Икки йил ўсишдан тўхтаган ипотека фаол ўса бошлаган
Қарийб 2 йил йиллик димланишдан кейин 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 31 589 нафар қарздорга жами 9,4 трлн.сўмдан ортиқ миқдорда ипотека кредити ажратилган. Бу 2024 йилнинг тегишли давридагига нисбатан 37,1%га кўп дегани. Битта ипотеканинг ўртача қиймати 298,7 млн.сўмга етган (ўтган йили шу 262,7 млн.сўм).
Ипотеканинг жонланиши асосан давлат дастури ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳисобига рўй берган. 6 ойда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобидан ажратилган ресурслар ҳисобига 6,4 трлн.сўм ипотека молиялаштирилган (ўтган йили шу даврда 3,7 трлн.сўм). Банкларнинг ўз маблағлари ва Ипотекани қайта молиялаштириш компаяниси ҳисобидан ажратилган ипотека миқдори қисқара бошлаган.
Эътиборлиси, бирламчи бозорга ажратилган ипотека улуши ўсиб бормоқда ва 75%га етган (ўтган йили 61% эди). Ипотека олаётганлар орасида 18-30 ёшлилар улуши 25%ни ташкил этган (ўтган йили 20%), яъни ипотекани бойваччалар эмас, аста-секин ёшлар ҳам олмоқда.
Энг кўп ипотека ҳалиям Тошкент шаҳрида концентрация бўлган. Пойтахтда 6 ойда қарийб 3,0 трлн.сўмлик ипотека молиялаштирилган (ўтган йили шу даврда 2,1 трлн.сўм).
Ипотека олганлар орасида хотин-қизлар улуши 39%га етган (ўтган йили 35%). Буям яхши ишора: аёллар кўпроқ мулкдор бўлмоқда.
Тижорий ипотеканинг ўртача ставкаси 25,1%дан 23,8%гача, дастур доирасида эса 17,9%дан 17,8% даражасигача пасайган.

Қутулдикми? "Тошкент пропискаси" бекор бўлдими?
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун имзолангани эълон қилинди. Қонуннинг тўлиқ матни ҳали мавжуд эмас.
Янги Конституция қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 12 тоифадаги фуқаролар доимий прописка қилиш ҳуқуқига оид Қонун Конституцияга зидлиги ўлароқ бекор қилиниши керак эди. Бу ҳақдаги Президент фармони 2 йилу 2 ой аввал қабул қилинган.
Ўтган йили августда Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича рўйхатга олишнинг ягона тартиби белгиланган янги қонун лойиҳаси эълон қилинган ва ҳатто лойиҳани кўриб чиқиш бошланганди.
Лойиҳада Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида, бошқа вилоятлар учун эса алоҳида рўйхатга олиш тартиби бўлмаслиги, бундай амалиётдан воз кечилиб, Республика бўйича бир хил тартиб амал қилиши кўзда тутилган эди.
Назаримизда, янги қонунда бу нормалар акс этган. Лекин қонун тўлиқ эълон қилинишини кутамиз.

Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔒 Хавфсиз маҳалла — бизнинг устувор вазифамиз!
ASIA ALLIANCE BANK кўмагида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги "Янги Камолон" маҳалласида 22 гектар майдонда хавфсизликни таъминлаш ва ҳудудни рақамлаштириш бўйича йирик лойиҳа муваффақиятли якунланди.
📍 Амалга оширилган ишлар:
✅ Маҳаллада 20 қаватли уй ва ички йўллар кесишмаларига жами 185 та видеокамера ўрнатилди;
✅ Маҳаллада истиқомат қилувчи 1561 та оила учун 24 соатлик видео кузатув тизими йўлга қўйилди;
✅ Маҳалла ҳудуди замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар билан жиҳозланди;
✅ Лойиҳанинг умумий қиймати 900 миллион сўмни ташкил этди.
🎯 Лойиҳа "Янги Камолон" маҳалласининг 6080 нафар аҳоли, жумладан 840 нафар нафақахўр учун хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини яратишга қаратилган.
💼 ASIA ALLIANCE BANK доимо ижтимоий аҳамиятга эга маҳалла ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ҳамда жамиятга хизмат қилиш ва фуқаролар фаровонлигини оширишни ўзининг устувор вазифаси деб билади.
Реклама

Потолок спредни қайтаринг: 80 шиптир янги рекордни ўрнатди, пропан 7 млн.сўмдан ошди
Кўп бора таъкидлаганимиздек, тили ва чўнтаги бирлашиб кетган очофат монополия ва ўғри олигархиядан иборат энергокасофатлар энерготоварлар учун нархларни ошириб олиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишади.
Бир ой аввал 80 шиптир лақабли бензин учун потолок спред бекор қилиниши катта хато иш эди. Яна ва яна қайтарамиз: Ўзбекистонда рақобатли ёқилғи бозори мавжуд эмас. Монополия бор, олигархия бор ва уларнинг етовидаги ёлғончи ва шотир энергономенклатура бор.
Мана натижа. 80 шиптир нархи янги рекордни урди. Кечаги савдоларда 80 шиптирнинг тоннаси 10 195,3 минг сўмга чиққан. Бу мутлақо янги рекорд (аввалгиси спред потолок киритилмасидан 2024 йил 12 ноябрда қайд этилган эди).
Аввалги рекорд ўрнатилган 2024 йил ноябрда брент навли нефтнинг нархи ўртача 75 доллар эди, ҳозир 68 доллар. Ҳа, 80 шиптирга 1 грамм импорт нефть қўшилмайди, лекин ориентир олингандаям нефть долларда 10%га арзонлашган. Сўм долларга нисбатан мустаҳкамланган.
Яъни нормал бозорга эга бўлганимизда бензин арзонлашиши керак эди, қимматлашиши эмас. Лекин қовушиб кетган монополист ва олигархларга буни тушунтириб бўлмайди. Улар ноинфсоф, уларнинг вазифаси ўзбекистонликларни тинимсиз талаш ва фақат талаш.
Шунинг учун барака топгурлар, спред потолокни қайтаринглар, шундай қайтарингларки, кунлик спред 2%дан ошмасин. Бензин бўйича ҳам (80 ва 92 га ҳам), бир сакраб 7 млн.сўмдан ошган пропан бўйича ҳам.

bakiroo
Потолок спред бекор қилиниши билан 80 шиптир нархи осмонга сакради
2024 йил 13 ноябрда 80 шиптир лақабли бензин учун 5%лик потолок спред белгиланганди. Шундан буён бирон марта 80 шиптирнинг биржа нархи 9,5 млн.сўмдан юқорига чиқмаган эди. Кеча 10 июнь куни…

"Чиқинди қарзлари учун электр тўловини чеклаш қонуни" кучга кирмасдан туриб, ҳар бир туманда инвентаризация текширувлари ўтказилиши керак Рақобат қўмитаси Наманганда кўрсатилмаган хизматлар учун 18 млрд.сўмлик аҳоли бўйнига илиб юборилган чиқинди тўловларини…
"Чиқинди қарзлари учун электр тўловини чеклаш қонуни" бўйича чиқиндига шартнома тузмаганларга қандай иш тутилади?
Минг афсуски, чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш қонуни бўйича чекловларни 1 августдан ишга туширишмоқчи.
Мазкур чекловлар ўзи бусиз ҳам ҳақ-ҳуқуқи таъминланмаган истеъмолчилар учун навбатдаги оғир синов бўлади. Чиқинди йиғиш хизмати сифати ўта пастлиги, назоратсизлик, истеъмолчиларга ортиқча ва асоссиз қарздорликлар илингани ва юзлаб маҳаллаларда шартноманинг ўзи йўқлиги шароитида, ҳеч бўлмаса, чекловларни ишга туширишдан олдин инвентаризация ўтказилиши керак эди.
Хўп, барака топгурлар, яна 20 кундан кейин, ҳеч қанақа шартномаси йўқ, лекин ҳисобига кўрсатилмаган хизмат учун қарз осилган истеъмолчилар нима қилади?
Додини кимга айтади?

Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligi
Chiqindi xizmatlaridan qarzdor abonentlarning avgust oyidan boshlab elektr energiyasi toʻloviga cheklov o‘rnatiladi
Rasmiy vebsayt: Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligi
bakiroo
Қутулдикми? "Тошкент пропискаси" бекор бўлдими? Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун имзолангани эълон қилинди. Қонуннинг тўлиқ матни…
"Тошкент пропискаси" энди йўқ, лекин Конституцияга мувофиқлаштирилмаган нормалар ҳали кўп
Газета янги қонуннинг матнини қўлга киритган ва 7 соат аввалги саволга "қутулдик" деб жавоб бериш мумкин.
Ҳа, тарихимиздаги энг расво, энг уятли ва энг зарарли чеклов узил-кесил бекор бўлди (тўғри, қонун 3 ой ўтиб кучга киради).
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.2 йил-у 2 ой ва 2 кун аввал имзоланган "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" фармоннинг ҳали жуда кўп бандлари бажарилмаган.
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш масаласи ҳам ўзи 2 йил аввал бажарилиши керак эди. Ҳартугул, ҳечдан кўра кеч.
Лекин Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури бўйича, кўз югуртирган одамки, билади, ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Жуда кўп.
Қолаверса, 2 йил ўтиб-ўтмай, Конституцияга зид бўлган янги ва янги нормалар пайдо бўлиши хатари пайдо бўлмоқда. Бу биз учун навбатдаги янги чақириқ бўлади.

Газета.uz
Тошкент «прописка»си тўғрисидаги қонун бекор қилинди, рўйхатга олиш билдиришномали бўлади
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий «прописка» олиш ҳуқуқига эга шахслар доирасини чекловчи қонун бекор қилинмоқда. Ҳозирда 12 тоифадаги фуқаролар бундай ҳуқуққа эга. Президент у билан ҳар бир фуқаро пойтахтда доимий яшаш ҳуқуқини олиши мумкин бўлган янги қонунни…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир соҳанинг тараққиёти очиқ ва самимий мулоқотга боғлиқ
Самарқандда айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда асосан қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ тадбиркорлар қатнашяпти. Маълум бўлишича, уларнинг фаолияти етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт билан боғлиқ. Ҳар қандай бизнес тоифасининг ўз муаммо ва таклифларини очиқчасига айтиши кераклиги охирги йилларда тобора мустаҳкамланяпти.
Кўпинча тадбиркор ва давлат ўртасида аллақандай масофа бўлади. Бу учрашувлар эса ўша масофани қисқартириш учун ҳисса қўшмоыда. Тадбиркорнинг овози эшитилса, бу фақат қўллаб-қувватлов дегани эмас, аввало, унинг манфаатлари давлат сиёсатини шакллантиришда инобатга олинаётганини англатади.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳар доим муҳим бўлган. Уни ривожлантириш бутун мамлакат иқтисодиётнинг барқарор тараққиётига хизмат қилади. Лекин бу соҳа тўғрисидаги қарорлар кўпинча шаҳардан туриб қабул қилинади. Жойлардаги мулоқотлар эса шу ҳолатни ўзгартиряпти — муаммо ҳақида бевосита соҳа вакилидан эшитиляпти.
Кечаги мулоқотда фермерлар томонидан бир неча муҳим таклифлар илгари сурилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдаги таннарх юқорилиги сабаб қизиқиш пасайиб бораётгани таъкидланди.
Шунинг учун ҳам бу каби мулоқотларни даврий ва тизимли тарзда ўтказиб бориш жуда муҳим.
Учрашувни жонли эфир орқали кузатиб бориш мумкин.

"Чиқинди қарзлари учун электр тўловини чеклаш қонуни" бўйича чиқиндига шартнома тузмаганларга қандай иш тутилади? Минг афсуски, чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш қонуни бўйича чекловларни 1 августдан ишга туширишмоқчи. Мазкур чекловлар ўзи бусиз…
"Мусор учун" шартномани маҳалла тузадими? Рақобат қўмитаси нима дейди?
Кеча оқшом ғалати бир суҳбат бўлди. Чиқинди агентлиги (шунақа агентлик ҳам бор) раҳбари "Чиқинди қарзлари учун электр тўловини чеклаш қонуни" бўйича чиқиндига шартнома тузмаганларга қандай иш тутилади, деган саволга эътироз билан чиқиб, агар истеъмолчи билан шартнома бўлмаса, шартномани маҳалла тузади ёки маҳалла тузган деб қолди.
Афсуски, Ўзбекистон қонунларига умуман зид бўлган бундай бузуқ амалиёт туманларда аллақачон иш усулига айланиб қолган. Чиқинди соҳасида айнан шу тарзда иш юритиш ёлғон, ўғирликлар ва ўзлаштиришларнинг асосий сабаби эканини билган ҳолда, бунга йиллар давомида кўз юмиб келинмоқда. Энг ёмони, бу қип-қизил абсурд амалиётни Чиқинди агентлиги норма деб ҳисобламоқда.
Шу маънода менинг Чиқинди агентлигига энди саволим йўқ (бефойда эканини кеча билдим). Савол истеъмолчиларни ҳимоя қилиши керак бўлган Рақобат қўмитасига. Ўзбекистоннинг қайси қонунларига кўра истеъмолчи учун маҳалла шартнома тузиши белгиланган? 1 августдан кейин электр тўловига боғлаш қоидалари ишга тушса, кўрсатилмаган хизматлар учун маҳалла билан шартнома ва далолатномалар тузиб, истеъмолчилар бўйнига илиб юборилган ва юборилаётган қарздорликлар бўйича қўмита истеъмолчиларни қандай ҳимоя қилади?

Ёш олимлар ва бизнес ўртасида мулоқот платформаси ишга тушмоқда
Тошкентда 15 июль куни олимлар ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилади. Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилаётган бу платформа орқали ёш тадқиқотчилар ўз илмий ишланмалари, таклифлари ва инновацион ғояларини тадбиркорларга тақдим этади.
Тадбирнинг асосий мақсади — олимлар салоҳиятидан иқтисодиёт манфаатида фойдаланиш учун амалий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш.
Тадбир ёпиқ шаклда ўтади, фақат рўйхатдан ўтган иштирокчиларгина киритилади.
Рўйхатдан ўтиш: +998 88 600 23 78

HET иловасида чиқинди қарзи кўринадими?
Чиқинди агентлигига ишонилса, ҳар ойнинг 3-санасига қадар республика бўйича қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади.
Бу дегани моҳият ва мантиқ бўйича чиқинди қарздорликлари HET иловасида кўринади дегани. Кўрамиз, августда нима бўлишини.
Лекин шахсан мен, чиқинди бўйича қарздорликлар HET иловасида кўринишига, истеъмолчилар қарздорлик маълумотини илова орқали олишига унча ишонмайман. Чунки юзминглаб истеъмолчиларда ҳеч қанақа шартнома йўқ, уларга қандай абонент рақамлари тиркалган, номаълум. Тескари алоқа ҳам йўқ.
Хуллас, биз истеъмолчиларни саргузаштли август кутади.

"Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келган!" Давлат раҳбари давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келганини таъкидлаган. Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини…
Қонундаги энг асосий вазифа ҳокимиятдаги балансни бузмаслик бўлиши керак
Кунўз 7 йилдан бери қабул қилиниши ортга сурилаётган, турли важ-корсонлар билан пайсалга солинаётган “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун ҳақида жуда қизиқ интервью уюштирган (бошловчи уни архив учун деб атаганига қарамай, қонун биз учун жуда муҳим, бугун муҳим).
Суҳбат иштирокчиси Ҳамид Содиқдан иқтибос:
“Политологияда олигархлар бор, полигархлар бор. Мана шу декларациялаш тўғрисидаги қонун полигархларга қарши курашиш учун [ёзилган]. Бу нима дегани? Олигарх дегани — бу иқтисодий, молиявий соҳада туриб, катта маблағларга эга бўлган одамлар. Хўп, уларнинг муаммоси йўқ.
Полигархлар эса ўзи сиёсатда туриб, жуда ҳам катта пул орттирганлар. Яъни, "поли" дегани бу "политика" дегани, "гарх" дегани ўша пули бор, катта сармояга эга инсонлар. Энг ёмони – мана шу полигархлар. Чунки полигархлар гибрид бўлади. Яъни, улар билан қандай курашишни билмайсан.
Уларда жуда ҳам катта пул ҳосил бўлгандан кейин, қарасанг, жуда ҳам кучли оммавий ахборот воситалари бор, жуда ҳам кучли жиноят олами вакилларидан танишлари бор ва шу билан бирга миллиардлаб пулларни айлантиргандан кейин, уларнинг геосиёсий балансни таъминлайдиган субъектлари ҳам давлатдан ташқарида, демак, имкониятлари бўлгани учун ҳокимиятлар тақсимлаш принципини бутунлай бузиб ташлайди.
Мен айтган бўлардимки, бу қонунни қабул қилишдан қўрқиш керак эмас. Тайёргарлик чексиз бўлиши керак эмас. Конфликтга кира олишни сиёсий ирода дейди. Агар сен рақобатбардош бўлмасанг, нима бор? Шаффоф бўла олмайдиган бўлсанг, нима бор? Шаффоф бўла олиш керак”.
Ўқиш учун.
Кўриш учун.

Kun.uz
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?
Президент фармони билан шу йил май ойигача “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилиши керак эди. Ижрочи – Акмал Бурхонов бошлиқ Антикоррупция агентлиги. Июлнинг ўртасига ҳам келдикки, лойиҳадан дарак…
bakiroo
Тўй қилаётганларнинг 25%идан зиёди қарзга киради Юксалиш ҳаракати тўй харажатлари ва тўйга муносабат бўйича муҳим сўровнома ўтказган. Сўровнома натижалари ўзбекистонликларнинг шахсий қарорларга нисбатан жуда юқори ижтимоий босим берадиган тўй маросимларининг…
Тўй, тўй, тўй…уй, мошина
Лоланинг навбатдаги клипидаги турли очиқ ва яширин имо-ишораларни кимдир диагноз, кимдир популизм, яна кимдир протест деб баҳолаши мумкин.
Лекин ҳали шу пайтгача ўзбек шоу-бизнесининг биронта вакили ялтироқ ҳаёт тарзи, кўргазмали истеъмолга муккасидан кетиш ва унинг энг аянчи шакли - ҳашаматли тўйлар устидан бу қадар кулмаганди.
Демак, ўзимизнинг устимиздан ўзимиз очиқ кула олаяпмизми, ўзгаришлар имконли.

YouTube
Lola - O'zicha (Rasmiy Musiqiy Klip)
👉 https://rizanova.uz/ru/Ozicha
"O‘zicha" - bu o‘zing bo‘lish erkinligining manifestidir. Bu ichki mazmun o‘rniga tashqi ko‘rinish ustuvor bo‘lib qolgan jamiyatga tutilgan satirik oynadir. To‘ylarning kattaligi hayot mezoniga aylangan o‘zbek madaniyati prizmasi…