Югуриб ҳам ошиб ўтилмайдигандек туюлган ҳар қандай йўлни энди оҳиста юрган ҳолда ортда қолдирмоқдамиз. Бир пайтлари белимизни синдириб, букримизни чиқаради, деб ўйлаган ҳар бир дардни Аллоҳ шундай чиройли енгиллатмоқдаки, қаерда ортмоқлаб олганимизни ҳам унутиб қўямиз. Бу ер дунё, йўловчим, қаерда бир гул кўрсанг, атрофи тиканзор бўлади...
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кароҳат пайтида кўзим илиниб, кўрган тушларим :
Бирор масалада қайғураётган кишини шукр қилишга мажбурлаш, унинг дардига малҳам бўлмайди. Аксинча, кишини ўзини айбдор ҳис қилшига сабаб бўладиган ташаббус. Катта эҳтимол билан шукрга мажбурланаётган киши "Шу ҳолимга ҳам шукр қилишим керак, лекин буни ҳис қилолмаяпман, худо урсин! Қанчалик нотавонман. Иймоним ҳам заиф экан" деб ўзидан ёзғиради.
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
Ифторда сабрлар гўзалдир,
Сабрга ажрлар гўзалдир.
Роббимнинг энг буюк неъмати,
Рўзадорга Раййон афзалдир!
©️Алломахон Хакимова
Ифтор лаҳзалари хайрларга васила бўлсин!
✍️@umidaaziz
Сабрга ажрлар гўзалдир.
Роббимнинг энг буюк неъмати,
Рўзадорга Раййон афзалдир!
©️Алломахон Хакимова
Ифтор лаҳзалари хайрларга васила бўлсин!
✍️@umidaaziz
#ўзимга_таскин
Албатта муваффақ бўласан. Чунки руҳингдаги нур атрофингдаги зулматдан кучли...
✍@umidaaziz
Албатта муваффақ бўласан. Чунки руҳингдаги нур атрофингдаги зулматдан кучли...
✍@umidaaziz
"Ўзинг хоҳласанг ҳамма нарсани бажарасан" ибораси одатда ҳафсалангни пир қилиб, умидсизликка тушишга сабаб бўлади. Устида тун-у кун тер тўккан ишинг, ечими учун тиришган муаммоинг, сеники бўлишини қаттиқ хоҳлаган ҳаётинг ҳар доим ҳам сен кутганингдек бўлмайди. Мавзусидан қатъий назар, Аллоҳ насиб этмаса, айрим остоналардан асло ўтолмайди одам. Яхши ниятлар билан қилинган меҳнат ва ҳаракатлар зое кетмаслигини, лекин қисмат, ризқ-у насиба ҳам катта аҳамият касб этишини билган киши бугуннинг псих (ОЛОГ)лари ва шахсиятни ривожлантириш марафонлари ваъда қилаётган усти ялтироқ қудуққа тушиб кетмайди...
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
#iftor_duosi
Аллоҳим, беҳуда юрадиган йўлдан, меники бўлмай туриб суянган орзу-истакдан, кўп тер тўкиб меҳнат қилсам ҳам натижаси бўлмаган машғулликдан, елкамни эзиб ётган умидсизликдан, кўзларимнинг нурини сўндирган қайғудан, руҳим ва жисмимга оғир юк бўлган хавотирлардан Сенинг паноҳингга сиғинаман.

Рамазон ойи мақола ва ҳикояларини, моҳирамазон ҳақида постларни Yo'lovchiнинг "излаш" бўлимига "Рамазон" дея ёзиб, топиб ўқишингиз мумкин. Бир сандиқ хазина бор экан ўзиям ❤️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамики тўплаган тажрибаларим мени биргина жумлага боғлади: "Ўзинг биласан, Аллоҳим, мен билмайман..."
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
#дуо
Аллоҳим, даргоҳингдан менга шундай раҳмат ато этгинки, у билан бирга қалбимга ҳидоят, ишларимга интизом, парокандалигимга жамланиш, руҳимга комил иймон, ташимга амали солиҳ, амалларимга поклик ва ихлос бер. Сенинг розилигинга бошловчи тўғри йўлни менга илҳом қил. Қалбимга улфат бўладиган дўстларни лутф айла ва мени ҳар хил ёмонликлардан муҳофаза айла.

Ношукр киши билан яшаш кишининг ҳаётга нисбатан қарашларини сўндиради. Бундай киши билан баробарликда радияция нуридан азият чекаётгандек бўласиз. Ўзингиз билмасдан аста-секин умидингиз, қувончингиз сўнади. Ҳамма нарсадан яхшилик, ижобийлик излайдиган кишига дуч келиш ҳаётни бироз енгиллаштиради. Ҳамроҳлик, йўлдошликка танлаётган кишингизда қувноқлик ва шукроналикдан мўл-кўл насибасини олган бўлиш мутлақо шарт фазилатлардан биридир. Ҳаётга қараши ижобий, берилганни неъмат, берилмаганни ҳикмат санайдиган, мусибат ортидаги хайрни кўра оладиган фаросат ва басиратли инсонларга чиқсин йўлимиз...
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
#ўзимга_насиҳат
Ҳолвапаз ҳолвасига қачон шакар қўшишни яхши билади. Нега бунча қайғурасан? Сен хоҳлаганингда бўлмайди, Унинг хоҳиш-иродаси билан бўлади...
✍️@umidaaziz
Ҳолвапаз ҳолвасига қачон шакар қўшишни яхши билади. Нега бунча қайғурасан? Сен хоҳлаганингда бўлмайди, Унинг хоҳиш-иродаси билан бўлади...
✍️@umidaaziz
Маҳзунликда эзилганимда имдодимга ошиққан дуо:
Аллоҳим, машаққатлар олдида иймонимни, яхшиликлар олдида умидимни, хатолар олдида пушаймонлигимни, адашиш ва нолойиқ одамлар олдида сабримни доим айла. Мен ўзимни тарк этганимда ҳам, Сен мени тарк этма. Мен ўзимни дунёнинг бор ҳолига ташлаб қўйганимда ҳам Сен мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Сендан келадиган хайр ва офиятга муҳтожман...

Одамларнинг қандай муаммолардан кейин фароғатга етганини, мужодаласи, армонларини билмайсан. Сенга берилмаганларнинг хайрини, қуёш умрингнинг қай поғонасида чарақлашини ҳам билмайсан. Бу ер ўзини фақат ўзи билан таққослайдиган, бундан ҳам яхши бўлишга ғайрат қиладиганлар саодатли бўладиган дунё эканини унутма...
✍️@umidaaziz
Одамларнинг қандай муаммолардан кейин фароғатга етганини, мужодаласи, армонларини билмайсан. Сенга берилмаганларнинг хайрини, қуёш умрингнинг қай поғонасида чарақлашини ҳам билмайсан. Бу ер ўзини фақат ўзи билан таққослайдиган, бундан ҳам яхши бўлишга ғайрат қиладиганлар саодатли бўладиган дунё эканини унутма...
✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлганлар ҳақида гапирганда "кетди" деймиз. Йўлга чиқиш ҳаётдагиларнинг иши...
🖊 Исмат Ўзал
✍️@umidaaziz
🖊 Исмат Ўзал
✍️@umidaaziz
Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъаннаа...
Аллоҳим, Сен афв этувчисан, афв этишни яхши кўрасан, бизни афв эт.
✍️@umidaaziz
Аллоҳим, Сен афв этувчисан, афв этишни яхши кўрасан, бизни афв эт.
✍️@umidaaziz