Telegram Web Link
bakiroo
Ўзбекистон почтаси "хусусийлаштирилдими"? Турли ўзаро мустақил манбалар Ўзбекистон почтаси "хусусийлаштирилган"и ҳақида маълум қилишмоқда. "Инвестор" шимоллик маркетплейслардан эмиш. Бир неча ҳафта аввал Миллий инвестиция жамғармасининг Ўзбекистон почтасидаги…
Ўзбекистон почтасини яширин қарор билан шимолликларга топширишдими?

Spot нашри ҳам ўз манбасига таяниб, Ўзбекистон почтаси (UzPost) "хусусийлаштирилгани" ҳақида хабар бермоқда. Давактив яна ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Давактив одатда "хусусийлаштириш" амалиёти яширин қарорлар билан амалга оширилганида бошини қумга тиқиб олади. Охирги йилларда турли чўнтакларга сопини ўзидан чиқариб топширилган UNG Petro' ва нефтни қайта ишлаш заводлари, тўлов ташкилотларидан тортиб Деҳқонобод калий заводигача бўлган ўнлаб кейсларда Давактив "хусусийлаштириш" битимлари ва мундарижаси ҳақида маълумот очиқлашни лозим топмаган.

Энг қизиғи шунча аномал, ёввойи ва ношаффоф кейслардан кейин ҳам зарбоп тўнга ўралган халқаро ташкилотлар ва ошхўр консультантлар ўз репутацияси ҳақида қайғурмай, Давактив билан мулоқот ва ҳамкорлик қилишда давом этишмоқда.

P.S. айрим манбалар Ўзбекистон почтаси эгалиги ўтган йилги низоли ва криминал ситуацияда Путиннинг шахсан ўзи ҳомийлик қилган компанияга ўтганини айтишмоқда.
Ҳа, дарвоқе, Сағбонда яна авария

Олмазорликлар киевликлар сингари яна светсиз қолишган. Кулгулиси, 3 йилдан бери тинимсиз таъмирланадиган ва тинимсиз авария бўлдаиган Сағбондан ажратилгани айтилган ва янги қурилган Қизғалдоқ подстанциясига уланган Тошкент туманиликлар ҳам светсиз ўтирипти.

Шулар АЭС қуришмоқчи-да.
bakiroo
Ёввойи резавор Почтамиз Ёввойи резаворга кетипти. Ёввойи битим — исми жисмига мос бўлипти. Энергетикани топширдик, банкларни, тўлов ташкилоти-ю, тизимларни, энди почтани ҳам шимолга топшираяпмиз.
Ўзбекистон почтасини "совға қилишдан" олдин 50та бинони устав капиталига киритиб беришган экан

Ўзбекистон почтаси Wildberries'га "совға қилинган" бўлиши мумкин.

Қизиғи, "хусусийлаштириш"дан олдин Тошкент шаҳри ҳокимлигига тегишли бўлган 50та бино-иншоот Ўзбекистон почтаси балансига ўтказиб берилган.

Ҳа, азизлар. Буям тарих, азизлар. "Ўзбекча хусусийлаштириш"нинг навбатдаги шармандали саҳифаси.
Ўзбекистон почтасини "хусусийлаштиришга" антимонополия рухсат берганми?

Ўзбекистон почтаси Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олиш Ягона миллий тизим оператори сифатида устувор мавқега эга компания ҳисобланади. Оддий тилда айтганда, монополист, яна хос монополист.

Қонунга кўра, Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этиши қонунчиликка мувофиқ тақиқланган шахслар, шунингдек иштирок этиши инсофсиз рақобатга олиб келиши мумкин бўлган талабгорлар ва уларга нисбатан аффилланган шахслар давлат мулки хусусийлаштирилаётганда талабгор бўлиши мумкин эмас.

Нима учун Ўзбекистон почтаси яширинча "хусусийлаштирилгани"ни хусусан шу илдизларга боғласа бўлади. Компания акциялари оммавий савдоларга қўйилса, хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги, легализация қоидалари ёки санкцияларга оид чекловлардан ёпиқ кабинетларда келишилган Ёввойи резавор ўтармиди?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм, бизнес ва технология бир нуқтада: “InnoWeek–2025” иқтисодий ривожланишга янги суръат бермоқда

Пойтахтда 9–11 октябрь кунлари бўлиб ўтган “InnoWeek–2025” ҳафталиги нафақат инновация, балки иқтисодий имкониятлар фестивали бўлди деса бўлади. САEх мажмуасида дунёнинг 30 га яқин мамлакати, 180 дан ортиқ компания ва университет вакиллари тўпланди — 15 минг квадрат метр майдонда 400 дан зиёд янги ишланма, илмий ечим ва технология намойиш этилди.

2018 йилдан буён ўтказилаётган “InnoWeek” тадбири бугунги кунда Марказий Осиёдаги илмий ва иқтисодий ҳамкорлик учун муҳим платформага айланди. Бу йилги шиор ҳам шунга муносиб — “Чегарасиз ғоялар”. Бу ибора бугунги Ўзбекистон иқтисодиётидаги янги тафаккурнинг ифодаси: инновацияга чегара йўқ, имкониятга ҳам.

Ҳафталик давомида турли йўналишдаги форум ва семинарлар — стартап экотизими, инновацион ҳудудлар ва технопарклар, миллий инновацион тизимни модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бу тадбирлар орқали ҳамкорлик лойиҳалари, сармоя киритиш имкониятлари ва янги бозорларга чиқиш йўллари кўриб чиқилди.

Айниқса, “XXI аср илм-фани ва бизнесда аёллар” форуми иқтисодий ва илмий жараёнларда хотин-қизларнинг фаол иштироки, Европа дастурларидаги тенг имкониятлар масаласини кун тартибига олиб чиқди. Ушбу мавзудаги муҳокамалар халқаро инвестицион муҳитда гендер тенглиги ва инновацион ишбилармонликни ривожлантиришга қаратилган амалий таклифлар билан бойиди.

“InnoWeek–2025” меҳмонлари орасида Нидерландиядан Нобел мукофоти лауреати Рик Лейманс, Япония Фан ва технологиялар агентлиги вице-президенти Моримото Шигео, шунингдек Германия, Корея ва Малайзиядан келган экспертлар иштирок этди. Улар Ўзбекистоннинг илм-фан ва бизнес интеграциясидаги фаоллигини юқори баҳоладилар.

Ҳафталик доирасида 19 та B2B форматдаги музокаралар ўтказилиб, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида қатор меморандумлар имзоланди. Бу келишувлар, аввало, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва инновацияларни бозорга олиб чиқиш учун амалий асос яратди.
"АЭС қурилиши" яна лойиҳа-сметасиз бошландими?

Ўтаётган ҳафтада Россиянинг Украинага босқини сабаб АҚШ санкцияларига киритилган Лихачев (Украинага ҳудудидаги Запорожье АЭСни босиб эгаллаб олган Росатом директори) ва унинг маҳаллий ҳамкасби Ахмедходжаев Жиззахда АЭС қурилиши бошланганини эълон қилишди. Рамзий маросимни бир жиҳатдан шу пайтда Душанбеда бўлиб турган, Путин учун намойиш этилган "отработка" ҳисобот деб тушуниш мумкин.

Лекин бу жараёнда кўпчилик яна эътибор қилмаган навбатдаги ўта хавфли қадам ҳам бор. Ҳали бирон жойда АЭС қурилиши бўйича лойиҳа-сметаси тасдиқлангани эълон қилингани йўқ. Тинимсиз ўзгариб бораётган лойиҳанинг аниқ қийматиям йўқ, ҳали бош шартноманинг ўзиям йўқ.

Эслатиб ўтиш керакки, ўтган йили фожеали ўлимлар ва улкан йўқотишларга олиб келган авария юз берган, кейинги тақдири номаълум қолаётган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ-кимё мажмуаси бўйича ҳам лойиҳа-сметаси тасдиқланмай қурилиш бошланган. Ўзи шонли-шотир энергетиклар ва пудрат қиролининг қўли теккан мегалойиҳа борки, GTL заводдан тортиб Ёшлик кони фабрикаларигача, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берилган. Яъни, бу "форточка" билан нарх ҳам каррасига ошаверади, якуний тасдиқланмаган лойиҳа тинимсиз ўзгараверади, бу усул Ўзбекистонда давлат ва бюджет маблағларини ҳисобсиз ўзлаштириш ва ўзбек халқини соғиш воситасига айланиб қолган.

Қурилиш ишларини лойиҳа-смета ишлари билан баравар олиб боришни бутунлай тўхтатиш лозимлиги ҳақида охирги йилларда бир неча марта гапирилган. Тасдиқланган Лойиҳа йўқми, Лойиҳачида ҳам, Буюртмачида ҳам, Пудратчида ҳам ҳеч қандай масъулият ва жавобгарлик бўлмайди.

Афсуски, шунча фожеа ва йўқотишлар ҳам хатоларни тузатишга етарли бўлаётгани йўқ.
Протекционизм натижаси: Шоппинг учун қирғиз ва қозоққа сафарлар кескин ортмоқда

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилаётган икки мамлакат бу Қирғизистон ва Қозоғистон бўлиб қолмоқда. 2025 йилнинг 8 ойида қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга жами 3,3 млн. ўзбекистонлик борган. Бу ватандошларимиз жами туристик сафарларининг 63,5%и.

Солиштириш учун, 2023 йилнинг 9 ойида (2024 йил маълумотлари очиқ эмас) Қирғизистон ва Қозоғистонга туристик сафарлар қарийб 2,0 млнни ёки жами туристик сафарларнинг 58,8%ини ташкил этган. Тўлиқ бўлмаган 2 йилда туристик мақсадларда Қирғизистонга сафар қилувчилар 1,64 марта, Қозоғистонга сафар қилувчилар 1,69 марта ошган (2025 йил 9 ойи билан натижа янада катталашади).

Кўпчилик биладики, ўзбекистонликларнинг туристик мақсадларда қўшни давлатларга ташрифидан асосий мақсади шоппинг — кийим-кечак, маиший-техника, озиқ-овқат сотиб олиш. Чунки Ўзбекистонда бу маҳсулотларга бир тўп паразитлашган маҳаллийлаштирувчилар фойдасига аждарҳо божлар ўрнатилган ва охирги йилларда божларга яна қўшимча нотариф чекловлар ва бюрократик тўсиқлар ҳам кучайиб бормоқда.

Тор доираларнинг манфаатлари учун ўрнатилган божлар, чекловлар ва тақиқлар туфайли ўзбекистонликлар худди Каримов давридагидек қўшни давлатларга ўтиб миллиардлаб маблағларини ташлаб келмоқда. Булар Дубай ё Истанбулга қатнаётган қанақадир тижорийлашган моккилар эмас, оддий ўзбекистонликлар. Қарор қабул қилувчилар самарасиз протекционистик сиёсат келтираётган кулфат ва иқтисодий зарарлар кўлами ва ҳисобини билмайдилар, деб ўйламайман. Қўрққуликки, хатоларни тузатиш ўрнига ўзбекистонликлар қирғиз ва қозоққа янада кўпроқ боришаётгани ортидан навбатдаги тескари қарорлар қабул қилинмасин.
Янги Damas Хитойдаги аналогидан қанчага қиммат бўлади?

Монополист UzAuto Motors Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси, шунингдек Cobalt’нинг эса Cobalt Style МCМ ва Cobalt Midnight MCM версиялари ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилмоқда. Қарийб 30 йилдан бери чиқаётган Damas ва 13 йилдан бери чиқаётган Cobalt'нинг янги дейилаётган версиялари нархлари қанча бўлиши монополист релизида айтилмаган.

Рақобатли нормал дунёда росмана янгиланган версиядаги автомобиллар, қоида тариқасида эскисидан арзонроқ ёки эскисининг нархида сотувга чиқарилса, шўрпешона истеъмолчилари танловсиз Ўзбекистонда автомобилдаги ҳар қандай ўзгариш бу нарх ошириб олиш воситасига айлангани ҳақида жуда кўп ёзганмиз.

Аввалроқ тармоқларда Янги дейилаётган Damas Хитойда ишлаб чиқарилаётган ва турли бозорларда Chevrolet N400 номи остида сотилаётган Wuling Hongguang V бўлиши мумкинлиги ва бу модель 6 500 доллардан сотилаётгани қайд этилган эди. Ўзбекистонда "маҳаллийлаштирилган" ҳар қандай маҳсулот импорт аналогидан каррасига қиммат бўлишини шўрпешона ўзбекистонликлар жуда яхши билишади.

Дунё бўйлаб қарийб 50 йилдан бери, Ўзбекистонда 30 йилдан бери чиқаётган Damas нархи ҳозирда 7700 доллардан бошланади.

Дарвоқе, ўзбек сўми 2023 йил сентябрь даражасигача мустаҳкамланган бўлса-да, автомобиль нархлари (бож тўламай импорт қилиб сотилаётгани ҳам, ишлаб чиқраилаётгани ҳам) арзонлашгани йўқ. Қайтанга янги версиялар баҳонасида яна қимматлашса керак.
bakiroo
Ўзбекистон почтасини "хусусийлаштиришга" антимонополия рухсат берганми? Ўзбекистон почтаси Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олиш Ягона миллий тизим…
Ўзбекистон почтаси хусусийлаштирилдими ёки йўқми? Давактив, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима дейди?

Ўзбекистон почтаси давлат улушининг хусусийлаштирилгани масаласида баёнот берган. Эмитент баёноти "Ўзбекистон почтаси" АЖга инвестицияларни жалб қилиш бўйича" деб номланади. Инвестицияларни фаол жалб қилиш учун айнан қайси инвестор билан ишлаётганилгани айтилмаган.

Қизиқ тарафи, компаниянинг ўзи хусусийлаштирилгани ҳолатини рад этмаган, лекин тан ҳам олмаган равишда йирик инвесторни жалб этиш билан боғлиқ ўзгаришлар юз берган тақдирда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ тегишли маълумот расмий тарзда ошкор қилинишини таъкидлаган. Лекин амалда Ўзбекистонда АЖлар фаолиятига оид муҳим фактлар бир неча марта кечиктириб эълон қилингани ёки умуман эълон қилинмаслиги одатий ҳолат ҳисобланади (Ўзбекнефтегазга тегишли UNG Petro ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи яширинча хусусийлаштирилганида бу ҳақда ахборот ошкор этилганмиди? Ёки бўлмаса газ бассейн UzGasTrade муҳим фактларини ошкор этадими?). Қўшимчасига, хусусийлаштириш битими имзолангандан кейин ҳам тўлов амалга оширилмагунча ёки бўлиб тўлаш, инвестиция шартлари бажарилмагунча акциядорларнинг амалдаги таркиби ўзгармай қолаверади (Ипотекабанк мисол ёки Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи).

Иккинчи қизиқ ҳолат, Давактив ўз анъанасига кўра ва яна ҳар доим очиқликка даъво қиладиган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сукут сақлашда давом этаётгани билан боғлиқ. Тасаввур қилинг, Humo тўлов тизими ёки Ипотекабанк хусусийлаштирилгани ҳолати бўйича Humo ёки Ипотекабанк ижрочи органи баёнот бериб турса. Акциялар ижрочи органга эмас, Давактив ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли. Демакки, баёнотни компания устидан назорат ва мулкчилик ҳуқуқини ифода этадиган акциядорлар, ҳеч бўлмаганда, ҳукумат вакиллари ўтирган Кузатув кенгаши бериши керак.
bakiroo
Ўзбекистон почтаси хусусийлаштирилдими ёки йўқми? Давактив, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима дейди? Ўзбекистон почтаси давлат улушининг хусусийлаштирилгани масаласида баёнот берган. Эмитент баёноти "Ўзбекистон почтаси" АЖга инвестицияларни жалб қилиш бўйича"…
Ўзбекистон почтаси нега Миллий инвестиция жамғармаси акциядорлар сафидан чиққанини эълон қилмаган?

Ўзбекистон почтасининг баёноти, қанчалик ғалати бўлмасин, ўзига қарши ишлайди.

Компания йирик инвесторни жалб этиш билан боғлиқ ўзгаришлар юз берган тақдирда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ тегишли маълумот расмий тарзда ошкор қилинишини иддао қилган. Ҳа, қонун бўйича шундай. Лекин амалда-чи?

Масалан, бундан уч ҳафта аввалги қарорга кўра, Ўзбекистон почтасининг йирик акциядори - Миллий инвестиция жамғармасининг 25%лик улуши Давактив балансига ўтказилган. Лекин бу ҳақдаги муҳим факт на компания корпоратив сайтида, на ИЛМА ягона порталида очиқланган. Бугунги баёнотда ҳам Миллий инвестиция жамғармаси акциядорлар қаторида саналмаган.

Аффилланган шахслар борасида эса бундан-да бадтар чалкашлик мавжуд. Ягона портал маълумотларига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аффилланган шахслар рўйхатидан чиқарилган, компания сайти маълумотларига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аффилланган шахслар қаторида турипти.

Кўп бора таъкидлаганимиздек, Акциядорлар таркибидаги ўзгаришлар ойлаб эълон қилинмай туриши мумкин. Айниқса, масала яширин қарорлар ва ёпиқ битимларга тааллуқли бўлса.

Шундай экан, жаноблар, яхшироқ, ишонарлироқ баҳона топиб ишлатган яхши. Ҳеч қурса, аввал ўзинглар учун аниқлик киритиб олинглар. Ахир бу битим тарихда қолади ва унга шармандали хусусийлаштириш ҳақидаги китобнинг алоҳида боби бағишланади.
"Инновацион иқтисодий ўсиш бўйича тушунтиришлари учун"

Жоэль Мокир, Филипп Агьон ва Питер Хауит иқтисодиёт бўйича 2025 йилги Нобель мукофотлари совриндорларига айланишган.

Мукофотнинг ярми Мокирга «технологик тараққиёт воситасида барқарор ўсишнинг асосий шартларини аниқлагани» учун берилади. Қолган ярмини эса Агьон ва Хауит «ижодий деструкция орқали барқарор ўсиш назарияси»ни ишлаб чиққани учун бўлишиб олади.

Инсоният тарихининг кўп қисмида иқтисодий ўсиш эмас, балки турғунлик одатий ҳол бўлиб келган. Уларнинг иши шуни кўрсатадики, биз янада ўсишга тўсқинлик қилаётган таҳдидларни англашимиз ва уларга қарши туришимиз керак, дейилади қўмита баёнотида.
“Йўл — Барс берар дарс” мультсериали учун ижодий танлов эълон қилинди

Болалар контентини ривожлантириш маркази “Йўл — Барс берар дарс” номли, 20 қисмдан иборат мультсериал лойиҳаси учун ижодий танлов эълон қилди. Лойиҳа болаларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга қаратилган.

Ҳужжатлар 13 октябрдан 13 ноябргача қабул қилинади. Имловий хато ёки сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган материаллар қабул қилинмайди.

Лойиҳа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХ хизмати ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бундай жанрдаги мултфилмьлар натижасида болаларга кўплаб билим ва кўникмаларни ўргатса бўлади. Марказ томонидан бу каби лойиҳалар амалга оширилиши келажак авлод учун фойдали.

Мурожаат учун:

Телефон: +998 55 511 15 05 (ички 1005)
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 2-“А” уй.
bakiroo
Ўзбекистон почтасини "хусусийлаштиришга" антимонополия рухсат берганми? Ўзбекистон почтаси Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олиш Ягона миллий тизим…
Миллий почтани қайсидир маркетплейсга топшириш Миллий тўлов тизимини тўлов ташкилотига топшириш каби хато бўлади

Идеалда, рақобат муҳитини сақлаш ва миллий манфаатларни таъминлаш учун почта тизими умумий платформалигича қолиши ёки бозорнинг бошқа рақобатлашувчи ўйинчилари билан аффилланмаган бўлиши керак. Энг очиқ бозорга эга давлатларда ҳам почта миллий компания сифатида ёки мустақил платформа ўлароқ сақлаб қолинган. Шу маънода альтернатива почтанинг ёввойи резаворгами ё бошқа "мевага" сотиш тўғрисида кетмаслиги лозим. Бу қайсидир футбол жамоасига мухлислик қилиш эмас.

Хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунимизда аниқ ёзиб қўйилган, барака топгурлар, бу каби ёндашув инсофсиз рақобатга олиб келади.

Почта шартли равишда айтганда темир йўл, уни битта ташувчи маҳрига ўтказиб бериб бўлмайди. Бу инфратузилма барча учун очиқ ва тенг имкониятли бўлиб қолиши лозим.

Миллий тўлов тизимини кўр-кўрона тўлов ташкилотига сотганимиз каммиди? Соғлом рақобатни, янги бозор сифатида кенгая бошлаётган соҳани ўлдирадиган яна битта хато қиламизми? Бу хато миллий манфаатларни бир четга суриб қўйган тақдиримизда ҳам, истеъмолчиларнинг танловсиз қолишига (табиийки, нархларнинг ошишига), яратилаётган минглаб ишчи ўринларининг йўқолишига қараб етаклайди.
Россия 770 минг мигрантни ҳайдаб чиқармоқчи

Госдума раиси Володин ҳужжатлари билан боғлиқ турли муаммоларга эга 770 минг мигрантни ҳайдаб чиқариш билан дағдаға қилмоқда.

2025 йил бошида регистрацияси, патенти ёки тиббий ҳужжатларига оид камчиликлари мавжуд меҳнат мигрантлари Россия ИИВнинг махсус назорат қилинувчи шахслари реестрига киритилганди.

10 сентябргача мақомини тузатмаган мигрантлар энди Россиядан чиқиб кетиши керак бўлади ёки жарима қўлланиб, 5 йиллик тақиқ билан ушбу мамлакатдан мажбурий чиқариб юборилади.

Босқинчилик уруши туфайли чуқур иқтисодий таназзул ёқасида турган мамлакат меҳнат мигрантларидан воз кечмоқчи экан, бу унинг ички иши.

Лекин айни пайтда Россияга йўл олаётган ватандошларимизга ушбу хатарли ва ҳуқуқсиз мамлакатга боришнинг мудҳиш оқибатлари, хусусан шантаж ва қўрқитишлар билан босқинчилик урушига жўнатилиши ва қурбон бўлиши, тирик ёки ногирон бўлиб қайтган тақдирда ҳам жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида доимий огоҳлантириш бериб бориш керак бўлади.
"Атом энергиясининг рақобатбардошлигини йўқотишининг асосий сабаби - пул ва вақт"

Германиядаги ватандошимиз Ҳусан Мукимов ёзмоқда:

"Халқаро энергия ташкилотининг маълумотларига кўра, 2024 йил давомида дунё бўйича бор-йўғи олтита янги атом реактори ишга туширилган бўлиб, улар умумий ҳисобда 6,8 ГВт қувват берган. Бироқ эски станциялар ёпилгани сабабли, соф ўсиш атиги 3,9 ГВт ни ташкил этган. Солиштириш учун: фақатгина Хитой шу йилнинг ўзида 277 ГВт қуёш энергияси қувватини қўшган — бу бутун дунёдаги атом энергетикаси ўсишидан деярли 70 баробар кўп.

Мақолада таъкидланишича, атом энергиясининг рақобатбардошлигини йўқотишининг асосий сабаби - пул ва вақт. Янги атом станциясини қуриш учун 10–15 йил талаб этилади, лойиҳа қиймати эса миллиардлаб еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, молиявий хатарлар ҳам катта: кечикиш ёки хатолар лойиҳа нархини бир неча марта ошириши мумкин.

Шу билан бирга, қуёш ва шамол энергияси станциялари бир неча ойда қурилади, уларнинг нархи тез тушмоқда ва сармоя жалб этиш ҳам осонлашмоқда.

Қизиғи шундаки, арзон, қулай ва замонавий ечим сифатида кўрилаётган мини-модулли реакторлар (SMR) ҳам ҳозирча ўзини оқламаяпти. Мисол сифатида АҚШнинг Юта штатидаги UAMPS лойиҳаси келтирилган — у биринчи тижорат мини-реактор бўлиши керак эди, аммо харажатлар кескин ошгани сабаб бекор қилинган.

Прогнозларга кўра, фақат Хитойнинг ўзи 2030 йилга бориб, ўзининг асосий энергия эҳтиёжини фақат қуёш орқали қоплаш имконига эга бўлади. Чунки Хитой ва Ҳиндистон қуёш энергиясига катта сармоя киритмоқда".

АЭС қуриш дегани — ўзи узун ва қайта-қайта узайтирилган вақт горизонтида чексиз пул ўзлаштириш-ку очиқланмаган ва лекин бенефициарларнинг асосий мақсади. GTL завод қурилишини бир-бир яримга йилга чўзиб, нархини икки карра шишириш мумкин, мис бойитиш фабрикалар қурилишини 2-3 йил чўзиш ва 3 карра қимматлаштириш мумкин. Шундаям самарасиз лойиҳалар топширмаса, ишга тушмаса, энг оптимистлар ҳам савол қўйишни бошлайди.

АЭС масаласида эса, лойиҳалаш, лойиҳаларга тинимсиз ўзгартиришлар киритиш ва қурилиш бу бюджетни ўнйиллаб бебилиска ўзлаштириш дегани. Шонли энергетиклар ва уларнинг валийлари қўли теккан қайси самарасиз лойиҳа вақтида топширилганки, буниси вақтида битса. Ўн йил, у ёғи худо пошшо.
🚗 BYD SEAL 6 Ўзбекистоннинг узоқ масофали йўллари учун яратилган ишончли, тежамкор ва қулай ҳамроҳ.

Янги SEAL 6 DM-i — замонавий технологиялар асосида яратилган зарядланадиган гибрид автомобиль Ўзбекистон бозорида муҳим янгилик бўлди.

У юқори унумдорлик, экологик тозалик ва максимал тежамкорликни бирлаштиради.

🚘 Асосий афзалликлар:
46,06% иссиқлик самарадорлиги — дунёда етакчи кўрсаткич.
2020 км гача юриш масофаси (NEDC — Тошкентдан Нукусгача бориб, ортга қайтиш мумкин.
120 км — фақат электрда ҳаракатланиш имконияти.
36% га мустаҳкамланган кузов — хавфсизлик ва барқарорликнинг янги даражаси.

🔋 Модель BYD’нинг 5-авлод DM гибрид тизими билан жиҳозланган бўлиб, ақлли энергия тақсимоти, 160 кВт қувватли электромотор ва 260 Н·м айланиш моменти билан юқори самарадорликни таъминлайди.


💰 Нархи - 364 400 000 сўм.
Реклама
bakiroo
Миллий почтани қайсидир маркетплейсга топшириш Миллий тўлов тизимини тўлов ташкилотига топшириш каби хато бўлади Идеалда, рақобат муҳитини сақлаш ва миллий манфаатларни таъминлаш учун почта тизими умумий платформалигича қолиши ёки бозорнинг бошқа рақобатлашувчи…
Wildberries & Russ Ўзбекистон почтасини "хусусийлаштиришда" иштирок этган

РБК бизнес нашри россия бозоридаги манбаларига таяниб, РВБ МЧЖ (Wildberries ва Russ Outdoor операторларининг бирлашган компанияси) UzPost почта операторининг харидорига айлангани ҳақида ёзмоқда.

Энди шимолдагилардан шунақа ишора. Бизнинг Давактив ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳалиям сукутда.

Шекспир ва Чеховча пьесаларга хамиртуруш бўлиши мумкин бўлган Wildberries ва Russ Outdoor қўшилуви қандай юз бергани ҳақида мана бу ерда ўқинг.
2025/10/28 14:26:35
Back to Top
HTML Embed Code: