Инсон доимо ўзига яхши бўладиган жойни қидиришнинг маъноси йўқ.
Ҳар қандай жойда шу "яхши"ни ярата олишни ўрганиш муҳим!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online

👍12👏4🔥3
Баъзида ҳаёт чидаб бўлмайдиган туюлади.
Баъзида эса худди ўша ҳаёт гўзалликдан нафас олишга имкон бермайдиган даражада ажойиб кўринади.
Ҳаёт ҳеч қачон ўзгармайди. Фақат унга бўлган қараш ўзгаради, холос.
Ҳолат ўзгармайди, муносабат ўзгаради!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Баъзида эса худди ўша ҳаёт гўзалликдан нафас олишга имкон бермайдиган даражада ажойиб кўринади.
Ҳаёт ҳеч қачон ўзгармайди. Фақат унга бўлган қараш ўзгаради, холос.
Ҳолат ўзгармайди, муносабат ўзгаради!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤3✍1🔥1👏1
Кўнгилда хотиржамлик ва сакинат топган инсон, бошқа қолган барча нарсани топибди!
- Қандай бунга эришилади?
Яратганни эслашдан, шукр ва сабр қилишдан бошланг…
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
- Қандай бунга эришилади?
Яратганни эслашдан, шукр ва сабр қилишдан бошланг…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍8
Агар инсон озишни истаса, табиат унга бунинг учун вақт, онглилик ва ҳаракат зарурлигини билдиради. Бироқ, у буни тезда, имкон қадар ҳозироқ амалга оширмоқчи бўлса, замонавий цивилизация унга пластик жарроҳлик ва липосактсияни таклиф қилади. Ҳеч ким инсонга бу пайтда у бир лаҳзали истаги учун ширинлик хоҳлайдиган ва оқибатларини ўйламайдиган уч ёшли болага ўхшаб қолаётганини айтмайди.
Агар инсон онгини кенгайтирмоқчи бўлса, амалиётчилар бунинг учун кўплаб йўлларни таклиф этади. Тафаккур, мушоҳада ва ўзликни англаш шулар жумласидандир. Аммо агар киши буни тезда, айнан ҳозир қилмоқчи бўлса, замонавий фармакология бунинг учун кўплаб кимёвий воситаларни таклиф этади. Ҳеч ким бу онгнинг кенгайиши ўз кучи билан эришилмагани, аввал юқорига кўтариб, кейин эса жуда чуқур тушириб юборишини айтмайди. Ҳеч ким бундай рағбатлантириш беришдан кўра кўпроқ олишини таъкидламайди.
Агар одам бирор жойга тезда бормоқчи бўлса, биология тўлиқ мослашиш уч ҳафта давом этишини кўрсатади.
Аммо замонавий фан автомобиль, поезд ва самолётни таклиф қилади. Иш берувчилар эса икки ҳафталик таътил беришади. Бу эса жисмоний жиҳатдан қаергадир етиб бориш мумкинлигини, лекин у ерда тўлиқ мавжудликни ҳис қилишга улгурилмаслигини англатади, чунки бунга вақт етишмайди.
Агар инсон яқин муносабатларни хоҳласа, психология бир-бирини билиш учун дастлабки мулоқот ва вақт муҳимлигини уқтиради. Кўп меҳнат керак бўлади. Ҳақиқий яқинлик юзага келиши учун аста-секин шаклланадиган самимийлик ва ҳурмат зарур. Аммо замонавий маданият самимийлик ва ҳимоясиз ижтимоий тармоқларни таклиф қилади, бу ерда алоҳида шахс қадрини йўқотади. Тез мулоқот ва мажбуриятсиз муносабатлар ҳам шулар жумласидан. Лекин ҳеч ким булар фақат вақтинчалик қониқиш бериши мумкинлиги, бахт келтирмаслиги ҳақида огоҳлантирмайди.
Ҳар қандай тез ҳаракатнинг ўз оқибати бор. Тез углеводлар, тез стимуляторлар, тез танишувлар ва тез ўзгаришларнинг ҳам. Улар тез натижа бериши мумкин, лекин беришдан кўра кўпроқ олади.
Ҳақиқий бахт кичик, шошилмай қўйилган қадамлар билан келади, миқдорни сифатга айлантиради. Бир лаҳзада ўз орзунгизда яшаётганингизни пайқаб қоласиз.
Масъулиятни ўз зиммангизга олинг ёки назоратни қўйиб юборинг. Англанг ёки аксинча, ўйлашни тўхтатинг. Яшанг ва ҳис қилинг. Ўз қулайлик ҳудудингиздан ташқарига чиқинг. Шунда бу сизники, хаққоний ва аниқ бўлади. Ўшанда бахтингиз номаълум сабабларга кўра йўқолишидан қўрқмайсиз, чунки унинг ҳар бир босқичини биласиз.
Бир зумда эришилган ютуқни ушлаб қолиш мушкул!
Аста секинликда бахт чинакам бўлади.

👍8❤2
Ўзини қурбон қилишга мойиллик - бу шунчаки ўз ҳаётини беҳуда сарфлашнинг бир кўриниши, холос.
Мақсадсиз фидоийлик ҳеч бир тарафга наф келтирмайди.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Мақсадсиз фидоийлик ҳеч бир тарафга наф келтирмайди.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍7❤2
Ҳаётда кечикиш бўлмайди.
Ҳар нарса ният ва тақдирга кўра ўз вақти соатида, ўз пайтида, ўз муддатида юз беради.
Тасодифий фикрлар, хаёл ва истаклар бўлмайди.
Ҳар бир ҳаётий воқеа - сабоқдир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ҳар нарса ният ва тақдирга кўра ўз вақти соатида, ўз пайтида, ўз муддатида юз беради.
Тасодифий фикрлар, хаёл ва истаклар бўлмайди.
Ҳар бир ҳаётий воқеа - сабоқдир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍6🔥1👏1
Фикр - Ҳис - Улашиш - Натижа
Нимани ўйласангиз, шуни ҳис этасиз.
Нимани ҳис этсангиз, шуни тарқатасиз.
Нимани тарқатсангиз, шуни қайтиб оласиз.
Кўнгилга нима эксангиз шуни ўрасиз!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Нимани ўйласангиз, шуни ҳис этасиз.
Нимани ҳис этсангиз, шуни тарқатасиз.
Нимани тарқатсангиз, шуни қайтиб оласиз.
Кўнгилга нима эксангиз шуни ўрасиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3❤1
Ёлғон ва пардоз баъзида ёнма-ёндир.
Аёл киши қулоғи, эркак киши эса кўзи билан қарор қабул қилади.
Шу мақсадда - Аёл киши пардоз қилса, Эркак киши ёлғон сўзлайди.
Аёл киши ҳаёлик ва ақллик, эркак эса мард ва масъулиятли бўлган жамиятда ривожланиш бўлади.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Аёл киши қулоғи, эркак киши эса кўзи билан қарор қабул қилади.
Шу мақсадда - Аёл киши пардоз қилса, Эркак киши ёлғон сўзлайди.
Аёл киши ҳаёлик ва ақллик, эркак эса мард ва масъулиятли бўлган жамиятда ривожланиш бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥2🤬1
“Менинг ўрнимга оёқларим гапиради”
Леонель Месси
Инсон учун унинг натижалари гапиради. Ортиқча гапнинг ҳожати йўқ ва бефойда.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Леонель Месси
Инсон учун унинг натижалари гапиради. Ортиқча гапнинг ҳожати йўқ ва бефойда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥3
#танқидийфикрлаш
-Кўп яхшими? Зўр яхшими?
-Зўр яхшироқ бўлса керак!
-Нега унда аксарият ҳолатларда зўрни кўп енгади?
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
-Кўп яхшими? Зўр яхшими?
-Зўр яхшироқ бўлса керак!
-Нега унда аксарият ҳолатларда зўрни кўп енгади?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏2
Ҳаёт йўли давомида янги дўстлар орттирмас эканмиз, аста-секин ёлғизланиб борамиз.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6😢2👏1
— Нима учун яқинларимиз кексайганда шунчалик чидаб бўлмас бўлиб қолишади?
Улар бизни энг кўп оғритишади, барча заиф нуқталаримизни билиб, ўша жойларга аниқ зарба беришади. Баъзида эса бизнинг азобланишимизни жуда аниқлик билан кузатиб туришади.
- Бу нима, эгоизм-ми? Замон ўзгариши? Бепарволик? Ёш сарқити?
Бунга қуйидагича жавоб берган бўлар эдим:
Аслида инсон умри давомида бир эмас икки марта айрилиш даври бўлади ва одам яқинлари учун чидаб бўлмас бўлиб қолади. Бу эҳтимол ажралиш ва кетишни осонлаштириш учундир.
Биринчиси, ёшликда ўсмирлар мустақил ҳаёт бошлашдан олдин чидаб бўлмас бўлиб қолишади. Улар ота-оналарини шунчалик безор қиладики, ота-оналар уларнинг кетиши ва алоҳида яшай бошлашига хурсанд бўлиб қолишади. Барча нозик алоқалар узилиб, фарзанд билан ажралиш оғриқсиз кечади. Боғланиш, меҳр секин-аста сўнади.
Одам кексайганда ёш бола сингари бўлиб қолади, деган гап бор. Бу тушунча иккинчи тур айрилишга тааллуқлидир.
Иккинчиси, қариликда ҳам худди шундай бўлади. Ҳаёт бизни сўнгги видолашувга шу тарзда тайёрлайди. Умрининг сўнгги йилларида қадрдон киши қанчалик чидаб бўлмас бўлса, видолашиш шунчалик осон кечади, чунки барча нозик алоқалар ҳали тириклик пайтидаёқ узилиб кетади, фақат бурч қолади, боғланиш, меҳр эса аста-секин йўқолади.
Биринчи ҳолатда ҳам, иккинчи ҳолатда ҳам муносабатларда меҳрибонликни сақлаб қолган тараф учун қийинроқ бўлади.
Бу ҳолатларни "Ким биринчи асабийлашади!" - деган ўйинга қиёс қилса бўлади.
Фақатгина сабр қилганларгина мукофотланади!
П/с:
"Маълумки, арзимас бир тийинлик шамдан Москва ҳам ёниб кетган." И.Тургенев ("Отцы и дети" асаридан)

👍8👏3😢1
Ўзингиз қанчалик ўзгарганингизни тушуниш учун, ҳеч нарса ўзгармаган жойга қайтиб боришдан яхшироқ нарса йўқ.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏2💯2🔥1
Ҳеч ким ўз яқинининг ўрнига танлов қилиб, уни "қутқара" олмайди. Бир инсон бошқасига ёрдам бера оладиган ягона нарса - бу унинг олдида самимийлик ва меҳр билан, аммо ҳис-туйғуларга берилмай ва хом хаёлларсиз, муқобил йўлнинг мавжудлигини очиқ-ойдин кўрсатиб беришдир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4💯2👏1
Агар фикрларингиз қанчалик кучли эканлигини тушунганингизда эди, ҳеч қачон салбий ўйламасликка ҳаракат қилган бўлардингиз.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4
Бизни асабийлаштирадиган зарарли одатлар
• Очликни ўз вақтида қондирмаслик
Нима қилиш мумкин: ҳар икки соатда эслатма қўйишни синаб кўринг. Сигнал чалинганда, ўзингизга қулоқ солинг - қанчалик оч эканлигингизни ва овқатланиш вақти келган-келмаганлигини аниқланг. Вақтида таомланинг.
• Уйқудан олдин узоқ вақт ҳаяжонли сериаллар ёки кўрсатувлар кўриш
Нима қилиш мумкин: кечки томоша учун тинчроқ мавзудаги асарларни танланг. Ёки ўзингиз билмаган бир илмни ўрганинг, мияга оғирлик тушиб уйқуга тортади. “Китоб ўқисам ухлаб қоламан”, - деган методдан тескарисига, уйқу мақсадида фойдаланинг.
• Кун бўйи уйдан чиқмаслик
Нима қилиш мумкин: Уйғонгандан сўнг 30 дақиқа ичида ҳеч бўлмаса қисқа сайр қилишга ҳаракат қилинг.
• Телефондаги билдиришномаларни тез-тез текшириш
Нима қилиш мумкин: телефонни бошқа хонада ёки камида 3-4 метр узоқликда қолдиринг. Овозли сигналларни ўчириш ёки асосий экрандан билдиришномаларни олиб ташлаш мумкин.
• Салбий ахборот оқимига ботиб кетиш
Нима қилиш мумкин: янгиликларни фақат эрталаб кўринг, кун давомида эса янгиликлардан чалғимасдан долзарб ишлар билан шуғулланинг.
Сиз яна қандай зарарли одатларга ечимлар келтира оласиз? Изоҳларда фикр билдиринг…

👍12❤1
Бахтли одамлардан сизга бахтдан бошқа ҳеч нарса ўтмайди...
Ҳаётий тажрибага бой инсондан - фақат донолик, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш...
Ғазабланган, ўзини рўёбга чиқара олмаган, ўз ҳаётида сусткаш бўлганлардан доимо келадиган нарса: аччиқ танқид, тоқатсизлик, сиз қилаётган барча ишларнинг қадрини тушириш ва ўзлари ботиб қолган гуноҳ ҳамда бахтсизликларни сизга юклашга уриниш...
Дўстлар, атрофингизни кимлар тўлдираётганини яхшилаб таҳлил қилинг.

👍7🔥5
👍5🔥3❤1