Telegram Web Link
Аллоҳ сиддиқ бандаларига атрофидагиларнинг ҳақиқатини кўрсатиб қўяр экан.

#дуо Роббим, мени ва севганларимни сиддиқлардан айла...

@umidaaziz
🔥17👍54💯3
Ўзи яратган муаммоларнинг жабрдийдаси ролини ўйнайдиганлардан йироқ бўлинг...

✍️@umidaaziz
👍18🔥6😢5🤝1🆒1
Ҳожи Бектоши Валийдан сўралди:
— Ҳазрат, сиз дунё моли, деганда нимани тушунасиз?
Ҳожи Бектоши Валий шундай жавоб қилдилар:
— Бировнинг нонини ема, ўзингнинг нонингни бировдан қизғанма. Қўлинг очиқ, кўнглинг очиқ, дастурхонинг очиқ бўлсин. Айбларни ёп, сирларни тут, ғазабингни ют ва Аллоҳга ҳамд айт...

✍️@umidaaziz
16🔥10
ДУНЁДА МАШҲУР БЕШ ТАМОЙИЛ:
👉 Бир нарсанинг рўй беришидан қанчалик кўрқсанг, унинг амалга ошиш эҳтимоли шунчалик ортади.

👉 Бир муаммони очиқ ва равшан тарзда бир жойга ёзсанг, масаланинг ярми ечим топган бўлади.

👉Бир ишга киришганида, сендан талаб қилинган самарани бериш учун энг яхши йўлларни топиш ҳар доим ўзингнинг масъулиятингда бўлади.

👉 Илм ва заковатни биринчи ўринда тутишда давом этганинг сари пул оқиб келаверади.

👉 Агар бир масала юзасидан қарор қабул қилишга мажбур бўлмасанг, қарор бермай қўявер.

Илова: АСЛО АСЛО ДЕМА!

✍️@umidaaziz
👍10
Аллоҳим, бир куни умидсизликка тушсам, мен учун тақдир қилган тадбирларинг орзуларимдан гўзал эканини эслатишингни ўтинаман...

@umidaaziz
🔥2011💯2
Ҳеч қачон сендан ортиқ муваффақиятларга эришган инсон сени танқид қилмайди. Ҳар доим ё ҳеч нарсани эплолмаган ёки муваффақият жиҳатидан сендан қуйида бўлганлардан танқид кўрасан...

@umidaaziz
💯39🔥7👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамзод-да, нима ҳам дейсан энди.

"Қуёшни яхши кўраман" дейди, сояга қочади, "Ёмғирни севаман" деб паналашга жой қидиради...

✍️@umidaaziz
🔥105👍2
#дуо

Аллоҳим, дуоларим ижобатига тўсиқ бўлган гуноҳларимни авф эт...

@umidaaziz
20🔥7👍5😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маззали ҳиндча пирог рецепти 😁

Диэтадагилар бемалол томоша қилиш мумкин.

@umidaaziz
🤣28🤯7😢2👍1
Мактабда математикадан яхши ўқимадим. Энг ёмон кўрганим аҳмоқона қўшиб- чатиб, айириб, бўлиш ва кўпайтириш эди. Шунинг учун ҳам ҳаётда ҳисоб-китобсиз яшадим. Шунинг учун ҳам плюс ва минуснинг ўртасида юрмайман.
Одамларни ё яхши кўраман ёки юз ўгираман...

✍️@umidaaziz
19🤣15👍6😢5🔥3
Audio
... Ҳозир сенга қўнғироқ қилсам, нима дейишимни билмайман, нима дейсан, қанча вақт жим туриб қоламиз. Ҳозир қўнғироқ қилсам сенга, қўнғироқ қила олсам ва ўзим билган барча тилларда "ҚАЙТ" десам сенга, дея олсам қанийди...

🕯Жамол Сурайё

✍️@umidaaziz
🔥11😢94
Эй хоҷа чаро ту бе хабари,
Рӯзону шабон дар талаби симу зари.
Сармояи ту аз ин ҷаҳон як кафанаст
Он ҳам ба гумонҳастки бари ё набари


Яъни: “Эй хожа! Сен бу дунё асрорларидан бехабарсан Тун-у кун мол-у дунё ҳирсидасан. Бу дунёдан сенга тегадигани бир газ кафандир. Уни ҳам олиб кетоласанми, йўқми – гумон...”

✍️@umidaaziz
😢14🔥5🤔2
Эркак ўқитувчи ёш қизчалар тақадиган соат тақарди. Талаба қизлар уни масхара қилиб, устидан кулишарди. Ҳатто кўп бора байрамларда ўқитувчига эркаклар соати ҳадя қилишди. Ўқитувчи маҳзун табассум билан ҳадяни қабул қилар, лекин барибир ўша эски пушти тасмали соатни тақаверди.
Сўнг билдиларки бу соат эркакнинг йиллар аввал вафот этган қизига тегишли экан..!
Уят ва пушаймонликдан лаблар тишлар орасида қолди...

Нақадар оқилу доно бўлсак-да, ақлимиз бошимиздан ошиб тошиб кетаётган бўлса-да, ҳар қандай ҳолатга "бирор сабаби бордир!" деган маъно деразасидан қараганимиз маъқул.
Кишиларнинг ҳеч кимга айтолмайдиган, айтганида минг чандон кўпроқ азобини ҳис этадиган дардлари билан ўйнашиш инсонликнинг ҳеч қайси қолибига сиғмайди...


✍️@umidaaziz
😢24👍154💯4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғондан "яхшиман" деб қўйсам, ишонади.
Шунчалик мендан хабари йўқ...

@umidaaziz
😢21🔥52💯2😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муғлада қишнинг чилласида бодом гуллади...

Умр ўтиб эмас, оқиб кетяпти...

@umidaaziz
😢13🔥5😍2
#шунчаки_эмас

Анча йиллар олдин динни унинг-бунинг оғзидан ўрганаётган бир чаламулла, масъулиятсизлигини "Хотин, бола-чақа дўзахнинг олови. Уларга шафқат қилмаслик керак" дея ёқлаганига гувоҳ бўлгандим. Ўз кўзларим ва қулоқларим билан. Айни пайтда бу одам ҳаётда ва уни кўрган кишининг тилига биринчи бўлиб: "Аллоҳ ҳеч кимни шу одамнинг кўйига солмасин!" деган дуо келади. "Дўзах олови" дея неъматлигини инкор қилган фарзандлари бугун ҳаётда ўз ўрнини топган, у киши эса ўзига берилган неъматларнинг неъматидан бебаҳра ўтиб кетмоқда. Яшаш эмас бу, шунчаки, дунёда бир ўринни банд қилиб, кислородни исроф қилиб ўтиб кетиш...

Илмиҳолга доир таржима қиляпман. Фарзанднинг ота-она устидаги ҳақлари, бобига келгандим. Ўша воқеа эсимга тушиб кетди...

✍️@umidaaziz
😢11👍6😍1
Saraton (UzHits.Net)
Kumush Razzoqova
Кетди...

Ҳаммага ўхшаб уям кетди...


✍️@umidaaziz
😢8💯3🔥1
#ўзимга_эслатма

Насибани мажбурлаш бошга мусибат келтиради...

✍️@umidaaziz
🔥12💯9😢1
Адолатнинг тарозиси билан ўйнашсанг, эрта бир куни сен ҳам шу тарозида тортиласан.

@umidaaziz
💯17🔥6😁1
2025/07/09 04:23:34
Back to Top
HTML Embed Code: