Telegram Web Link
#ибрат #ҳаёт #тақлид #хавас #хасад

Бировнинг ҳаёти бизга осон ва жуда гўзал кўринади.

Биз тезда бой бўлиб қолишни хоҳлаймиз, ақлли бўлиб қолишни бир зумда, ҳаммани эътибори бизда бўлишини ва осон эътироф этилишимизни истаймиз.

Ҳасаддан эҳтиёт бўлиш билан биргаликда, ҳавасга хам шошилавермаслигимиз керак, ўзимиздан «ҳаваскор» ясаб, сиз ўша ҳавас қилаётган инсонингизни элементар равишда расмини топиб яқинлаштириб кўринг - ажинларини, оғриқларини ва жавобгарликни кўрасиз. Елкасини очиб кўрсангиз ҳаёт зарбаларини кўрасиз, бошидаги ғурраларни кўрасиз - сочини ораласангиз.

Бировнинг даласи бировга доим яшил кўринади.

Сиздан поғонада қуйироқлар мавжудлигини инобатга олиб,
Алҳамдулиллаҳ, борига шукур, етказганингга шукур деб қўйинг, бир бор!

П.с.:
Дилим бўлган эди битта ёрга зор,
У ўзга бир ерда ғамга гирифтор.
Мен ундан ўзумга дору изласам,
Нетай, табибимнинг ўзи ҳам бемор.
/Умар Ҳайём/


🕊 Яқинларга улашинг

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏31
#факт

Олтин шу қадар ноёб металлки, дунёда бутун инсоният тарихида топилган олтинга тенг темир моддаси ҳар соатда қазиб чиқарилади.

Ажойиб.

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2
Forwarded from Gorizont
❗️Келажакда қандай кадрларга эҳтиёж юқори бўлади?

Жаҳон иқтисодий форуми 2025 йилга бориб қуйидаги кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга талаб юқори бўлишини маълум қилган.

Рўйхат қизиқарли, чунки инсон, жамият ва маданиятнинг ривожланишидаги икки муҳим йўналишни кўрсатади.

1.Муаммони таг-туги билан ҳал қилиш (Complex problem solving)
2.Танқидий фикрлаш (Critical thinking)
3.Кенг кўламдаги ижодий ёндашув (Creativity)
4.Одамларни бошқара олиш қобилияти (People management)
5.Одамлар билан муомала қилиш (Coordinating with others)
6.Ҳиссий интеллект (Emotional intelligence)
7.Ўз фикрига эга бўлиш ва қарор қабул қилиш (Judgment and decision-making)
8.Мижознинг кўнглини топиш (Service orientation)
9.Музокара олиб бориш(ташқи сиёсат) қобилияти (Negotiation)
10.Тафаккурнинг мослашувчанлиги (Cognitive flexibility)

@gorizont_uz
👍9
Қайси ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш сизга ёқМАЙди?

(Сабабини комментарийда қолдиришингиз мумкин) !Тарқатинг!🏆
Anonymous Poll
30%
Facebook
9%
Telegram
23%
Instagram
61%
TikTok
31%
Tweeter
49%
VKontakte
14%
Бошқа
👍4
#менеджмент #бошқарув #ўзбегим

💎Чўпон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлади!

Ўзбекча менежментда иш бошлаш жараёни бўладими ёки юриб турган бизнес - одатда ишчидан хўжайин кўп, хўжайин кўп бўлмаган холда сал сиёсатга ва гапга уста ишчилар дарров хўжаин ясашади.

Ўзбекча менежментда бундай муаммоли ҳолатлар талайгина:
➡️1. Таъсисчи раҳбарга қўшимча равишда аравани ўнгга ёки сўлга кайфиятига қараб тортиб туриши.
➡️2. Ишчилар онда сонда фурсат пайдо бўлганда ўзидан раҳбар ясаши
➡️3. Топшириқлар сан-салар бўлиб, Ит итга, ит қуйруғига буюради - дегандек, асосий масала сарсон бўлиши.
➡️4. Ходимлар битта ишни қойил қилиб қўйиб (тарихда) ўзидан доҳий ясаши.
➡️5. Вазифа бажаришга киришиш ўрнига уни атрофлича ва “танқидий” чиғириқдан ўтказиб олиш, натижада вақт ҳам сарф бўлиб, иш эса бажарилмасдан қолиши.
➡️6. Раҳбарлар “Бек” лиги ошиб тошиб, бора бора техник юмушларни ўзига эп билмай қолиши
➡️7. Ходимлар жамоада бир бирига ҳаддан ортиқ муҳаббат қўйиши, ёки акси шахсий адоватда бўлиши.
➡️8. Ишлаш шиддатни бошқаларга қараб мослаб олиш, ҳамма секин ишласа ўша режимга ўтиб олиш, тез ишласа, секин ишлашини кутиб туриш
➡️9. Маддоҳлик, сохта мулозамат, катта кетиш, фикрини изҳор этига қўрқиш, ёпиқлик ва ҳоказо.
➡️10. Маҳоратда ўсиш ўрнига, лавозимда ўсиш пайида, ҳар қандай қабиҳликга бориш.
➡️11. Раҳбарлар ходимларни ўстиришда уларнинг профессионал маҳоратига эмас, балки (“свой”лик) содиқлик даражасига қараб баҳо бериши.


Бундай муаммоларни яна узоқ давом эттириш мумкин, лекин аниқ нарса шуки, бу ҳолатлар барчаси натижадорлик ва самарадорликга қаттиқ таъсир этади.

🎚Яна бир иллат - меҳнат ўрнига гап ташиш, чақимчилик, ташувчилик, ғийбат, етказадиган маълумот қолмаганда эса уни сунъий ясаш (“қоқилиб кетди”ни - “думалаб тушди”гача).

Эслаб қолинг ходим қиймати унинг меҳнатининг сифатида, иш билишида, инорматорлар эса одатда тез ўзгаради.

🎧🎧🎧🎧🎧
Инсон ўсмас экан - жамият ўсмайди!

П/с: Сиз яна қандай менеджмент муаммоларни келтира оласиз?

(Комментарийда фикр қолдиринг!)

Umid Hudoyberdiev 🇺🇿

📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥2👏1
#муомала #жамият #таъсир

💼...60% инсон сизни ташқи кўринишингизга қараб,
…30% нутқингизга,
🎓…ва фақат 10% сўзларингиз мазмунига кўра баҳо беради.

Шундай экан…

Мухим коммуникация инструменти - ташқи кўринишингизни доимо аъло кўринишда бўлишини кўзда тутган ҳолда, эришилган бирламчи эффектни бир пул қилмаслик учун - сўзлар мазмунига ҳам эътибор беринг, ва бу сўзлар суҳбатдошга ишончли, қулай ва жозибадор тарзда етиб бориши учун - нутқингизни ўстиришни унутманг!

Umid Hudoyberdiev 🇺🇿

📝Яқинларга улашинг🎲
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳасад #сотқинлик #хиёнат

...ҳеч бир юксак ахлоқий тамойил, ҳаётий позиция ва дунёқараш, ҳаттоки вазиятсизлик - пасткашлик ва хиёнатни оқлай олмайди, ҳар қандай хиёнат эса қандай тамойиллар ортида яширинмасин, у ростакам ҳасаднинг кичик ибтидосидир.

Масалани бошқа аянчли тарафи шундаки, юқоридаги фикр изҳор этилиши усули ўлароқ пасткашлар тафаккурига етиб бориш даражаси учун мураккабдир!

Демак, бу фикр пасткашлик ва сотқинликдан азият чекганлар эътибори учун ҳамдардлик ифодасидир!

Нима бўлганда ҳам - ҳасаддан йироқ бўлинг!

Umid Hudoyberdiev 🇺🇿

📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
#факт #статистика

Инфографика:

АҚШнинг лавозимдаги президентлари ҳеч қачон ташриф буюрмаган мамлакатлар харитада белгиланган.

Бундай мамлакатлар ичида Марказий Осиё давлатлари қаторида - Ўзбекистон ҳам бор. Демак Ўзбекистонга амалдаги АҚШ президенти давлат ташрифи билан ҳеч қачон келмаган.

Қўшни бўлмиш 5 мамлакатдан фақатгина биттасига, у ҳам бўлса Афғонистонга ташриф буюрган.

Umid Hudoyberdiev 🇺🇿
📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁5👍3
Bahor ayyomi
Шерали Джураев
#баҳор #Бобур

Баҳор айёмидур, доғи йигитликнинг авонидур,
Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.

Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонидур.

Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранга гуллардин,
Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.

Юзунг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.

Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингға тараҳҳум айлагилким, андижонидур.

/Заҳириддин Муҳаммад Бобур/

Umid Hudoyberdiev 🇺🇿
📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏82👍1
#тафаккур #юрак #ҳаёт

Кун давомида юрамиз, ишлаймиз, ўйлаймиз, кўрамиз, эшитамиз, ҳаёт кечирамиз. Бундан ташқари минглаб жараёнларда минглаб ҳаракатларни амалга оширамиз.

Тананинг барча аъзолари биз учун ишлайди: қўллар, оёқлар, кўзлар, қулоқлар, мия, у ёки бу нарсани амалига ёрдам беради. Хуллас яшашни бу аъзоларсиз тасаввур қилиш мушкул.

Ухлаётганимизда тана аъзолари дам олади. Фақат тананинг бир аъзоси бундан мустасно. У биз учун кеча-ю кундуз тўхтовсиз ишлайди, бу бизнинг юрагимиз!

Қалб юракдадир, шундай экан, юрагимиз, қалбимизга қулоқ солишда уни сезишда, унинг ишораларини пайқаб ҳаёт йўлимизда равон юришимизда фойдаланайлик.

Қалбингизга қулоқ солинг! Одамларнинг фикрлари, сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари  ҳаловатингизни бузишига, ички овозингизни сукунатга солишига йўл қўйманг.

Бизнинг юрагимиз Аллоҳ учун уради ва нима қилиш кераклигини аллақачон билади.

ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин Дўстлар!

Umid Hudoyberdiyev
📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эл #миллат #уйғон

Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.

Нажииддин Эрматов
👏

Umid Hudoyberdiev 🇺🇿
📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍101
#ҳаёт #муваффақият

Ҳаётни янгидан (нольдан) бошлаш осон, минус ҳолатдан кўтарилиш эса анча қийин масала!

Ҳаётингизни бошлар экансиз минус ҳолатга тушиш эҳтимолини тасаввур этинг, агар у минус ҳолат сизга тушунарли бўлса ва ечими аён бўлса бу бир тараф, лекин у эҳтимолий минус ҳолатни ечими бўлмаса, кўзингиз етмаса ундан воз кечганингиз афзал!

Минусдан кўтарилган инсонлар бўлса атрофингизда улардан кўп ибрат олинг!

Umid Hudoyberdiev
📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍4
#ҳаёт #ҳолат

Бўлди тамом бу охири деб ўйлаган кўпгина вазиятлар, катта натижанинг бошланиши бўлади.

🇺🇿Umid Hudoyberdiev
📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2😢21
#фикр #ният #замон

Ҳаётий ният ва режаларимизни амалга оширишда уларни ўтмиш аравалари - механик, ҳатто автомат коробка аравага ўтказиб юргазганимиз билан узоққа бориб бўлмайди.

Ҳозирда ниятларимиз келажакда амалга ошиши эътиборидан уларни замонавий - Тесла сингари машиналарга миндиришимиз керак!

Изоҳ: Эски усул ва воситалар сизга ҳозирги натижани аллақачон бериб бўлди. Ният, режа, лойиҳа қилар экансиз - яхши натижа кутсангиз, замонавий инструментлардан фойдаланинг.

🇺🇿Umid Hudoyberdiev
📝Яқинларга улашинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥1
#бизнес #билим #даромад

Кўпроқ даромад олиш учун ҳар бир тадбиркор тушуниши керак бўлган 10 та йўналиш:

1. Стратегия
Стратегияни тушуниш:
- Миссия - ўрнатиш / амал қилиш / тарғибот / кузатиш
- HR - қандай одамларни жалб қилиш/ қандай ёллаш/ топиш / иш ҳақини қандай тўлаш/ уларни жамоада қандай ўстириш керак
- бозор - қандай сегмент / бўшлиқ/ рақобат
- маркетинг - мижозлар оқими манбалари / қандай ушлаб туриш/ катта ёки кичик зарбалар / тактика
- сотиш - сотиш воронкаси/ бепул хизматлар / бонуслар / қайси маҳсулотни ёпиш / тезкорлик

Сиз бизнес қандай ишлашини кенг миқёсда тушунишингиз керак.

2. Кадрлар
- Қандай одамларни олиш керак?
- Қандай қилиб интервью олиш керак?
- Тушуниш, ажрата билиш- қайси одамлар бу лавозимга мос келади, қайси бири мос келмайди?
- вақти келганда ходимдан воз кечиш

Сиз ходим излаш ва ёллаш бўйича эксперт бўлишингиз керак.

3. Маркетинг
- бозор шароити / муносабатлар
- лидлар қандай ҳосил қилинишини/ мижозлар ҳаракати қонунлари қандай ишлашини тушуниш
- SMM трендларини тушуниш

4. Сотиш
- Воронка/ тартиблар / қоидалар / савдо скриптлари/ CRM тизими / сифатни назорат қилиш / Сотув бўлими бошлиқлари/ бизнес жараёнлари

5. Молия
- даромад ва харажатлар ҳаракати/ пул оқимлари/ капитал айланиши/ RoI / RoA
-молиявий бошқарув ҳисоботлари ва ҳисобларни тушуниш / молия қандай ишлашини билиш / пулни бошқаришни билиш

Сиз молия қандай ишлашини жуда зўр тушунишингиз керак.

6. Бошқариш (менежмент)

Бу алоҳида фан - жамоаларни қандай қуриш, уларни қандай ташкил қилиш керак.

Масалан, қуйи бўғин ходимларини бошқариш бошқарувчи раҳбарлардан жуда фарқ қилади. Бошқарувчи директорлар билан муомала бўлим бошлиқларидан фарқ қилади. Ва йўсинда юқорига қараб… Сиз турли лавозимдаги одамлар билан қандай ишлашни билишингиз керак.

7. Психология/ энергия билан ишлаш / фикрлаш билан ишлаш ва ҳоказо / фикрларни бошқарил
Ушбу нуқтада муаммоларингиз борлигини қандай тушуниш мумкин? Сиз жуда ақллисиз, билим даражангиз етарли, ажойиб жамоа шакллантиришингиз, аммо даромад ўсмаяпти, бир жойда қотиб қолдингиз.

8. Ноодатий ва танқидий фикрлаш
- ўзини бошқариш / масалага ҳар хил нуқтадан қараш
- фикрни турли қирраларидан тахлил қила олиш / эксперемент қилиш

9. АйТи ва технологиялар
- технологияларни тушуниш / элементар инструменилардан фойдалана олиш (бот, илова, почта ва бошқалар)
- малумоллар базаси / мобиль платформалар / веб технологиялар
Компьютерни зўрға ўчириб ёқишидан фахрланадиган тадбиркорлар йўқ эмас.

10. Нутқ, муомала, Ғоя “сота” билиш
- омма олдида нутқ сўзлай билиш / оратолик махорати
- музокара олиб бориш санъати/ тақдимот қила билиш / ишонтира олиш / самимий бўлиш.

Бу билимларни эгалламасангиз мутахассислар ўрнингизга сизни бизнесингиз ривожини ҳал этадилар. Йўналишларни элементар равишда бошқара билиш ва бир хил тушуниш текислигида фикрлаш учун зарур.

Ҳар бир тадбиркор доимий изланиш ва ўқишда, кучли муҳитда бўлиши керак. ⠀

🇺🇿Umid Hudoyberdiev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2
#ғазаб #руҳ #асаб

Инсон ҳаёт кечирар экан уни доим ғазаб ва негатив қамраб юради.

Замонимиз тез, асаб тизимимиз қайта тикланишига улгурмай янги зарбалар олмоқда.

Негатив, асаббузарлик ва ғазаб ҳар қадамимиздадир, статистикага кўра ҳар 2 одамнинг бирининг муаммоси негатив билан курашиш.

Инсон ичида пайда бўлган негатив ҳиссиётни чиқариши зарур. У уч йўл билан чиқади:
1. Руҳий, яъни фикрий, хаёлан
2. Вербал, яъни оғиз орқали
3. Жисмоний, яъни тана орқали

Негатив ҳолатлар шакллари:
1. Жанжал, тортишув
2. Ўз фикрини баён эта олмаслик
3. Қарши фикр беролмасдик
4. Салоҳиятсизлик
5. Қўл калталиги, молия
6. Маълумот дефицити
7. Фикрни равон изҳор эта олмаслик

Ғазабга қуйидагилар шароит яратади:
1. Характер, феъл
2. Гармон ўзгариши
3. Чарчоқ
4. Уйқу камлиги
5. Жисмоний зўриқиш еки ҳаракатсизлик
6. Ҳасад
7. Бойлик кетдан қувиш
8. Ўч олиш нияти
9. Ортиқча ҳой ҳавас

Ғазаб сабабчилари қуйидагилар:
1. Стресс
2. Умидсизлик
3. Асабий зўриқиш
4. Нотўғри тарбия
5. Норозилик

Асабийлашиш бора бора касалликларга сабаб бўлади. Бу касалликларнинг энг кўп учрайдиганларидан бири бу - Саратон (рак) касалидир.

Рак ва унга ўхшаш, келиб чиқиши ҳанузгача ўрганилмаган касалликлар сабаби рухга бориб тақаланди, яъни:

Рак бу - инсонни организми ўзини ўзи ичидан йўқ қилишидир!

Рак - тана ҳужайраларини зарарлаб, уларни бирин кетин ҳалок қилади.

Токи инсон ўз танаси ва руҳини назорат қила олмас экан, руҳият танани ҳалок қилади.

Аммо тушкунликка тушманг Азиз Дўстлар, ҳар нарсани ечими бўлганидек бу масалани ҳам ечими бордир, лекин бироз машаққатли ва эътибор талаб этади.

Асабийлашиш ва ғазабланишни ечиш еки олдини олиш учун қуйидагилар тавсия этилади:
1. Вақтида дам олиш
2. Хобби
3. Тўғри овқатланиш
4. Ижобий ҳис туйғуларни шакллантириш
5. Спорт
6. Ароматерапия
7. Муҳаббат
8. Муваффақиятли бўлиш
9. Илм олиш

Дўстлар негативга қарши курашишда куч-ғайрат, ақл-идрок ва ўткир зеҳн тилайман!

Ўзингизни эҳтиёт қилин, Умрингиз узоқ бўлсин!

🇺🇿Umid Hudoyberdiyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11💯2🎉1
#маълумот #касаллик #чанқоқлик

Ривожланган жамиятда маълумот тезлиги 🚀унга бўлган чанқоқликни борган сари оширади.

Маълумот шакллантирувчи контент эгалари ўзларига эътибор жалб этиш мақсадида маълумотга бўлган чанқоқликни ўрганиб, истеъмолчиларни имкони борича кўпроқ платформаларида қолишни таъминлайдиган инструментлардан фойдаланадилар.

Бунда маълумотга бирламчи чанқоқликнинг дорисини ишлаб чиқиб уни истеъмолчига таклиф этиш эвазига ўзларининг платформаларида кўпроқ қолиш эвазига алмашадилар.

Мисол учун Facebook 📝ни биз аввал дўстларни бир жойда тўплами, таваллуд кунлари эслатмаси ва дўстларнинг дўстини кўриш имкони сифатида билиб, ҳозирда унинг сархатида нима тортса ейдиган хўрандага айлантирилдик.

Хулоса шуки, маълумотлар интернет қарида чексиз ва экспонента қонуни асосида ўсмоқда. Бунда биз тортганини истеъмол қиладиган хўранда эмас, балки нима хоҳлашини аниқ биладиган истеъмолчи сифатида маълумотга аввал буюртма бериб кейин истеъмол қилиш мантиқдандир.

Акс холда интернет дунёси бизнинг вақтимиз ва умримиз кушандасига айланиб боради.

🏐Бугунги дорингизни қабул қилдингизми?

🇺🇿Umid Hudoyberdiyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#технология #электромобиль

Электрокар қандай ҳаракатга келади?

💥Электр қувватида ҳаракатланадиган транспорт воситалари ички тузилмаси билан танишинг.

🇺🇿Umid Hudoyberdiyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
#тафаккур

Митти қорин учун кезилса сарсон,
Нон ғамида чопса эркагу жувон.
Боболар битигин кемирса сичқон,
Улғайиш бўлурми, эй, азиз ўғлон?!

🇺🇿Umid Hudoyberdiyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14👍6😢3
#тафаккур #муомала

Айб иш қилиш уят эмас. Қилгиликни қилиб ундан тегишли ибрат олмай, ўзини оқлашга уриниш ва баҳслашиш - нафақат уят, балки безбетликдир!

🇺🇿Umid Hudoyberdiyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8💯1
2025/07/10 05:38:34
Back to Top
HTML Embed Code: