айрим мулоҳазалар барчамизни сергаклантириши керак. Тўлиқ интервьюни кечга яқин кўришингиз мумкин бўлади.
YouTube
Texnologik suverenitet nega muhim?
Kompaniyalarni 100 million dollar qiymatga yetkazish siri
Bu sonimizda startap dunyosida kuchli mutaxassis — Alisher Hasanov mehmonimiz bo‘ldi. U Google for Startups hamkorligidagi Silkway Accelerator’dagi tajribasi, xalqaro bozorga chiqish strategiyalari…

Ўзбекистонда давлат бюджетидан пул олмай ҳам тадбирлар қилиш мумкинми?
Очиғи, бу саволга ҳар доим иложсиз нарсага қарагандек қараб келинади. Хуллас, бугун Миллий кутубхонанинг олд майдонида Uzbekistan: Land of Talents глобал промоушн кампаниясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган. Кампаниядан мақсад эса Ўзбекистон учун янги, ҳозирги замон ва глобал жараёнга мос брендни шакллантириш экан.
Эътиборни тортган жиҳати кампания ҳеч қандай давлат маблағи аралашувисиз, инсон капиталини жалб қилиш орқали ривожлантириш сиёсатига асосланган. Ҳозирда уч бозор гиганти - Капиталбанк, Uzum ва Ucell ушбу кампанияни қўллаган.
Катта кўламдаги лойиҳага стратегик ҳамкор сифатида бошқа йирик компаниялар ва стейкхолдерлар фаол жалб қилиши режалаштирилган. Шунинг учун, 4 июнь кунги очилиш маросимига ҳам Ўзбекистонда турли соҳаларда фаолият юритаётган ишбилармонлар ва хусусий секторнинг муҳим ўйинчилари вакиллари таклиф этилган.

Тошкент туманида августда яхши бўп кетадими?
Тошкентнинг туристик объектлари қаторига кириши мумкин бўлган машҳур Сағбон подстанциясига уланган Тошкент туманидаги электр таъминоти муаммоларини узил-кесил ечиш учун, туманимиз учун алоҳида Қизғалдоқ подстанциясини қуришга қарор қилинган эди.
Подстанцияни қуриш ўтган йили бошланган, бу йил январда битган ҳам. Лекин тармоқ тортиш ишлари тўхтаб қолган. Табиийки, станция ишга туширилгани йўқ.
Шу муаммоларни кўтариб, туманнинг фаол депутати Усмонов ва оқсоқоллари яна Энергетика вазирлигига мурожаат қилишипти.
Энергетиклар подстанция августда фойдаланишга топширилади дея ваъда беришипти. Энди августни кутамиз ва яна эслатамиз. Унгача бир амаллаб турамиз-да.
Сув келса, электр узилмаса, йўллар таъмирланса, жамоат транспорти қатнаса, туманимиз ўзи яхши туман.

Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Jamoatchilik_nazorati
"QIZGʻALDOQ" NIM ELEKTR TARMOGʻI QACHON ISHGA TUSHADI?
Bundan 60 - 70 yil ilgari Toshkent shahrining Olmazor tumanida "Sagʻbon" nim elektr stansiyasi qurilgan boʻlsa, bizning tumanimizning 20 dan ortiq mahallalarini elektr toki bilan…