Telegram Web Link
Ҳақиқат — бир неъматнинг сенга келиши яқинлашганида уни сўраб қилган дуоларинг кўпаярмиш...

✍️@umidaaziz
Болалигимизда қийналиб эришган музқаймоқ, шоколад, колбасани ўзимиз бемалол оладиган ёшга етганимиздан бери ҳеч нарсанинг таъмию мазаси аввалгидек татимай қўйди...

@umidaaziz
ТАРК ЭТМА БИЗНИ, РАМАЗОН

Уруш чангалидаги болалар, мазлумлар, етимлар, ўксиклар, кимсасизлар, қорни фақат Рамазонда тўйганлар Шавволда яна оч қолади, тарк этма бизни Рамазон.
Саволларимиз тугамади, жавобларимизни ололмадик. “Ўқ еса рўза бузиладими?” Биз буни билмаймиз. Ойлаб туз тотмаган, очу ташна юрган рўзадор ҳисобланадими? Саҳарлигу ифторлик учун бир пиёла сув тополмаганларнинг ҳам рўзаси қабул бўладими? Билмаймиз. Тарк этма бизни, Рамазон...

Бутун Борлиқнинг китобини, Ҳаётимиз китобини сенда қўлимизга олдик, кетсанг яна уни токчага қўямиз. Кетма, Рамазон.
Қуръони карим ҳаётимизни бошқарсин, кетма.
Ваҳийнинг, Қуръоннинг қадрини билмадик. Шукримиз неъматларга етмади, таркт этма бизни, Рамазон.
Кўз-кўз учун ёзилган дастурхонларимизда бойлар кўплигидан фақирларга жой етмади, навбат тўқлардан очларга етмади. Ва биз яна очу йўқсилларни ҳолидан англамадик.
Ойни шом азонини кутиб, сабр, дуо, ифтор ва дастурхонларга етишганлар, ҲАҚИҚАТга етишмадилар, ҲАҚқа етиштирмай тарк этма бизни, Рамазон. Саҳарлигимизни, рўзамизни, ифторимизни мукаммал қилиш учун тиришдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг рўзалари қандай эди? Биз уни ўрганмадик, кетма, Рамазон.

Меъдамиз, кўзимиз, қулоғимиз, ҳатто қалбларимиз ҳам рўза тутишга ўргансин эди. Ҳаёт тарзимизга айланарди жисму жон билан рўза тутиш. Аммо ҳаёт тарзимизга айланмади; тонгимизу тунимиз ўша-ўша, кетма Рамазон!
Саҳарлик бизга тунларни бедор ўтказишни ўргатарди, ўрганмадик ҳануз. Кетсанг яна ғафлат уйқусига толамиз, кетма, Рамазон.

Фарзу суннатлар, нафлу ниятлар руҳимизга сингиб кетсин, бир ойлик мусулмонлар бир умрлик мусулмонларга айлансин, кетма, Рамазон.
Келганинг ўзлигимизни англатмади, кетма, Рамазон.

Нафсимизни тарбия қилмай, қалбларимизни тирилтирмай, ҳолимизни ислоҳ этмай, авлодларимизни иҳё қилмай, барчамизни ИНСОН қилмай, умматни камолга етказмай кетма, Рамазон.
Ҳали Ҳайитга тўкис муносиб бўлолмадик, тарк этма бизни, РАМАЗОН...

✍️@umidaaziz
Ўзинга ўхша, ўзинг бўл. Гўзаллигинг зиёда бўлсин...


@umidaaziz
Forwarded from YO'LOVCHI
Борлиги мени севинтирган, борлигим билан севинган ҳамма ҳаммага Ҳайит муборак бўлсин!

@umidaaziz
Сўрадим: "Ҳайитда нима олай?"
Деди: "Кексалардан кўнгил ол, болалардан табассум. Ололсанг, ғарибу йўқсиллардан дуо ол..."

@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кел, сен билан қуюқ дамланган аччиққина чойни ҳўплаб, одамийлигини сотганларга парво қилмай китобхонлик қиламиз.

Биримиз ҳорғин,
Биримиз сўлғин,
Биримиз исёнкор...

Аччиқ ҳақиқат шуки, умримиз сувдек оқяпти.

Ўтиб кетяпти йиллар...

@umidaaziz
Тенг ҳуқуқлилик ҳар қандай муаммони ҳал қилолмаслиги мумкин, лекин адолат ҳал қилолмайдиган бирор бир муаммо йўқ...

@umidaaziz
Ёшингдан барвақт келган камолот — кечиши қийин ўтмишдан далолат...

✍️@umidaaziz
Компьютеримга узоқдан кўзим тушса ҳам уйқум келадиган кунлар келибди... 🙄


✍️@umidaaziz
Оғрингани, озорлангани сари атрофига девор тиклайди киши.
Баъзан суянмоқ учун, баъзан эса асранмоқ учун...

@umidaaziz
#англаш

Шу нарсани билдимки, ҳар кўришганида биздан "Иш топдингми", "Қачон уйланасан? (Турмушга чиқасан?)", "Фарзандли бўлдингми?", "Уй ўзингларникими ё ижарами?", "Мошинанглар борми?", "Ўқишга кирдингми?" деб шахсий ҳаётимиз билан боғлиқ саволлар берадиган кишиларни бизнинг иш, жуфт топишимиз, уй ёки автомобил эгаси бўлишимиз, умуман бирор муваффақиятга эришишимиз қизиқтирмас экан. Ундайларни шу саволлларга "Йўқ!" деб жавоб беришимиз қониқтириб, хотиржам қилади. Чунки ҳаётимизда муваффақиятларга эришганимизда шу саволларни беравериб каллани гаранг қилганларнинг ҳеч бири чин юракдан суюниб, табрикламайди!..

✍️@umidaaziz
Ўз ихтиёри билан танланган, афзал кўрилган ёлғизлик — ҳаловат. "Ёлғизлик таълими"дан ўтган кишиларнинг кўнгли чиройли лабларга чиройли қулоқ бўлади, чиройли қулоқлар эса чиройли дудоққа айланади. Тинглаш ва қучишни, малҳам бўлиш ва рағбатлантиришни яхши биладиганлар ёлғизлик тарбиялаган одамлар орасидан чиқади.

✍️@umidaaziz
"Чой билан яхши кетадиган бирор нарса айтгин", дейишди, хаёлимга СЕН келдинг...

✍️@umidaaziz
#англаш

Муносабат ва алоқаларни мажбуран сақлаб қолишга уринманг. Икки томонлама бўлмаса, қўйинг, узилиб кетсин. Одамлар нима қилаётгани, қандай муомала қилаётганини аниқ-тиниқ билади. Тутуруқсизликларини "банд"лиги, "иши кўп"лиги билан мукофотлашни тўхтатинг. Етарли ғайрат кўрсатмаганлик, меҳрингизга сазовор бўлишга ҳаракат қилмаслик туфайли сиздан маҳрум бўлишларига қўйиб беринг...

✍️@umidaaziz
Forwarded from Alimoff Live
Ҳеч қачон тушунмаганман ўзини қанақа бўсаям машинаси бор ота хотин болачақасини роддомдан опчиқишга такой машина заказ қилишини. Лучше уйда яхши шароит қибер, энасиникига қирқини чиқаришга кетмасин, витаминлар қибер, яхши едир, ичир, қараш. Болагаям қараш. Жигулинг бўса шундаям апчиқўр. Хотинларам йиғиштиринглар орзу хавас там тўй томоша мерседес деган фуйняларни. Барибир ўзингникимасу у машина. Пулди муҳимроқ нарсаларга сарфланглар.
"Қиймат кўрмаган жойида қоларми, инсон?
Кулгуси зое бўлар, кўзёши зиён..."

✍️@umidaaziz
... ва алал-оқибат ҳаёт ҳаммага қалбига экканини ўриш орқали жавоб беради...

@umidaaziz
#англаш

Оилада туғишган жигарлар бир-бирига гина-адоват қилиб юрган бўлса, унутмангки, уларнинг ота-онаси фарзандлар ўртасида айримчилик билан муносабатда бўлади. Адолатсиз ота-онанинг фарзандлари бир-бири билан юз кўрмас бўлиб, аразлаб юради.

✍️@umidaaziz
2025/07/06 11:56:03
Back to Top
HTML Embed Code: