Telegram Web Link
... Ўз устингдаги хизматинг озмунча эмас. Ўзингни қадрла...

@umidaaziz
Дўстингнинг қайғусидан изтироб чека олишинг мумкин. Бу- осон. Дўстингнинг муваффақиятидан хурсанд бўлиш учун буюк хулқ, ҳақиқий инсон, фазилатли дўст бўлишинг керак...

@umidaaziz
Sarı Odalar
Sezen Aksu
"Сезен Аксуни ёқтирмайман. Эшитмайман қўшиқларини" деди.
"Чунки кимсасиз тунларда тиззаларингни қучиб, бор овозинг билан ИЧИНГДА бақириб, хўрсиниб сўзсиз кўз ёш тўкадиган даражадаги оташин муҳаббатни бошдан ўтказмагансан-да", демай, кулиб қўявердим...

✍️@umidaaziz
Чунки оддий одамлармиз биз. Ҳаётимиз реал. Шунинг учун ҳам яхши нарсаларга секин эришамиз. Оддийгина умргузаронлик қиламиз ва шишадек нозик ҳисларимизни бошқаларга кўз-кўз қилмаймиз...

✍️@umidaaziz
Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал - бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган ажойиб иншоот. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, шундай меъморий асарни бугунги кунда қуриш қанчага тушарди?

Тож Маҳал, ҳақиқатан ҳам мармарга бурканган ажойиб ёдгорликдир!
Уни Бобурийлар шаҳзодаси Шоҳ Жаҳон севикли рафиқаси Мумтоз Маҳалнинг хотирасига бағишлаб қурдирган. Тарихий маълумотларга кўра, уни барпо этиш учун қарийб 22-25 йил вақт кетган.

India.com'нинг ёзишича, Тож Маҳалнинг қурилиши ҳақида турли ривоятлар мавжуд. Айтишларича, уни қуриш учун Форс, Усмонли ва бошқа юртлардан кўплаб усталар келган. Бундан ташқари, қурилишда 1000 дан ортиқ фил ҳам иштирок этган. Тож Маҳалга қанча маблағ сарфлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Хўш, агар у бугун қурилганда-чи?

Баъзи шахсий ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда тахминан 70 миллиард рупий ёки 1 миллиард АҚШ доллари атрофида маблағ сарфланиши мумкин. Яна шуни таъкидлаш жоизки, аниқ рақамни келтириб бўлмаса-да, кўплаб маълумотларга кўра, бу сумма бир миллиарддан ортиқ бўлиши шубҳасиз.

Бундай маҳобатли ёдгорликка нарх белгилаш мушкул бўлса-да, келгуси асрларда бундай улуғвор севги рамзини яна бир бор кўриш эҳтимолдан йироқ.

👉Каналга уланиш👈
Битта сўзни хато ёзганида бутун бошли абзацни ўчириб қайта ёзадиган жонли мавжудот Умида деб аталади. 🙄😕

✍️@umidaaziz
Давр шиддати бизни ҳар томонлама сабрсизликка ундайди. Ҳар хоҳлаганимиз дарҳол амалга ошсин, машаққатсиз истаганларимиз олдимизга сочилишини хоҳлаймиз. Ҳолбуки, ҳамма нарсанинг ўз вақт-у соати бор. Ҳар қанча оёқ тираб, тиришсак ҳам вақти келмасдан айрим остоналардан ўтолмаймиз. Бу ҳақиқатни англаганимизда кўнглимиз таскин топиб, хотиржам бўламиз...

✍️@umidaaziz
... Жанозасига жуда кўп одам келди. Тирикликда бир кўришга зор кишилари таъзиясига келганди. Умрида ҳеч ким унга биттагина гул бермаганди, қабрига гуллар тўлиб кетди. Бу ҳаётнинг қандай ўйини бўлди?..

✍️@umidaaziz
"Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этилишларини ўйладиларми?"

(29: 2)

✍️@umidaaziz
Истанбулни соғинган кўзлар учун...

✍️@umidaaziz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизиққанлар учун фойдали вилеолавҳа
2025/07/05 06:56:24
Back to Top
HTML Embed Code: