Forwarded from Nidoiy
Ўзгалар ўзингга - ўзингда ўзгалар.
Билмоқ истасанг холинг,
Боқ бир лаҳза атрофингга.
Атроф, тараф, томон, ҳамон,
Қавмдан бўлмас фарқинг замон.
Тилинг бўлса заҳар заққум,
Оларсан акс - бадхўр ҳалқум.
Сўнг бол сўзин такрор-такрор
Қайтарсанг-да этмас ҳеч кор.
Заққум нардан томса ерга,
Ўчар номи “ширин” сўзин.
Заҳринг тушса гар қалбларга,
Юракларда нур яширин.
Ҳурмат қилдим - топдим иззат,
Ҳиммат қилдим - тўлди сават.
Еган кетди еб ғўрига, анқиб-анқиб,
Меникиси келди излаб мени қат-қат.
Барчаси охир ўнгланар,
Кутмаганинг ортга чопар.
Илтифот, икромларинг ҳам –
Хайринг албат сени топар.
Ўзгалар сенга соф ойинадир,
Ўзингга ададсиз мўл фойдадир.
Ўзгада бир доғ сезган чоғинг,
Ўзингда у, кўрган жойингдадир.
✍️ Nidoiy
Билмоқ истасанг холинг,
Боқ бир лаҳза атрофингга.
Атроф, тараф, томон, ҳамон,
Қавмдан бўлмас фарқинг замон.
Тилинг бўлса заҳар заққум,
Оларсан акс - бадхўр ҳалқум.
Сўнг бол сўзин такрор-такрор
Қайтарсанг-да этмас ҳеч кор.
Заққум нардан томса ерга,
Ўчар номи “ширин” сўзин.
Заҳринг тушса гар қалбларга,
Юракларда нур яширин.
Ҳурмат қилдим - топдим иззат,
Ҳиммат қилдим - тўлди сават.
Еган кетди еб ғўрига, анқиб-анқиб,
Меникиси келди излаб мени қат-қат.
Барчаси охир ўнгланар,
Кутмаганинг ортга чопар.
Илтифот, икромларинг ҳам –
Хайринг албат сени топар.
Ўзгалар сенга соф ойинадир,
Ўзингга ададсиз мўл фойдадир.
Ўзгада бир доғ сезган чоғинг,
Ўзингда у, кўрган жойингдадир.
✍️ Nidoiy
Ҳар кунни кичик ғалабалар билан бошлаш – бу нафсни, танбалликни ва заифликни енгиш демакдир. Кўпинча, одамлар катта ғалабалар ҳақида ўйлайдилар, аммо ҳақиқий муваффақият кундалик одатларимиздан бошланади. Эрталаб уйғонганда, кечаги хатоларни унутиб, янги кунни янги имконият сифатида қабул қилиш – биринчи ғалабангиздир.
Ҳар биримизда заифликлар бор: эрталаб эрта туриш қийин, режаларни амалга оширишга эринчоқлик қиламиз, ҳаракат қилишдан қўрқамиз. Лекин кичик қадамлар орқали катта натижаларга эришиш мумкин. Бир кунлик интизом, сабр ва меҳнат вақт ўтиши билан кучли шахс бўлишингизга йўл очади. Ҳар кун камроқ эринчоқлик, камроқ шубҳа ва кўпроқ ҳаракат – бу сизнинг шахсий ғалабангиздир.
Ҳаёт ажойиб имкониятларга тўла, фақат уни фаол ва кучли одамлар қўлга кирита олади. Ҳар кунингизни ғалаба билан бошлаш орқали сиз нафақат заифликларингизни енгасиз, балки буюк келажакка йўл очасиз. Муҳими – интилиш ва ҳаракат қилиш, чунки олдингизда - мукаммал ҳаёт сизни кутмоқда!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online

Болалигимиздаги жазо кўпинча бизга эҳтиёткорлик эмас, балки қўрқувни ўргатади. Хатоларни жазолаш орқали инсонни яхшилаб бўлмайди, аксинча, унинг қўлини боғлаб, хатолардан қўрқадиган қилиб қўяди.
Ҳаётда мукаммаллик йўқ. Инсон хатолари орқали ўрганади, камолга етади. Хато қилишдан эмас, балки хатоларни қайта-қайта такрорлашдан чўчиш керак. Чунки айнан шу қўрқув бизга ҳаётни тўлиқ яшашга йўл қўймайди.
«Болалигимда сутни тўкиб юборардим, отам мени доим қаттиқ жазолар эди. Мен бундан натижада эпчил бўлиб қолмадим. Шунчаки сутни қўлга олишдан қўрқиб қолдим. Буни ёдда тутинг!» - (Айиқлар бурчаги) Фредрик Бакман.

Диплом, сертификат, шаҳодатнома - мактаб ёки университетдаги муваффақият ҳали ҳаётдаги ҳамма қийинчиликларга тайёр эканлигимизни англатмайди. Аъло баҳолар ва дипломлар инсоннинг маълум тизимга мослашганини кўрсатади, лекин бу унинг тақдир зарбаларига қарши тура олишига кафолат бермайди.
Ҳақиқий куч ва билим инсоннинг ҳаётий тажрибаси, ақлида ва тақдирнинг кутилмаган синовларига мослашиш қобилиятида намоён бўлади. Шунинг учун, инсоннинг ҳаётий барқарорлиги унинг дипломида эмас, балки қалбидаги сабр-бардош, ғайрати ва иродасида яширинган.

Umid Hudoyberdiev | Online
Диплом, сертификат, шаҳодатнома - мактаб ёки университетдаги муваффақият ҳали ҳаётдаги ҳамма қийинчиликларга тайёр эканлигимизни англатмайди. Аъло баҳолар ва дипломлар инсоннинг маълум тизимга мослашганини кўрсатади, лекин бу унинг тақдир зарбаларига қарши…
Assalomu alaykum!
Hurmatli do‘stlar, obunachilar.
Yuqoridagi fikr juda dolzarb. Quruq hujjatga harakat qilishda naf ko‘p emas. Hayotiy tajriba muhim.
Ammo tanganing boshqa tarafi ham bor. Bu firk bilan o‘qish kerak emas ekan, diplom va hujjatlar muhimmas ekan degan fikr va bahonangizga asos qilib olmang iltimos.
Ilm bu inson hayotidagi doimiy hamrohi bo‘lmog‘i lozim.
Dalda shundaki o‘qish kerak va o‘qish jarayonida diplom uchun emas, balki bilim, ilm, ko‘nikma va uqishga asosiy e’tiborni qaratish muhimdir!

Ҳақиқатан ҳам инсон қалбдан хоҳлаган нарсаси учун албатта вақт топади. Вақтнинг йўқлиги деган баҳона йўқ, бор нарса — қалбингизнинг истаклари қанчалик самимийлигидадир. Агар бирор иш ёки мақсад сиз учун чиндан муҳим бўлса, ҳаётингизнинг бошқа соҳаларида қанчалик банд бўлсангиз ҳам, албатта унга вақт ажратасиз.
Асосийси — самимий хоҳлаш. Хоҳишларни бошқариш, тарбиялаш ва тўғри шакллантириш мумкин ва лозим. Чунки инсоннинг ҳаётини ўзгартирадиган куч айнан ана шу хоҳишларда яширинган.
Ҳар куни ўйлаб кўриш керак: ҳақиқатан нимани истайсиз? Қайси хоҳишлар сиз учун муҳим ва нима учун бу истакларга эришиш керак? Шу саволларга жавоб берганингизда, хоҳишларингиз аниқлашади, кучаяди ва ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтиш учун керак бўлган вақтни ҳам топа оласиз.
Хоҳишингизни тўғри йўналтиринг, уни тарбия қилинг ва ҳаётингизнинг устувор вазифасига айлантиринг. Ана шунда сиз вақтнинг эмас, балки қалбингиздаги кучли истакнинг эгасига айланасиз.
Ҳаракатлар истакларга қараб шаклланади, амаллар ниятларга чамбарчас боғлиқ!

Муҳаббат — бу фақатгина никоҳ билан боғланган келишув эмас, ўткинчи ҳис-туйғу ёки фақат шаҳватга асосланган майл ҳам эмас. Ҳақиқий муҳаббат — бу Аллоҳ таоло томонидан инсон қалбига солинган покиза туйғу бўлиб, инсон ҳаётига, унинг тақдири ва руҳиятига чуқур ҳурмат билан қарашдир. Бу туйғу орқали инсон ўзи севган кишининг ҳаётини янада гўзал, қувончли ва мазмунли қилишни хоҳлайди.
Муҳаббат — Аллоҳнинг неъмати бўлиб, У Зотнинг ризолиги йўлида бир-бирини севганлар қалбини бирлаштирувчи илоҳий омилдир. Чинакам севги фақат яхшиликни ирода қилади, инсоннинг ҳаётини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан бойитишга ҳаракат қилади. Севган инсон севганининг ҳаётини Аллоҳнинг розилиги йўлида гўзаллик билан безатишга интилади. Ана шунда бу муҳаббат дунё ва охират учун саодат, барака ва роҳат манбаига айланади.
💬 💬 💬 ❤️

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ақл билан умрни узайтириш
Инсон ҳаётида билим ва тажриба орттириш доимий жараён бўлиши лозим. Компьютерлар, ҳунармандчилик, боғдорчилик ёки бошқа соҳалар бўлсин, ҳар қандай янги билим ақлни чархлаб, уни мустаҳкамлаб боради. Фаол ўқиш ва ўрганиш жараёни мияни тинимсиз ишлашга мажбур қилади, бу эса унинг заифлашишининг олдини олади.
Бекорчилик ва ақлни ишлатмаслик эса инсонни секинлик билан руҳий пасайишга олиб келади. Бўш бўлган ақлга шайтон ин қуради.
Фикрлаш фаолияти сустлашганда, ақлий фаолият секин-аста сўна бошлайди. Айниқса, ёши катта инсонлар учун ақлни машқ қилиш жуда муҳим, акс ҳолда паришонхотирлик ва шунга ўхшаш хасталиклар хавфи ортади.
Шунинг учун ақлни доимо машқ қилиб туриш керак. Кундалик ҳаётда янги билим излаш, китоб ўқиш, янги ҳунарлар ўрганиш ёки фикрлашни талаб қилувчи ўйинлар ўйнаш – буларнинг барчаси мияни соғлом сақлайди.
Илм ва тажриба орттириш фақатгина шахсий ривожланиш учун эмас, балки узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш учун ҳам муҳимдир.
💬 💬 💬

Одам ўз ҳаётидаги ҳар бир воқеа учун масъулиятни ўзига олиши керак. Агар кимдир уни алдаган бўлса, бу фақат унинг ишонгани ёки ҳаддан ташқари соддалиги туфайли содир бўлган. Агар кимдир уни ғазаблантирган ёки хафа қилган бўлса, бу фақат унинг ҳис-туйғуларини назорат қила олмаганидан далолат беради.
Ҳақиқий куч – бу ташқи таъсирларга эмас, балки ўз тафаккурига ва ҳиссиётларига эгалик қилишда. Шу сабабли, ҳар бир инсон ўз реакциясини назорат қилиш орқали ҳаётини яхшироқ йўналтириши мумкин.
Атроф бизга эмас, биз дунёга мослашишимиз керак. Бошқаларни айблаш осон, аммо ўз хатоларини англаш ва улардан сабоқ олиш ҳақиқий ривожланишдир. Агар биз ҳар бир вазиятдан ўз масъулиятимизни англасак, ҳаётимиздаги барча синовларни тажриба деб қабул қиламиз. Шунда биз нафақат камроқ диққат бўламиз, балки ҳақиқий ички озодликка эришамиз.
💬 💬 💬
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ҳақиқий куч – бу ташқи таъсирларга эмас, балки ўз тафаккурига ва ҳиссиётларига эгалик қилишда. Шу сабабли, ҳар бир инсон ўз реакциясини назорат қилиш орқали ҳаётини яхшироқ йўналтириши мумкин.
Атроф бизга эмас, биз дунёга мослашишимиз керак. Бошқаларни айблаш осон, аммо ўз хатоларини англаш ва улардан сабоқ олиш ҳақиқий ривожланишдир. Агар биз ҳар бир вазиятдан ўз масъулиятимизни англасак, ҳаётимиздаги барча синовларни тажриба деб қабул қиламиз. Шунда биз нафақат камроқ диққат бўламиз, балки ҳақиқий ички озодликка эришамиз.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик одамлар ўзини ҳукмдордек тутиб, бошқалар учун қарор қабул қилишга одатланиб қолган. Улар боласи учун ота-она, ходими учун раҳбар ёки шогирди учун устоз бўлиши мумкин. Лекин бу уларга бошқаларнинг хоҳиш ва эҳтиёжларини эътиборга олмаслик ҳуқуқини бермайди.
Ҳар қандай ҳолатда, одамдан розилик сўраш – унинг шахс сифатидаги қадрини тан олиш демакдир. Болалар ҳар доим ҳам тўғри қарор чиқара олмаслиги мумкин, лекин уларнинг фикрини эшитиш, уларга ўз фикрини билдириш имконини бериш керак. Ходимлар раҳбарнинг ҳар бир буйруғини сўзсиз бажариши шарт эмас, улар ҳам ўз фикрини билдириш имконига эга бўлиши керак.
Ҳаётда ҳамма нарса демократия асосида ҳал қилиниши керак, деб айта олмаймиз. Лекин ҳар бир инсоннинг фикрини эшитиш, унинг эҳтиёжларини тушуниш, имконият бўлса, ҳисобга олиш – инсонийлик ва ҳурмат белгисидир. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳолатда, “Бу сенга қандай, мосми?” деб сўрашни унутмайлик. Чунки биз эмас, балки айнан ўша инсон ўз ҳаётининг ҳақиқий эгасидир.
💬 💬 💬
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ҳар қандай ҳолатда, одамдан розилик сўраш – унинг шахс сифатидаги қадрини тан олиш демакдир. Болалар ҳар доим ҳам тўғри қарор чиқара олмаслиги мумкин, лекин уларнинг фикрини эшитиш, уларга ўз фикрини билдириш имконини бериш керак. Ходимлар раҳбарнинг ҳар бир буйруғини сўзсиз бажариши шарт эмас, улар ҳам ўз фикрини билдириш имконига эга бўлиши керак.
Ҳаётда ҳамма нарса демократия асосида ҳал қилиниши керак, деб айта олмаймиз. Лекин ҳар бир инсоннинг фикрини эшитиш, унинг эҳтиёжларини тушуниш, имконият бўлса, ҳисобга олиш – инсонийлик ва ҳурмат белгисидир. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳолатда, “Бу сенга қандай, мосми?” деб сўрашни унутмайлик. Чунки биз эмас, балки айнан ўша инсон ўз ҳаётининг ҳақиқий эгасидир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bolalar varragi xayolni olgan.
Bodom gullaridan quvonadi ko‘z.
Dillardan mutlaqo g‘ubor yo‘qolgan.
Hush kelding, bahor, xush ko‘rdik Navro‘z.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Bodom gullaridan quvonadi ko‘z.
Dillardan mutlaqo g‘ubor yo‘qolgan.
Hush kelding, bahor, xush ko‘rdik Navro‘z.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Инсон табиати қониқмаслик билан яратилгандек туюлади. Унга зарур бўлган нарсани берсангиз, қулайлик излайди. Қулайликни топса, рўзғор кенгайишини, яшаш тарзида шоҳоналикни истайди. Шу тарзда инсон хоҳишлари кенгайиб, оддий эҳтиёжлардан то нафс истакларигача улғайиб боради.
Оддийликдан ҳашаматга, ҳашаматдан нозикликка, нозикликдан исроф сари интилиш — бу инсоннинг тугамас орзуси билан боғлиқ. Ҳар қанча берсангиз ҳам, қалбидаги “энг яхшиси”га интилиш унга хотиржамлик бермайди. Оқибатда у неъматларга тўймай, ўзини алдангандек ҳис қилади. Нафс талаблари эса ҳеч қачон тўлиб, тинчиб қолмайди.
Қониқиш — бойликнинг энг олий даражасидир. Инсон бахтни ҳашаматда эмас, балки шукрда, борини қадрлашда топади. Ҳар нимани излаб юришдан олдин, бор неъматнинг қадрига етишни ўрганиш керак. Чунки шукр қилган қалбда норозиликка жой қолмайди.
💬 💬 💬
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Оддийликдан ҳашаматга, ҳашаматдан нозикликка, нозикликдан исроф сари интилиш — бу инсоннинг тугамас орзуси билан боғлиқ. Ҳар қанча берсангиз ҳам, қалбидаги “энг яхшиси”га интилиш унга хотиржамлик бермайди. Оқибатда у неъматларга тўймай, ўзини алдангандек ҳис қилади. Нафс талаблари эса ҳеч қачон тўлиб, тинчиб қолмайди.
Қониқиш — бойликнинг энг олий даражасидир. Инсон бахтни ҳашаматда эмас, балки шукрда, борини қадрлашда топади. Ҳар нимани излаб юришдан олдин, бор неъматнинг қадрига етишни ўрганиш керак. Чунки шукр қилган қалбда норозиликка жой қолмайди.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ота ибрати — фарзанд учун энг буюк мактаб. У бола учун нафақат ҳимоячи, балки ҳаётдаги биринчи ва асосий муаллим ҳамдир. Ота ўз ҳаёти, сўзи ва амали намунаси билан фарзандига ким бўлиш кераклигини кўрсатади.
Агар бола кўзларида отасининг эзгу фазилатларини кўрса, унга бошқа бирор намуна шарт эмас. Чунки тарбия — гапда эмас, амалда намоён бўлади.
💬 💬 💬
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Агар бола кўзларида отасининг эзгу фазилатларини кўрса, унга бошқа бирор намуна шарт эмас. Чунки тарбия — гапда эмас, амалда намоён бўлади.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг дунёқараши ўзгарса, у ўзи билмаган ҳолда ўзини тутиши, хатти-ҳаракатлари, ҳатто феъл-атвори ҳам ўзгаради. Чунки ҳар бир ҳаракатнинг илдизи — фикрда. Фикр амалга айланади, амал одатга, одат эса характерга айланади. Феъл-атвор эса инсон тақдирининг асосини белгилайди.
Ўзгаришни хоҳлаган киши аввал ўз фикрларини, дунёқарашини ўзгартириши керак. Чунки қалбда уруғ сепилса, ҳаётда меваси унмай қолмайди.
Тақдирим яхши тарафга ўзгарсин десангиз — аввал ўз фикрларингизни тарбияланг. Зеро, буюк ҳаёт — буюк фикрлардан бошланади.
💬 💬 💬
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ўзгаришни хоҳлаган киши аввал ўз фикрларини, дунёқарашини ўзгартириши керак. Чунки қалбда уруғ сепилса, ҳаётда меваси унмай қолмайди.
Тақдирим яхши тарафга ўзгарсин десангиз — аввал ўз фикрларингизни тарбияланг. Зеро, буюк ҳаёт — буюк фикрлардан бошланади.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда ҳар бир инсоннинг у ёки бу ҳиссаси қолади. Агар сиз ҳар куни оддий бир табассум билан бошқаларнинг кунини ёритсангиз, бу из нурли ва эзгу бўлади. Инсонлар сиз билан учрашганда юзларида табассум пайдо бўлса, демак, қалбингиздан таралаётган қувват бунга сабаб. Ҳаётдаги энг катта ютуқлардан бири — атрофдагиларга яхши кайфият улашишдир.
Сизни эшитган инсон қалбан енгил тортиб, ўзида кўтаринкилик ҳис этса — демак, сиз бу дунёга яхшилик олиб кираётган инсонсиз. Меҳр, самимият ва ижобий муносабат ҳар қандай гапдан, ҳар қандай ҳадядан устун. Шунинг учун ҳар куни шундай яшайликки, ҳар бир мулоқот, ҳар бир табассум кимнингдир ҳаётига оз бўлса-да, бахт ҳиссини қўшсин.
Бу ҳолат акси дилозорлик, қалбларга жуда қаттиқ зарба беради. Акси бўлманг, бу масалага оддий муносабатда бўлманг!
💬 💬 💬
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Сизни эшитган инсон қалбан енгил тортиб, ўзида кўтаринкилик ҳис этса — демак, сиз бу дунёга яхшилик олиб кираётган инсонсиз. Меҳр, самимият ва ижобий муносабат ҳар қандай гапдан, ҳар қандай ҳадядан устун. Шунинг учун ҳар куни шундай яшайликки, ҳар бир мулоқот, ҳар бир табассум кимнингдир ҳаётига оз бўлса-да, бахт ҳиссини қўшсин.
Бу ҳолат акси дилозорлик, қалбларга жуда қаттиқ зарба беради. Акси бўлманг, бу масалага оддий муносабатда бўлманг!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ўз устидан ишлашни бошламаса, шайтон уни бошқаларнинг айбини қидиришга мажбур этади.
Инсоннинг нафси уни ўзидан узоқлаштиради, ўз айбларини кўрсатмайди, лекин бошқалардаги нуқсонларни йириклаштиради. Бу — шайтоннинг энг қадимий найрангларидан бири.
«Нафсинг билан машғул бўл, токи ғайбатга қолма».
Агар ҳар биримиз ўзимиз билан машғул бўлсак — куну тун нафсимизни тузатишга ҳаракат қилсак, бошқаларда айб қидиришга ҳожат қолмайди. Бу йўлда сабр, илм ва дўстона насиҳат керак.
Эй қалб, ўзингдан бошла.
Сен ўзгаларнинг ҳаёти учун эмас, ўз қалбингни ислоҳ қилиш учун яратилгансан.

Ҳар бир инсон ёнида самимий дўст бўлишини истайди, аммо ўзи дўст бўлишга тайёрми?
Бугунги кунда жамиятда “эга бўлиш” истаги “бўлиш” масъулиятидан устун келмоқда. “Бола кўришни истайман” деган сўзда меҳрдан кўра мулкчилик туйғуси сезилади, “эрим бўлишини истайман” деган иборада эса муҳаббатдан кўра эгалик руҳи кўпроқ. Инсон ўз сўзларида нимага эргашишини ифода этади: у ким учундир яшайдими ёки кимдир унга яшаш учун керакми?
Мусулмон инсоннинг мақоми — ўзгаларга фойда келтирувчи шахс бўлишдир. «Инсонларнинг энг яхшиси — бошқаларга фойда келтирадиганидир» (Ҳадис).
Фақат олишни истаган инсон зоҳирда кўп нарсага эга бўлиши мумкин, аммо қалбида бўшлиқ қолади. У бир умр “менга” деб яшайди, “мендан” деб эмас. Ҳаётда бардошли, вафоли, садоқатли бўлиш — бу “эга” эмас, “бўлиш” санъати.
Эга бўлиш истаги охир-оқибат ёлғизликка олиб келади. Чунки мол, одамлар, лавозимлар — барчаси вақтинчаликдир. Инсон ўз ҳақиқий қимматини эгалик қилиб турган нарсалари билан эмас, балки Аллоҳ йўлида нималарни бергани билан топади.
Иш топишни истайман! - Яхши ишчи бўлишга тайёрмисиз?
Ўйланишни истайман! - Муносиб эр бўлишга тайёрмисиз.
Раҳбар бўлишни истайман! - Масъулият олиш ва ўрнак бўла оласизми?
Кўплар бой бўлишни истайди. Бой бўлишга тайёрмисиз? Ҳақиқий бой ҳимматлик бўлади. Ҳимматга, бағрикенглик ва қўли очиқликка тайёрмисиз? Ёки яна битта бахил бой пайдо бўлиши керакми? Кенгликка, ўртоқлашишга ва улашишга тайёрмисиз…
Ҳақиқий бойлик — берганингиздир.
“Менга ким керак?” деган савол ўрнига, “Мен ким учун керакман?” деган савол инсонни қалбан улғайтиради.

Инсон ҳаётида энг оғир юклардан бири — сохта юз. Яъни, ўзини бошқа қиёфада кўрсатиш, дилида бўлмаганни сўзига чиқариш, қалбида йўқ ҳиссиётни чеҳрасида намоён этиш.
Кўпчилик жамиятда “ниқоб” билан яшашни одат қилган: дўстлар олдида бир хил, раҳбарлар олдида иккинчи хил, оиласида учинчи хил қиёфада. Аммо бу ҳолат абадий давом этмайди. Чунки одам қанча тиришмасин, қалбининг ҳақиқий юзи бир кун албатта намоён бўлади. Зотан, виждонни чўнтакка солиб қўйиб бўлмайди.
Давомда эса инсон ўзи ҳам ўзига ёлғон гапира бошлайди. Аввал бошқалар учун яралган “қиёфа” сўнгра ўз ичида қабул қилина бошлайди. Шундай қилиб инсон ўзини ҳам алдайди, “мен шундайман” деган сохта эътиқодга тушиб қолади. Лекин қалб — бу айнан ниқоблар ўйинини қабул қилмайдиган олам. Унда ёлғон яшай олмайди. Ва бу қалбда риё иллатига жой бўлса, нафс уни бошқара бошлайди. Натижада инсон кўзга мўмин, лекин аслда гумроҳ ҳолатга тушиб қолади.
Иймон биздан самимият, ихлос, қалб поклигини сўрайди. Аллоҳ таоло инсоннинг ташқи кўринишига эмас, қалби ва амалларига назар солади. Шунинг учун инсофли киши фақат Аллоҳ учун яшайди, унга кўринади, унга ҳисоб беради.
Ниқоб эмас, ҳақиқат билан яшайлик — нафсга эмас, ҳаққа суянайлик.

Касаллик танлови…
Инсон хаста бўлади, хасталик турли-туман ва кутилмаганда юз беради. Беморлик ўзи билиб билиб келаверади.
Инсон ўз беморлигини танламайди, лекин у танлайдиган нарсаси стресс — ва айнан стресс эса касалликни ўзи танлайди.
Бу сўзлар ҳаётнинг бир оғриқли, лекин ҳақиқатга яқин жиҳатини очиб беради. Руҳий зўриқиш, узлуксиз ташвиш ва ички мувозанатнинг бузилиши жисмоний ҳолатга бевосита таъсир этади. Инсон қанчалик қувватли бўлмасин, доимий стресс остида унинг танаси ҳам, руҳи ҳам синовдан ўтади.
Шунинг учун инсон ўзини ва қувватини асраши керак. Тинчлик, сабр ва шукр — бу руҳий саломатликнинг асосий устунларидир. Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам қалбда сокинликни сақлаш, Аллоҳга суяниш ва ички ижобий кайфиятни қўллаб-қувватлаш инсонни нафақат стрессдан, балки касалликдан ҳам сақлаб қолиши мумкин.
Ҳақиқий шифо — қалб саломатлиги ва хотиржамликда.

Forwarded from Nidoiy (Umid Hudoyberdiev)
Бўлгим бир юртда… муҳаббат бисёр,
На ибодатгоҳ, на мақтов ҳар ён.
Ҳеч ким тарбият этмас меҳрни,
У ерда… беғараз, самимий севги.
Севишар аста, хаёлий ва жим,
Ёрнимас ёлғиз - қуёш, шамолни.
Болалар кулиб суяр дунёни,
Муҳаббатдир боғларида — сўзлашув тили.
На ўта чуқур, на тоғдек баланд,
Бироз содда, ханда аралаш.
Ёлғонсиз, юракдан, меҳрла буткул,
Қалб муҳри — ҳеч ким пайқамас.
Ул юртда севги зарур нафасдек,
Хаёлларда йўқ: “Севмаслик мумкин?”
Тушкунликнинг ўзи у ерда ювош,
Меҳр борки — тунлари ёруғ ва сокин.
Мен орзу қилдим… бу юртда яшаш,
Юраклар очиқ, юзда нур, ҳайбат.
Севги ила яшаш — на ибрат, на қарз,
Фақат ҳаёт… фақат борлиқ… фақат муҳаббат.