Telegram Web Link
Trening-kitob
Ўзингизни биласизми?.pdf
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу қўлланмада келган усуллар ёрдамида кечаги вазифада келган қарашларингизни текшириб кўринг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги қўлланмада келган "Маятник" усулининг бажарилиши.
Trening-kitob
«Агар мен бой бўлсам, бузилиб кетаман.»
Бу қарашларнинг сизда бор ёки йўқлиги ҳақида берган овозларингизни "Маятник" усулида текшириб кўринг. Натижада ўзингизни қанчалик билишингиз маълум бўлади.

Хулосаларингизни изоҳларда қолдирсангиз кўпчилик учун фойдали бўлган бўларди.
«Агар мен бой бўлсам, бузилиб кетаман.»
«Мен бой бўлиб қолсам, болаларим наркоман, дангасага айланади, уларнинг хулқи бузилиб кетади.»
«Пул - бу кураш» Бу қарашларни қанчалик тўғри аниқлабсиз?
Anonymous Poll
25%
3 тасини тўғри топибман
9%
2 тасини тўғри топибман
25%
1 тасини тўғри топибман
41%
Ҳеч бирини тўғри топа олмабман
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Энди бир тасаввур қилиб кўринг. Агар юқорида кўриб чиқилган қарашларга қаттиқ ишонсангиз, у ҳолда улар ҳаётингизга таъсир ўтказган бўлармиди?
Forwarded from Trening-kitob
Бирор бир қарашга, фикрга қаттиқ ишонсангиз у сизнинг ҳаётингизга таъсир кўрсатган бўлармиди?
Anonymous Poll
90%
Ҳа, бу аниқ-ку!
10%
Йўқ, менга ҳеч қандай фикр таъсир кўрсата олмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЁДДА ТУТИНГ ҲАЁТДА ХОҲЛАГАНИНГИЗ ЭМАС, БАЛКИ КИМ БЎЛСАНГИЗ ШУНГА МОСИ БЕРИЛАДИ!


Сизнинг ким эканлигингизни эса ўзингиз ҳақингиздаги қарашларингиз белгилаб беради. Бу қарашларингизни ўзгартирмасдан туриб аҳволингизни ўзгартира олмайсиз, ўзингиз хоҳлаган даражаларга чиқа олмайсиз. Чунки сизга фақат ўзингизни ким деб ўйласангиз шунга моси берилади.

Шунинг учун ҳам тезроқ ўзингиз хоҳлаётган нарсаларга муносиб бўлган инсон бўлиш ҳақида қайғуринг. Ва Сиз қаршингизда эшиклар қандай очилишини кўрасиз. Имкониятлар кечагина йўқ бўлган жойларда пайдо бўла бошлайди!

Ўзингизда мана шундай ўзгаришлар бўлишини истайсизми? У ҳолда йўлимиз бир экан.

Кўпчилик инсонларда бор бўлган 19 та чекловчи қараш ва 4 қўрқув устида ишлашга мўлжалланган дастуримиз ўзингизни қисқа муддатда буткул ўзгартириб, шахсиятингизни янги даражага олиб чиқиш имконини беради. Бу дастуримиз онг ости блоклари билан ишлашнинг жуда кучли усулига асосланган.

Агар олдинги постларимиздан бу дастурга қизиқиш билдириб унда қатнашиш истагида бўлиб юрган бўлсангиз, у ҳолда ҳозир қулай нархда қатнашишнинг айни вақтидир. Чунки тез орад қатнашиш баҳосини яна кўтарамиз. Шунинг учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!

Ҳозироқ мурожаат қилинг!

@muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЎЗГАРИШ НИМА ДЕГАНИ?

Ўзгариш - бу олдинлари сиз учун имконсиз бўлган ҳаракатларни қила олиш, олдингилардан буткул фарқ қилувчи, янгича қарорлар қабул қила олишдир.

Ҳа, ўзгариш бу бошқача қарор қабул қила оладиган инсонга айланиш деганидир. Бунинг учун эса Сизнинг онгингиз бошқача бўлиши керак. Ҳаётингиздаги муаммоларга сабаб бўлаётган чекловчи қарашлардан озод бўлиши керак.

Ўзгаришни истайсизми?! Марҳамат! Биз буни энг тез амалга оширишингиз имконини берувчи, чекловчи қарашлар билан ишлашнинг энг кучли усулига асослан курс тайёрладик.

Ўзида ҳақиқий ўзгариш қилишни истаганлар учун ушбу курсимизда қатнашиш учун ҳозир айни вақтидир. Чунки тез орад қатнашиш баҳосини яна кўтарамиз. Шунинг учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!

Ҳозироқ мурожаат қилинг!

@muloqot_uchun_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

МУАММОНИ ЕЧИШДА ҲАР ДОИМ ҲАМ ХАЁЛГА КЕЛМАЙДИГАН МУҲИМ ЖИҲАТ

Яқинда ютубда Шаҳа Долимов исмли блогернинг бир видеосини кўриб қолдим. Видеонинг номи "Ҳар қандай муаммони ечиш сири". Унда ҳаётимиздаги муаммоларни ечишда кўпинча эътибор қилмайдиган муҳим жиҳат ҳақида айтилган экан.

Гап шундаки, муаммо пайдо бўлганда биз автоматик равишда уни ечишга киришиб кетамиз. Масалан пулсиз бўлиб қолсак пул топишга киришиб кетамиз, оилада жанжал бўлса уни бостиришга уринамиз, бирор муҳим ишни ортга сураётган бўлсак уни қайсидир усулда бўлса ҳам қилиб муаммони ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Яъни, диққатимиз фақат ва фақат муаммони ечишга қаратилади.

Хўш, бунинг нимаси ёмон дейишингиз мумкин. Ёмон тарафи биз муаммога олиб келган сабаблар ҳақида ўйлашни унутамиз. Яъни, бу муаммо нима сабабдан пайдо бўлганини англашга ҳаракат қилмаймиз. Натижада муаммони ечганимиз билан у яна қайта содир бўлаверади, токи сабабларни англаб уларни бартараф қилмагунимизча.

Демак, муаммоларни ечишда диққатни энг аввало уни ечишга эмас, балки унинг пайдо бўлиш сабабларини англашга қаратиш керак экан.

Бу маълумотларни фойдали деб билсангиз яқинларингизга ҳам улашинг.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Ўзгариш нима дегани?

Ўзгариш - бу бугун қабул қилган, олдинлари бу масала юзасидан қабул қиладиган қарорингиздан фарқ қилувчи қарорингиздир. - Ада Кондэ.

Ҳа, ўзгариш бу бошқача қарор қабул қила оладиган инсонга айланиш деганидир. Бунинг учун эса Сизнинг онгингиз бошқача бўлиши керак. Ҳаётингиздаги муаммоларга сабаб бўлаётган чекловчи қарашлардан озод бўлиши керак.

Ўзгаришни истайсизми?! Марҳамат! Сизга буни энг тез амалга ошириш йўлини таклиф қиламиз!

Ҳозирда курсимизга қулай нархларда ёзилишингиз мумкин!


Мурожаат учун манзил:

@muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Ҳурматли каналимиз аъзолари, қуйидаги таржимада ўз вариантларингиз билан изоҳларда ўртоқлашсангиз дегандик.
Инглизчада келган қуйидаги қарашни турли вариантларда таржима қилдик. Мақсадимиз ушбу чекловчи қараш кўпчилик учун яхшироқ тушунилишига эришиш.

Инглизча: Mistakes and failures are bad

Русча:
Ошибки и неудачи – это плохо

Ўзбекча вариантлар:

Хато қилиш ва муваффақиятсизлик - бу ёмон
Хато қилиш ва омадсизлик - бу ёмон
Хато қилиш ва муваффақиятсизликка учраш яхши эмас
Хато қилиш ва муваффақиятсизлик - бу яхши эмас
Хато қилиш ва муваффақиятсизликка учраш - бу ёмон
Янглишиш ва муваффақиятсизлик ёмон
Хато қилиш ва муваффақиятсизлик ёмон
Ҳеч қачон хато қилмаслик керак.
Ҳеч қачон муваффақиятсизликка учрамаслик керак
Хато қилсанг ва муваффақиятсизликка учрасанг сен ёмон ҳисобланасан.
Ёмон одамларгина хато қилади ва муваффақиятсизликка учрайдилар.

Сиз ҳам ўз таржима вариантингизни изоҳларда қолдирсангиз кўпчиликка фойда келтирган бўлардингиз.

Бунга ўз ҳиссасини қўшадиганларга олдиндан ташаккур!
Масъулиятни зиммага олиш - барча саволларнинг жавобидир.
Сергей Долматов.

Ҳозирда сизни қийнаб келаётган кўплаб саволларингизга жавоб олишни истайсизми?! У ҳолда ҳаётингиздаги ҳар бир ҳолат учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг, яъни уларни ўзингиз ҳосил қилаётганингизни англанг. Ана шунда сизни қийнаётган саволларингизга етарлича жавоб оласиз.


Онг ости блоклари устида ишлашнинг энг кучли усулига асосланган янги курсимизда бу ишнинг амалиёти билан шуғулланамиз. Яъни, сиз масъулиятни ўз зиммасига олиш қандай бўлишини амалда бошдан кечирасиз. Бу жуда кучли таъсирга эга жараён бўлиб сизни буткул ўзгартириб юборади. Бу сизга қизиқ бўлса, марҳамат, қулай нархларда ёзилишингиз мумкин.

Мурожаат учун манзил:

@muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

«Мен етарлича яхши эмасман», «Мен унчалик зўр эмасман», «Мен ўзим хоҳлагандек инсон эмасман»

Бир қарашда бу каби чекловчи қарашлар оддийдек, беозордек ва унчалик муҳим эмасдек, ҳаётимизга унчалик таъсир қилмайдигандек кўринади. Аммо кўпинча айнан шу қарашлар туфайли Сиз
- даромадингизни ошира олмаётган,
- оилавий муносабатларингизни кўнгилдагидек қила олмаётган,
- карьерада ўсиш қила олмаётган,
- турмуш ўртоғингиздан, фарзандларингиздан ва яқинларингиздан етарлича эътибор кўрмаётган,
- орзуингиздагиларга эриша олмаётган бўласиз.

Чунки бу қарашлар Сизнинг аслингиз ҳақидадир. Ўзингизни ким деб ҳисобласангиз ҳаётингиз ҳам шунга мос бўлади. Ўзингизга бошқача назар солиш ва шунга мос даржадаги ҳозиргидан анча яхшироқ, сифатлироқ ҳаёт даражасига чиқиш вақти келди!

Марҳамат, ҳозироқ мурожаат қилинг ва жуда кўпчиликда зўр натижа берган, онг ости блоклари устида ишлашнинг жуда кучли усули асосида ишлаб чиқилиган курсимизда қулай нархларда иштирок этиш имкониятини қўлга киритинг.

Мурожаат учун манзил:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Кейинги ҳафтадан нархларни яна ҳам оширмоқчимиз. Агар сиз анчадан буён ушбу курсимизга қизиқиб юрган бўлсангиз у ҳолда ҳозир харид қилишнинг айни вақти.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қандай қилиб стрессиз яшаш мумкин?

Морти Лефконинг шу номли мақоласининг эркин таржимаси

Стрессдан халос бўлиш мумкин.
«Ҳа, албатта. Айнан қандай қилиб ҳаётимдаги барча стрессли вазиятлардан халос бўлишим мумкин» - дейишингиз мумкин.

Бу саволингизга қуйидагича жавоб берган бўлардим.

Ҳаётимнинг кўп қисмида мен хавотирга тўла бўлганман. Мен одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлашларидан хавотирланардим, мен етарлича пулим йўқлигидан хавотирланардим. Мен уч ёш бўлганимда отам билан ажрашганидан кейинги қийинчилик даврини бошидан кечираётган онамдан хавотирланардим. Агар хавотир стрессни чақирадиган бўлса, у ҳолда стресс мени ёшлигимдан бошлаб қамраб олган экан.

Ҳаётимда стресс уйғотган нарсалар билан курашиш услубимни биргина ибора билан айтиш мумкин. Бу иборани ҳаётимнинг дастлабки 20 йилида кунига бир неча марталаб такрорлардим: «Тезроқ катта бўлсам эди ..., ана ўшанда буларни эплардим». Ҳаётим, мендаги хавотир кетиши ва ўзимни бахтли ҳис этишим учун, доимо вазиятни ўзгартиришга қаратилган эди.

Кўп йиллик даволанишлар, семинар ва ўз-ўзига ёрдам борасидаги китоблардан сўнг стресс бироз камайди ва мен ўзимдаги қийин вазиятларни анча яхши ҳал қила оладиган бўлдим. Аммо мен, бахтга эришиш учун, ҳамон ҳаётимда содир бўлаётган нарсаларни ўзгартиришга ҳаракат қилардим. Бир вақт қарасам ёшим ҳам 40 дан ошиб қолибди, ва мен ҳали ҳам ўзимдаги доимий стрессни олиб ташлайдиган ва мени бахтли қиладиган даражада вазиятни ўзгартира олмаганимни сезиб қолдим.

Ва ниҳоят чекловчи қарашлардан халос бўлишнинг ўзим ишлаб чиққан усулидан фойдаланиш давомида бир нарсани тушуниб етдим. Стресс ҳаётимда содир бўлаётган нарсалардан эмас, балки содир бўлаётган нарсаларга ўзим бераётган маънолардан келиб чиқар экан. Бу маънони ўзгартира олган заҳотим стресс буткул йўқ бўлиб кетарди.

Масалан, ҳозирги хотиним Шеллига (у билан мана 26 йилки биргамиз) уйланишимдан олдин мен икки марта уйланганман. Бу муносабатларнинг бирортаси ҳам яхши бўлмаган ва узоқ давом этмаган. Бу икки аёл билан кечирган ҳаётимнинг катта қисми жуда асабий бўлган. Ўша пайтларда мен хотинларимни айблардим ва ўзимга ўзим мен қилишим керак бўлган энг асосий иш - бу муносиб аёл топиб уйланишим керак деб айтардим. Бошқача сўз билан айтганда вазиятни, ташқи ҳолатни ўзгартиришим керак деб ўйлардим.

Шундай қилиб мен буни учинчи марта, умид қиламанки, "тўғри" аёлга уйланиб синаб кўрдим. Афсус, биз турмуш қурган заҳотимиз шуни сездимки, менда ҳали ҳам стресс бор эди.

Ўша вақтларда мен ҳаётимдаги муаммоларни келтириб чиқараётган ўзимдаги чекловчи қарашларни топиб улардан халос бўла бошлагандим. Муаммолардан бири шундан иборат эдики мен ҳаддан зиёд муҳтожликни ҳис қилар эдим. Мен мени яхши кўрадиган аёлсиз яшай олмайман деб чин дилдан ишонардим. Бу қарашим хотинларимга нисбатан кучли босим ўтказишимга мажбур қиларди.

Натижада бизнинг муносабатларимиз доимо асабий бўларди. Ўзимдаги бу ва бошқа кўплаб (энг асосийси, мени яхши қиладиган нарса - бу одамларнинг мен ҳақимда яхши фикрда бўлишлари деган) қарашларимдан халос бўлган заҳотим мендаги муҳтожлик йўқолди. Муҳтожлик йўқолгач, ўзим ҳақимдаги кўплаб салбий тасаввурлар йўқолгач ва мен ўзимни севишга ва севилишга лойиқ эканлигимни тушунгач менинг ҳозирги хотиним билан бўлган муносабатларимиз ўзгарди.

Ўша инсон ва ўша вазиятлар, аммо биргаликдаги турмушдан бахт, фаровонлик олиш ўрнига менинг ўзим бу биргаликдаги турмушга бахт, фаравонлик олиб кирдим. Бу дунёимни ўзгартириб юборди. Ва стресс кетди.

1990 йилларнинг ўрталарида ўқиган хабарим ёдимга келади. Унда ўрта табақадаги кўплаб менеджерлар ишларидан айрилганликлари ҳақида айтилганди. Мақолада бу ишсиз қолган менеджерлардан олинган интервьюлар бор эди. Уларнинг айримлари энди қандай кун кечиришларидан хавотирланиб қаттиқ стрессда эди. Бироқ, уларнинг айримлари жуда бахтли эди ва уларда ҳеч қандай стресс йўқ эди.
2025/07/07 11:48:03
Back to Top
HTML Embed Code: