Ҳар кунлик ижобий тафаккур муҳимдир
• Мен ўзимга ғамхўрлик қилишни яхши кўраман.
Мен ўзимни тўлиқ қабул қиламан. Ҳар куни ўзимга меҳр, бахт ва муҳаббат нурларини йўллайман. Руҳим тинч ва қалбим хотиржам. Мен ўз қийматимни биламан ва ҳар бир кунимни қувонч билан қарши оламан.
• Мен ўз ҳаётимни ўзим идора этаман.
Мен ҳаётимнинг рассомиман ва менинг тасвирим фақат ёрқин ва гўзал ранглар билан безатилган. Ҳар бир кун менга янги имкониятлар олиб келади. Мен ҳар бир қадамимни ишонч ва ижобийлик билан ўрайман.
• Мен самимий муҳаббат билан тўлганман.
Бу муҳаббат мени илҳомлантиради ва янги ютуқларга етаклайди. Мен атрофимдаги одамларга меҳр тарқатаман ва улардан ҳам меҳр оламан. Муҳаббат менинг кучим ва руҳий қувватим манбаидир.
Ҳар кунингизга ушбу ижобий фикрлар ҳаётингизга ёрқинлик ва баркамоллик олиб келсин!🌿
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
• Мен ўзимга ғамхўрлик қилишни яхши кўраман.
Мен ўзимни тўлиқ қабул қиламан. Ҳар куни ўзимга меҳр, бахт ва муҳаббат нурларини йўллайман. Руҳим тинч ва қалбим хотиржам. Мен ўз қийматимни биламан ва ҳар бир кунимни қувонч билан қарши оламан.
• Мен ўз ҳаётимни ўзим идора этаман.
Мен ҳаётимнинг рассомиман ва менинг тасвирим фақат ёрқин ва гўзал ранглар билан безатилган. Ҳар бир кун менга янги имкониятлар олиб келади. Мен ҳар бир қадамимни ишонч ва ижобийлик билан ўрайман.
• Мен самимий муҳаббат билан тўлганман.
Бу муҳаббат мени илҳомлантиради ва янги ютуқларга етаклайди. Мен атрофимдаги одамларга меҳр тарқатаман ва улардан ҳам меҳр оламан. Муҳаббат менинг кучим ва руҳий қувватим манбаидир.
Ҳар кунингизга ушбу ижобий фикрлар ҳаётингизга ёрқинлик ва баркамоллик олиб келсин!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Стресс қаердан пайдо бўлади, деб ўйлаб кўрганмисиз?
Асосан, стресс шундан келиб чиқадики, сиз тўғрини билиб туриб, барибир тескарисини қилишингизда. Бу ички зиддият, ўзингизнинг билиб турган ҳақиқий ечимингизга қарши бориш, руҳиятингизда ноқулайлик туғдиради ва натижада стресс пайдо бўлади.
Бундай ҳолатларни олдини олиш учун, аввало, ўзингизни яхши тинглашингиз керак. Қалбингиз ва онгингиз тўғри йўлни кўрсатиб турганида, унинг қаршисига чиқиш эмас, аксинча, унинг тавсияларига амал қилиш қувватингизни сақлашга ёрдам беради.
Ҳар бир қарор қабул қилиш жараёнида, ўзингизга савол беринг: “Бу менинг ички қадриятларимга мос келадими?” Агар жавоб ҳа бўлса, сиз тўғри йўлдасиз. Агар йўқ бўлса, қайта кўриб чиқиш вақти келган бўлиши мумкин.
Шу йўл билан сиз стрессни камайтирасиз ва ҳаётингизни янада осонлаштирасиз.

Ҳеч қачон яшил олма дарахтини силкитманг – олма пишганда, ўзи ерга тушади. Ҳар бир нарса ўз вақтида ва керакли пайтда содир бўлади.
Ҳаётда ҳам шундай: ҳар бир воқеа ва натижа ўзининг табиий ривожланиш жараёнига эга. Биз кўпинча сабрсизлик қилиб, натижани тезроқ кўришни хоҳлаймиз, лекин ҳар бир ишнинг ўз вақти ва соати бор. Агар биз ишларни зўрлаб тезлаштиришга уринасак, натижа кутилганидек чиқмаслиги ёки умуман йўқолиб кетиши мумкин.

Ҳеч қачон ўзингизни жабрланувчи (Жертва) сифатида тасаввур қилманг.
Агар сиз муаммо ёки қийинчиликларингиз учун бошқаларни ёки ташқи омилларни айбласангиз, ўзингизда бирор нарсани ўзгартириш қувватини йўқотасиз. Бундай фикрлаш инсонни ожиз қилиб қўяди ва ривожланишга тўсқинлик қилади.
Ҳаётингиздаги ҳар қандай ҳолат учун масъулиятни ўз зиммангизга олиш, сизга вазиятни назорат қилиш ва яхшилаш имкониятини беради. Фақат шундагина сиз ҳақиқий ўзгаришларга эришасиз.
Муаммоларга сабаб излаш ўрнига, шахсий таъсир доирангизда ечим топишга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг қувватингиз, натижакорлигингиз ва имкониятларингизни оширади.

Биз шундай дунёда яшаяпмизки, бу ерда дафн маросими марҳумнинг ўзида муҳимроқ, тўй эса муҳаббатдан устун, ташқи кўриниш эса ақлдан афзал. Ҳалоллик эса яшашнинг замонавий усули эмас.
Одамлар бир-бирларига ишончдан кўра, ташқи безакка кўпроқ эътибор қаратади. Буюмларнинг қадри эмас, брендлари муҳокама қилинади. Илм ва маърифатдан кўра, яхши суратга тушиш ва нима тансиқ таом истеъмол қилингани муҳимроқ бўлиб қолди.
Ҳозирги замонда – «қоғоз идиш ичидаги патир нондан устун кўриладиган маданият»нинг ёрқин намунаси. Ҳар бир нарса – ташқи кўриниш, маркетинг, ижтимоий тармоқлардаги образлар орқали баҳоланади. Одамлар кимнингдир қалбига эмас, унинг кийимига, уйига, машинасига қарайди. Муҳаббат билан ишқ, эҳтирос билан ҳурмат эса фойда билан алмаштирилган.
Аммо ҳақиқат шундаки, ташқи кўриниш бир кун келиб ўз аҳамиятини йўқотади. Чин муҳаббат, ҳақиқий дўстлик ва ҳақиқий билим эса ҳар доим қадрли бўлиб қолади. Биз кўпроқ мазмунга эътибор беришни ўрганишимиз керак, чунки зоҳирий гўзаллик охир-оқибат ўтиб кетади, қалб ва ақл абадийдир.

Муҳаббатдан гап кетса, онадан бошланг
Муҳаббат – беқиёс бир қувват, лекин унинг энг олийси, энг беғубори – она муҳаббати. Она – меҳр тимсоли, инсонни ҳаётга келтириб, унинг ҳар бир нафасини асраб-авайлайдиган илк устози, илк дўсти.
Она муҳаббати сабр ва фидокорлик билан боғланган. У бизни ҳеч қандай шарт-шароитсиз севишни билади. Инсон қанчалик улғаймасин, қайси йўлни танламасин, она муҳаббати унинг қалбида, кўнглида энг илиқ ва нурли ҳис бўлиб қолади.
Ҳар бир инсон болалигидан бошлаб муҳаббатни онаси орқали ҳис қилади. Унинг меҳрибон қарашлари, меҳнаткаш қўллари, нозик меҳри фарзанди учун ҳаётнинг энг биринчи тажрибаси бўлади. Шу сабабли муҳаббат ҳақида сўз очсак, уни айнан онадан бошлаш лозим.
Онамизнинг меҳрини қадрлаш – энг катта бурчимиз. Уни ҳурмат қилиш, дуоларини олиш, розилигини топиш – инсонийликнинг чинакам белгиси. Чунки она рози бўлса, ҳаётимиз файзли, йўлимиз баракали бўлади.
Муҳаббатни англашни хоҳласангиз – онангизга қаранг.

Forwarded from Nidoiy
Сукутимга чекмадим надомат, зинҳор,
Панд едим, қай лафзим бўлса дилозор.
Кўнгил эрур яхши сўзнинг шайдоси,
Сўзинг билан қилмагин қалбларни безор.
Ҳалилуллоҳ уйин тавофи матонат эрур,
Мўмин қалбин ободи жасорат эрур.
Ер юзин сардорлик мақсадинг мубоҳ, бил -
Қалбларнинг забтида ҳақ сўз адолат эрур.
Ҳар бир лафз қалбларга кўприкдир асли,
Яхши сўз нур сочар, аксининг оғирдир касри.
Тилингнинг қувватин Нидоий англа, огоҳ бўл,
Сўзларинг ортига доим яшир яхшилик асри.
✍️ Nidoiy

Пассив ижтимоий босим
Инсон туғилганиданоқ унинг атрофида қоидалар, чекловлар ва жамият томонидан ўрнатилган доиралар пайдо бўлади. Уларнинг кўпчилиги, афсуски, шахсий эркинликни чеклашга, ўзига хосликни йўқ қилишга қаратилган. Ҳаммага ўхшаш бўлиш, оммадан ажралмаслик – мана шу кўпчиликка сингдирилган асосий ғоя.
Одамлар бир-бирига қараб, бир-бирига тақлид қилиб яшайди. Ўзини намоён қилиш, ўз қарашларини ҳимоя қилиш ўрнига, улар тайёр қолипларга киришга ҳаракат қилади. Бундай ҳаётнинг оқибати – шахсиятнинг сўниши, руҳий тушкунлик ва ҳақиқий ҳаётнинг йўқотилиши.
Ҳар бир инсон такрорланмас шахс, унинг ўзига хос ўйлари, ҳис-туйғулари, орзулари ва қадриятлари бор. Аммо жамиятдаги “қоида”лар, “меъёр”лар буни унутиб, барчани бир хил йўналишда ҳаракат қилишга мажбур қилади. Кўпчилик бу тазйиққа дош беролмай, шахсий фикрини қурбон қилиб, умумий оммавийликка айланади.
Бундай ҳаёт ҳақиқий ҳаёт эмас – бу жонсиз, туйғусиз механик мавжудликдир. Ҳар ким худди бир қолипдан чиққан одамга айланади, шахсий қарашлар ва эркин фикрлаш ўрнига “жамият нима деса, ўшани бажариш” энг асосий қоидага айланади.
Лекин ҳақиқий инсон ўзини топган, ўз йўлини танлаган инсондир. У ўзига хослиги билан гўзал, фикрлаш эркинлиги билан буюк, шахсий қадриятлари билан яшовчи зотдир. Ҳаётни бошқалар каби бир қолипда ўтказишдан кўра, уни ўз йўлида, ўз руҳий танлови билан кечириш беҳисоб қимматлидир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
💬 💬 💬

Замонлар айланмасидаги малакавий узилишлар
Ҳаёт давомида инсон ҳақиқатни тушунишга яқин келганда, унга амал қилишга кеч бўлади. Инсон ёшлигида ҳаёт ҳақида кам нарса билади, аммо вақт ўтиши билан тажриба орттиради, хатоларидан сабоқ олади. Аммо ўша пайтга келиб, унинг қуввати камаяди, ёши ўтиб йўқотишлари кўпайган бўлади.
Ҳар бир авлод ўзига хос ҳаёт йўлини босиб ўтади. Улардан олдинги авлод эса худди шу хатоларни қилиб, шундай дардларни кечирган бўлади. Аммо ажабки, инсон зоти олдинги авлоднинг сабоқларидан унчалик фойдаланмайди. Ҳар бир янги авлод ҳаётни ўзича тушуниб, ўз йўлини топишга ҳаракат қилади.
Нега шундай?
Нега ҳар бир авлод олдингисининг тажрибасидан фойдаланиш ўрнига, ўша хатоларни яна такрорлайди?
Сабаби – ҳаёт дарсларини фақат ўзинг кўриб, ҳис қилиб, дардларни бошингдан ўтказибгина англаш мумкин. Китоблардан, насиҳатлардан, катталарнинг гапларидан ҳамма ҳам сабоқ олмайди. Инсоннинг табиати шундайки, у фақат ўз азобларидан кейин ҳақиқатни англайди.
Шунинг учун ҳам ҳаёт тўлқин каби – бир-бирини алмаштириб келади, бир хил хатолар такрорланаверади, бир хил муаммолар, афсуслар, орзулар инсонларнинг қалбида давом этаверади.
Эҳтимол, ҳаётнинг ўзи шу: ҳар ким ўз йўлини босиб ўтиши, ўз ҳаёт дарсини ўзи ўқиши керакдир.

Ҳаётда тўғри қарорга келиш учун хотиржам ақл зарур. Лекин кўпинча, биз ҳис-туйғулар таъсирида ҳаракат қиламиз – ғазаб, қувонч, хавотир ёки ҳаяжон остида айтилган сўзлар, қилинган ишлар кейин афсус келтириши мумкин.
Ҳақиқий ҳикмат шундаки, ҳис-туйғу ўтиб, ақл сокинлашганидан кейингина, инсон ҳақиқатни англайди.
Шунинг учун шошилмаслик, ҳислардан холи ҳолда фикр юритиш муҳим. Энг яхши қарорлар – сабр ва мулоҳаза билан қабул қилинган қарорлардир.
Ҳар бир инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, эҳтирос ва туйғулар унинг онгини қоплайди. Аммо вақт ўтиши билан бу тўлқин секин-аста сўнади, қалб тинчланади ва ҳақиқий манзара ойдинлашади.
Тавсиялар
1. Ҳислар авжига чиққан пайтда шошилмаслик. Ҳеч нарсага дарҳол жавоб қайтарманг, вақти келганда сўз ва ҳаракатларингиз маънолироқ бўлади.
2. Чуқур нафас олиш ва сабр қилиш. Кўпинча, 5 дақиқа кутган инсон 5 йил афсус чекмайди.
3. Ҳолатга ташқи томондан қараш. Агар дўстингиз шундай ҳолатда бўлганида, сиз унга қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?
4. Эмоциялар пасайгач, ақл ва тафаккурни ишлатиб қарор қабул қилиш. Оғир вазиятларда ҳаяжон эмас, ақл устун бўлиши керак.
Ҳаяжон ёки жаҳл билан эмас, ақл ва сабр билан иш тутганлар ютиб чиқади.
Ҳис-туйғуларни назорат қилиш – ҳаётни бошқариш дегани.

Ақл – инсонга берилган энг катта неъматлардан бири. У ҳар бир тажриба, ҳар бир ўрганилган билим билан чархланади ва мустаҳкамланади. Лекин агар инсон ақлини ишлатишни тўхтатса, у аста-секин сўна бошлайди. Ҳар қандай нарса ҳаракатда бўлгандагина тириклигини сақлайди – сув оқса, мусаффо бўлади, темир ишлатилса, зангламайди.
Ақл ҳам худди шундай – уни ишлатмаслик, янги билим ва фикрлар билан бойитмаслик, унинг секинлик билан заифлашишига олиб келади.
Инсон тафаккури ўзига эътибор ва фаоллик талаб қилади. Бу фаоллик – янги билим, тажриба ва фикрлардир. Китоблар, фикр юритиш, фойдали мулоқотлар ва ижодий изланишлар ақлни теранлаштиради. Лекин агар ақл бир нуқтада тўхтаб қолса, агар инсон ўзининг фикрлаш қобилиятини синаб кўрмаса, янги саволларга жавоб изламаса, унинг тафаккури мустаҳкам эмас, балки ботқоққа ботган жисм каби бўлиб қолади. Бундай ақл бир куни ўзини ишлатишга ожиз бўлиб қолади – у шунчаки мавжуд, лекин фаол эмас.
Ҳар бир инсон ўз онгини равшан, ақлини тирик сақлашга масъул. Билим излаш, тафаккур қилиш, ҳикмат сари интилиш – инсонни нафақат ақлан, балки маънан ҳам бойитади. Ақлнинг чархи тўхтамаслиги учун, уни доимо ҳаракатда ушлаш керак. Чунки ақл ишлатилмаса, ҳаётга аниқлик олиб келмайди – аксинча, у тушунарсизлик, ҳеч қандай фикрсизлик ва бўшликка олиб боради.

Нафақахўр инсон билан фаолият юритадиган инсон ўртасидаги фарқ – режа мавжудлигида.
Фаол инсон ўз олдига аниқ мақсадлар қўяди, уларга эришиш учун режа тузади ва амалий ҳаракат қилади. Унинг ҳаётида динамика, ҳаракат ва ўсиш бор.
Нафақахўр инсон эса кўпинча аниқ режасиз ҳаёт кечиради, чунки унинг асосий вазифалари ва мажбуриятлари тугалланган ёки чекланган бўлади.
Лекин нафақа ёшига етмасдан нафақага чиқворган инсонлар талайгина, уларнинг аниқ режаси ва ҳаётдан мақсади йўқ.
Фаолият ва ривожланиш учун инсон доимо режа тузиши, янги мақсадлар қўйиши ва уларга интилиши керак. Ҳаётда ўз ўрнини топиш ва самарали яшаш учун режа муҳим аҳамиятга эга.

Душмандан қутулишнинг энг яхши йўли – у ҳақида ҳамма жойда фақат яхши гапиришдир. Унинг қулоғига бу сўзлар етиб боради ва у сизга зарар етказишдан тўхтайди. Чунки инсон қалби нафрат билан эмас, эҳтиром билан мағлуб бўлади. У ўзича сизга қарши курашни давом эттиради, аммо унинг шижоати сусаяди, чунки энди у қалбан сизга қарши эмас.
Нафрат инсонни сиқади, у билан яшаган одам тинчликни топа олмайди. Агар биз душманимизни ҳурмат билан қабул қилсак, у ўз-ўзидан мағлуб бўлади. Ҳар қандай душманликнинг илдизи – тушунмовчилик ва ғазабдир. Аммо яхши сўзлар бу илдизни қуритишга қодир.
Ҳақиқий ғалаба бу – инсонни зўрлик билан енгиш эмас, балки унинг қалбини эзгуликка мойил қилишдир. Агар сизга қарши бўлган одам сизга ҳақорат қилиш ўрнига мақташни бошласа, демак, у аста-секин сени дўст деб тан ола бошлаган. Шу йўл билан биз нафақат душманлардан қутуламиз, балки уларни дўстга айлантирамиз.

Сотиш маҳоратимизни ўстиришимиз лозим зеро ҳаёт сотиш ва сотиб олишдан иборат.
Яхши сотувчи қассобга ўхшайди - яхши гапирса, хизмат кўрсатса мижоз ўзи “бўйнини” (пулини) тутиб беради.
Савдода энг муҳим жиҳат – мижозни ҳис қилиш ва унинг эҳтиёжларини тушуниш. Ҳар бир харидор ўзига хос бўлиб, унинг талаблари, истаклари ва муносабати турлича бўлади. Шунинг учун сотувчи фақат маҳсулотни таклиф қилиш билан чекланмасдан, мижоз билан самимий мулоқот ўрнатиши, унинг хоҳишларини тушуниши ва тўғри сўзларни танлаши керак.
Масалан, агар харидор бирор маҳсулотни танлаган бўлса, унинг қарорини ҳурмат қилган ҳолда, мулоқотни илиқ давом эттириш муҳим. “Бўлдими?” деб савдо тугаганлигини билиш учун айтиш ўрнига, “Яна бирор нарса истайсизми?” ёки “Яна нимадир қўшамизми? Бошқа маҳсулотларимизга ҳам қизиқасизми?” каби сўзлар ишлатилса, мижоз ўзига нисбатан эътибор ва илиқ муносабатни ҳис қилади, ва керак бўлса қўпроқ махсулот харид қилади.
Сотиш бу фақат маҳсулот бериш эмас, балки ишончли алоқалар ўрнатиш санъатидир. Агар сотувчи мижознинг эҳтиёжларига ҳурмат билан ёндашса ва тўғри сўзлар танласа, нафақaт бир марталик харидор, балки доимий мижозларга ҳам эга бўлади.
Савдода муҳими – мижозни тушуниш, унинг эҳтиёжларига эътибор бериш ва мулоқот санъатини ўзлаштириш.

Стресс – душман эмас, ўқитувчи
Ҳозирги кунда стресс ҳақида фақат ёмон гапирилади. Ҳамма енгилликка интиляпти, шунинг учун стресс ҳақида салбий фикр шаклланган. Лекин аслида стресс ҳам яхши, ҳам ёмон бўлиши мумкин. Уни тўғри тушуниб, ундан фойдалана олсак, ҳаётимиз яхшироқ бўлади.
Стресснинг икки тури бор:
1. Эустресс – бизга куч беради, ҳаракатга келтиради, янги қийинчиликларни енгишга ўргатади ва шахс сифатида ўсишимизга ёрдам беради.
2. Дистресс – организмни секин-аста емириб боради, асаб ва соғлиқни йўқотишга олиб келади.
Стресс даражалари: қайси чегарагача фойда, қаердан кейин зарар?
Стресс тўрт хил даражада намоён бўлади. Қайси босқичда эканлигимизни тушуниб олсак, стрессни тўғри бошқариш осонлашади.
1. Нол стресс – “Ҳеч нарса ўзгармаяпти”
Бу ҳолатда ҳаётда ҳеч қандай муаммо, ҳеч қандай қийинчилик йўқ. Ҳаммаси жойида. Бир қарашда бу жуда яхши, лекин аслида бу ўсиш учун ёмон сигнал. Ҳеч қандай янги билим, янги тажриба йўқ, ривожланиш тўхтайди.
📌 Мисол: Ҳеч қандай фаолиятсиз бир хил ишни қилиш, қизиқишлар йўқлиги, жисмоний ҳаракатлар камлиги.
✅ Қандай ҳаракат қилиш керак?
• Ўз олдингизга янги мақсад қўйинг.
• Янги нарсалар ўрганинг, муаммоларни ҳал қилишни ўрганинг.
• Жисмоний фаолликни оширинг.
2. Оптимал стресс – “Майда безовталик, лекин ўсиш бор”
Бу эустресс даражаси. Инсонга янги вазифа, янги масъулият берилади ва у шу орқали ўсади. Қўрқув, хавотир, ишончсизлик бор, лекин улар инсонни янада кучли қилади.
📌 Мисол:
• Имтиҳонга тайёргарлик.
• Янги ишга кириш.
• Янги тажриба орқали ўрганиш.
✅ Қандай ҳаракат қилиш керак?
• Чақириқларни (челленж) қабул қилинг.
• “Бу менга қийин” деманг, “Мен буни ўрганаман” деб ҳаракат қилинг.
• Оқилона стресс орқали ўзингизни кучли шахс қилинг.
3. Юқори стресс – “Юк ортиқча, лекин ҳали назоратда”
Бу ерда стресс кучли, лекин инсон унга чидам беряпти. Лекин агар узоқ давом этса, у дистрессга айланади.
📌 Мисол:
• Ҳар куни ишда қаттиқ чарчаш.
• Тез-тез асабийлашиш ва кучли ташвишлар.
• Катта масъулият, лекин тайёргарлик етишмаслиги.
✅ Қандай ҳаракат қилиш керак?
• Муаммоларни устуворлик бўйича тақсимланг.
• Ортиқча юкни камайтиринг (ҳаддан ташқари жуда кўп ишни ўзингизга олманг).
• Спорт, дам олиш ва уйқуга эътибор беринг.
4. Аллостатик юк – “Стресс организмни емиряпти”
Бу ҳолатда стресс жуда узоқ давом этяпти, организм унга дош беролмаяпти. Бу касалликларга, асабий бузилишларга, тушкунликка олиб келади.
📌 Мисол:
• Узоқ вақт ухламаганлик, доимий чарчаш.
• Ҳар куни кучли хавотир ва стресс ҳис қилиш.
• Бош оғриқлари, юрак қисилиши, асабийлик, тушкунлик.
🚨 Қандай ҳаракат қилиш керак?
• Дам олиш ва тикланишга эътибор беринг.
• Ортиқча юкни камайтиринг.
• Психолог ёки мутахассис ёрдамига мурожаат қилинг.
Стрессдан фойда олиш йўли
1️⃣ Стрессни душман деб қараманг, уни ўқитувчи деб қабул қилинг.
2️⃣ Эустрессдан фойдаланиб, янги қийинчиликларни енгиш орқали ўсинг.
3️⃣ Ҳаддан ташқари стрессга тушмаслик учун ўзингизни кузатинг.
4️⃣ Ҳар куни жисмоний ва руҳий тикланишга вақт ажратинг.
5️⃣ Стрессни назорат қилишни ўргансангиз, ҳаётингизда катта ўсиш бўлади.
✅ Хулоса: Стресс ёмон эмас, агар уни тўғри бошқарсак. Ҳаётда ҳар қандай муаммога тўғри ёндашиб, стрессни дўстимизга айлантиришни ўрганайлик!

Тил ва ақл тезлиги
Инсон ақли тез ишлайди. Бир зумда турли фикрлар, ҳис-туйғулар ва ғоялар пайдо бўлади. Лекин шу фикрларни дарров тилга олиб чиқиш тўғри бўладими?
Бу ерда муҳим қоида бор: “Тилнинг тезлиги фикр тезлигидан озгина орқада бўлиши керак, ҳеч қачон олдинда эмас.”
1️⃣ Шошилиб айтилган сўз – хато ва пушаймонга сабаб бўлади.
Жахл чиққан пайтда, асабий ёки ҳаяжонланган ҳолатда инсон нима гапираётганини англамаслиги мумкин.
Кейин эса “Нега шундай дедим?” деб афсусланади.
2️⃣ Фикрни саралаб, пухта ўйлаб сўзлаш – ақлли инсон белгиси.
Ўйлаб сўзлаш одамга ҳурмат олиб келади.
Тўғри фикрни тўғри сўзлар билан баён қилиш – санъат.
3️⃣ Жуда тез ва уйламай гапириш – муаммоларни келтириб чиқаради.
Жанглар, жанжаллар, келишмовчиликлар кўпинча тил сабабли келиб чиқади.
Одамлар баъзан ўз сўзлари билан ўзларига душман қилиб оладилар.
Қандай қилиб тилни назорат қилиш мумкин?
1. Аввал фикрла, кейин гапир.
Ҳар бир сўзингиз учун жавобгарсиз. Шуни унутманг.
2. Жаҳл чиққанда, сўзлашдан аввал нафас олинг.
Жаҳл пайтида айтилган сўзлар аксарият ҳолларда афсусга олиб келади.
3. Тинглашни ўрганинг.
Яхши гапиришдан ҳам муҳимроғи – тинглай олиш. Агар тинглашни билишса, сизга нисбатан ишонч ортади.
4. Сўзларингизда тафаккур бўлсин.
Шошиб эмас, “бу сўз кимга ва қандай таъсир қилади?” деб ўйлаб гапиринг.
💡 Ақл тилни бошқариши, тил эса унинг ортидан бориши керак. Акс ҳолда, нотўғри сўз инсоннинг ўзига зарар келтиради.
Сўзлашдан аввал ўйлаш – ҳақиқий ақлли инсон одати.

Ҳаёт – доимий изланиш ва ўзгариш жараёни.
Инсон ёши нечада бўлишидан қатъи назар, “Мен нима билан шуғулланмоқчиман?” деган саволга дуч келиши мумкин.
Бу савол 20 ёшда ҳам, 30 ёшда ҳам, ҳатто 50 ёшда ҳам пайдо бўлиши табиий. Муҳими – ҳаётни аниқ мақсадларга боғлаш эмас, балки уни изланиш, тажриба орттириш ва ривожланиш жараёни сифатида кўриш.
Ёш чеклов эмас, балки янги имкониятлар эшигидир. Кўпчилик шундай фикрдаки, инсон ёши улғайган сари ўзгариш қилиш, янги нарсаларни ўрганиш ёки янги касбни эгаллаш қийинлашади. Лекин ҳаётда ҳар бир босқич ўз имкониятларини тақдим этади. Энг асосийси – тўхтаб қолмаслик ва ўзини синаб кўришдан қўрқмаслик.
Ҳаракат идеалдан муҳимроқ. Одамлар кўпинча барча шароитлар мукаммал бўлишини кутиб, ҳаракатни кечиктиради. Лекин идеал ҳолат ҳеч қачон бўлмайди. Муҳими – бошлаш, амалда кўриш, тажриба орттириш ва ўрганиш. Ҳақиқий ўсиш ва ривожланиш фақат ҳаракат орқали юз беради.
Ўзлигини англаш ва ўсиш – бу битмайдиган жараён. Ҳаёт аниқ манзилга эмас, балки йўлга ўхшайди – у давом этади, ўзгаришлар олиб келади ва янги имкониятлар яратади. Инсон идеал шароитни кутиб ўтирмаслиги, балки ҳаракат қилиши, ўрганиши ва янги нарсаларни кашф қилиши керак.
Саволлар бериш, янги мақсадлар қўйиш ва ўзгаришдан қўрқмаслик – ҳақиқий ривожланишнинг калитидир.

Ўзингиз…
Энг хавфли душманингиз – ўзингиздир. Сиз ўзингизнинг ички заифликларингиз ва озод бўлмаган тенгсизликларингиз билан бирга ҳар қадамингизда учрашасиз. Сизга йўл очилади, лекин ўша йўлда сиз ўзингизга қарши туришингиз, ўз ички зиддиятлар билан курашишингиз керак.
Ҳаётингиздаги ҳар бир синов – сиздаги турли жиҳатларни, яъни тўпалон, башоратчилик, ахмоқлик, шубҳачилик, гуноҳкорлик ва зулмкорлик каби олтин тафовутларни намоён қилади. Сиз ўзингиз учун ҳар бир ролни бир вақтнинг ўзида қабул қилиб, ўзингизнинг ҳақиқий юзингизни топасиз.
Ўзингиздан янгиланиш истагида бўлсангиз, ўша эски шаклни эришиб ташлашингиз керак. Сиз ўз оловингизда ўзингизни йўқ қилган ҳолда, янги, кучли ва англанган шахс сифатида тафаккур этасиз, қайта ибрат оласиз. Чунки ўзингизнинг эски жихатларни эритмасангиз, келажакда ҳақиқий ўзгаришни ҳис қилиш қийин бўлади.
Ҳар бир синов сизга ўз-ўзингизни қайта кўриш ва ўрганиш имкониятини беради. Сиз ўзингизнинг ички оловингизда янги имкониятлар топасиз ва шу йўл билан ўзгаришга интиласиз.

Бизнинг онгимиз – фақат маълумот сақлайдиган жой эмас, балки у биз дунёни қандай қабул қилишимизни шакллантиради. Агар биз уни доимий равишда салбий ахборот билан «озиқлантирсак», у ҳам шу руҳда ишлай бошлайди, хавотирни, ёмон кайфиятни ва нохуш фикрларни кучайтиради. Ахборот заҳарланиши ҳақиқий таҳдид бўлиб, нафақат руҳиятимизга, балки умумий ҳаёт сифатига ҳам таъсир кўрсатади.
Муаммо шундаки, мия киритилган ахборотни дарҳол йўқ қила олмайди. Ёмон янгиликлар, агрессив сўзлар, сифатсиз мусиқа ёки токсик муҳит онгимизда из қолдиради, ҳатто биз уни сезмасак ҳам.
Хўш, нима қилиш керак?
Худди жисмоний озиқланишдаги каби, онгимизни ҳам фойдали фикрлар ва ижобий ахборот билан тўлдиришимиз керак. Бунинг учун биз истеъмол қилаётган контентни ўрганиб, салбий ахборот манбаларини чеклашимиз зарур.
Ахборот ҳимоясини таъминлаш – ҳар бир инсоннинг масъулиятидир. Зарарли маълумот оқимларини таний билиш ва ўз вақтида «ўчириш» тугмасини босиш керак. Фойдали ва ижобий контент танланг, ўзингизни маънавий бойлик билан озиқлантиринг.
Энг муҳими – онгимиз чиқиндихона эмас, балки ҳаётингизни яхшилаш учун ишлайдиган қимматли неъмат эканини унутманг.
✏️ ✏️ ✏️ ✏️