🎨 Янги ранглар, янги қулайликни – уйингиздан бошланг!
👤 AloqaBank томонидан xонадонингизни таъмирлаш учун махсус кредит: энди орзудаги интерьерни ўзингиз яратасиз!
— Кредит фози: Йиллик 27%
— Муддати: 10 йилгача
— 200 млн сўмгача — кўп квартирали уйдаги квартирани таъмирлаш учун
— 300 млн сўмгача — якка тартибдаги уй-жойни таъмирлаш учун
Таъмирни ортга сурманг — қулай шартларда бошланг!
📞 71 230-77-77
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Реклама

bakiroo
Бош режага амал қилинмаса, у нега қабул қилинди? Ўзимиз қабул қилган қоидаларга ўзимиз амал қилмас эканмиз, учинчи дунёнинг думида қолаверамиз. Инфратузилмасига ортиқча ва ҳаддан зиёд юклама тушаётган пойтахт осмонўпар бинолар қурилишининг навбатдаги тўлқинига…
Нима учун шу осмонўпар биноларни Янги Тошкентда қуришмайди?
Янги Тошкентнинг 20 минг гектар ҳудуди инвесторларга жозибали эмасми?
Ё дордан қочган инвесторлар учун инфратузилмага ортиқча юкламалардан бўғриқаётган эски Тошкентда бузиб, қуриб сотиш ва ура қочиш манфаатлими?
Нима учун энди барча хусусий инвесторларга уй-жой ва бизнес марказлар билан боғлиқ лойиҳалар фақат Янги Тошкентда амалга оширилишини эълон қилиш мумкинмас?
Марҳамат, Янги Тошкент сизларни кутмоқда. Очиқ майдонда кўрсатинглар ўзларингни!
Эски Тошкентда етишмаётган мактаб, боғча, парк қуришмоқчими, марҳамат, лекин лойиҳа бизнесга оидми, Янги Тошкент тараф кўрсатилиши тўғри эмасми?
Ҳозиргидек иш тутишда Янги Тошкент қачон оҳанграбога айланади?

Бекатлар инсоний шароитга эга бўладими?
Рақобат қўмитаси 2 800 дан ортиқ автобус бекатлари ҳолатини ўрганган. Ёзда қуёшдан, қишда ёмғир ва қордан ҳимоя қилмайдиган автобус бекатлари, айниқса пойтахт Тошкентда соққа қилиш ва бюджет ўзлаштириш манбаига айланиб бўлган. Ҳар 4-5 йилда бекатлар янги конструкциялар баҳона ўзгартирилади, энг ликвидли манзилларда дўкондорларга ижара ҳуқуқи қайта ва қайта сотилади. Айрим дўкондорлар борки, бекатдаги ҳуқуқни еттинчи марта сотиб олган.
Яна бир ой ўтиб, пойтахтда 2 500та бекат янгиланади (айтаяпманку, бу ер сотиш даражасида соққали иш, балки бозор бузиб сотишдан ҳам фойдалироқ). Лекин таклиф этилаётган бекат типлари ўша-ўша: ёзда жазирама иссиқ ва зарарли нурдан, қишда совуқ ва ёмғир-қордан ҳимоя қилмайди. Имконияти чекланганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди. Лекин бекатларда реклама жойлаштириш учун ижара ҳуқуқи сотилади. Бекат алмаштириш бўйича навбатдаги махсус операциянинг умумий қиймати маълум эмас (барча соққали ишлар ёпиқ қилинади).
Хўп. Амалда ҳеч нарса ўзгармаётган бўлса, миллиардларни қайта ва қайта совуришдан не наф?

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарларга ўзингиз зарба беринг!
Сиз фирибгарларга қарши туришга тайёрмисиз?
TBC Bank Молиявий химояланиш академияси буни сизга ўргатади! Машҳур боксчи Баҳодир Жалолов бунда сизга мураббийлик қилади.
Агар қисқача айтсак — “мен билан бундай бўлмайди” деганларга ҳам фойдали.
Кўринг, айниқса “бу чинакам банк-ми?” деб сўрайдиганларга юборинг.

ХВЖ: олтин нархининг юқорилиги сабабли давлат харажатларининг процикликлигига йўл қўймаслик муҳим
Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши IV моддага мувофиқ 2025 йилги маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қатор тавсияларни берган. Хусусан:
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ва изчил ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жамғарманинг техник кўмаги ёрдамида таркибий ва институционал ислоҳотлар суръатини давом эттириш;
бюджет имкониятларини яратиш мақсадида солиқларнинг ЯИМга нисбатини ва харажатлар самарадорлигини ошириш;
инфляцияни пасайтиришни қўллаб-қувватлаш учун ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш ва олтин нархининг юқорилиги сабабли давлат харажатларининг процикликлигига йўл қўймаслик;
алмашув курсининг мослашувчанлигини ошириш ва Марказий банкнинг бошқарув тизими ва мустақиллигини мустаҳкамлаш учун ҳимоя механизмлари бўйича таклифларни амалга ошириш;
давлат банкларининг тижорат йўналишини ва уларнинг корпоратив бошқарувини кучайтириш, директив ва имтиёзли кредитлашдан босқичма-босқич воз кечиш;
нархлар ва савдони либераллаштиришни якунлаш, давлат корхоналарини қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич тўхтатиш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, уни илғор халқаро амалиётга мувофиқ амалга ошириш.
Директорлар расмий идораларни давлат бошқаруви ислоҳотларини янада такомиллаштиришга, жумладан, шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишга, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлашга чақирган.

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Ijroiya kengashi IV moddaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi bilan 2025-yilgi maslahatlashuvlarni yakunladi
bakiroo
“Каттасиниям, кичигиниям қурамиз” Росатом Ўзбекистонда кичик АЭС билан бирга катта АЭС ҳам қурмоқчи. Қизиғи, бу ҳақда хабарлар яна шимолдагилар оғзидан чиқмоқда, худдики топшириқдек, худдики Ўзатом ижро учун қабул қилиши лозим бўлган вазифадек. Эмишки қийматини…
Яна шимолдан ишора: Россия Ўзбекистонда 2 ГВт қувватли катта АЭС ва 110 МВт қувватли кичик станция қуради
Бу сафар шимолликларнинг ҳукумат раиси ўринбосари Новак Петербург форумида изҳори дил қилган:
“Бугун [АЭС қурилиши] нинг аниқ иқтисодий параметрлари муҳокама қилинмоқда. Бу 1000 МВт қувватга эга иккита [катта] энергоблок ва 55 МВт қувватга эга иккита [кичик] блок бўлади. Биринчи марта Ўзбекистонда кичик қувватли атом станциясини (ҳали ҳеч жойда синовдан ўтмаганини мана тан олишди, таъкид бизники) амалга оширамиз”.
Spot'нинг ёзишича, Александр Новак бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевга юзланиб, Ўзбекистон атом энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкор сифатида Россияни танлагани учун миннатдорлик билдирган.
Лойиҳанинг камида 10 карра қимматлашишишга олиб келадиган жиддий ўзгаришларга нима туртки бўлгани ҳақида бирон бир маълумот берилмаган. Энг қизиғи, бутун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик юки ва оқибатлари ўзбек халқи бўйнига тушадиган лойиҳадаги ғалати ўзгаришлар ҳақида ўзбек расмийлари яна сукут сақлашмоқда.

Telegram
bakiroo
“Россиянинг Ўзбекистондаги кичик АЭС реактори — тажриба эмас, балки синовдан ўтган технология”
Синовдан ўтган технология бўлиши учун Ахмедходжаев оғзидан бол томиб мақтаётган РИТМ-200Н (номи менга ГРУЗ 200 деб эшитилади) сув-сувли ядро реактори ер устида…

Яна шимолдан ишора: Россия Ўзбекистонда 2 ГВт қувватли катта АЭС ва 110 МВт қувватли кичик станция қуради Бу сафар шимолликларнинг ҳукумат раиси ўринбосари Новак Петербург форумида изҳори дил қилган: “Бугун [АЭС қурилиши] нинг аниқ иқтисодий параметрлари…
Тиқиштирилган битим
Одатда ихтиёрийлик, ўзаро манфаатдорлик, самара ва тенгликка асосланмаган битимларнинг биринчи белгиси шу: уни тиқиштирган томон овоза қилади. Тиқиштирилган томон эса чурқ этмай туришни маъқул кўради.
Депутат Бобур Бекмуродов ҳақ:
“йирик атом электр станцияси қурилиши ҳақидаги янгиликларни фақат ва фақат Ўзбекистон расмийларидан олишимиз мақсадга мувофиқ”.
Қонли Пропаганда машинаси ТАССдан эмас, ЗАЭСга ҳужум қилиб Росатомга қўшиб олган, санкциялар остидаги, ўзини ҳурмат қилганлар асло қўл бермас Лихачевдан эмас.
Биз эса такрорлашдан чарчамаймиз: Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак!

Bobur Bekmurodov
Йирик атом электр станцияси қурилиши ҳақидаги янгиликларни фақат ва фақат Ўзбекистон расмийларидан олишимиз мақсадга мувофиқ.
Bobur Bekmurodov
Bobur Bekmurodov
Ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаймиз
Бундан 35 йил аввал, миллий давлатчилигимизнинг қайта тикланиши учун асос ҳужжат Мустақиллик декларацияси қабул қилинган.
Декларация преамбуласида “ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи” учинчи хатбошида эсланган.
35 йил аввал тақдиримиз, ўшанда 18 миллионлик, энди 38 миллионлик нуфусимиз учун қарорлар ўзимизда, халқимиз хоҳиши ва иродаси билан қабул қилиниши, ўзимиз ўз келажагимизни яратишимиз ҳақида қадриятларимизни белгилаб олганмиз.
Тақдиримиз, болаларимиз тақдири Москвада ё Петербургда ҳал бўлади, биз уни индамайгина қабул қиламиз, деб ёзмаган Мустақиллик декларацияси оталари.

Тарихий карточка
Мустақиллик декларацияси эълон қилинганига бугун ўн йил тўлди
"Халқ сўзи" газетасининг 2000 йил 20 июнь сонидан
@tarixkart
"Халқ сўзи" газетасининг 2000 йил 20 июнь сонидан
@tarixkart
bakiroo
Тиқиштирилган битим Одатда ихтиёрийлик, ўзаро манфаатдорлик, самара ва тенгликка асосланмаган битимларнинг биринчи белгиси шу: уни тиқиштирган томон овоза қилади. Тиқиштирилган томон эса чурқ этмай туришни маъқул кўради. Депутат Бобур Бекмуродов ҳақ: “йирик…
Ниҳоят: Ўзатомнинг нодавлат тилида овози чиқди
АЭС қурилиши бўйича лойиҳа параметрлари тубдан ўзгариб кетгани тўғрисида шимолдагиларнинг топшириқ-ишораларининг ўнинчи кунига келиб, ниҳоят Ўзатомнинг овози чиқди.
Ҳозирча фақат рус тилида (қизиқ, ким учун?). Ўзбекча гапирса томоғи оғримайдиган чулчит таржимон топишса, давлат тилидаям чиқиб қолса керак.
Узуқ-юлуқ ахборотнинг учта хатбошиси Украинага ҳужум ортидан Запорожье АЭСини босиб ва эгаллаб олган, халқаро санкциялар остидаги Россия компанияси - Росатом директори Лихачевга ҳавола билан боғлиқ. “Азиз ва Мухтарам оғамиз Лихачев таъкидлаганларидек”, деб ёзилмаган холос.
P.S. 2 соат деганда давлат тилига таржима қилишди.

Агентство "Uzatom" Агентлиги
▶️ «Росатом» и Агентство «Узатом» расширяют сотрудничество по развитию атомных мощностей в Узбекистане
Стороны договорились об изучении возможностей сооружения АЭС большой мощности в Узбекистане, одновременно двигаясь вперед в
реализации проекта АСММ.…

Шартли тошкентлик шартли сурхондарёликдан 11 карра кўп хизмат истеъмол қилади
Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ўсиши юқорилигича қолмоқда. Ўтган 5 ойда хизматлар сектори 13,3%га ўсган.
Айни пайтда хизматлар соҳаси Тошкентда концентрациялашган ва энг юқори ўсиш ҳам айнан пойтахтда давом этмоқда. Жами кўрсатилган хизматларнинг 38%и пойтахт ҳиссасига тўғри келади ва айни пайтда марказда энг юқори 17%лик ўсиш қайд этилган.
Жон бошига хизматлар истеъмоли энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (45,4 млн.сўм), энг паст кўрсаткичи эса - Сурхондарёда (4,3 млн.сўм). 11,4 карра фарқни нафақат даромадлардаги юқори табақаланиш, балки қатор хизматларни олиш учун Тошкент шаҳрига келишга тўғри келиши ҳам белгиламоқда.
Хизматларнинг энг катта улуши меҳмонхона ва овқатланиш (20,3%), транспорт (18,9%) ва молиявий хизматлар (17,0%) ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида алоқа ахборотлаштириш хизматлари энг юқори даражада (23,5%) ўсишни қайд этган.

Ўзбекистон ва Германия минтақавий иқлим лойиҳасини бошлади
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси доирасида “Марказий Осиёда шаҳарларнинг барқарор ва иқлимга мос ривожланиши” номли лойиҳанинг бошланиши эълон қилинди. Лойиҳа Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида амалга оширилади. Ташаббус Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон шаҳарларини барқарор ва яшил ривожланиш жараёнига жалб этишни мақсад қилган.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Экология вазири Азиз Абдуҳакимов шаҳарларни иқлимга мос равишда ривожлантириш нафақат экологик, балки иқтисодий барқарорлик, жамият фаровонлиги ва аҳоли саломатлиги учун ҳам муҳим эканини таъкидлади.
Вазирнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус, айниқса, Фарғона водийсидаги шаҳарларга — Фарғона, Наманган, Андижон, Қўқон ва Марғилонга қаратилган. Бу ҳудудларда урбанизация тез кечаётгани боис, иқлимга мос ва амалий ечимлар зарур.
Лойиҳа GIZ томонидан амалга оширилаётган “Green Central Asia” ташаббусининг бир қисми ҳисобланади. Бу орқали Марказий Осиёда шаҳар ривожланишига халқаро тажриба асосида ёндашиш имкони яратилиши кутиляпти.

Хизматлар бу даромадлар динамикасини кўрсатувчи лакмус қоғози
Яхши яшаётганингизни, фаровонлигингиз орта бошлаётгани биринчи белгиси бу сизда озиқ-овқат учун харажатлар улуши камайиб, хизматлар улушининг ортиши ҳисобланади.
Фаровонлигингиз ортга кета бошлашининг биринчи ишораси ҳам шу: сиз энг аввало хизматлардан воз кечасиз.
Оддий мисол: Бойлар банкрот бўлса, ошпаз, боғбон, энага ва ҳайдовчини ишдан бўшатади. Ўрта синфнинг даромади камайса, саёҳатлар, ресторан, гўзаллик салони ва буюртма хизматларни қисқартиради.
Камбағаллар пулли хизмат истеъмол қилмайди (ижтимоий хизматлар мустасно). Камбағалликдан росмана чиққан одамда энг аввало хизматларга эҳтиёж пайдо бўлади.
Хизматлар минг йиллик турмуш тарзини трансформация қилади.
Анъанавий уй хўжаликларида аксар хизматлар аёллар зиммасида (уй тозалаш, овқат қилиш, бола қараш). Даромадлар ошиши мана шу хизматларни босқичма-босқич харид қилишга ўтишга, аёлларни эса меҳнат бозорига фаол киришига туртки беради. Аёлларнинг даромадга эга бўлиши хизматлар бозорини янада кенгайтиради. Чунки қоида тариқасида аёллар ўз даромадларидан кўпроқ улушни хизматларга сарфлашади (хусусан, ўзларига юкланган хизматлардан озод бўлиш учун ҳам).
Назаримда, Маҳалла банкири (“менинг банкирим” деб номланса инсонийроқ бўларди) лойиҳаси кўпроқ ҳудудларда айнан хизматларни кенгайтиришга (хусусан, аёлларни юмушлардан озод қиладиган ва бўш вақт берадиган) қаратилиши керак.
Оилавий тадбиркорликда йўл қўйилгани каби самарасиз бўлган ёки нисбий афзаллиги кўламли ишлаб чиқаришдан анча паст мол, қўй, товуқ боқишдек натурал хўжаликларни яратиш каби хатолар такрорланмаслиги зарур.

Қурилиш ишларининг чорак қисми норасмий секторда қолмоқда
Қурилиш соҳасида ҳам ўсиш тезлашган. Ўтган 5 ойда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 10,0%га ўсган. Энг юқори ўсиш Тошкент вилоятида юз берган (18,3%). Лекин жами қурилиш ишларининг энг катта қисми, 28,3%и пойтахтда амалга оширилган.
Январ-май ойларида бажарилган қурилиш ишларининг 25,2%и норасмий секторга тўғри келган. Норасмий секторнинг ўсиш суръати Ўзбекистон бўйича 7,2%ни ташкил этган бўлса, Самарқанд 30,7%га етган.
2024 ва 2025 йилларда норасмий сектордаги қурилиш ишлари кескин ўсгани кузатилади (бу методология ва унинг қамрови билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин).

Ўзбек бизнеси Мўғулистонни ҳам забт этадими?
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги 150 нафардан ортиқ тадбиркордан иборат делегация Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтадиган икки мамлакат ўртасидаги бизнес-форумда иштирок этиш учун йўлга чиққан.
Айтишларича, ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар, экспорт-импорт операциялари, саноат кооперацияси ва инвестициявий лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Бу Ўзбекистон тадбиркорлари учун янги бозорларга чиқиш имкониятларини яратиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ташқи савдо айланмасини оширишга ёрдам беради..
“Лолазор”нинг Япониядаги сонида ҳам Ўзбекистон халқаро бозорларга ҳам кириб бораётгани, масалан, бу Афғонистонда жуда яққол кўзга ташланаётгани, ҳақида сўз кетганди. Биз эгаллайдиган бозорлар сони ҳали яна кўпайиши керак, деб гаплашгандик. Энди шу рўйхатни Мўғулистон давом эттираётганга ўхшайди.
Охирги йилларда ўзи давлат томонидан кўрилган тизимли чора-тадбирлар натижасида тадбиркорлар учун ташқи бозорларга кенг йўл очилди. Бугун ўзбек бизнеси географияси тобора кенгайиб, тадбиркорлар қадами етмаган мамлакат деярли қолмаяпти ҳам. Бу жуда яхши ўзгариш.

«Энди сайлов бўлади, мен ҳам чарчадим, ораларингдан бошқа раис қидиринглар»
Газета Ўзбекистонда 1,5 ой давом этган маҳалла раислари сайловларидан жуда қизиқ материал тайёрлаган.
“Номзодларни сайлов куни эълон доскасида кўрдик — уч киши экан. Бир номзод нимагадир сайловга келмади. Иккинчиси келибоқ, номзодлигини қайтариб олди. Учинчиси ўзимизнинг аввалги маҳалла раисимиз…Кўриниб турибдики, шу кишини қайта сайладик”.
“Бир ой олдин маҳалла раисимиз… «энди сайлов бўлади, мен ҳам чарчадим, ораларингдан бошқа раис қидиринглар» деди. Шундан кейин номзодлар маълум бўлди. Бири Бекмурод ака, маҳалламизда кўпчиликка ёрдам бериб юради. Нариги номзодни унча танимайман. Лекин Бекмурод ака «шу опага ишонинглар, мени сайламанглар» дегандай қилди. Шунинг учун 90 фоиз овозимизни опага бердик”.
“Дейлик, президент сайловида номзодлар аввалдан ўзининг дастурларини оммага таништириб, раҳбар бўлишга арзишини исботлашга ҳаракат қилади-ку, раисликка номзодлар ҳам ўз маҳалласи учун қандай ўзгаришлар қила олишини, ўз ғояларини тушунтириши, одамларни бунга ишонтира олиши керак-да!”.

Газета.uz
«Сайлов ҳақида бир кун олдин айтишди», «Номзодлар кўпроқ бўлиши керак». Маҳалла раислари сайловлари қандай ўтди?
Ўзбекистонда 1,5 ой давом этган маҳалла раислари сайловлари якунига етди. Gazeta мухбири гаплашган айрим фуқаролар сайлов ва номзодлар ҳақида бир кун олдин эълон қилинганини таъкидлади. «Кеч эшитганим учун ҳам сайловга бормадим», «Менимча, эркак киши раис…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда тадбиркор томонидан мактаб реконструкция қилиняпти
Наманган шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактаби тўлиқ реконструкция қилинмоқда. Ташаббус маҳаллий тадбиркор, “Aisha home textile” корхонаси раҳбари Жобир Камалитдинов томонидан илгари сурилган. У шу мактабнинг собиқ ўқувчиси экан. Айтилишича, мактаб 1966 йили қурилган бўлиб, 2008 йили қисман таъмирланган. Лойиҳавий сиғими 1500 ўринни ташкил ҳолда, ҳозир бу муассасада 2015 нафар ўқувчи ўқимоқда.
Маълум бўлишича, тадбиркорнинг маблағлари ҳисобига мактаб биноси тубдан янгиланяпти, синфхоналар таъмирланмоқда. Бундан ташқари, спорт зали, ошхона ва фаоллар зали қурилиши, электр таъминотини барқарорлаштириш учун трансформатор ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.
Бундай ишлар таълим инфратузилмасидаги мавжуд кемтик ва муаммоларни ҳал этишда маҳаллий ресурсларни сафарбар қилишнинг бир йўли сифатида қаралиши мумкин. Айни пайтда унинг моҳияти бир марталик эмас, балки тизимли ёндашув доирасида, белгиланган стратегик йўналишлар асосида кўпроқ амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸Фавқулодда ва мухтор элчилар, халқаро сиёсатшунослар, хорижий профессор-ўқитувчилардан ташкил топган жамоа
🔸Халқаро стандартларга мос таълим дастурлари
🔸Эркин ижодий муҳит
🔸Карьера маркази
🔸Ўзбекистонда ҳамда хорижда тан олинадиган диплом
ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ:
Бакалавр мутахассисликлари бўйича:
Магистратура мутахассисликлари бўйича:
DU – инновацион таълим, креатив ёндашув
📄 Лицензия (№037196 20.12.2021 й.)
👉 Ҳужжат топшириш учун
apply.diplomat.university
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чакана савдода Чегирма ва акциялар ўтказиш тартибга солинади
Рақобат қўмитаси Чакана савдо қоидаларини акциялар ва чегирмаларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби билан такомиллаштиришни таклиф этмоқда.
Лойиҳага кўра, хусусан:
Сотувчи аввалги нархни кўрсатган тақдирдагина чегирма деб ҳисобланади. Аввалги нарх — охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши шарт.
Чегирмада кўрсатилган нарх одатий нарх шрифтидан каттароқ қилиб ёзилиши мумкин эмас. Нархни сунъий ошириб, кейин арзонлаштирилганини чегирма сифатида кўрсатиш тақиқланади.
Шунингдек, Акция ва чегирмалар ҳақидаги маълумотлар тадбир бошланишидан 10 кун олдин солиқ органларига тақдим этилиши қоидаси киритилмоқда.