👤 AloqaBank - ўзбек тилининг нуфузини ошириш йўлида!
🇺🇿 Давлат тилини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган AloqaBank ходимлари учун бош офисида инновацион кутубхона очди. Манзилда 1500 номдаги 4500 дона энг зарур китоблар мавжуд.
📚 Шунингдек, AloqaVentures компанияси томонидан “Tilmoch” стартапи қўллаб-қувватланиб, таҳрир ва таржима соҳасида янги имкониятлар яратилди.
Реклама

Yandex Uzbekistan барқарор ривожланиш бўйича ҳисоботини эълон қилди
Компания ўзининг барқарор ривожланиш соҳасидаги илк ҳисоботини тақдим этмоқда. Қуйида айрим муҳим фактлар.
📈 Бандлик
$340 млн — 2025 йилнинг биринчи ярмида такси ва етказиб бериш хизматлари орқали ҳамкор-ҳайдовчилар ва курьерлар томонидан топилган даромад. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 50% кўпроқ.
Компания Ўзбекистонда биринчи бўлиб якка тартибда ишловчи ҳайдовчи ва курьерлар учун солиқ тўлаш жараёнини тўлиқ автоматлаштирди — бу бутун тармоқни расмийлаштиришга қаратилган муҳим қадамдир.
🧑💻 IT-таълим
New Uzbekistan University билан ҳамкорликда сунъий интеллект бўйича senior мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган мактаб очилди — рақобат 1 ўрин учун 100 дан ортиқ талабгор.
🦾 Шунингдек, дастурлашни ўрганишни истаган мактаб ўқувчилари ва информатика ўқитувчилари учун мактаблар ва курслар, мамлакат бўйлаб аниқ муаммоларга ечим топишга қаратилган хакатонлар ҳам давом этмоқда.
🙏 Инклюзив ва нотижорат лойиҳалар
● 2023 йилдан буён бепул сафарлар дастури доирасида ННТ ва эҳтиёжмандлар учун 25 мингта сафар амалга оширилди.
● Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги билан ҳамкорликда 14 шаҳарда ногиронлиги бўлган мактаб ўқувчилари учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди.
Бунинг барчаси — фақат битта компания Ўзбекистон аҳолиси учун яратган аниқ имкониятлардир.
👉 Тўлиқ ҳисобот — ўзбек тилида.

Barqaror rivojlanish Yandex Uzbekistan
2024/2025-yil natijalari tahlili
2026 йил охирига қадар умумий инфляция 7 фоизгача пасайиши кутилмоқда
Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини ишлаб чиқишда ташқи ва ички шароитларнинг ўрта муддатли истиқболдаги ривожланиши бўйича кутилмалар ва улар асосида макроиқтисодий ривожланишнинг асосий ссенарийси, муқобил хатарлар таҳлили ҳамда мос равишда пул-кредит сиёсати чораларига ва уларни такомиллаштириб боришга асосланилган.
Асосий сценарийга кўра, 2026 йилда реал ЯИМ ўсиши 5,5–6,5 фоиз, 2027–2028 йилларда эса 6–7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.
Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийси ва бошқа шоклар шароитида ҳам пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик таргети даражасигача пасайтиришга қаратилади. Бунда шоклар таъсири кўлами ва давомийлигидан келиб чиқиб, қатъийлик даражаси ва муддатларига ўзгартириш киритиб борилади.
Прогнозларга кўра, 2026 йил охирига қадар умумий инфляция 7 фоизгача, ташқи инфляцион босимнинг камайиши ва инфляцион кутилмаларнинг барқарорлашуви натижасида 2027 йилда инфляция 5 фоизлик таргет даражасигача пасайиши ва 2028-йилдан ушбу даража атрофида шаклланиши кутилмоқда.
Ушбу прогнозлар хусусийлаштириш жараёнларининг давом этиши, хусусий ва хорижий инвестициялар ҳажмининг барқарор ўсиши, иқтисодиётни кредитлаш суръатларининг мақбуллашиши, шунингдек, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ хатарлар кузатилмаслигини инобатга олади.

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
PRESS-RELIZ Markaziy bank boshqaruvi 2025-yil 24-oktyabrdagi yigʻilishida Pul-kredit siyosatining 2026-yil va 2027-2028-yillar…
Bloomberg: Ўзбекистон иқтисодиёти рекорд суръатларда ўсмоқда
Bloomberg маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти рекорд даражада ўсиб, ЯИМ ҳажми 100 миллиард доллардан ошди. Бу мамлакатнинг сўнгги беш йилдаги энг катта ютуқларидан бири сифатида қайд этилмоқда.
Bloomberg таъкидлаганидек, TBC Uzbekistan молиявий технологиялар орқали миллионлаб фойдаланувчилар ҳаётини енгиллаштираётган илғор экотизимга айланди. Нашр унинг Тошкентдаги офисини “инновациялар ҳар куни яратиладиган Кремний водийси” деб атади.
Шу йилнинг ўзида TBC Uzbekistan мамлакатда рақамли бозорни кучайтириш мақсадида BILLZ компаниясининг 53% акцияларини ва OLX Uzbekistan'нинг назорат пакетини сотиб олди.
Бу қадамлар нафақат финтех соҳасини, балки бутун маҳаллий стартап экотизимини янги босқичга олиб чиқмоқда.
Ўзбекистонда бизнес учун имкониятлар кўпаймоқда ва бу энди бошланиши холос.

Uzum CB Insights’нинг Fintech 100 халқаро рўйхатига киритилди
CB Insights таҳририяти томонидан тузилган Fintech 100 — молия технологиялари соҳасининг келажагини шакллантираётган дунёдаги энг истиқболли 100 та компания рўйхатида бу йил Uzum ҳам ўрин олди.
Мазкур рўйхатга кириш Uzum томонидан Ўзбекистонда яратилаётган рақамли ечимлар халқаро даражадаги талабларга жавоб беришини тасдиқлайди. Компания финтех, электрон тижорат ва логистика йўналишларини ўз ичига олган ягона экотизимни ривожлантирмоқда.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб 3 миллиондан ортиқ Uzum Bank карталари фаол ишлатилмоқда. Uzum Bank ва Uzum Nasiya орқали миллионлаб фойдаланувчилар пул ўтказмалари амалга оширмоқда, харидлар учун тўловларни бажармоқда, омонатлар очмоқда, маблағларни бошқармоқда ва ўз бизнесларини кенгайтирмоқда.
Uzum ва унинг лойиҳалари фаолияти Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга, аҳоли ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилмоқда.

Банкларнинг рентабеллиги фоизсиз даромадлар тезроқ ўсиши ҳисобига яхшиланган
Ўзбек бонкалари 9 ойда 10 876 млрд.сўм соф фойда ишлаб топишган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,7%га кўп.
Кредитлар ва бошқа активлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун жами 27 224 млрд.сўм захира харажатлари қилинган (+33,6%).
2025 йил 3- чорак якунлари билан банк тизимининг капитал рентабеллиги (ROE) 11,8%га етган, бу ўтган йилнинг шу даврига (10,5%) нисбатан яхши, лекин 2023 ва 2022 йиллар максимумларига нисбатан ҳали етмаган.
Банк тизими даромадлилигини яхшилаган асосий омил фоизсиз даромадлар ўсиши бўлиб турипти (+37,9%). Шунингдек, банклар фоизсиз харажатлар ўсишини ўтган йилги 83,3%дан 23,9%гача секинлаштира олишган. Айни пайтда банкларнинг операцион харажатлари юқори ўсишда давом этмоқда (+27,6%).
Банкларнинг фойда солиғи тўлаш харажатлари ( 2 069 млрд.сўм) нафақат 2024 йилнинг тегишли даври (2 090 млрд.сўм), 2023 йил тегишли даврига (2 199 млрд.сўм) нисбатан ҳам камлигича қолмоқда.

“Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан “Маҳаллабай ишлаш тизими: натижалар ва режалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича кўрсаткичлар тақдим этилди.
Банк томонидан маҳаллалардаги 232 нафар маҳалла банкири ва 614 нафар ёрдамчи агент иштирокида тизимли иш йўлга қўйилган. Улар аҳоли ташаббусларини амалий лойиҳаларга айлантиргани натижасида 214 мингдан зиёд фуқаро даромадли меҳнат билан таъминланиб, 132 минг киши тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.
Маҳаллаларда 22 мингдан зиёд микролойиҳа амалга оширилиб, 45 мингга яқин янги иш ўрни яратилгани маҳалла иқтисодиётини “қуйидан юқорига” ривожлантириш моделининг амалий натижаси ҳисобланади.
Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган 3,4 трлн сўмлик кредитлар, шунингдек “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Маҳалла лойиҳаси” дастурлари доирасида ажратилган 1,5 трлн сўм маблағ аҳолининг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга йўналтирилган. Бу рақамлар маҳаллаларда янги иқтисодий муҳит, фаол, мустақил ва ташаббускор фуқаролик қатламининг шаклланишидан далолат беради.
➡️Батафсил

Ўзбекистон учун муҳим тарихий кун
Бугун Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи раҳбарлари Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битимни имзоладилар. Яна шу бугуннинг ўзида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича ЕИ билан икки томонлама музокаралар якунлангани эълон қилинди.
ЖСТга аъзолик томон бир неча қадам қолди.

Монополиялар ва концентрация, тариф ва нотариф тўсиқлар, энергетик таъминот нобарқарорлиги, транспорт муаммолари ечилмагунча инфляция барқарор пасаймайди
Кечаги анжуманда келгуси йилларда инфляциянинг паст даражада барқарор шаклланишини таъминлашда алоҳида аҳамият қаратилиши лозим бўлган масала – инфляциянинг таклиф билан боғлиқ фундаментал омилларини бартараф этиш муҳим эканлиги қайд этиб ўтилди.
Бунда, биринчи навбатда, ички бозорда рақобат муҳитини кучайтириш, тариф ва нотариф чекловларни камайтириб бориш билан ташқи савдо эркинлигини яхшилаш, бунда товарлар импортида концентрациялашув даражасини пасайтириш, товар ва хизматлар таклифининг оширишни таъминлашга қаратилган энергия ресурсларини етказиб бериш узлуксизлиги ва етарли даражада транспорт инфратузилмаси потенциалини шакллантириш каби чораларни амалга ошириш кераклиги таъкидланди.
Шу билан бирга, давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини фаоллаштириш, директив ва имтиёзли кредитлашни камайтириш ҳамда капитал бозорини такомиллаштириб бориш пул-кредит сиёсати қарорлари самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутиши га эътибор қаратилди.
Пул-кредит сиёсати қарорларини трансмиссиясини яхшилаш бўйича пул-кредит операцион механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар, макроиқтисодий прогноз ва таҳлил салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича мавжуд модел тизимлари параметрларини қайта баҳолаш ва янги моделлар билан бойитиш, ҳамда пул-кредит сиёсати коммуникациясини кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар режалаштирилганлиги маълум қилинди.

Реал самарали алмашув курси мустаҳкамланишда давом этмоқда
2025 йил сентябрь ҳолатига сўмнинг реал самарали алмашув курси базавий давр 2019 йил сентябрга нисбатан 13,6%га мустаҳкамланган (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,2%га мустаҳкамланган).
Реал самарали алмашуви куриснинг мустаҳкамланиши асосий омили миллий валюта номинал курси мустаҳкамланиши бўлиб қолмоқда.
Экспорт товарларининг атига 15%и курс ўзгаришига таъсирчанлиги кўрсатилган (айнан қайси товарлар гуруҳи экани ва унинг динамикаси очилса, қизиқ бўларди). Товарлар экспоридаги олтин улуши нима учун 38% кўрсатилгани тушунарсиз, 9 ой якуни олтининг товарлар экспортидаги улуши қарийб 50%га етган.
Яна бир савол: хизматлар экспорти (жами экспортнинг 25%и) курс ўзгаришига таъсирчанми ёки йўқ?
Худди шунингдек, эластик ва ноэластик деб топилган импорт товарлар таркиби, ҳеч қурса мезонлари очилиши ҳам умумий маълумотларга янада аниқлик киритган бўларди.

Ўзбекистонда даромадларнинг юқори ўсишини пул ўтказмалари таъминламоқда
2025 йил 9 ойлик якунлари билан Ўзбекистонда аҳоли даромадларининг реал ўсиши 8,4%ни, жон бошига даромадларнинг реал ўсиши эса 6,3%ни ташкил этган. Реал даромадларнинг ўсиши аввалги чоракларга нисбатан секинлашган, лекин ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ,(мос равишда 7,7% ва 5,5%) бироз юқори бўлган.
Жон бошига энг юқори даромадлар пойтахт Тошкентда (52,0 млн.сўм), энг паст даромадлар Қорақалпоғистонда (14,8 млн.сўм). Пойтахт ва шимолий ҳудудимизда даромадлар фарқи 3,51 каррага етган (ўтган йили шу даврда фарқ 3,32 эди).
Жон бошига даромадларнинг энг юқори суръатда ўсиши Фарғона қайд этилмоқда (13,4%). Фарғонадаги юқори ўсиш ва ўзи умуман даромадлар ўсишининг Ўзбекистон бўйича асосий омили пул ўтказмалари бўлиб қолмоқда. Жами даромадлардаги пул ўтказмаларининг улуши 21,5%га етган (ўтган йили шу даврда 16,9% эди). Фарғонада жами даромадларда пул ўтказмаларининг улуши 33,7%гача кўтарилган (ўтган йили шу даврда 26,3% эди).
Афсуски, жами даромадларда ижтимоий трансфертларнинг ўрни ва улуши пасайишдан тўхтагани йўқ. Ижтимоий трансфертларнинг жами даромадлардаги улуши 8,6%гача тушган (ўтган йили шу даврда 9,6% эди). Ижтимоий давлат деб эълон қилингандан бери Ўзбекистонда ижтимоий трансферт (пенсия, нафақа) олувчиларнинг нисбий камбағаллашуви давом этмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сунъий интеллект кластерига асос солинмоқда
Мамлакатимизда сунъий интеллект (СИ) технологияларини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг янги босқичи бошланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида “Янги Ўзбекистон” университетида “тармоқ – олийгоҳ – ҳамкор” тамойили асосида Сунъий интеллект кластери ташкил этилиши маълум қилинди.
Бу ташаббус таълим, илм-фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириб, СИ соҳасидаги тадқиқотлар ва инновацион ечимларни амалиётга татбиқ этишни жадаллаштиради. Университетда халқаро докторантура дастурлари йўлга қўйилган бўлиб, янги кластер ушбу салоҳиятни янада кенгайтириши кутилмоқда.
Сунъий интеллект кластери мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва замонавий технологиялар ривожига хизмат қилиб, ёшлар учун илмий ва амалий имкониятларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлади.

bakiroo
Оғир келган 2025 йилда қанча ғалла йиғиб олинди? Ёз тугашига 2 ҳафта қолган бўлсада, Ўзбекистонда бу мавсумда қанча ғалла ҳосили йиғиб олингани ҳақида бирон расмий хабар эълон қилингани йўқ. Мисол учун, Фермерлар кенгаши ўтган 2024 йил 9 млн.тонна ғалла…
Статистикага кўра томорқаларда ғалла зўр бўлган
Статқўмга кўра, 2025 йил январь-сентябрь ойларида донли экинлардан 8,4 миллион тоннадан кўпроқ ҳосил олинган. Бу ўтган 2024 йилдагидан роппа-роса 900 минг тонна кўп дегани.
Жуда оғир келган йилда ғалла ҳосилини бунчалар аномал мўл ясаш, деҳқон ва томорқа хўжаликларида дон етиштиришни оз эмас, кўп эмас, нақ 78,4%га ёки 520 минг тоннага ошириш ва 1 148,7 минг тоннага етказиш қандай имконли бўлган? Статқўм аномал рекорд ўсиш сабабларига ойдинлик киритмаган. Нима учун Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши бу рекорд ҳақида жар солмай, жим юришипти, ҳайронман, балки камтарлик қилиб уялишгандир (бу йил тарихда биринчи марта етиштирилган ғалла ҳосили ҳақида на вазирлик, на кенгаш лом-лим дегани йўқ).
Каримов замонида ўзи йўқ ғаллани томорқа ва деҳқон хўжаликларида етиштирилди ва аҳоли ихтиёрида қолдирилди, дея статистикага миллионлаб тонна ғалла қўшиб ёзиш усули роса кўп қўлланиларди.
Қишлоқ хўжалиги статистикасини юритиш янги замонда ҳам катта ўзгаришларга учрагани йўқ. Ислоҳотлардан иҳолатанган қишлоқ хўжалигига охирги тўққиз йилда на бозор, на шаффофлик, на замонавий бошқарув қоидалари кириб борди.