✨ Қулай нархларда 1 хонали хонадон харид қилинг!
Тошкент шаҳрининг, Бектемир туманида қурилаётган "Shirin Hayot" лойиҳасидан бошланғич 87 млн сўм тўловни амалга ошириб, 1 хонали хонадона эгасига айланинг.
Қолган қисмини фозиларсиз муддатли тўлов шарти асосида тўлаб борасиз.
⚡️Батафсил маълумот учун:
Бот орқали боғланинг
📞 712007400
xonsaroy.uz | Телеграм
Реклама

Грузия — шунчаки ҳамкор эмас, балки биз учун реал альтернатива
Айни дамда Тошкент шаҳрида Грузия Савдо-саноат палатаси президенти Георгий Пертая бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида Ўзбекистон–Грузия бизнес форуми бўлиб ўтяпти. Тадбирда 100 га яқин грузин компаниялари, икки мамлакат расмийлари ва хусусий сектор вакиллари иштирок этяпти.
Ҳозирча рақамлар шундай: Ўзбекистонда 60 та грузин иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Улардан 31 таси — қўшма, 29 таси — 100% грузин капиталига тааллуқли. Бу ёмон кўрсаткич эмас. Лекин асосийси бошқа ерда.
Гап шундаки, Грузия — биз учун шунчаки сармоядор эмас, балки трансформациягача бўлган йўлимизнинг альтернатив формати. Грузия — бу Каспий орқали Европага ва дунёга чиқадиган порт. Бу — Россия ва бошқа қарам логистика занжирларига альтернатива. Грузия — глобал бозорга реал дераза (дарча). Савдо учун. Географик эришув учун. Сиёсий манёвр учун. Ва энг муҳими — транспорт эркинлиги учун.

Уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги пасайишда давом этмоқда
2025 йил апрелида Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги 6,2%гача пасайган (2024 йил апрелда - 27,8%). Бунда, мазкур даврда ижарадан келадиган ўртача даромадлилик 10,9%дан 8,5%гача камайган бўлса, уй-жойларнинг ўртача нархи 2,4% арзонлаган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳисобларига кўра, пойтахтда энг яхши инвестиция бу Шайхонтоҳур туманидан сотиб олинган 1 хонали квартира бўлиб қолмоқда.
Мазкур ҳудудда сотиб олинган 1 хонали квартиранинг даромадлилиги 25,1%ни ташкил этган (ўтган йили апрелда 41,4%).
Энг ёмон инвестиция эса Олмазордан сотиб олинган 4 хонали квартира бўлиб турипти (энергетика таъминотидаги энг кўп узилишларнинг рамзи бўлган Сағбон подстанцияси шу туманда, ҳавонинг энг ёмон ифлосланиши ҳам шу туманда кўп қайд этилади). Бир йил аввал шу тумандан сотиб олинган 4 хонали квартирадан инвестор ҳатто ижарага берган ҳолатда ҳам камида 2,5% йўқотган бўларди.
Ўртача олганда охирги бир йилда банкларга қўйилган миллий валютадаги омонатлар даромадлилиги (22%), сўм девальвациясини инобатга олганда ҳам, уй-жойга инвестиция қилишдан даромадлироқ бўлган.

1.5 млрдгача кредит, 700 дан ортиқ муассасадан иш таклифлари, янги стартаплар учун инвесторлар — ҳаммаси бугун “Талаба Фест”да таклиф қилинаётган экан.
Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкилланаётган тадбирда ўзбекистонлик ёш ва ўз устида ишлашни истайдиган кадрлар учун кўплаб таклиф билдириляпти.
Замонавий соҳалар, машҳур брендлар ва энг олд бизнес қатлами таклифи билан танишиш истагида бўлган ёки ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун бу катта имконият. Фестивал 23 майда якунланади.

Босқинчи Россияга қарши санкцияларнинг 17-пакетида Ўзбекистон компанияси ҳам бор
Европа иттифоқи ёвуз агрессор Россиянинг Украинага босқинига қарши санкцияларнинг навбатдаги пакетини эълон қилган.
Янги санкцияларнинг асосий моҳияти зўравон империянинг соядаги флотига қарши қаратилган. Моховларнинг нефть ташиётган 189та кемаси санкцион рўйхатга тушган.
Шунингдек, Россия ҳарбий саноатига ёрдам бераётган қўли Украина халқи қонига ботган 75 нафар жисмоний шахс ва юридик шахс ҳам киритилган. Уларнинг орасига Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Trade Engine System компанияси ҳам киритилган. Мазкур компания 2022 йил июль ойида ташкил этилган бўлиб, “темир йўл, автотранспорт, денгиз ёки ҳаво орқали транспортда ташишни ташкил қилиш” билан шуғулланган.

Шавкат Мирзиёев Венгрияда OTP Group раҳбарияти билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифи доирасида кеча OTP Group Бошқаруви раиси Шандор Чаньи билан учрашган. Ушбу мулоқот Ўзбекистон–Венгрия муносабатларида муҳим воқелик сифатида қайд этилмоқда.
Учрашув Венгрия ишбилармон доиралари, йирик компания ва бошқа нуфузли корпорасиялар раҳбарлари иштирокида ўтган.
Давлат раҳбари ўз нутқида, Венгрия инвестицияларининг Ўзбекистон иқтисодиётига кириб келиши жадал суръатларда давом этаётганини мамнуният билан қайд этган. Хусусан, “OTP Bank” томонидан “Ипотека банк”ни сотиб олиниши – мамлакат молия бозорига бўлган ишончнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилган.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев томонидан автокредитлашни ривожлантириш, қўшма молиялаштириш дастурларини амалга ошириш, йирик паррандачилик кластерини қуриш бўйича лойиҳаларга кенг имкониятлар яратилиши алоҳида таъкидланган.

Технологик монополист Yandex Go мижозлардан ортиқча ва асоссиз ушлаган пуллар қайтартирилган
Газ тарифларининг кескин кўтарилиши йўлкира ва ташиш нархларини ҳам осмонга сакрашига сабабчи бўлмоқда.
Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда йўлкира нархларининг асоссиз оширилиши, онлайн тўловлардаги ноаниқликларни ўргана бошлаган. Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида Yandex такси хизмати орқали фуқаронинг пластик картасидан асоссиз маблағ ечиб олинганлиги, Тошкент шаҳри – YandexGo хизмати орқали асоссиз қарздорлик ҳисобланган ҳолатлари қайд этилган. Ортиқча ва асоссиз ечилган маблағлар фуқароларга қайтарилган. Лекин такси агргеати бозоримизни эгаллаб монополистга жазо қўлланилгани ҳақида маълум қилинмаган. Афсуски, мижозларнинг алданиши бу айсбергнинг учи холос.
Бозорнинг мазкур сегментида Ўзбекистон пойтахти ва йирик шаҳарларида Yandex'га технологик қарамлик ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳалигача битта бозор иштирокчисига юқори даражада технологик қарамлик ҳолатида юзага келадиган турли табиий, техноген ва уюштирилган хатарларга қарши биронта қонуний механизм мавжуд эмас. Хўп, худо кўрсатмасин, айтайлик, эртага Yandex иловаси ўчиб қолса ё ўчириб қўйилса, нима қилинади? (Худди 2018 йилда Uzcard ўчиб қолгани сингари). Ҳукумат такси агрегат бозорида ҳеч бўлмаса, иккинчи йирик глобал ўйинчи пайдо бўлиши учун мумкин бўлган ҳамма ишни қилиши керак. Буям майли, ҳалигача монополист нарх шаклланиши алгоритмларини антимонополия органига очмаган, ҳалигача талаб кескин ошиб, таклиф камаядиган тиғиз вақтлар ва кунлар учун оширувчи коэффициентларнинг энг юқори даражаси ёки агрегаторнинг комиссияси ўсишини тақиқлаш қоидалари белгиланмаган.
Биз охирги 8 йилда ёқилғи энергетикасида ўзимиз ўз қўлимиз билан ўзимизни қарам қилдик. Энди шу хатоимизни бошқа секторлардаям такрорлаймизми?

Telegram
Raqobat qo‘mitasi
Жамоат транспорти, такси хизматлари ҳамда янги автомобилларда кузатилаётган муаммолар ҳал қилинмоқда
🔎Сўнгги вақтларда йўлкира нархларининг асоссиз оширилиши, онлайн тўловлардаги ноаниқликлар ҳамда янги автомобилларда аниқланган техник носозликлар юзасидан…

TBC Bank’дан Osmon Card кредит картаси
Osmon Card кредит картаси орқали эҳтиёжларингиз учун зарур бўлган харидларни исталган пайтда амалга оширишингиз мумкин. Агар сарфлаган маблағингизни имтиёзли муддат доирасида, яъни 55 кунгача қайтарсангиз — фоиз тўламайсиз.
Osmon Card таклиф қилаётган қулайликлар: Ўз вақтида пулларни қайтариш орқали кредит лимитингизни қайта тиклаб боришингиз мумкин. Шунингдек, фақатгина сарфланган миқдор учун фоиз тўланади, картани расмийлаштириб ундан фойдаланмасангиз ҳеч қандай комиссия тўламайсиз.
Картани TBC UZ иловаси орқали расмийлаштириш мумкин, рўйхатдан ўтиш, картани чиқариш ва мижоз учун яқин локациягача етказиб бериш бепул.
Батафсил маълумот

Умид борми? Газ қазиб олиш иккинчи ой кетма-кет барқарор қолмоқда
Апрель ойида Ўзбекистонда 3 693,8 млн.куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг апрелига нисбатан 13,1 млн.куб кўпроқ дегани. Март ойида қарийб 3,5 йил давом этган газ қазиб олишнинг қисқариши тўхтаган эди.
Апрелда кунлаб исиб, газ берила бошлаган GTL завод ишга тушиб, дизель ишлаб чиқариш сезиларли даражада 143,5 минг тоннагача ошган (+62,9 минг тонна).
Электр ишлаб чиқариш ҳам 7 372,5 млн.кВт.соатгача кўпайган (+1 315,2 млн.кВт.соат). Генерация ўсиши янги станциялар ва қувватлар ҳисобидан бўлмоқда.
Шу билан бирга, нефть (53,5 минг тонна, - 8,7 минг тонна), газ конденсати (98,6 минг тонна, -6,7 минг тонна) қазиб олиш, бензин ишлаб чиқариш (85,7 минг тонна, -17,8 минг тонна) тубга қараб қулашдан тўхтамаган.
Апрелда саноат ишлаб чиқариш ўсиши 6,3%гача (-0,2%) секинлашган. Сирдарё саноат ишлаб чиқариш қисқаришда давом этаётган ягона ҳудуд бўлиб қолмоқда.

bakiroo
3 йил-у 5 ой давом этган газ қазиб олишнинг узлуксиз қулаши мартда тўхтаган
2025 йилнинг март ойида 3 946,6 млн.куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг мартига нисбатан 7,1 млн.куб кўпроқ дегани.
Шундай қилиб, 2021 йил ноябрь ойида бошланган газ қазиб…

ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 млн долларлик келишув имзолади
ANORBANK Жазоирда ўтказилаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг йиллик йиғилишларида иштирок этмоқда. Форум доирасида "ANORBANK" ХСРИК билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим этиш бўйича шартнома имзолади.
Молиялаштириш Муробаҳа модели асосида амалга оширилади ва Ўзбекистон хусусий секторидаги ижтимоий аҳамиятга эга ва иқтисодий жиҳатдан самарали лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Манба | Реклама

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Uzbek Jewellery Fair – 2025” — заргарлик оламидаги муҳим воқеа
23–25 май кунлари Тошкент шаҳридаги CAEx Uzbekistan кўргазма марказида “Uzbek Jewellery Fair – 2025” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Унда маҳаллий ва халқаро заргарлик компаниялари, ноёб дизайнлар, қимматбаҳо тошлар, юксак санъат асарлари ҳамда экспортбоп маҳсулотлар намойиш этилади. Кўргазма ишбилармонлар учун ҳамкорлик имкониятлари ва янги алоқаларни йўлга қўйиш майдонига айланади.

Умид борми? Газ қазиб олиш иккинчи ой кетма-кет барқарор қолмоқда Апрель ойида Ўзбекистонда 3 693,8 млн.куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг апрелига нисбатан 13,1 млн.куб кўпроқ дегани. Март ойида қарийб 3,5 йил давом этган газ қазиб олишнинг қисқариши…
Газ экспорти 15 карра ошдими ё махинациялар давом этмоқдами?
Газ импорти ва экспорти Ўзбекистондаги энг ёпиқ, энг ношаффоф ва таъбир жоиз бўлса, ўзбек халқининг ҳақини талаётган муттаҳам олигархларнинг энг катта махинациялари қўлланиладиган сегмент бўлиб қолмоқда.
2025 йил апрель ва март ойлари статистикасига ишонилса, 2025 йил апрель ойида 105,4 млн.долларлик газ экспорт қилинган. 2024 йил апрель ва март ойлари статистикасидан келиб чиқилса, ўтган йилнинг апрелида атига 6,9 млн.долларлик газ экспорти қайд этилган. Бошқача айтганда, бу йилги ва ўтган йилги рақамларга ишонилса, апрель ойида газ экспорти 15 каррадан зиёдга ошган.
Лекин бу йилги ҳисоботларда корректировкаланган "ўсиш суръатига" қаралса, газ экспорти 1,5 карра ўсган холос бўлиб чиқади. Яъни, орқа сана билан ўтган йили апрелда 6,9 млн.долларлик эмас, 70,9 млн.долларлик газ экспорти амалга ошгандек қилинган. Бу корректировкалар нима учун амалга оширилган, ўтган йили бутун Ўзбекистон газдан узилиб, совуқдан қақшаб ётганда газ экспортини камроқ кўрсатиш учун қилинганми? Ва ўзи бу ўзбек газими ё реэкспорт қилинаётган импорт газми? Бу газнинг нархида қанча триллион бюджет субсидияси бор?
Газ экспортига оид бунақа каррасига фарқлар корректировка қилинаётганида шарҳ ва изоҳ берилиши ҳам етарли эмас. Маҳкама қўзғатилиши керак.
Гап кичик рақамлар ҳақида кетмаяпти. Ўтган 4 ойда Ўзбекистоннинг барча иссиқхоналарига бутун йил давомида етадиган ёки бўлмасам, GTL заводи қишки мавсумда узлуксиз ишлашига етадиган миқдорда газ экспорт қилинган.
Ўзбек гази ўзи кимни боқаяпти?

Иссиқ келган апрелда газ импорти кескин ошган
Аномал иссиқ келган апрель ойида Ўзбекистон 112 млн.долларлик газ импорт қилган. Бу март ойига нисбатан 41 карра, аввалги 3 ойдаги жами импортга нисбатан деярли 3 карра кўп.
Газ импортининг апрелда кескин ошгани аввалги ойлардаги импортнинг апрелга келиб расмийлаштирилгани билан боғлиқми ёки реэкспорт схемалари биланми, номаълум. Ўзбекистонда газ импорти ҳам худди газ экспорти каби 99 номаълумли тенглама, лекин эгаси маълум. Газ экспортини яширин қарорлар билан қайси ўртамчилар амалга оширишаётган бўлса, импортдаги ўртамчилик ҳам ўшаларнинг қўлида.

Тўртинчи ойдирки Ўзбекистонга автомобиллар асосан "запчасть" қилиб импорт қилинмоқда
Автомобиль импортига қўйилган нотариф тўсиқлар мокки рақобатчиларни ўлдирган бўлса, бир аждарҳонинг бошлари бўлган чайқовчи монополистларнинг бизнесини роса авж олдирмоқда.
Эсингизда бўлса, Божхона қўмитаси импорт автомобилга тўртта балон қадаб сотадиган чайқовчи монополистларнинг бизнесини билиб-билмай фош этиб қўйганди.
Энди эса расмий статистика ҳам "маҳаллий малибу ишлаб чиқарувчиларнинг" асл башарасини очиб ташламоқда. Тўртинчи ойдирки, Ўзбекистонга автомобиллардан (213,7 млн.доллар) кўра эҳтиёт қисмлар, яъни "запчастлар" (544,4 млн.доллар) каррасига кўпроқ импорт қилинмоқда. Автомобиль импорти 3 карра қисқарган бўлса, запчасть импорти 34,4%га ошган.
Чайқовчилар ўзлари чин дилдан тан олиб, иқрор бўлишганидек, Хитойдан "запчастлар", узр, маҳаллий Malibu'лар АҚШдан миллий Tahoe'лар
утур-утур келишда давом этмоқда.

Божхона қўмитаси фош этади: Чайқовчи монополистларга мумкин, қолганларга қийшайиб қолади
Божхона қўмитаси қанақадир тадбиркор томонидан хориждан келтирилган 11 турдаги авто эҳтиёт қисмлари аслида бир бутун ҳолдаги товар - ўзи ағдарувчи (самосвал) тайёр юк…