Менга ҳам Туркияга оилавий кўчиб келиб яшаш ҳақида сўраб туришади. Аслида, пули бор одам учун ҳаёт ҳамма жойда жаннат. Лекин Туркияда яшаш кундан кунга қийин бўлиб боряпти. Ва шунча ортиқча харажат (ўзбекларнинг тўй-маросимларини назарда тутяпман), паст ойлик маош билан ўзбеклар турклардан яхши яшаётгандек туюлади. Бу ерда оддий ишчи 500- 600 доллар (энг кам ойлик иш ҳақи) олади, лекин бир ойлик харажатлар 1500-2000 доллардан ошади. Шу билан бирга яхши томонлари ҳам кўп албатта. Масалан, бу ерда шунчаки, қариндош- уруғлар билан ЗАГСдан ўтиш маросими (Никоҳ дейишади) уюштириб, бир торт, икки-уч кило пишириқ ва шарбат-кола, чой билан турмуш қурсангиз ҳеч ким айбситмайди. Тўй қилиш шарт ва зарур эмас. Тўй қилган тақдирда ҳам кунлаб одамларни тўйдиришга мажбур эмассиз. Айримлар, фақат куй-қўшиқ билан тўй қилиб қўя қолади. Айтганимдек, ош-овқат мажбурий эмас. Овқатли йиғин қилинганда ҳам, махсус ошпазлар келади маҳсулоти ўзидан, бир марталик идишларга бир капгир гуруч, бироз гўшт, бир парча лаваш нон ва ширинлик қўйиб тарқатишади. Туркияда яшашнинг менга маъқул келган жойи — одам фақат ўз қадри, ўз хотиржамлиги, ўзини конфорти, ўзининг қулайлиги учун ишлайди ва уларни ўзи яратади. Гапнинг лўндаси: кўчиб келмоқчи бўлган одам Туркиядан уй харид қила олишга қурби етса, ишбилармон, тиришқоқ бўлса, фойдали бизнес қилиб яхши яшаса бўлади. Келиб ижарада яшаб, бировнинг қўлида ишлаб оила билан бу ерда яшаб бўлмайди. Ҳа, вилоятдан келиб пойтахтда яшайдиганлардек қишлоғидан келадиганларга уйини текин меҳмонхона қилиб, ҳар ой ўзбекча меҳмон кутиб-кузатадиган бўлса ҳам нақ хонавайрон бўлади.
Ўша гапда: пулдор ва ишни кўзини биладиган ишбилармон кишилар учун ҳамма жой жаннат.
✍️@umidaaziz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
***
Ўйларим титрайди, хаёлим титрар,
Ҳаётим титрайди, юрагим заҳа.
Онгу шууримга бир қўрқув кирар -
“Иза зулзилатил арзу зилзалаҳаа”.
Жоним, ширин жоним, сабилсан бунча,
Бир бошга бир ўлим – унутдингми ё?
Сенинг қимматинг йўқ асли чивинча,
Писта пўчоғидек омонат дунё.
Каптар галасидек потирлар улус -
Гўдаклар кўзида мудҳиш бир савол.
Туннинг юзларида мубҳам ўлик тус,
Оломонга боқар келгандек малол.
Чўк тушар Худони унутган каслар,
Кўзлар косасида милтиллайди сув.
Шунча разолатни кўтариб турган
Ер бир титраб қўйса, шунчалар қўрқув.
Воҳид ЛУҚМОН.
✍️@umidaaziz
Ўйларим титрайди, хаёлим титрар,
Ҳаётим титрайди, юрагим заҳа.
Онгу шууримга бир қўрқув кирар -
“Иза зулзилатил арзу зилзалаҳаа”.
Жоним, ширин жоним, сабилсан бунча,
Бир бошга бир ўлим – унутдингми ё?
Сенинг қимматинг йўқ асли чивинча,
Писта пўчоғидек омонат дунё.
Каптар галасидек потирлар улус -
Гўдаклар кўзида мудҳиш бир савол.
Туннинг юзларида мубҳам ўлик тус,
Оломонга боқар келгандек малол.
Чўк тушар Худони унутган каслар,
Кўзлар косасида милтиллайди сув.
Шунча разолатни кўтариб турган
Ер бир титраб қўйса, шунчалар қўрқув.
Воҳид ЛУҚМОН.
✍️@umidaaziz
Forwarded from Buxoro 24 | Расмий канал
⚡️ Истанбулдаги зилзила сабаб бир нафар ўзбекистонлик қўрқувдан вафот этди
2025 йил 23 апрел куни Истанбул шаҳрида яшаган юртдошимиз юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши оқибатида юз берган.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулда 6,2 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Зилзила оқибатида деярли 240 киши жабрланган. 150 дан ортиқ одам ваҳима ичида баландликдан сакраши оқибатида жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, фақат битта бино вайрон бўлган. Хавфсизлик мақсадида маҳаллий аҳоли 12 та аҳоли пунктидан эвакуация қилинган.
👉Каналга уланиш👈

#duo
Қалбимга ҳужум қилишга уринаётган, мени қайғуга қўяётган, ризқимни кесаётган, ақлимни машғул қилган ва муваффақиятларим йўлига ғов бўлаётган ҳамма нарсадан Аллоҳнинг паноҳига қочаман...

ҚАЛБИНГНИ СУЙДИМ…
Йигит ҳансираганча зинапоялардан чиқди. Аҳволи қўрқинчли тушга ўхшайди. Қаерга борса, ўша кекса аёл олдидан чиқаверади. Нимадир сўрамоқчи бўлса, жавоб бермасдан олдин қўлларини йигитнинг кўксига қўйиб:
— Ўғлим, ўғлим,- дея йиғлайди. Бу ҳолат метрода, овқатланаётганида тамаддихонада, ҳатто университет олдида ҳам рўй берди. Аёл мени ўғлига ўхшатяпти, деб ўзини ишонтирган бўлди. “Эҳтимол ўғли йўқолиб қолгандир. Балки бехайр, ноқобил фарзанд чиққандир...” дея кўнглидан кечирди. Агар яна аёлни учратадиган бўлса меҳрибонроқ, рамҳлироқ муносабатда бўлишим керак, дея ўзига ўзи сўз берди. Яхши муомала қилишга қилардию, аёл унинг олдидан чиққанида йиғлайвериб, тили сўзга келишмасди-да.
Бетоб бўлгани учун шифокорлар руҳий зиқликдан сақланиши даркорлигини таъкидлаган эди. Ҳар қанча диққатпазликдан узоқ туришга ҳаракат қилса ҳам, бу ҳолат йигитни бутунлай хавотирга қўя бошлади. Кўча-кўйда учратганида уни қучиб олиб, тинимсиз йиғлайдиган ўша кекса аёл энди тушларига ҳам кирадиган бўлди…
Қайси куни соҳилда чой ичиб, смит еб ўтирганди яна ўша аёл ёнгинасида пайдо бўлди. Хатти-ҳаракатлари ҳар доимгидек ғалати эди. Яна қўлини йигитнинг юраги устига қўйиб ҳўнграганча йиғлай бошлади. Йигит ортиқ чидаб туролмади ва аёлнинг қўлини тутиб:
— Нима қиляпсиз, холажон? Қаерга борсам олдимдан чиқасиз. Фақат кўксимга қўлингизни қўясиз. Мақсадингиз нима ўзи?- дея ўзини бошқаролмай, асабий ҳолатда кетма-кет саволлар бера бошлади.
Кекса аёлнинг кўзларидан селоб оққан ёшлар юзини юва бошлади. Биринчи бор йигитга гапириш учун оғиз жуфтлади:
— Мен сенинг қалбингни яхши кўраман, болам. Ўтинаман, мендан жаҳлинг чиқмасин, юрагинг тепишини эшитайин. Ўтган йили жарроҳлик амалиётини бошдан кечирдинг. Сенга менинг ўғлимнинг юрагини кўчириб ўтказишди. Юрагингни яхши кўраман сени. Яна бироз эшитайин, болам. Бу дунёда сенга қолдирилган ва фарзандимдан ортда қолган ягона тирик нарса сенинг юрагинг…

Тасодиф сени йўлимдан чиқармаса эди яна шу аҳволда, ҳеч нарсадан бехабар яшаб кетаверардим. Сен менга дунёда яна бошқа бир ҳаёт мавжудлигини, менда ҳам кўнгил борлигини ўргатдинг...
✍@umidaaziz
✍@umidaaziz
Анчадан бери сизлар билан жиддий мавзуда мазза қилиб гурунг қилмабмиз. Долларда гонорар тўламайсизларда 😁 Анчадан бери юрагимни бир мавзу жизиллатиб келяпти. Ҳозир ўтириб уни ёзаман ва эътиборингизга ҳавола қиламан. Чойларни дамлаб олиб, YO'lOVCHIдан келадиган тинг-тинг чақириқ овозини кутинглар.
Ҳар куни дунёнинг қайсидир давлатида ўзбеклар билан боғлиқ салбий хабарларни эшитишга ҳам одатланиб қолдик. Шу яқинларда ҳам бир давлат ўзбекларга виза беришни тўхтатганини, яна бири виза бериш-бермаслик ҳақида ўйлаётгани ҳақида ўқидим. Бошқа давлатларни қўя турайлик, ўзим яшаётган Туркия мисолида жонажон, содда 🙄 халқимизнинг ўзини тутишию, бу ердаги обрўси ҳақида ЯНА БИР БОР гапириш заруратини сездим.
Чамаси ўн-ўн беш кун олдин кечки хабарларда ўзбекистонлик аёл эри билан жанжаллашиб, пичоқлаб қўйганини, эркак касалхонада вафот этганини айтиб бонг уришди. Эр-хотиннинг суратлари хабарларда эълон қилинди. Келин хоним никоҳ гувоҳномасини кўтариб олиб бахтдан боши учгудек позаларда, оғиз қулоқ билан рақсга тушяпти.
Кечагина эса саккиз ойлик болага энагалик қилган Мафтуна исмли ўзбекистонлик аёл гўдакни ургани учун қамалиб кетди. Уй эгалари яширин камера ўрнатиб, энагани кузатишган. Аёл қаердалигини унутиб, саккиз ойлик гўдакни оёқлари билан тепиб-тепкилаб, бақириб ургани видеолари тарқалди.
Яъни, "вооой, мингтадан битта-да, ҳаммага бунақа этикет ёпиштирмаааанг" деб оғзимга урмасингиздан олдинроқ айтайин: эр ва қайнқариндошлар олдида телевизор кўришга юрагим бетламай қолган. Телевизорни экрани синганига қувонганимдан ўйинга тушдим, энди ўзбекларни шармандачилигини кўрмайманам, куймайманам деб. Лекин қағда дейсиз? Интернетда хабарлар лаҳза сайин янгиланиб, видеолари билан тарқалади. Яъни, бўртирмадек туюлса ҳам, сизга бир нарсани очиқ айтайин: ўзбекман дейишга хижолат чекадиган бўлиб қолдим! Икки-уч бор "ўзбекистонликман" деганимда ўз-ўзидан бошим қуйи солинганини фарқладим. Яъни, орият, шаън масалалари ортиқ бутунлай елкамизни эзиб ташлабди. Яна, "Ҳамма эмаааааас" деб аюҳаннос солмай туринг, бу ердаги ўзбек аёлларини узоқдан кўрсам уятдан қочадиган бўлиб қолганман. Масхарабознинг сумкасидан тушиб қолган ниқобдай макияжли афт-ангори, сигирнинг кўзини эслатадиган ясама киприклари ва қизиникини кийиб чиққандек уст-боши билан узоқдан "Мен ўзбекистонликмааан" деб бақираётгандек туюлади. Балки яхшилари ҳам бордир, лекин бир ҳақиқатни инкор қилолмаймиз: чет элда ҳар бир ўзбекистонлик БУТУН БОШЛИ МАМЛАКАТНИ ТАМСИЛ ЭТАДИ. ЎЗБЕК МИЛЛАТИ ВАКИЛИ ЎЛАРОҚ ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ТИМСОЛИ ЎЛАРОҚ ЮРТ ШАЪНИНИ КЎТАРИБ ЮРАДИ. Қўйинг, ҳамма бир хилмас, бир-иккита бордир, рўкачингиз билан ўзингизни хотиржам қилишни. Бир-иккита ҳар куни чиқяпти, боринг, ҳар куни бир-иккитадан чиқаверса, қанчани ташкил қилишини ўзингиз ҳисобланг!
Туркияга келин бўлиш хаёлларида учаётган аёлларимизга келсак, хаёлларингизни тўзғитишга изн бергайсиз. Чунки Туркия сиз сериалларда кўриб, ҳавас қиладиган Туркия эмас!
Бу ерда одамлар ижарада яшайди, ижарада тўй қилади, ижарада қиз узатиб, келин олади ва буни АЙБ деб билмайди. Чунки юз йиллардан бери шундай яшаб келишяпти. Яшаш кундан кунга қимматлашиб боряпти ва сиз хаёл қилган ҳар куни соҳилга бориб айланиш, сериаллардагидек виллаларда яшаш ва яна қандайдир ширин хаёлларингиз борган сари бу ердаги бойларга ҳам ҳавас бўляпти. Ва бу ернинг бойлари анча-мунчага хорижлик билан турмуш қурмайди. Иш масаласига келсак, Туркияга уй хизматчилиги, энагалик ва касал боқишга келмоқчи бўлганлар, сериалларда кўрганингиздай турклар хизматчиси билан бир дастурхонда ўтириб овқатланМАЙДИ. Хизматчиси билан ўртоқ бўволиб, сирлашМАЙДИ. Берадиган пулини ўн баравар қилиб чиқариш учун сизни ишлатади. Камига, ўрта осиёликларга паст назар билан қарашади. Келишдан олдин ана шуларни яхшилаб ўзингизга сингдириб, ўзбек миллати шаънига доғ туширмасликка кўзингиз етсагина келинг. Бўлмаса, қўйинг, ўзингизни ҳам миллатни ҳам шарманда қилманг!
Юқоридаги хабарларнинг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда ёзилган сўзларни илон эшитса пўст ташлайди. Келинг, энг юмшоғини бироз юмшатиб айта қолай: "Бу ўзбекларни, умуман ўрта осиёликларни юртга киргизмаслик керак. Булар ҳаётида қонун-қоида кўрмаган, маданият кўрмаган, у жойларда ўрмон қонунлари ҳукмрон дейишади..."
Тўғри, гўдак болани дўппослаганига чидолмай эҳтиросга берилиб ҳар хил гаплар ёзишган, лекин бирор киши чиқиб: "Бутун бошли миллатга қора чапламайлик, яхши -ёмони ҳар ерда бор" демаган.
✍️@umidaaziz
Чамаси ўн-ўн беш кун олдин кечки хабарларда ўзбекистонлик аёл эри билан жанжаллашиб, пичоқлаб қўйганини, эркак касалхонада вафот этганини айтиб бонг уришди. Эр-хотиннинг суратлари хабарларда эълон қилинди. Келин хоним никоҳ гувоҳномасини кўтариб олиб бахтдан боши учгудек позаларда, оғиз қулоқ билан рақсга тушяпти.
Кечагина эса саккиз ойлик болага энагалик қилган Мафтуна исмли ўзбекистонлик аёл гўдакни ургани учун қамалиб кетди. Уй эгалари яширин камера ўрнатиб, энагани кузатишган. Аёл қаердалигини унутиб, саккиз ойлик гўдакни оёқлари билан тепиб-тепкилаб, бақириб ургани видеолари тарқалди.
Яъни, "вооой, мингтадан битта-да, ҳаммага бунақа этикет ёпиштирмаааанг" деб оғзимга урмасингиздан олдинроқ айтайин: эр ва қайнқариндошлар олдида телевизор кўришга юрагим бетламай қолган. Телевизорни экрани синганига қувонганимдан ўйинга тушдим, энди ўзбекларни шармандачилигини кўрмайманам, куймайманам деб. Лекин қағда дейсиз? Интернетда хабарлар лаҳза сайин янгиланиб, видеолари билан тарқалади. Яъни, бўртирмадек туюлса ҳам, сизга бир нарсани очиқ айтайин: ўзбекман дейишга хижолат чекадиган бўлиб қолдим! Икки-уч бор "ўзбекистонликман" деганимда ўз-ўзидан бошим қуйи солинганини фарқладим. Яъни, орият, шаън масалалари ортиқ бутунлай елкамизни эзиб ташлабди. Яна, "Ҳамма эмаааааас" деб аюҳаннос солмай туринг, бу ердаги ўзбек аёлларини узоқдан кўрсам уятдан қочадиган бўлиб қолганман. Масхарабознинг сумкасидан тушиб қолган ниқобдай макияжли афт-ангори, сигирнинг кўзини эслатадиган ясама киприклари ва қизиникини кийиб чиққандек уст-боши билан узоқдан "Мен ўзбекистонликмааан" деб бақираётгандек туюлади. Балки яхшилари ҳам бордир, лекин бир ҳақиқатни инкор қилолмаймиз: чет элда ҳар бир ўзбекистонлик БУТУН БОШЛИ МАМЛАКАТНИ ТАМСИЛ ЭТАДИ. ЎЗБЕК МИЛЛАТИ ВАКИЛИ ЎЛАРОҚ ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ТИМСОЛИ ЎЛАРОҚ ЮРТ ШАЪНИНИ КЎТАРИБ ЮРАДИ. Қўйинг, ҳамма бир хилмас, бир-иккита бордир, рўкачингиз билан ўзингизни хотиржам қилишни. Бир-иккита ҳар куни чиқяпти, боринг, ҳар куни бир-иккитадан чиқаверса, қанчани ташкил қилишини ўзингиз ҳисобланг!
Туркияга келин бўлиш хаёлларида учаётган аёлларимизга келсак, хаёлларингизни тўзғитишга изн бергайсиз. Чунки Туркия сиз сериалларда кўриб, ҳавас қиладиган Туркия эмас!
Бу ерда одамлар ижарада яшайди, ижарада тўй қилади, ижарада қиз узатиб, келин олади ва буни АЙБ деб билмайди. Чунки юз йиллардан бери шундай яшаб келишяпти. Яшаш кундан кунга қимматлашиб боряпти ва сиз хаёл қилган ҳар куни соҳилга бориб айланиш, сериаллардагидек виллаларда яшаш ва яна қандайдир ширин хаёлларингиз борган сари бу ердаги бойларга ҳам ҳавас бўляпти. Ва бу ернинг бойлари анча-мунчага хорижлик билан турмуш қурмайди. Иш масаласига келсак, Туркияга уй хизматчилиги, энагалик ва касал боқишга келмоқчи бўлганлар, сериалларда кўрганингиздай турклар хизматчиси билан бир дастурхонда ўтириб овқатланМАЙДИ. Хизматчиси билан ўртоқ бўволиб, сирлашМАЙДИ. Берадиган пулини ўн баравар қилиб чиқариш учун сизни ишлатади. Камига, ўрта осиёликларга паст назар билан қарашади. Келишдан олдин ана шуларни яхшилаб ўзингизга сингдириб, ўзбек миллати шаънига доғ туширмасликка кўзингиз етсагина келинг. Бўлмаса, қўйинг, ўзингизни ҳам миллатни ҳам шарманда қилманг!
Юқоридаги хабарларнинг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда ёзилган сўзларни илон эшитса пўст ташлайди. Келинг, энг юмшоғини бироз юмшатиб айта қолай:
Тўғри, гўдак болани дўппослаганига чидолмай эҳтиросга берилиб ҳар хил гаплар ёзишган, лекин бирор киши чиқиб: "Бутун бошли миллатга қора чапламайлик, яхши -ёмони ҳар ерда бор" демаган.
✍️@umidaaziz
(Давоми, боши юқорида)
Шундай экан, хорижда юрган ватандошлар, елкамизда Ватан шаъни, миллат орини ортмоқлаб келганимизни унутмайлик. Ростдан ҳам, унчалик ёмон халқ эмасми-ку? Нега ташқарига чиққанда ўзимизни унутиб қўямиз? Нега кўксимизга бироз шамол тегса, ўзанимиздан олислаб кимлигимизни унутиб қўямиз? Бир қараганда дилга ҳузур бағишлайдиган юз-кўзимиз, ҳуснимиз, истарамиз бор. Нега феъл-атворимизга ҳам бу ҳусн, бу илиқликни акс эттиролмаймиз? Қийин эмаску, бироз ғурурли бўлиш, бироз ўзини рашк қилиш, бироз ўзини авайлаш, бироз ўзини устун кўриш... Мен энди ЎЗБЕКИСТОНЛИКМАН! деб бошимни баланд кўтаришни хоҳлайман. "Қаерданлигимни сўрашса уялиб қолмай" деб одамларнинг даврасидан қочишни хоҳламайман, кўп нарса хоҳладимми сиздан? Бирозгина шаънингизни, шаънимизни қадрланг, сизни Аллоҳ қадрласин!

#ўзимга_насиҳат
Амалингни тилга олма, бировга айтма. Юрагингдаги орзу-истакларни валақ-салақ суҳбатларнинг мавзусига айлантирма. Чунки гапга берилиб, ошкор қилсанг, амалинг ёки орзуларинг устидаги раҳмат-у баракот камаяди. Сабр қил, сабот эт ва кўнглини очиқ билмаган, сенга нима тилашидан амин бўлмаган одамларга режаларинг ҳақида гапирма...

Бир қарашда маҳзун, ғамнок кўринган кишиларнинг сезгилари кучли бўлади. Чунки бу кишилар ўта закий ва фаросатли бўлиб, басират кўзи ўткир. Шунингдек, хайрихоҳлик ҳислари ҳам қувватли бўлади. Бошқа одамлар эътибор бермаган деталларни осонгина илғайдилар. Таъсирчанлик қобилияти юқори даражада бўлгани учун овоз оҳанги, жест ва мимикаларни яхши ўқий олишади. Ва ўз навбатида хулосалари ҳам аниқ ва тўғри чиқади.
Нокамтарлик бўлсаям #камина_ҳақинда
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
Бир яқин инсоним ёзиб қолди: "Опа, ҳаётимда ота-онамнинг, жигарларимнинг, эримнинг меҳр-муҳаббатини ҳис қилмадим. Мен ҳис қилмаган туйғу менга ҳеч қачон қаратилмаган деб ўйлайман. Эрим яхши кўришини айтади, лекин хатти-ҳаракатлари, амалларида севги аломати йўқ. Бир гап ўқиб қолдим роса таъсир қилди: "Аллоҳ азиз қилмаганни бандаси эъзозламайди". Мени Аллоҳ севмасмикан..."
Юрагим ўртанди. Бу суҳбат баҳона бўлдию, анча олдин бўлиб ўтган бошқа бир суҳбатни эсладим. Юқоридагидек, ҳам ота-онаси, ҳам шахсий ҳаёти, моддият ва соғлиқ билан кетма кет синалаётган қиз "Мен Аллоҳдан бундай ҳаётни сўрамагандим. Мен бутунлай бошқа нарсани сўрагандим, менга берилгани буткул бошқа ҳаёт бўлди" деб куйинганди, ёнидаги дугонаси (бояги мотиватор-у психологларнинг курсига қатнаб юриб салкам псих бўлганлардан эди), "Сиз тилингизда бошқа ҳаётни сўраб, ичингизда шу ҳаётни хоҳлагансиз. Аллоҳ бандаси нимани хоҳласа, ўшани беради" деса-да "отинойи"!
Барака топкурлар, психолог бўласизми, мотиватор бўласизми, жаннатни нақд қилиб, кафолатнома оволган (астағфируллоҳ!) тақводор бўласизми, инсонларнинг эътиқодини, Аллоҳга бўлган ишончи, иймонини романтизмга айлантиришга ҳақингиз йўқ! Иймон — романтика эмас! Аллоҳнинг тақдирини ўзингизнинг жўн адолатингизга кўра тақсимламанг! Қайдандир топиб олгансиз, контекстдан юлма "Аллоҳ қайта-қайта сўраганга истаганини беради" деган жумлани. Лекин бу жумланинг ҳикматини мушоҳадаю мулоҳаза қилиб кўрмагансиз!
Биз бандамиз, барака топкур, бўйнидан калласига борган минглаб томирлардан биттаси узилса, оғзини йиғиштиролмай, тилини айлантиролмай қоладиган бандамиз. Биз ҳар доим ўзимиз учун яхшисини сўраётган бўлмаймиз. Баъзан дуода қайсарлик билан ўзимиз тагидан омон чиқолмайдиган синов, енгиб ўтолмайдиган имтиҳонларга талабгор бўлиб қолишимиз мумкин. Дуо — ибодатнинг мағзи. Дуода бардавом бўлиш керак. Лекин ҳақимизга хайрлиси ва енгилини раво кўришни Роббимизга қўйиб берганимиз маъқул. Зеро, Аллоҳнинг бергани неъмат, бермагани ҳикмат. Неъмат қадрли, завқли, аммо ҳикмат ҳакимларнинг, орифларнинг мукофоти эканини англаганида камолга эради, инсон. Умуман олганда, дуони талабгорлик, қарз берувчи-олувчи муносабати даражасига туширмасдан, ижобатини Аллоҳнинг ихтиёрига қўйиб бериб дуода бардавом бўлиш керак, деб ўйлайман. Акс ҳолда, Аллоҳ асрасин, киши исёнга тушади, иймонига путур етади. Бунга сабабчи бўлиб қолишдан Ўзи асрасин. Ҳолбуки, Аллоҳ албатта дуоларга жавоб беради. Баъзан ўз вақтида, баъзан эса биз истаганимизга ҳақиқий маънода муносиб бўлганимизда, баъзида эса охиратда. Аммо ҳеч қачон ҳеч бир дуо беҳуда кетмайди, деб умид қиламан. Баъзи дуоларимизнинг ижобат бўлмаслиги маҳрумлигимиздан эмас, Аллоҳ бизни асраётганидан бўлиши мумкин. Шунингдек, тақдирнинг сир-синоатига ақл ожизлик қилади, баъзан жуда қаттиқ хоҳлаётган нарсамиз жаннатга киришимизга васила бўлгувчи имтиҳонимиз ҳам бўлиши мумкин.
Қолаверса, Аллоҳ азиз қилганни бандаси хор қилолмайди, сўзи ҳам анча нисбий. Пайғамбарлар, солиҳлар, иймон ва тақво аҳлини Аллоҳ азиз қилмаганмиди? Уларни инсонларнинг нафрати, одамлар қўли билан хорланишлар орқали синовга тобе тутмадими?! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга "Зуҳо" ва "Шарҳ" суралари нозил бўлгани сабабларини унутдингизми?
Шундай экан, Аллоҳ азиз қилганни, солиҳлар эъзозлайди, десак тўғрироқ бўлмасмикан?

Эридан яширинча йиққан пулларнини қўйган жойини бир Аллоҳ, бир аёлнинг ўзи биларди. Энди фақат Аллоҳ билади... 🙃
✍@umidaaziz
✍@umidaaziz
#англаш
"Воз кечки, топгайсан" дейди Аттор. Яъни, эришмоқчи бўлган нарсаларингни муҳим санамайдиган даражада комил бўлмоқ даркор. Бунда ғалати боғлиқлик мавжуд: хоҳламасанг яқинлашади, қаттиқ хоҳласанг сендан узоқлашади. Охир-оқибатида нима бўлишини билмасанг ҳам орзу-истакларингни жиловлай олиш — комилликдандир...