Telegram Web Link
#Ғоя #ривож #тафаккур

Ғоялар онгга ташқи муҳитдан тасир бўлмаган шароитда туғилади.
Кашфиётларнинг сири ёлғизликда.
Ғоялар ёлғизликда туғилади.
/Никола Тесла/

Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122👏1
#тарбия #ибрат #нафс

Бировнинг омонати???

Узоқ вақт давомида қўшни столда замонавий ручка, чиройли блокнот ёки бошқа фойдали қурилма ётганини пайқадингизми? Буни "Шунча вақтдан бери турибди-ку, демак ҳеч кимга керак эмас" деб ўзингизники қилиб  олишни хаёлингизга ҳам келтирманг: клептомания (халқ тилида қўли эгри) деган номли бўлиш ишда сизга керак эмас.

1-2-3 қадам қоидасини эшитганмисиз?
1 қадам - ҳеч ким кўрмас, ҳеч нарса қилмас, «нима қилибди?»
2 қадам - ҳеч ким билмади-ку, ҳеч нима қилмади-ку, бу ҳатто завқли.
3 қадам - тобелик. Бировни нарсасини олмаса тура олмаслик. Бу ҳолатдан чиқиш кейинчалик қийин.

Баъзида туриб қолган нарсаларнинг эгаси ишдан бўшаганда ёки таътилга кетганда унутиб қолдирган бўлади. Бундай вазиятда, бу одамга ёзиш ёки унинг раҳбари билан боғланиш сизнинг шахсий қадриятларингизни намоён қилади. Раҳбар эса  саросимада унутиб қолдирилган буюмнинг эгаси билан боғланиш ва мулкини қайтариш йўлини топиши лозим.

Агар сизга ҳали ҳам унинг столидан бирор нарса жуда зарур бўлса, олинг. Аммо қайтаришни унутманг.

Унутманг!
Барча катта нарсалар ибтидоси кичик ҳолатлардан бошланган!

Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92
#ҳаёт #фурсат

Ҳаётнинг энг яхши дақиқаларини қўлга олиб, чўнтагингизга солиб бўлмайди. Уларни абадийлаштиришнинг ягона йўли - улар содир бўлган ондан завқланишдир.

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114😁1
#маркетинг #суғурта #хато

Ноодатий реклама…

«Шифокорингиз аслида ким эканлигини билмайсиз!»

- бу Буюкбританиянинг ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси хизматини кўрсатувчи DeadHappy (баҳтли вафот этинг) Суғурта компанияси реклама баннерида фойдаланган слогани.

Реклама баннерида 90-йилларда Манчестер шаҳрида узоқ йиллар навбатчи Шифокор бўлиб ишлаган ҳақиқий маньяк - Гарольд Шипманинг суратини жойлаштирган. У навбатчилик вақти чақирилган хонадонида бемор инсонлар ва кексаларга ҳаёт учун хавфли бўлган дозадаги дори моддаларини қон томиридан юборган. Ва бундан ҳузур олган. Кейинчалик ушланган ва ўзининг эътирофига кўра 508 беморни нариги дунёга юборган, аммо тергов фақат 15 та ҳолатни исботлай олди.

Бу реклама баннери мижозларга жуда қаттиқ таъсир қилди, жуда ёқмади, оғир танқид, ғазаб тўлқини ва эътирозларга сабаб бўлди.

Суғурта компанияси ўзининг бу ҳаракатини ҳаёт ва соғлиқ суғуртасига эътиборни жалб қилиш экстравагант (ғайриоддий) усулидан фойдаланганини айтиб ўзини оқлади. Алалоқибат барчадан расман узр сўраб, ҳақиқий маньяк расми туширилган баннерни олиб ташлади.

Маркетингда мижозларни қўрқитиш, огоҳлантириш усули назарияда мавжуд, лекин ундан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур.

Агар оқибатини назорат қила олмасангиз қайси товар ёки хизмат бўлишидан қатъий назар -

Ҳеч қачон рекламада мижозларингизни қўрқитманг!

П/с: Ўзбекистонда суғурта ташкилотларида шу йўсинда реклама қилиш зарурати туғилиб қолса, бизда маньяклар тайёр - улар ҳар учинчи “шифокор”, қайсики дори фирмаларидан ҳақ олиш илинжида, билар билмас дорини беморларга буюриб, улар билан “ҳамкорликда” ишлайдиган “шифокорлар”. Бу аччиқ бўлсада - ҳақиқат!

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥2
Forwarded from Asaxiy Books
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu yigit oʻz orzusiga yetdi! Endi siz ham nima qilish kerakligini bilasiz)

👉 🇺🇸

*Bayroq ustiga bosing
👍72🔥1
#ахлок #тафаккур

Бир киши Сократдан сўради:

- Дўстинг сен ҳақингда менга нима деганини биласанми?

- Шошма- деди Сократ уни тўхтатиб, - биринчи навбатда, айтмоқчи бўлган нарсангизни учта элакдан ўтказ.

- Уч элакдан?

- Бирор нарса айтишдан олдин, уни уч марта элакдан ўтказиш керак. Аввал ҳақиқат элагидан. Бу ҳақиқат эканлигига ишончингиз комилми?

-Йўқ, мен шунчаки эшитдим.

Шундай қилиб, сен бу ҳақиқатми ёки йўқлигини билмайсан. Кейин иккинчи элакдан - меҳрибонлик элагидан ўтказамиз. Дўстим ҳақида яхши гап айтмоқчимисан?

- Йўқ, аксинча.

- Демак, - деб давом этди Сократ, - сен у ҳақида ёмон гапирмоқчисан, лекин бу ҳақиқат эканлигига ҳам ишончинг комил эмас. Кел, учинчи элакни - фойда элагини синаб кўрайлик. Сен айтмоқчи бўлган нарсаларни эшитишим керакми?

- Йўқ, керак эмас.

-Демак, - деди Сократ, - сен айтмоқчи бўлган нарсада на ҳақиқат, на меҳр ва на фойда бор. Гапиришни нима хожати бор?

🧠 АХЛОҚ: Агар сиз миш-мишлар, ғийбатлар ва тахминлар таъсирида дўстингиз ёки шеригингиз ҳақидаги фикрингизни осонгина ўзгартирсангиз, бу билан сизни бошқариш осонлигига иқрор бўласиз.

Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥3👏3
Ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу ҳимоя элементларининг мавжудлигидир.
Anonymous Quiz
84%
Тўғри
16%
Нотўғри
👍3
#пул #маълумот #санъат

Қоғоз пуллар қачон ва қаерда пайдо бўлган?

  Қоғоз пуллардан олдин танга🪙 энг муваффақиятли тизимлардан бири эди.Чунки улар кичик вазн ва ҳажм билан юқори нархга эга бўлган. Бундан ташқари, уларни қулай тарзда ташиш, сақлаш, бирлаштириш, майдалаш мумкин эди.

Товар-ишлаб чиқариш муносабатларининг кенгайиши билан айирбошлаш эквиваленти қийматини ошириш зарурати юзага келди, катта миқдордаги қимматбаҳо товарлар ҳолатида бу муаммога айланган еди.

910 йил пулнинг ривожланиши тарихида бурилиш нуқтаси хисобланади - айнан ўша пайтда Хитойда қоғоз пуллар пайдо бўлган.🐼
Улар дастлаб «қимматли қоғозлар» ёки «вакиллик пуллари» деб номланган. 

Агар илгари уларнинг моҳияти табиий пул (тегишли қийматдаги) чиқариш мажбуриятларидан иборат бўлса, бугунги кунда қоғоз банкнотларнинг ўзи пулга айланди.

Пул кўплаб шакл ва ривожланиш босқичларини босиб ўтди, бу эса инсониятга пулнинг қадр-қиммати ва аҳамиятини тўлиқ англаш имконини берди. Шундай бўлсада бир нарса абадий қолмоқда - уларни бошқариш санъати. Пул топиш санъат эмас, уни тўғри бошқариш санъатидир.

Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1
#амал #яхшилик

Аслида инсонлар яхши ёки ёмонга ажратилмайди. Яхшилик ва ёмонлик одамларда эмас, балки уларнинг ҳаракатларида. Одамлар шунчаки инсон бўлиб қоладилар ва уларни яхшилик ёки ёмонлик билан боғлайдиган нарса - уларнинг амаллари ёки беамалликлари.

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#соглик #танлов #ҳаёт
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳаёт учун хавфли.🚭

Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊Яқинларингизга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁10👍3🔥1
#китоб #тавсия

Латте омили
Муаллифлар: Дэвид Бах
Жон Дэвид Манн

Молиявий саводхонлик мактабда хам университетларда хам ўргатилмайди. 
Аслида молиявий саводхонлик инсоннинг ҳаёт сифатини бир неча бор оширади.

Ҳозирги кунда инсонларни пул сарфлашга ундайдиган таклифлар геометрик кўринишда ўсиб бормоқда. Ҳаётий ресурсларимиз эвазига топган пулимизни минг хил керакмас нарсага сарфламаслик, молиявий саводхонликни ошириш учун кескин сабабдир. 

Бу мавзуда кўп китоблар чоп этилган аммо уларнинг аксарияти илмий тилда ёзилиб ва  оммага мослашмаган. Молиявий саводхонлик мавзусида оддий ва тушунарли тилда ёзилган китоблардан бири "Латте омили" китобдир.

Эндиликда бу китобни ўзбек тилида ўқиш имконияти бор. "Латте омили" китоби Аsaxiy books лойиҳаси доирасида Ўзбек тилида чоп этилмоқда.

Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊Яқинларингизга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🔥1
#ривож #фойда #қулай #маълумот

Биз бугун нимага вақт ажратсак эртага шунинг ҳосилини йиғамиз. Вақтини шахсий ривожга ажратаётганлар учун каналдаги фойдали мавзуларнинг иловали тўпламини тузиб чиқдик.

МДҲ давлатларида менежментнинг аҳамиятли жиҳатлари ҳакида- Максим Батырев

Бизнес- Муваффақият сири мағлубиятда!

Ҳақни талаб қилиш ҳақида - Имом Молик Р.А.

Қалб ва тафаккур- Қадр кечасини топишнинг йўли…

Риск менежмент илми ҳақида - Риск менежмент

Раҳбар ва лидерлик - «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди».

Бизнес юргизишда ходимларни мотивациялаш - Мотивацияга мотивация!

Лидерлик хислатларини ривожлантириш - Ҳақиқий Лидернинг 6 та сири.

Тўғри бизнес қуриш бўйича тавсиялар- Фируз Аллаев: Бизнесни рақамлар устига қуриш керак. (интервью)

Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91🔥1
#акс #вакт #ҳаёт #қадр

Одам бунинг аксини қилади.

• Катта бўлишга шошилади, кейин эса болалигини қумсайди.

• Пул учун соғлиқни сарфлайди сўнгра топган пулини соғлиғини яхшилаш учун сарфлайди.

• Келажак ҳақида шунчалик сабрсизлик билан ўйлайдики, у бугунги кунга эътибор бермайди, шунинг учун унинг на бугуни, на келажаги бор.

• Ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва ҳеч қачон яшамагандек ўлади.

Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊Яқинларингизга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥1
#масал #ибрат

Муаммоларнинг сабаби бизнинг бошимизда.

Ўқитувчи бир стакан сув олиб, талабалардан сўради:
- Сизнингча, бу стаканнинг оғирлиги қанча?
- Тахминан 200 грамм, - жавоб беришди талабалар.
- Кўриб турганингиздек, оғирлиги катта эмас, - деди ўқитувчи ва сўради:
- Агар мен бу стаканни бир неча дақиқа ушлаб турсам нима бўлади?
- Деярли ҳеч нарса.
- Уни бир соат шундай ушлаб турсам-чи?
- Қўлингиз чарчайди.
- Aгар мен уни бир неча соат ушлаб турсам-чи?
- Қўлингиз оғрийди.
- Тўғри. Агар бир кун давомида стаканни шундай ушлаб турсам-чи?
- Қўлингиз қотиб қолади, ҳатто фалаж бўлиб қолиши мумкин, - деб жавоб берди талабалардан бири.
- Яхши, - давом этди ўқитувчи, - лекин стаканнинг оғирлиги ўзгарганми?
- «Йўқ», деб жавоб беришди.
-Унда қўл оғриғи қаердан пайдо бўлди?
- Узоқ вақт давомида ушлаб турганингиздан. -Оғриқдан қутулиш учун нима қилишим керак?
- Стаканни куйиб юбориш - жавоб беришди.
«Ҳаёт муаммолари билан ҳам худди шундай», деди ўқитувчи.
- Сиз уларни бир неча дақиқа давомида бошингизда ушлаб турасиз - бу нормал ҳолат.

Агар сиз улар ҳақида соатлаб ўйласангиз, оғриқ хис қилишни бошлайсиз. Агар сиз улар ҳақида кунлаб ўйласангиз, у сизни фалаж қила бошлайди ва сиз бошқа
ҳеч нарса қила олмайсиз. Оғриқдан халос бўлиш учун муаммоларни бошингиздан чиқариб ташланг. Муаммони ҳал қилиш керак, агар қайсидир сабабларга кўра уни ҳозир ҳал қила олмасангиз ўйлаб сиқилгандан ҳал бўлиб қолмайди. Фақатгина сизга ечим топишга тўсқинлик қилади.

Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊Яқинларингизга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16👏4🔥2
Исломий молия асослари.pdf
6.3 MB
#китоб #молия

Китоб улашамиз

Мутахассисларнинг фикрига кўра, жаҳондаги исломий молия муассасалари ялпи активлари миқдори 2,5 триллион АҚШ долларини ташкил этади ва йилига 15–20% га ўсиб бормоқда.

Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатлар учун ушбу тармоқни ривожлантириш, айниқса, долзарб ҳисобланади
.

Бу китобдаги маълумотлар ва билимлар нафақат бизнес фаолиятида, балки кундалик ҳаётдаги муомалада ҳам фойдали бўлади деган фикрдаман.

Китоб:

📚Исломий молия асослари
📝Е.А.Байдаулет
🌏 Ўзбек тили (кирил)
📃432 бет
📅 2019
📥 6.3 Mb

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг

Сс: маъқул келган бўлса, битта 👍 лайк босиб қўйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍184
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дўстлик #иқтибос #бойлик

Ҳақиқий Дўст - олмосга ўхшайди: кам учрайди, жуда ноёб, қиммат туради, ўхшашлари кўп.

Атрофингиздагиларни ҳақиқий дўст деб эътироф этишга шошилманг, дўст маишат ва уйин кулгида аниқланмайди, балки ғам андуҳ, кўмак, ва йиллар - вақт билан синалади.

Ўз соҳибини шукуҳи, серқирралиги ва нури билан баҳраманд этади.

Сиз бадавлатмисиз?
Ҳақиқий олмосларингиз кўпми?

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82👏1
Forwarded from Allaev Uz
Ўзбекистондаги яна бир асосий муаммоларидан менежмент унчалик ривожланмаганлигидир. Яхши менежер чиқарадиган тизим йўқ. Бу бизнесга ҳам, давлатга ҳам бирдек муаммо яратмоқда.
Ўзбекистонда уч кишидан тортиб юз минглаб кишиларни бошқаришни биладиган кучли менежерларга эҳтиёж бор. Менежмент жуда мураккаб соҳа, лекин усиз ижрони, тартибни таъминлаб бўлмайди. Ҳар қандай яхши мақсадни, кучли стратегияни жорий қилишда кучли менежерларга талаб бор. Менежерсиз, ғоя қанчалик зўр бўлмасин, бюджет қанчалик катта бўлмасин, мақсадга етиш қийин бўлиб қолаверади.

Менежмент хоҳлаган мамлакат ҳаётида муҳим, лекин мураккаб соҳа бўлгани учун ҳам, одатда дунёнинг энг қиммат олийгоҳлари айнан шу соҳага ихтисослашган.

Менежер танлаганда яхши профессионал ходимларга ишониш ўзини оқлайди деб ўйлаймиз. Лекин, бу ҳар доим ҳам тўғри эмас. Бир соҳанинг мутахассиси бўлиш бутунлай бошқа кўникмаларни, менежер бўлиш бутунлай бошқа кўникмаларни талаб қилади. Яхши профессордан яхши олий таълим вазири чиқиши эҳтимоли жуда кам чунки вазирдан менежер сифатида профессорликдан кескин фарқ қиладиган кўникма ва дунёқараш талаб қилинади. Худди шунақа, зўр шифокордан тиббиёт бўйича зўр менежер чиқиш эҳтимоли ҳам кўп эмас. Юракни операция қилиш бошқа, жамоа ва лойиҳаларни бошқариш бошқа. Бирор соҳа мутахассисидан кучли менежер чиққан ҳолатларни санаб эътироз билдиришингиз мумкин, лекин бу кўпроқ қоидадан ташқари ҳолатдир.

Кўзланган стратегияни амалга оширадиган, ижро устидан тизимли назоратри ташкил этиб, буни устига жамоани ривожлантириб биладиган, вазиятни реал баҳолайдиган, қилинадиган ишга ҳар томондан қараб биладиган ва адекват қарор берадиган менежерлар бизга жуда керак.
👍131🔥1
#факт

«Тахминан бир соат ичида Ер юзасига тушадиган Қуёш нури, инсоният бошқа барча энергия манбаларидан бир йилда жами истеъмолига тенг қуёш энергиясини беради»

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥3
#табрик #эркак

Барча эркакларга бағишланади

Сизни 23 февраль тарихий эркаклар куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Биламан, ҳаётда ҳар бирингиз учун ва ҳозир балки кимдир учун қийин вазият бўлиши мумкин. Эр киши доимо қийинчиликлар билан курашишингиз ва ҳар куни уларни енгишингиз керак.

Бизнесда, ходимлар билан, мижозлар билан, уйда, ишда, шахсий ҳаётда.

Ва шу шароитда шу пайтни ўзида эркак деган номни сақлаши керак!

Аминманки, кўпчилигингтз, эҳтимол барчангиз ҳам ҳар биримиз бошдан кечираётган дард, ички кечинмалар ва муаммолар ҳақида устимизда гаплашмаймиз ва шикоят қилмаймиз.

Эркак кишига кўз ёш, заифликни ифодалаш, қатъиятсизлик, беқарордик ва хис туйғулар ифодаси ижтимоий теккисликда ёт нарса. Бу дегани эркаклар хиссиз ва совуқ, ички дунёси қоронғу дегани эмас, асло.

Ушбу табрик ҳозирда ўзини ички курашини бошдан кечираётган ва қийинчиликларга дош бераётган ҳар бир эркак киши учун қўллаб-қувватлаш далдаси бўлсин.

Сиз ёлғиз эмаслигингизни унутманг.

Мен ҳар бирингизга эркаклик кучингизни ўзингизда сақлашингизни тилайман. Хеч қачон таслим бўлманг ва орзуларингиз сари интилинг!

Азиз биррдарлар, қилаётган ишларингиз, бизнесингиз, саъй-ҳаракатларингиз ва эркак номини сақлаганингиз учун ташаккур!

Эркак деган номни ғурур билан охирги нафасгача химоя қилиш, Аллоҳ розилигини топиш насиб этсин!

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5🔥4👍31
#нуқтаиназар #фикр

Агар ақлли одам бир фикр айтса - қабул қилинг, аҳмоқ фикр билдирса - икки маротаба қабул қилинг, рози бўлинг!

Ақлли одамни қандайдир тарзда ҳар холда далиллар билан фикрини ўзгартира оласиз, аҳмоқ эса ҳеч қачон фикрини ўзгартирмайди!

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7👍52😁2
2025/07/10 18:52:38
Back to Top
HTML Embed Code: