БОЛАЛАРГА БЕРИЛГАН РУҲИЙ ЗАРБАЛАР
Ўз дарди билан банд бўлиб, фарзандини меҳрга муҳтож қолдириш;
Тарбиялаяпман деган ўйда болани ҲАҚОРАТ қилиш;
Эри (аксарият ҳолатда аёллар!) ё хотини, ёки унинг оиласи билан боғлиқ муаммоларни бола билан муҳокама қилиш;(Бола ўзини ота-онасидан бирини танлашга мажбур сезади)
Ўз фарзандларини бошқаларнинг олдида танқид қилиш, танбеҳ, дакки бериш;(Боланинг қалби озор кўради, ўзини ерга урилган ҳис қилади)
Болалар орасида айирмачилик қилиш;(Ўзига ишонч пастлиги, асабийлашиш, руҳий зиқлик каби касалликларнинг пойдевори болаликда қўйилади.)
Оилавий турмушдаги бахтсизлигига болаларни сабабчи қилиш — "Сенларни деб шу одамга чидаяпман..." ваҳк.
Мен бўлмадим сен бўл, мен қилолмадим сен қил, деган ўйда боладан ўзининг орзу-истаклари йўлида фойдаланиш; Бунда бола ё сизга аччиқ қилиб истагингиз аксини қилади ёки умр бўйи сизни хурсанд қиламан деб ўзи бахтсизликда ўтиб кетади.
✍️@umidaaziz
Ўз дарди билан банд бўлиб, фарзандини меҳрга муҳтож қолдириш;
Тарбиялаяпман деган ўйда болани ҲАҚОРАТ қилиш;
Эри (аксарият ҳолатда аёллар!) ё хотини, ёки унинг оиласи билан боғлиқ муаммоларни бола билан муҳокама қилиш;
Ўз фарзандларини бошқаларнинг олдида танқид қилиш, танбеҳ, дакки бериш;
Болалар орасида айирмачилик қилиш;
Оилавий турмушдаги бахтсизлигига болаларни сабабчи қилиш — "Сенларни деб шу одамга чидаяпман..." ваҳк.
Мен бўлмадим сен бўл, мен қилолмадим сен қил, деган ўйда боладан ўзининг орзу-истаклари йўлида фойдаланиш; Бунда бола ё сизга аччиқ қилиб истагингиз аксини қилади ёки умр бўйи сизни хурсанд қиламан деб ўзи бахтсизликда ўтиб кетади.
✍️@umidaaziz
🔥13👍5😁1
Нонушта уй билан хайрлашув дастурхони. Уйдагиларни соғ-саломат эшикдан қайтиб киришини тилаб ёзилган ният дастурхони. Шунинг учун ҳам нонушта бахтиёрлик туйғусини беради. Нонушта дастурхони ҳозирлаш билан бизга меҳр-муҳаббати, ғамхўрлигини изҳор этадиган яқинларимизнинг борига шукр...
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
👍20❤15😍7🔥2😢1
Одамови эмасман.
Фақат муносиб тингловчи топилмайдиган ва ҳатто ундайларни учратишдан умидим узилган даврнинг барбод диалоглари, бемаъни суҳбат, ўртамиёна ҳис-туйғу, самимиятдан йироқ мулоқотлари, шунчаки тил учидаги муносабатлардан узоқ бўлишни афзал кўраман.
Шуниси яхшироқ...

❤22💯12👍4🔥2😁1
❤17😍10👍4😁1
Қирқ янглиш билан дўст, бир янглиш билан душманга айланасиз.
Бирга ичган чой, қаҳвангизга ишонманг...
✍️@umidaaziz
Бирга ичган чой, қаҳвангизга ишонманг...
✍️@umidaaziz
💯9🔥6❤3👍2😁1
👍11❤10🔥3💯3😁1
#anglash
Кишининг воқеа-ҳодисаларга муносабати иймони ўлчовида бўлар экан. Юраги иймон нури билан лиммо лим тўла, қадарига таслим, Аллоҳга таваккулда бўлган инсон энг оғир мусибатни ҳам, улкан шодликни ҳам совуқонлик ва хотиржам "Алҳамдулиллаҳ" билан қарши олар экан...
✍@umidaaziz

🔥10❤7💯3😁1
❤11🔥6💯2😁1
Имом Шофеийга: “Ақл ҳақида бизга хабар беринг. Киши у билан туғиладими?” дейишди.
У зот: “Йўқ, ундай эмас. Балки уни кишиларнинг мажлислари ва одамларнинг мунозарасидан юқтиради, ўзлаштиради” деди.
✍️@umidaaziz
У зот: “Йўқ, ундай эмас. Балки уни кишиларнинг мажлислари ва одамларнинг мунозарасидан юқтиради, ўзлаштиради” деди.
✍️@umidaaziz
❤14👍9😁1
"Дуо билан нима ҳам бўларди?" дема. Салафи солиҳлар "Баъзан Аллоҳ маҳзун бир қалбнинг кўз ёш тўкиши билан бутун бошли умматга марҳамат қилади", дейдилар...
#дуо Роббим, мени, севганларимни ва мени севганларни севган бандаларингдан айла...
✍️@umidaaziz
#дуо Роббим, мени, севганларимни ва мени севганларни севган бандаларингдан айла...
✍️@umidaaziz
🔥20👍7❤6💯6😁1
#ўзимга_эслатма
Ўзи сўрамаса, талаб қилинмай ҳаммага ёрдам беришга уринма. Бу билан аввало ўзингни, қолаверса, хизматинг, меҳнатларингни беқадр қиласан. Ҳар нақадар меҳрибон, раҳм-шафқатли бўлсак ҳам, ҳамманинг дардига дармон бўлолмаймиз. Албатта бир ишни қилаётганимизда ғамхўрлик, ҳамдардлик муҳим. Лекин бу меҳрибончиликни асло ўзимизга жабр қилиб қўядиган ҳажмда ошириб юбормаслигимиз керак. Кимгадир ёрдам бериш учун уни тушунишнинг ўзи кифоя, бутун дард-у дунёсини елкамизга ортиб олишнинг ҳожати йўқ...

💯17❤6🔥4🤝4👍2
Бир нарса илгариламаса шу ҳолича ярмида ташлаб кетиш керак. Китоб экан, фильм экан, йўл экан, изтироб экан, қувонч экан, инсон экан... Нима бўлса бўлсин, ким бўлса бўлсин. Ҳаёт мажбурлаш билан увол қиладиган даражада узун эмас...
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
🔥18❤9👍9😢3🤣1
Одамзод нақадар оғир машаққатлар билан синалаётган бўлса-да, барибир яшашга арзирли сабаб топиб, қаддини тик тута олади. Таскин-тасаллини ҳам, қайта гуллаб, барг ёзиб, кўкаришни ҳам ақл-заковати, ўқиб, кузатиб ўргангани ва умидини Аллоҳга боғлаган нисбатида муваффақиятга эришади. "Шарт-шароитлар қанчалик оғир ва умидсиз бўлса ҳам, ишонган кишилар учун Нуҳнинг кемаси ҳамма даврда бўлади" дейди Сезаи Каракоч.
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
🔥17💯8👍4❤3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу зулмат охирзамон ичра "Сен шуъласи қуёшдек қалбимни ёритган нурсан!" дея оладиган инсонларга бошласин йўлимиз...
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
❤11👍2😁1😢1