Telegram Web Link
Пропан бир кунда 725 сўмга қимматлаган

Жума кунги савдоларда пропаннинг тоннаси 724,8 минг сўмга ёки 13,1%га қимматлаган. Ой бошидан ҳисоблаганда пропаннинг биржа нархи тоннаси 1 155 сўмга ёки 22,6%га ошган.

Ўтган йили ҳам айнан ёз ойларидан кузгача, токи потолок спред чекловлари ўрнатилмагунча, пропаннинг кескин қимматлашиши кузатилганди. Бу йил яна такрорланадими?
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида “Made in Uzbekistan” савдо уйи иш бошлади

Бу — ўзбек маҳсулотларини доимий намойиш этиш, янги экспорт келишувлари ва ҳамкорлик учун очиқ эшик демакдир. 1053 кв.м. майдонда тўқимачилик, электротехника, қурилиш материаллари, мебель, фармацевтика, авто қисмлар каби маҳсулотлар тақдим этилмоқда.

Савдо уйининг доимий ишлаши маҳаллий дистрибьюторлар учун Ўзбекистонда нималар ишлаб чиқарилаётганини яққол ва доимий кўриб бориш имконини яратади.

Ўзбекистон Ҳукумати ташаббуси билан ташкил этилган ушбу майдон экспорт қилувчи тадбиркорларнинг маҳсулотини янги бозорга олиб чиқиш учун катта имконият. Ишлаб чиқараётганимиз бор, энди дунёнинг турли нуқталарида кўрсата олиш вақти келди.
Газ қазиб олиш яна қисқара бошлаган

Икки ойлик барқарорликдан кейин газ қазиб олишнинг қисқариши бошланган. Уч ярим йил узлуксиз давом этган қулаш жараёни май ойида яна кузатилган.

Май ойи давомида 3 353,5 млн.куб газ қазиб олинган, бу ўтган йилнинг майига нисбатан 244,9 млн.кубга кам. 5 ойлик умумий қисқариш 553,3 млн.кубга етган.

Шунингдек, ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда бошқа муҳим ёқилғилардан нефть (56,5 минг тонна, -7,2 минг тонна) ва газ конденсати (86,9 минг тонна, -8,8 минг тонна) қазиб олиш, бензин ишлаб чиқариш (98,2 минг тонна, -7,4 минг тонна) ҳам қисқаришдан тўхтагани йўқ.

Дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 18,8 минг тоннага, 116,1 минг тоннагача кўпайган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш 200 млн. кВт.соатга, 6 599,1 млн.кВт.соатгача ошган (ижобий тенденция фақат янги қувватлар ҳисобига юз бермоқда).
2024 йилги газ экспорти статистикаси ясалганми? Ким ва нима учун?

Газ экспорти билан боғлиқ ғалати статистика май ойида ҳам шубҳалигича қолган.

2025 йилнинг дастлабки 5 ойи статистикаси динамикага ишонилса,2024 йилнинг дастлабки 5 ойида 177,0 млн.долларлик газ газ экспорт қилинган бўлиб чиқади. Лекин 2024 йилнинг 5 ойи статистикаси бўйича 59,9 млн.долларлик газ экспорт қилинган холос. Келиб чиқаяптики, агар бу йилги маълумотларни асосли деб билсак, ўтган йилнинг газ экспорти статистикада ҳақиқатда рўй берганидан деярли 3 карра камайтириб кўрсатилган.

Бунга қандайдир изоҳ борми? Ёпиқ контора UzGasTrade бирон марта тушунтириш берадими? Олигархия яширин қарорлар билан экспорт қилаётган газни каррасига кам кўрсатишдан муддао нима? Газ экспортини камайтириб кўрсатиш схемаси субсидияланаётган импорт газга қандай боғланган?
Банк хизматларида янги босқич: Ҳамкорбанкдан веб-ариза орқали онлайн кредит!

Ҳамкорбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб иловани юклаб олмасдан онлайн кредит олиш учун веб-ариза топшириш имкониятини тақдим этади. Илова фақатгина пулни картангизга қабул қилиш учун керак бўлади.

Бу қандай ишлайди? Атиги 5 қадам:

1. Сайтга ташриф буюрасиз;
2. Аризани тўлдирасиз;
3. Шахсни аниқловчи текширувдан ўтасиз;
4. Аризангизга жавоб 1 дақиқа ичида берилади;
5. Пул маблағларингизни картага туширишда Hamkor иловаси керак бўлади.

Хавотир олманг — маълумотларингиз замонавий ахборот хавфсизлиги стандартлари бўйича ҳимояланган.

Интернетингиз ёмонми ёки телефонингизда хотира сиғими камми? Бу энди муаммо эмас — биз жараённи максимал даражада қулай қилдик!

Ҳамкорбанк билан молиявий ёрдам тез, хавфсиз ва замонавий бўлади. Батафсил маълумот ва ариза топшириш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Реклама
bakiroo
​Импорт мол гўшти арзонлаган, импорт қўй гўшти қимматлаган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 5 майдан 5 июнга қадар Эски жўва бозорида маҳаллий гўшт нархларида деярли ўзгариш бўлмаган. Лекин шу даврда совутилган импорт мол гўшти минимал…
Сўм мустаҳкамланаётганига қарамай, импорт гўшт қимматлашишда давом этмоқда

Охирги ҳафталарда сўмнинг асосий валюталарга, хусусан АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамлангани кузатилмоқда. Лекин бу ҳозирча импорт товарлар нархида арзонлашиш кўринишида ҳали акс этгани йўқ.

Айрим импорт товарларда, масалан, импорт гўшт нархида қайтанга қимматлашиш қайд этилмоқда.

Масалан, охирги кузатувимиз 5 июндан буён 24 июнга қадар совутилган импорт мол гўшти 85 минг сўмдан 88 минг сўмгача, 3,5%гача, совутилган қўй гўшти эса 96 минг сўмдан 103 минг сўмгача, 7,3%га қимматлаган. Маълумот учун, мазкур даврда сўм 3,3%гача мустаҳкамланган.
Ўзбекистон-Япония маркази тадбиркорлар учун бизнесларини ривожлантириш имкониятини тақдим этмоқда

Ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқмоқчи бўлган тадбиркорлар марказ ташкил қилган 8 модулдан иборат "Бизнес Менежмент Дастури"да қатнашишлари мумкин.

Дастурда бизнес дунёсидаги етакчи мутахассислар тренинглар ўтказиши белгиланган:
• Митсуо Тамада — KAIZEN
• Диёр Мирзааҳмедов — Маркетинг;
• Козимхон Тўраев — Инсон ресурсларини тўғри бошқариш;
• Ҳасан Мамасаидов — Сотувлар бўйича;
• Нодира Абдуллаева — Молия бошқаруви;
• Дурбек Муҳамедов — Лойиҳа бошқаруви ва муаммоларни бошқариш.

Дастур қамраб олган йўналишлар:
🔹 Савдо ҳажмини оширишнинг замонавий стратегиялари
🔹 Компания молиясини тўғри бошқариш
🔹 Реклама, PR ва ижтимоий тармоқларни самарали юритиш
🔹 Жамоадаги иш самарадорлигини ошириш


🗓 Давомийлиги: 28 июнь — 31 август
Ўтказилиш вақти: 10:00 дан 17:30 гача

Дастур бошланишига 4 кун қолди! Қабул 27 июнгача давом етади!

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола.
Дастур ҳақида батафсил

✈️ @UJC_Business_Course
📞 +998-78-120-73-94
📞 +998-78-120-73-95

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Реклама
Савдо-саноат палатасида Штаб ташкил этилади

Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Давлат раҳбари Яқин Шарқда янада кескинлашган нотинч вазиятда юк оқимини хавфсиз портларга йўналтириш зарурлигини таъкидлаб, ташқи савдо ва транспорт йўналишларини қайта кўриб чиқишни топширганди. Маълумот учун, Ўзбекистон экспорти ва импортнинг салмоқли қисми, жумладан, Туркия ва Европадан келаётган юкларнинг 60 фоизигачаси шу йўлак — Эрон орқали амалга оширилади.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Эрон ва Туркия йўналишларида юк ташиш билан боғлиқ муаммоларни тезкор ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида махсус штаб ташкил этилади.

Мазкур Штаб ташқи савдода юзага келиши мумкин бўлган логистика тўсиқларини бартараф этиш, юкларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган.

Айни пайтда ҳар бир ташқи савдо йўналиши учун икки ёки учта муқобил маршрутни ишлаб чиқиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Штаб Савдо-саноат палатаси қошида ташкил этилган.

Ҳукумат ташқи иқтисодий фаолиятда тадбиркорлар манфаатини таъминлашга ва юзага келаётган муаммоларни зудлик билан ечишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Логистика ва транспорт масалалари бўйича муаммога дуч келган тадбиркорлар Штабнинг қуйидаги рақамлари орқали алоқага чиқишлари мумкин:

📞 1094
ёки
+998 90 961 09 04
💬 @TashmatovB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👤 Ҳар бир ғоя эътиборга лойиқ, ҳар бир ёш авлод имкониятга муносиб

AloqaBank бугун бу шунчаки тижорат банки эмас. Балки ғояларига ишонган, бизнес орзуларни ҳақиқатга айлантирувчи куч. Ёшлар банки: янгича руҳ, янги миссияси. Энди AloqaBank — бу илҳом, қўллаб-қувватловчи ҳамрох ва стартаплар учун мустаҳкам молиявий асос ҳисобланади.

Келажак бугундан бошланади, ғояларингиз биз билан қадрланади!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Реклама
Июнь ойида нархлар қандай ўзгарди?

Июнда қайси товар ва хизматларда юқори нарх ўсиши кузатилди? Хавотирлар пасайдими ё ошдими?
Арзонлашган доллар нархларга таъсир ўтказдими ё йўқми?

Инфляцион кутилмалар бўйича сўровларда иштирок этинг.

@kutilmalar_iyun2025_bot
Сбербанк шўъбаси Ўзбекистон орқали яширин импортни амалга оширган

АҚШ, Буюк Британия ва Евроиттифоқ санкциялари остидаги Сбербанк импорт қилиш тақиқланган ёки чекланган ғарб товарларини Россияга келтириш тизимини яратган.

Хроники нашри суриштирувларига кўра, Сбербанк шўъбаларидан бўлган Умный импорт МЧЖ миллионлаб долларлик ғарб люкс ва лакшери товарларини учинчи мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон орқали параллел импорт қилиш билан машғул бўлиб келган.

Ўзбекистон каналларидан умумий қиймати 14 миллион доллардан ортиқ Delonghi, Adidas, Michael Kors ва Calvin Klein кийим, пойафзал ва аксессуарларини етказишдан фойдаланишган. Бунда айнан қайси ўртамчи ўзбек компаниялари хизматларидан фойдаланилганлиги очиқланмаган.

Нашр самарали мониторинг ва халқаро мувофиқлаштиришсиз санкциялар барча томонлар ўзларининг манфаатини топадиган яширин иқтисодиётнинг бир қисмига айланиб қолаётгани ҳақида хулоса қилган.
Кредит портфелининг ўсиши яна секинлашган

Май ойи давомида банкларнинг кредит қўйилмалари 2,1 трлн.сўмга ўсган (солиштириш учун, апрелда 13,8 трлн.сўмга ўсиш юз берган). Бунда чакана кредитлар қолдиғи 3,3 трлн.сўмга ўсган бўлса, корпоратив, яъни бизнесга ажратилган кредитлар қолдиғи 1,2 трлн.сўмга қисқарган.

Гарчи ўсиши секинлашаётган бўлсада, микроқарзлар банкларнинг асосий маҳсулоти бўлиб қолмоқда (+2,9 трлн.сўм).

Ипотеканинг ўсиши ҳам секинлашишда давом этмоқда. Ой давомида банкларнинг ипотека кредитлари қолдиғи атига 770 млрд.сўмга ўсган холос.

Негизини автокредитлар ташкил этадиган истеъмол кредитлари қолдиғи 513 млрд.сўмга қисқарган.

Май ойи давомида муаммоли кредитлар қолдиғи 130 млрд.сўмга, 23,5 трлн.сўмгача қисқарган (NPL улуши 4,2%дан 4,1%гача пасайган). Муаммоли кредитларнинг қисқариши асосан Ўзсаноатқурилишбанк (-119 млрд.сўм), Миллий банк (-100 млрд.сўм) ва Ипотекабанк (-96 млрд.сўм) ҳисобига юз берган. Айни пайтда Агробанк (+67 млрд.сўм), Зираат банк (+65 млрд.сўм) ва Капиталбанкда (+43 млрд.сўм) муаммоли кредитлар қолдиғининг юқори ўсиши кузатилган.
Аҳоли омонатларининг ўсиши яна тезлашган

Май ойида банклардаги жами депозитлар қолдиғи 6,5 трлн.сўмга ўсган ва 345,6 трлн.сўмга етган. Бунда аҳоли омонатлари қолдиғи 4,6 трлн.сўмга, корпоратив депозитлар қолдиғи 1,9 трлн.сўмга кўпайган.

Жами депозитларнинг энг фаол ўсиши давлат бонкалари — Ўзсаноатқурилишбанк (+1,5 трлн.сўм), Миллий банк (+920 млрд.сўм) ва Агробанкда (+677 млрд.сўм) қайд этилган.

Аҳоли омонатларини жалб қилишда Капиталбанк мутлақ фаол бўлган (+821 млрд.сўм).

Кредит қўйилмалари ўсиши секинлашгани, депозитлар ўсиши барқарорлиги фонида май ойида банк тизими ликвидлилиги кескин ўсган. Хусусан, юқори ликвидли активлар қолдиғи 44,6 трлн.сўмга ўсиб, 144,6 трлн.сўмга етган.
Ўзбек тадбиркорлари ишғол қилиш эмас, савдо қилиш кераклигини кўрсатмоқда

24 июнь куни Ўзбекистон тадбиркорлар делегацияси Мўғулистонга расмий ташриф доирасида Улан-Батор яқинидаги Чингизхон ҳайкалига борди. Бу дунёдаги энг йирик ҳайкаллардан бири ҳисобланади ва мамлакатнинг миллий рамзи сифатида танилган.

Тадбиркорлар ҳайкал атрофидаги музей ва кўргазмаларни кўздан кечириб, Мўғулистон тарихи, маданияти ва давлатчилик анъаналари ҳақида кўпроқ маълумот олди. Бу ташриф икки халқ ўртасидаги маданий яқинликни ҳис этишга ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ўзаро муносабатларни фақат иқтисодий эмас, балки маънавий жиҳатдан ҳам бойитишга интилиш — ташрифнинг энг асосий жиҳатларидан бири бўлган. Энг асосийси, ўзбек бизнеси ўзининг фаол ҳаракатлари билан 21-асрда энди улуғ Чингизхон давридагидек ишғол қилиш эмас, савдо қилиш манфаатли эканини намоён этмоқда. Фақат ўзаро эркин савдо бизни, халқларимизни яқинлаштиради, бойитади ва фаровон қилади.
ХВЖнинг даромад солиғини табақалаштириш таклифига асло ва асло рози бўлмаслик керак

Халқаро валюта жамғармаси солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларининг ЯИМга нисбати пасайиши тенденциясини тўхтатиш мақсадида
жисмоний шахсларнинг даромади солиғи бўйича амалдаги 12 фоизли текис ставкадан ошиб борувчи табақаланган шкалага ўтишни таклиф қилмоқда.

Бу жуда ёмон ва қанчалик ғалати эшитилмасин, антиижтимоий таклиф. Қизиғи, ўзбек расмийлари бир йил аввал шимолдаги босқинчи моховлардан андоза олиб шундай ишораларнинг учини чиқаришганди. Энди бу таклифлар гўёки ХВЖ экспертлари оғзидан бирга бир янграмоқда.
Хўп, нима учун бу ёмон ва антиижтимоий таклиф?

Биринчидан, охирги йилларда даромад солиғидан тушумлар улушда ҳам, суммада ҳам тезроқ ўсмоқда, биринчи чоракда ҳам бу тенденция давом этган. Яъни меҳнат бозори оқаришдан, даромад солиғи тўловчилар сони ўсишдан тўхтагани йўқ, буни расмийлар ҳам парламентдаги охирги чиқишида тан олган. Ўсиб борувчи шкалага ўтиш солиқ тушумларини бир марталик ўстириши мумкин, лекин меҳнат бозорининг оқариши тақа-тақ тўхтайди, яна оммавий конвертга қайтиш бошланади.

Иккинчидан, юқори даромад эгалари, яъни бойлар Ўзбекистон шароитида даромадларини корпоратив харажатлар орқали ёки дивиденд орқали чиқариб олишади, асло иш ҳақи орқали эмас. Шунинг учун, ижтимоий адолат ҳақида гап кетса, дивиденд солиғини ошириш (даромад солиғи ставкасигача) ёки шахсий истеъмолга кетаётган корпоратив харажатларни солиқ базасига киритишни илгари суриш лозим. Ўзи нима учун меҳнаткаш даромадидан 12%, буржуй эса дивидендидан 5% (ундаям мингта имтиёз) солиқ тўлаши керак? Шуми ижтимоий адолат?

Учинчидан, агар даромад солиғи ставкалари оширилса ва прогрессив шкалага ўтилса, тинимсиз ўсаётган қарзларни тўлаш юкини халқ бўйнига солиқларни ошириш кўринишида (тарифлар кўринишида илиниши аллақачон бошланган) илиниши тезиси амалда тасдиқланади. Бу яна тийиқсиз ошаётган қарзлар ва уларнинг самарасизлиги масаласини кўндаланг қўяди.

Ва тўртинчидан, ижтимоий сиёсатни кучайтириш учун солиқ тушумларини кўпайтириш керакми? Албатта керак. Лекин меҳнаткашлар ҳисобидан эмас. Яширин ва ноқонуний имтиёзларни қўлга киритган, умуман бож тўламаган, шунинг ҳисобидан охирги 8 йилда доллардаги миллиардерларга айланган шоввозлар ниҳоят солиққа тортилиши керак. Қани ўзбек газ ва нефть конларини эгаллаб олганлар, каррасига солиқ ставкаси пасайтирилганлар? Шуларни чўнтагини бўғиш пайти келмадими? Қани божсиз мошин олиб кириб сотаётганлар? Шулардан ҳисоб сўраш керакмасми? Ё улар яп-янги джетларда учсин, саройларда яшасин, қора халқ улар учун солиқ тўласинми?

Кечириб қўясиз. 2 йил аввалги сизники, бизники дейилган янги ижтимоий шартномада бизга бунақа банд кўрсатилмаган.
bakiroo
Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий ишлайдими? Ўтган ҳафтада қабул қилинган фармоннинг энг эътиборли ва айтиш лозимки, ғоявий жиҳати 2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни (мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналар…
Қонун ҳам, мораторий ҳам ишламаяпти: давлат корхоналарини кўпайтириш тўхтагани йўқ

Рақобат қўмитаси давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаётганига эътибор қаратмоқда.

Тошкентда ва республика бўйича ўнлаб давлат корхоналари ва ташкилотлари қонунга зид равишда янги давлат корхоналарини урчитиб, туғдириб ётипти. Чунки ҳар бир давлат корхонаси бу самарасизлик ва зараркунандалик, пул ўзлаштириш, садоқатли шотирларни жамлаш ва номенклатура занжиридаги коррупцион мавқени мустаҳкамлаш дегани.

Бу майли. Давлат раҳбари 2 ой аввал давлат корхоналарини тузишга 5 йиллик мораторий эълон қилган. Мазкур мораторий ҳам умуман ишламаяпти. Мораторийга 15 кун ўтмай,
Энергия самарадорлиги агентлиги ҳузурида UzESCO МЧЖ компаниясини тузиш тўғрисида қарор қилинган. Давлат бонкалари янги ва янги шўъбаларини очиб ётипти.

Бу абадий жараёнга айланиб қолган. Бир қўл билан ўзбек чиновниклари зараркунанда давлат корхоналарини тузиб пул ўзлаштираверади, иккинчи қўл эса уни сувтекинга ёки сопини ўзидан чиқариб “хусусийлаштириб” бераверади.

Ўзбек чиновниги ўзини ўзи ҳеч қачон чекламайди. Айниқса қонунни бузишгаям, мораторийга амал қилмаганлик учун ҳам ҳеч қанақа жазо йўқлигида, ҳеч қурса, ўша нолегитим тузилган давлат корхонаси корхонани тузган чиновник ҳисобидан мажбурий тугатилмагунча.
2025/06/28 13:46:47
Back to Top
HTML Embed Code: