СИ: Ёшлар учун хавфми ё имконият?
Ўзбекистон ёшлари сунъий интеллект ва технологиялар борасида катта имкониятларга эга. Сайфулло Қодировнинг дронлари, Robocell платформаси ва бошқа бир қатор инновацион лойиҳалар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, онлайн бизнесларни соддалаштириш ва ёшларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини кучайтиришга ёрдам беради.
2025 йил охирига қадар 100 мингдан ортиқ ёшлар сунъий интеллект технологияларини ўрганиши режалаштирилган. “Бир миллион дастурчи”, “AI Study” ва “Рақамли авлод қизлари” каби ташаббуслар ёшлар учун янги имкониятлар яратади ва Ўзбекистоннинг технологиялар ривожи бўйича глобал майдондаги ролини кучайтиришига хизмат қилади.
Бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш нафақат ёшлар, балки бутун Ўзбекистон келажаги учун ҳам ижобий натижа бериши, шубҳасиз.

Фермерлар учун учун яна жарима ва уч карра солиқ: Нега Ўзлидеп фермерларнинг ҳимояти эмас
Ўзбекистонда фермерлар учун жазо ва мажбурият чоралари навбатдаги марта кучайтирилмоқда (1:56:00дан бошлаб кўринг).
Эндиликда дала, ариқ ва зовур чет майдонларига экин экмаган фермер хўжаликлари учун 10 БҲМга миқдорда жарима қўлланилади, шунингдек, айбдор кўрилганлар учун уларнинг бутун ер майдонига ер солиғи 3 карра оширилади (айтайлик, ярим гектар чет майдонига экин экмаган фермер 200 гектар майдонига 3 карра солиқ тўлашга мажбур бўлади).
Энг қизиғи фермерлар учун қўшимча босим ва мажбуриятлар юклайдиган лойиҳани ўзларини Тадбиркорлар ва фермерлар партияси деб атайдиган Ўзлидеп қўллаб-қувватлаган. Хусусан, партия лидери жаноб Хаитов (оксюморон: у кишим фермерлар кенгаши раиси ҳам) қонун фермерларга имкониятлар беради, деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, 9 ой аввал ўтган сайлов-палов кампаняисида эълон қилинган дастурга кўра, Ўзлидеп фермерлар фаолиятига аралашувни қатъий тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўришга ваъда берганди.
Партия ва унинг айни пайтда фермерлар кенгаши раиси ҳисобланган лидери фермерларга нисбатан босим ва зўравонликлар, ҳосилни ва ерни тортиб олиш каби воқеаларга одатда жимлик ва сукут билан муносабатда бўлади (лекин фермерлардан бадал ундиришни канда қилмайди).
Янги лойиҳа, агар қабул қилинса, ҳимояти йўқ фермерларнинг ери ва ҳосили тортиб олиниш, мажбурланиши, маъмурий бўйсундирилиши учун навбатдаги воситага айланади.
Шунчаки, савол: Ўзларини "либераллар" деб ҳисобловчилар, масалан, GTL Uzbekistan, Ангрен шина заводи ё Тошкент металлургия заводи учун нега 30-50% қувватда ишлаяпсан, дея солиқларни 3 карра оширмайди?

YouTube
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi (01.07.2025)
Орузларингизни Porsche Studio Tashkent билан рўёбга чиқаринг!
“Porsche”нинг Ўзбекистондаги расмий импортчисидан махсус таклифи билан ўз орзуингизга эришиш – “Porsche” автомобили учун икки йиллик фоизсиз муддатли тўловнинг ноёб имконияти мавжуд.
Эксклюзив шартлар:
🔹 Танланган автомобиль қийматининг 50%и миқдорида бирламчи бадал;
🔹 Хариднинг бир кунда расмийлаштирилиши;
🔹 Сотувда кенг ассортиментдаги автомобиллар мавжуд;
🔹 ишлаб чиқарувчи заводдан 2 йил расмий кафолат.
Қўшимча ҳадъя сифатида – пойга трекида унутилмас саёҳат!
Сиз профессионал пилот назоратида ҳамда автомобилни мустақил бошқариб “Porsche”нинг бутун қуввати ва жўшқинлигини ҳис этишингиз мумкин.
+998 71 205-2-911
Telegram | Instagram | Facebook
Реклама

Августда яхши бўп кетади
Энерготизимдагилар Сағбон подстанциясида 1 йилу 8 ой аввал алмаштирилган трансформаторлар учун ячейкалар ва реле қурилмалари август охиригача ўрнатилади, дея маълум қилишмоқда.
Энергетиклар Тошкент туманини Сағбондан алоҳидалаштирадиган Қизғалдоқ подстанциясини ҳам августда фойдаланишга топширилади дея ваъда беришган.
Нима қиламиз, августгача чидаймизда энди. Тармоқларда машҳур шоҳимардонлик раҳматли отахон айтганидек:
“Энди буни Худо билатда биз қағдан биламиз. Энди ўшанга қараб тағин энди. Яшоврамизда қанақа бўсада
Мисолдан, эскиларни гапи бор, осмондан нима ёғса ер шуни кўтаради, дейди. Бағи энди унақа бўгандан кейин унга қараб тағин ўша қандайдир бу. Ҳа бўлатда иш. Август сентябргача чиданглар деяпти. Кўрамизда. Нима дердик?”

Қарз устига яна қарз олиш авж олмоқда
Уч йил аввал учтадан кўп кредитга эга қарздорлар улуши 3%ни ташкил этган холос. Ҳозир учтадан кўп кредит эгалари улуши 11%га етган.
Яъни охирги 2 йилда банкларнинг ўта агрессив кредит сиёсати туфайли истеъмолчилар мавжуд кредит қарздорликлари устига яна қарз олиши тезлашган. Муаммо шундаки, бу улуш аслида янада каттароқлиги аниқ, чунки Марказий банк эълон қилган маълумотларда микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва насия савдодан қарздорликлар акс этмаган. Регулятор мавжуд кредит қарзи устига иккинчи, учинчи ва кейинги кредит қарзлари айнан қайси маҳсулотлар учун олингани картинасини ҳам очиқласа бўларди.
Охирги йилларда янги кредит ё қарз олиб, эски кредит ёпадиган қарздор ўзбекистонликлар тоифаси пайдо бўлди ва тобора кенгаймоқда, яъни амалда "истеъмолни рағбатлантиради" дейилган турли микроқарзлар аслида қарз юкини оширишга хизмат қилмоқда холос.
Айниқса, расмий даромадсиз фуқароларга энг қиммат қарз маҳсулотларини ажратишга ва сўралганидан ортиқ кредит ажратиш бўйича миқдорий чекловларнинг мавжуд эмаслиги турли ҳаёт чақириқларига дуч келаётган, хатарларни қабул қилмайдиган ватандошларимизнинг аҳволини фақат оғирлаштирмоқда, ҳатто фирибгарларга ем қилмоқда.

30 июнь ярим тунда: Хусусий университетларга оид қарор нега 30 июнь санаси билан имзоланган?
Ўзбек бюрократияси бизнес устига тақиқлар киритиш ва қўшимча мажбуриятлар юклашда ҳар доим йўлини топади. Керак бўлса, айланиб ўтади ёки алоҳида дарча очади. Ҳатто Президент мораторийси бўлса ҳам.
Хусусий университетларга қўшимча молиявий, инфратузилмавий ва техник талаблар киритишга оид қарор лойиҳаси 20 июнда эълон қилинган ва 5 июлгача муҳокамада бўлиши керак эди.
Лекин бугун 3 июль куни тўсатдан лойиҳадан кўра анчагина қаттиқлашган қарор 30 июнь санаси ва 403- рақам билан имзолангани эълон қилинди ва қарор матни ЎзАда пайдо бўлди.
Эътиборлиси, lex.uz'да қарор матни ҳалиям пайдо бўлгани йўқ (20:45). Ваҳоланки, 1 июлда имзоланган 405- сонли қарор базада аллақачон пайдо бўлган. Лекин 3 кун аввал, 30 июнда имзолангани айтилган 403- сонли қарор йўқ.
Хўп, нега муҳокама учун ажратилган яна 5 кунни кутмай, 30 июнь санаси билан қарорни имзолаб юборишди, деб ўйлайсиз?
Сабаб шуки, Президент фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинган.
Хусусий олий таълим муассасаларининг деярли ҳаммаси ўрта бизнес субъектлари (йиллик айланмаси 100 млрд.сўмгача) ҳисобланади ва агар ҳукумат қарори лойиҳа муҳокамаси тугагач, айтайлик, 5 июлдан кейин имзоланганида Президент мораторийси бузилган бўларди.
Кўп айтганимиздек, кўп даҳшатли қарорлар ярим кечаси эълон қилинади ёки ярим тунда имзоланади.
30 июнь ярим тунда....

Telegram
UzA | Tezkor xabarlar
❗️O‘zbekistonda nodavlat OTMlar faoliyatini litsenziyalashning qo‘shimcha shartlari belgilandi
Bu bo‘yicha Vazirlar Mahkamasining “Respublikada nodavlat ta’lim xizmatlari sifatini oshirishning qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 403-sonli qarori qabul…

Бу қарор ҳақида ёзмоқчимасдим
Ҳатто ёзмайман, тушунтириш бефойда барибир, деб айтгандим ҳам.
Чунки лойиҳа муҳокамаси 5 июлгача экани мени зимдан қувонтирганди. Сабаби, 1 июлдан Президентнинг бизнесга қўшимча ва оғирлаштирувчи мажбурият юкламаслик бўйича 3 йиллик мораторийси ишга тушарди. Мораторийга эса қарши боришмайди, деб ўйлагандим.
Узр. Хом сут эмган бандамизда.

bakiroo
Навбатдаги тажриба: Импорт дориларнинг нархи янада тезроқ ошадими? Ҳимоятсиз Ўзбекистон истеъмолчиларини яна бир синов кутмоқда. 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотувчиларга фақат импорт қилувчи ташкилот…
Импорт дориларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш нархларни қанчага оширади? Жавоб йўқ!
Бу саволга Газета билан гаплашган Фармагентлик раҳбари аниқ жавоб бера олмаган.
Агентик раҳбари дори нархларини референт нархларни тартибга солиш механизми тийиб туришига умид қилмоқда.
Референт нарх шакллантириш тизими нима учун 5 йилдан буён нархларни тия олмаганига ва дори нархлари инфляциядан каррасига юқори суръатда ошаётганига Абдулла Азизов аниқлик киритмаган.
Унданам қизиғи, Фармагентлик бошлиғи импортда юқори концентрация мавжудлиги ҳолатида фақат расмий дилерлар орқали сотиш, дистрибьютор ва дорихоналарнинг бирлашишга мажбур бўлиши вазиятни яхшилайди, деб ҳисобламоқда. Бу бўйича бирон-бир стресс-тест ё моделлаштириш амалга оширилганми ё йўқми, номаълум.
Ўзбекистонда дори воситалари нархлари юқори даражада ўсаётган гўшт ва сут, электр ва газ, бензин ва ёқилғи каби тўрт товар гуруҳининг бири бўлиб қолмоқда.
Расмий рақамлар бўйича ҳам, 2024 йилда дори воситалари 25,5%га қимматлаган (инфляция суръатидан 2,5 карра юқори). Охирги ойларда Статқўмита дори нархлари ошиши бўйича маълумотларни алоҳида очиқлашни тўхтатган.
Ўзбекистонда энг муҳтож қатламлар - пенсионерлар, нафақачилар, ногирон, камбағал ва кўп фарзандлик оилалар дори нархларининг ошишига нисбатан ўта оғриқли ҳолатдаги тоифалар ҳисобланишади. Медицинанинг аҳволи ёмонлашиб, тижорийлашиб бораётгани фонида кенг ва чуқур аҳоли қатламларини эмас, очофат олигархияга айланиб кетган фармацевтик гуруҳларнинг манфаатлари қарорларда инобатга олинаётгани ташвишга солмаслиги мумкин эмас.

Газета.uz
«Дорилар тўғридан-тўғри дорихоналарга етказилиши керак — ортиқча қайта сотишларсиз» — Фармагентлик раҳбари
1 июлдан Ўзбекистонда импорт дориларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш мумкин. Фармацевтика агентлиги раҳбари бу чора аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлашда ортиқча воситачиларни бартараф этишига ишонч билдирмоқда. Унга кўра, дистрибьюторлар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Анор” – қалбларни бирлаштирган лойиҳа
1 июль куни “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан ташкил этилган “Анор” лойиҳасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа доирасида Қувайт, Қатар, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ваТожикистон мамлакатларида яшовчи 50 нафар ёш ватандошлар 12 кун давомида Бўстонлиқдаги “Ниҳол” оромгоҳида дам олишди.
Бу фақатгина ҳордиқ чиқариш бўлиб қолмай, миллий қадриятлар, ўзликни англаш ва билим улашиш фурсати ҳам бўлди. Ҳар кун алоҳида мавзулар доирасидаги тадбирлар, турли тўгараклар, мастер-класслар, викториналар ва экскурсиялар ташкил этилди.
Ёпилиш маросимида тантанали концерт ва тақдирлаш маросими ташкил қилинди. Унда иштирокчилар миллий қўшиқ ва рақслар, бадиий чиқишлари билан кўнгилларга илиқлик бахш этди.
Тадбир доирасида “O‘zbekistonlikmiz” мобил иловасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Энди хориждаги ватандошлар ўзбек тилини исталган вақтда, масофадан туриб ўрганиш имконига эга.
“Анор” лойиҳаси каби ташаббуслар нафақат ёшларга, балки бутун миллатнинг чинакам бирлигига хизмат қилади.

Yandex ўзбекистонликларга эмас, ўзбекистонликлар Yandex'га тўламоқда
Барака топгурлар, лоф сарлавҳа тўқиш ҳам эви билан-да. Мен spot'ни жуда ҳурмат қиламан, қадрлайман ва муваффақиятларидан қувонаман. Лекин мана шунақа сарлавҳалар ичимни оғритади.
45 даража жазирама иссиқда, қорда, ёмғирда, пиёда, великда ва мопедда буюртма ташиётганлар ва буюртма бераётганлар Yandex'га тўламоқда. Акси эмас.
Газга ва 80 бензинга суткалаб, соатлаб навбатда туриб, қишда музлаб, ёзда қорайиб, офтоб ўтиб, ижара ва ётоқда яшаб, 10-12 соатлаб рулда ишлаётган ҳайдовчилар ва йўловчилар Yandex'га тўламоқда. Акси эмас.
Мингта чиғириқдан ўтиб умумий овқатланиш бизнесини яратганлар, дўкондорлар, дорихоналар ва уларга буюртма бераётганлар Yandex'га тўламоқда. Акси эмас.
Шундай экан, раҳмат айтиш керак бўлса, ўзбекистонликларга раҳмат. Yandex эса ўзбекистонликларга юзлаб миллион доллар ишлаб топаётгани учун қуллуқ қилиши керак. Ва албатта, 5 йил тўламаган солиғини ўзбекистонликларга узр сўраб, қайтариши ҳам керак (устамаси билан).
P.S. Сарлавҳани моҳиятга мослаб, зудликда қайта ўзгартиришгани учун spot'чиларга раҳмат.

Spot
В 2024 году водители и курьеры Yandex в Узбекистане заработали $530 млн
В первом полугодии доход партнеров увеличился наполовину и достиг $340 млн.
Свет ўчириш - бу янги норма
Spot электр энергияси узилишларидан зиён кўраётган тадбиркорларнинг оҳ-воҳларини эшитган.
Алина Цимерман (ЧайКоф тармоғи бошқарувчи ҳамкори): Энг катта муаммо - бу режалаштирилмаган ўчиришлар. Коммунал хизматлар, афсуски, бу ҳақда бизни олдиндан огоҳлантиришни лозим ҳисоблашмайди, ҳатто гап режали ишлар ҳақида кетса ҳам.
Виталий Хальзунов (VSEBUDET агентлиги асосчиси): Энг катта муаммо - менда ҳеч қандай танлов йўқ. Интернет провайдерни бир кунда алмаштиришим мумкин, агар нарх ё сифат мени қаноатлантирмаса. Бу ерда вариант йўқ".
Дилноза Тошмуҳамедова (Kid’s Plate тармоғи асосчиси): Маҳсулотларимиз музлаткич камераларида сақланади, ишлаб чиқаришдаям, дўконлардаям. Шунинг учун электр энергиясининг ўчиши - бу доим стресс, айниқса ёзда... Бизнинг мисолда бу товар бузилиши, ишлаб чиқариш тўхташи ва тўғридан тўғри зарарлар дегани".
Тинимсиз ўчишлар, тескари алоқа йўқлиги ва ноаниқликлар нафақат бизнесга, уй хўжаликларига ҳам зарар етказмоқда. буни ҳеч ким ҳисоблагани йўқ. Бузилаётган маиший техникалар, музлатгичда айниётган маҳсулотлар ўзи бой бўлмаган халқимизни янада камбағаллаштирмоқда.
Энг ачинарлиси, улар бизни мижоз ўрнида кўрмайди. Кўргиси ҳам йўқ. Улар учун биз, бизнесми ё аҳоли, шунчаки бошоғриқлар.

«Перебои света становятся новой нормой» — бизнес о качестве электроснабжения
Spot обсудил с предпринимателями, изменилась ли ситуация с поставкой электроэнергии после повышения тарифов и готовы ли они платить больше, если электричество будет бесперебойным.
Кечикмоқдами ё ўзгармоқдами?
Марказий банк май ойи якунлари бўйича Пул-кредит ва молиявий статистика (кредит ва депозит ставкалари, пул агрегатлари каби) гуруҳидаги бир неча ҳисоботларни очиқламади.
Шунингдек, 2025 йил 1- чорак якунлари бўйича график бўйича май ойининг бошида чиқиши керак бўлган чораклик Статистик бюллетень ҳам эълон қилингани йўқ.
Ҳисоботларнинг кечикаётгани балки уларнинг шакли ўзгартирилаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Аввалроқ микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача ставкаларни банклар қирқимида тақдим этиш бошланганди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Пул-кредит ва молиявий статистика - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Инсон ҳаёти давомида турли хатарлар остида юради. Айниқса, ҳаёт ва соғлиққа хавф туғдирувчи воқеалар бегона жойларда содир бўлиши эҳтимолидан ҳеч ким суғурталанмаган. Кеча ОАВ ва интернет тармоқларида ANORBANK акциядорининг Францияда нохуш ҳодисага учрагани ҳақида ёзилди — ҳақиқатдан ҳам ёқимсиз ҳолат.
Лекин бу фақат оддий хабар эмас. Бу — бир инсоннинг тақдири. Унинг тадбиркорлигини, катта бизнеслар эгаси эканлигини бир четга қўйиб туринг, инсон сифатида унинг ҳам оиласи ва яқинлари ҳақида бир ўйлаб кўриш керак. Шунинг учун бундай вазиятда эмпатия, ҳамдардлик, қўллаб-қувватлаш муҳим.
Кўп банк хизматлари қатори ANORBANK хизматларидан ҳам фойдаланиб кўрганман — иловаси қулай, қайта алоқа кафолатли таъминланган. Банк ва жамоасининг жамиятга қўшган ҳиссаси ҳам етарлича — болалар учун хайрия тадбирлари, табиатни асрашга доир лойиҳалар ва ҳк. Булар ортида кўпчилик меҳнати ётади.
Шундай экан, бу каби синовли воқеаларда ортиқча ҳиссиётга берилмаслик, воқеани объектив таҳлил қилиш ва спекуляцияга қўшилмаслик соғлом инсоннинг белгиси бўлади.

Ташқи қарзимиз ўсиши янада тезлашган ва 68,4 млрд.долларга етган
2025 йил 1- чорак якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд. долларга ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 32,6 млрд долларга тенг бўлган.
Охирги 3 ойда ташқи қарз қолдиғи 4,3 млрд.долларга ўсган (давлат ташқи қарзи +1,9 млрд.доллар, корпоратив ташқи қарз +2,4 млрд.доллар). Аввалги чоракдаги (2024 йил 4- чораги) ташқи қарз ўзиши 3,9 млрд.дан иборат бўлганди.
2024 йил 1- чораги билан солиштирганда, яъни охирги 1 йилда ташқи қарз қолдиғи 14,9 млрд.долларга кўпайган (давлат ташқи қарзи +6,2 млрд.доллар, корпоратив ташқи қарз +8,7 млрд.доллар).
Ўзбекистон мисолида корпоратив ташқи қарз асосан самарасиз давлат компаниялари ва банкларининг қарзи ҳисобланади ва бу қарз жуда юқори тезликда ўсмоқда. Жамғарилаётган ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги ва қайтими (истиқболда қарзга хизмат кўрсатиш даражасида етарли пул оқимларини генерация қила олиши) бўйича жуда кўп саволлар очиқлигича қолмоқда.
Қарзлардан самарасиз фойдаланиш, у фарқи йўқ, бюджет ўзлаштириш орқалими ё зараркунанда ва шиширилган лойиҳалар воситасидами, халқ чўнтагига бевосита таъсир кўрсатади. Ошаётган давлат қарзи солиқларнинг ўсиши, жамғарилаётган корпоратив қарзлар эса тарифларнинг қимматлашиши ҳисобига ўзбекистонликлар гарданига юкланади (буни ўзингиз охирги пайтларда сезаётгандирсиз).

Самарқанддаги концертлар орқали туризм моделининг ўзгариши кузатиляпти
Кеча оқшом Самарқандда туркиялик машҳур DJ Маҳмут Орҳаннинг концерти бўлиб ўтди. Савдо-саноат палатаси ва Миллий банк ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбир нафақат маҳаллий аҳолини, балки 3000 нафардан ортиқ хорижий меҳмонларни ҳам жалб этгани билан эътиборга лойиқ.
Маҳмут Орҳан ижросидаги қўшиқлардан бири YouTube’da 500 миллион марта кўрилган. Бу унинг халқаро саҳнада тан олиниши ва аудитория қамровининг кўламини кўрсатади. Бундай машҳур артистлар иштирокидаги концертлар айнан Самарқанддек тарихий шаҳарларда ўтказилаётгани маданият ва туризмни уйғунлаштириши мумкин.
Шу кунларда яна бошқа бир мисол: машҳур итальян операчиси, буюк овоз эгаси Андреа Бочеллининг Регистон майдонида бўлиб ўтадиган концертига ҳали 2 ой борлигига қарамай, илк кунлардаёқ чипталарнинг 10 фоизи сотилибди. Ҳудди шундай, Женнифер Лопеснинг концертига чипталарнинг 40 фоизи 35 дан ортиқ давлат фуқаролари томонидан харид қилинганини айтишмоқда.
Бу рақамлар ҳудудий туризм моделининг босқичма-босқич ўзгараётганини билдиради. Маданий тадбирлар энди фақат ҳордиқ чиқариш воситаси эмас, балки шаҳар инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик фаоллиги учун мултипликатив таъсирга эга воситага ҳам айланяпти.
Туристик оқимнинг ошиши эса меҳмонхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари, ҳунармандчилик, транспорт ва IT хизмати соҳаларига талабни кескин оширади. Шу сабабли бундай концертлардан кейин шаҳар иқтисодиётининг қайси нуқталарига аниқ таъсир бўлаётганини ҳисоб-китоб қилиш, кейинчалик эса буни режалаштирилган сиёсатга айлантириш мақсадга мувофиқ, менимча.

Свет ўчириш - бу янги норма Spot электр энергияси узилишларидан зиён кўраётган тадбиркорларнинг оҳ-воҳларини эшитган. Алина Цимерман (ЧайКоф тармоғи бошқарувчи ҳамкори): Энг катта муаммо - бу режалаштирилмаган ўчиришлар. Коммунал хизматлар, афсуски, бу ҳақда…
Ишонаверинг: Куз-қишга тайёргарлик учун режали ўчиришлар экан
Ҳудудий электр тармоқлари АЖ электр энергияси таъминотидаги авж олаётган узилишлар, тўхтамаётган ўчишларга нисбатан эътирозлар бўйича баёнот билан чиққан.
Айтилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда Давлат дастурлари, соҳага оид қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқларида янгилаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Компания айнан қайси ҳужжат ёки дастур бўйича таъмирлаш ва таъмирлашга оид узилишлар амалга оширилаётганига аниқлик киритмаган.
Яна таъкидланишича, режавий ўчиришлар Тошкент шаҳри ва ҳудудларда Жамиятнинг корхона ва филиал Ахборот хизматлари томонидан доимий равишда эълон қилиниб борилиши таъминланган. Лекин бу таъкид ҳам саволли ва катта эътирозли. Масалан, эртага ё келаси ҳафтага Тошкент туманида, Олмазорда ёки Чилонзорда қандай режали ўчиришлар мавжудлиги ҳақида биз билмаймиз, бу ҳақда ҳеч қандай очиқ ахборот йўқ. Эртага ё келаси бутун ҳафта свет ўчса, дод-вой солсак, кейин баҳонани тўқишади ва айтишади, бу авария ёки режали ўчириш деб.
Шундай экан, жаноблар, Станиславский сўзи билан айтганда - “ишонмаймиз”. Сизларга ишонадиган жойи ҳам қолгани йўқ-да.

"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
📌📌📌📌📌📌
Rasmiy munosabat:
Keyingi kunlarda Toshkent shahrida elektr ta’minotida uzilishlar haqida ijtimoiy tarmoqlarda hamda OAV orqali murojaatlar ko‘paydi.
Xususan, Spot nashri poytaxtdagi elektr ta’minotidagi uzilishlarni bugun normaga aylanib qolganligi…

Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида меҳмонхона соҳаси, мувофиқликни баҳоловчи ва аудит идоралари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Туризм қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси раҳбарияти иштирок этмоқда.
Бу учрашувда тадбиркорларни қийнаётган энг долзарб муаммолар, соҳадаги тизимли камчиликлар ва уларнинг ечими бевосита мутахассислар ва раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинмоқда.
Жонли эфирда кузатиш мумкин.