Telegram Web Link
Бир воқеа ўтди бошимдан, эсласам, ўзимдан хижолат чекаман. Хуллас, бир қадрдоним билан суҳбатлашаётгандик, гап орасида, бир муддат муаммоларга ўралашиб, руҳий зиқликка тушиб қолганини, ўзини ёлғиз ҳис қилгани, ҳатто шунчаки дардлашгани ҳам бир ҳамҳол тополмаганини айтиб қолди.
— Нега менга ёзмадинг? Нега қўнғироқ қилмадинг? Мен қайси кун учун борман?- дедим. "Ёздим, лекин вақтинг йўқ экан чоғи, гаплашолмадик" деди. Ҳайрон қолдим. Икки қўлим боғланган бўлсаям, албатта гаплашишим керак, қандай қилиб, эътиборсиз қолдирибман, деб ёзишмалар тарихига қарадим. Ҳа, суҳбатдошим қийин кунларга тушган кунида менга ёзган экан. Лекин шунчаки: "Салом. Қандайсан? Тинчмисан?" Мен ҳам "Салом. Шукр. Ўзинг яхшимисан?" деб жавоб берганман. Қарши тараф: "Раҳмат" дея ёзган, бўлди.
— Аслида сенга юрагимни тўкиб-сочиб, юрагим ғашлигини айтмоқчи эдим. Бир китобда ўқигандим, тушкунлик тушган кезларда кўнглингга яқин инсон билан саккиз дақиқа гаплашсанг, юрагинг ёришади. Ҳатто бу инсонга дардингни айтмасанг ҳам, суҳбат жараёнида муаммолардан халос бўлиш йўлини топишинг, ҳеч бўлмаганда, ҳаммасини енгиб ўтадиган куч олишинг мумкин, дейилганди. Сенга шунинг учун ёзгандим. Қуруққина жавоб келганди, "ҳамманинг дарди ўзига етиб ортади" деб индамай қўявердим деди.
— Унда яна шундай ҳолат бўлса, салом-аликдан кейин тўғридан тўғри САККИЗ ДАҚИҚАНГ БОРМИ? деб гап бошла. Ҳар қандай ҳолатда сен учун саккиз дақиқа ажратаман,- дея жавоб бердим.

Қиссадан ҳисса сизга ҳам асқотар, деган мақсадда бу воқеани сизларга улашдим.

✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дил бадаст овар ки ҳажжи Акбар аст,
Аз ҳазорон Каъба як дил беҳтар аст.
Каъба бунёди Халили Озар аст,
Дил назаргоҳи Жалили Акбар аст.


Бир кўнгилни шод қилиш Ҳажжи Акбар (Энг улуғ ҳаж) ҳисобланади. Мингларча Каъба қурмоқдан, бир кўнгилни шод қилиш афзалдир. Каъба Озар ўғли Иброҳим (алайҳиссалом)нинг биноси, кўнгил эса Аллоҳ таолонинг назаргоҳидир.

✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ —
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!
Мафтуна қизим, мен ҳам бир пайтлари худди сиздай ўйлардим. Лекин ҳар ерни қилма орзу ҳар ерда бор экан тошу тарози. Хорижда жанатий ҳаёт йўқ. Аслида, ер юзида жаннат йўқкуя, лекин "кетиш"дан катта нарсалар кутсангиз, ҳафсалангиз пир бўлиб, маъсум қалбингиз озорланадими дейман. Туркия мисолида айтаман, қиш ойларида газ учун энг арзон тўлов эллик доллар атрофида бўлди. Бўлиб ҳам, ўтган ҳафтагача дерли совуқ бўлгани йўқ. Ҳатто, фақат зални ёқиб қўйиб, бошқа хоналарни эшигини очиб қўйиб иситдик. Шунда ҳам эллик-олтмиш доллар атрофида тўланди. Ўтган ҳафтадан бери ҳаво совуди. Унақа Ўзбекистондагидек аномал совуқ эмас, нариси билан -3 даража совуқ шундаям. Кел кўрки, иситиш мосламаси (ўзбеклар аристон дейди шекилли) 50 даражада ёняпти (пулга чақсак, бир ойда икки юз доллар атрофида тўланса керак) зўрға иккита хонани иситоляпмиз. Бошқа хоналарни қулфлаб қўйдик, шабадаси келиб бир ҳовуч иссиғимизни совутмасин дея. Электр энергияси-ку, нақ шодиёнаю тантана! Лимитдан ошиб кетса ойлик тўловининг икки ҳиссаси тўланади. Хуллас, нима демоқчиман? Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради, аслида. Фақат оҳангини ҳар хил қабул қиламиз. Ер юзидан жаннат излаш эмас, ўтирган жойини жаннатга айлантириш енгилроқ ва маъқулроқмикан?...
Ютқизмасдан, енгилмасдан, йўқотишларга дуч келмасдан яхшиликларни қўлга киритолмайсан. Жаннат ҳам ўлимни талаб қилади, қурбоним...

@umidaaziz
Ибн Арабий: "Қалбдан ҳузун кетса, қалб хароб бўлади," дейди.
Маҳзунлигимизнинг ягона сабаби бу дунёга тегишли эмаслигимизда, деб ўйлайман.
Синиқлигимиз, ҳорғинлигимизнинг боиси эса оид бўлмаган жойимизда мажбуран қолишни хоҳлаётганимизда.

Шунинг учун ҳам, назокатли ва фаросатли кўнгилларга бу ер торлик қилади, сиғмайди...

✍️@umidaaziz
Мулоҳазага чорлайдиган, кишини ўйга толдирадиган постларга оғзи қулоғида кулган белги-муносабат қўядиган бефаросатлар шунда ўзини моллигини кўрсатган бўладими ёки ҳасаддан битта жойи қовурилаётганиними? Нима деб ўйлайсизлар?

P/S: Билмасдан, тушунмасдан бошқа белги-муносабат ўрнига тиржайган каллани босиб қўйган ёши катта кузатувчилардан узр сўрайман. 😊
Аллоҳ одамни икки хил тарзда синовдан ўтказиб, камолотга етказади. Умид қилиб, илинж боғлаган кўплаб воқеа ва кишиларда адаштириб, асло кутмаган воқеа ва одамлар билан эса хушхабар бериб имтиҳон қилади. Бирида сабр, иккинчисида эса шукр билан муваффақ бўлиб, камолотга эришасан.

✍️@umidaaziz
Ҳар насибадан аввал албатта имтиҳон бордир...

@umidaaziz
Кўнглинг рози бўлмаса,бордир кўнглингнинг билгани. Зеро, "Қалбинг хотиржам бўлмаган нарсани тарк эт" дея марҳамат қилган Пайғамбар Соллалоҳу алайҳи васалламнинг умматимиз...

@umidaaziz
Туяга "юкинг жуда оғирми? Нимадан норозисан?"' деб сўрашган экан, "Юкимни залвори парвоимга ҳам келгани йўқ. Шу карвонни бошидаги эшшакни кўряпсанми, шу эшшакнинг орқасидан кетаётганим алам қиляпти" деб жавоб берибди...

🖊Олинди

@umidaaziz
"Ҳамма қалбидаги билан ризқлансин" дуоси нақадар одилона тилак, шундай эмасми?
Қалбингиздагилар ҳамроҳингиз бўлсин, баракасини кўринг...

✍️@umidaaziz
Отаси тараса қизнинг сочини, эл ўғли узолмас тола сочини...

✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу хотин бизнинг уйга камера қўйиб кетган шекилли. Ҳар бир хонада қирқ йиллик ҳаётимни қирқ дақиқа ўзим билан муҳокама қиламан 😁 Кимлар билан ҳисоблашаман, кимларнингдир менга қилган ноҳақлигини "юзи"га шарт-шурт айтаман. Хуллас, ҳар куни ҳаёт шундай бошланади ☺️

@umidaaziz
#ўзимга_эслатма

Бир пасда унутилиб кетасан.
Бу дунё учун кўп жонингни койитма...

✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эр тараф меҳмонларни кутиш учун тоғ тепасидан уй олдим. Йўлни супуриб, ярқирратиб қўяй, оёқлари тойМАсин...🤭

@umidaaziz
Бошимиздан ўтганларнинг аччиқ чойдан фарқи йўқ энди.
Ўчоққа бир човгум тоза чой қўядиган пайт келди аллақачон...

✍️@umidaaziz
Салафи солиҳлар дейдилар:
“Аллоҳ зикр қилинмаган ҳар қандай сўз беҳудадир. Тафаккур бўлмаган ҳар сукут ғафлатдир. Ибрат бўлмаган ҳар қараш ўйиндир. Сўзи зикр, сукути тафаккур, назари ибрат бўлган кишига неъматлар бўлсин.”

✍️@umidaaziz
#шунчаки_эмас

Фарзандингиз сизнинг орзуларингизни рўёбга чиқариш учун эмас, ўзини кашф этиб, ўзлигини таниб, ўзининг орзу-хаёлларини рўёбга чиқариш учун яшаётган ИНСОН.

✍️@umidaaziz
Бир пиёла чойга ҳам баъзан минг хил маъно беради киши. Баъзан ватан бўлади, дамига тутиласан. Гоҳ мозий жонланади аксида, узоооқ термуласан...

✍️@umidaaziz
2025/07/08 08:06:15
Back to Top
HTML Embed Code: