Uzb_Meteo
Ғарбий нам ҳаво оқими қуввати.  Ярим тун соат 02.00 да Самарқанд, Жиззах, Гулистон ва Нурафшонда ёмғир ёғаётган бўлган.  Самарқандликлар эса тунда чақмоқ—момақалдироқ ҳодисасига гувоҳи бўлишди.  Бу намгарчиликнинг Ўзбекистондан ўтиши тунга тўғри келгани жуда…
This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Самарқандда ўтган тунда кўп қаватли аҳоли яшаш биноси устига яшин тушибди.
⚡36👎1
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  Ахх...
Эх, тунда Суффада шундай қор ёғишини билардин—ку, бир кун олдин бориб 'биринчи қордан' шундай эстетик завқ олиб қайтишинг учун нима ҳалақит қилди?! )

👍79☃39🔥9🐳3
  Media is too big
    VIEW IN TELEGRAM
  2025—2026 йил куз—қиши учун биринчи қор ҳиссиёти Ўзбекистоннинг айнан хозирда денгиз сатхидан энг юқорида жойлашган 'Суффа' тоғ—рекрацион туризм масканида қабул қилинди.❄️
☃31👍9🔥9
  Media is too big
    VIEW IN TELEGRAM
  Покистон Лахор ва Кахна—Нау йирик мегаполис шаҳарларида ҳаводаги чанг—смог ҳолатларини мана шундай кўчаларда сув пуркаш ишларини амалга ошириб, 70% гача камайтириш масалаларини кўряпти.
Улар ҳозирда ушбу иш тутимлари билан ўша машҳур "Халқаро ҳаво сифати индекс" платформасида юқори ўринлардан пастга томон шўнғишда давом этмоқдалар.
Биз илм аҳли ва эковазирлик масуллари ҳам Тошкент шаҳри ҳавосини яхшилаш бўйича чора—тадбирлар режаси билан боғлиқ қарор лойиҳасида об—ҳаво ҳолатидан келиб чиқиб, шаҳар кўчаларида шу каби сув сепиш ишларини амалга ошириш кераклигини киритиб ўтганмиз.

👍91🔥15⚡2👎2
  Эковазирлик тузилмаси Президент ёки Парламентга тўғридан—тўғри бўйсинувчи куч тузилмага айланиши керак. 
Фаоллар вилоятлардаги экология бошқармаларни хокимликларга бўйсиндирилиши билан боғлиқ ҳолатга ўз норозиликларини билдирди.
https://www.tg-me.com/vaqtuz_rasmiy/39412

👍27🔥3⚡1
  👍88🔥7⚡2🐳1
  Ўзгидромет жорий куз—қиш мавсум учун илк туман прогнозини берди.
Аллақачон водий ва шимолда туман ҳодисалари кузатилди.
Бугун ҳудудларда ҳарорат +25 даражагача кўтарилади. Офтоб чиқиб, исиб кетди. Худдики сентябрь охиридаги об—ҳаво муҳити.
Шимолда бироз ёмғир бор экан. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

👍24🔥5⚡1🐳1
  Тошкент шаҳри ҳаво ифлосланиши.
8 ой олдин Газета жамоаси билан шу ярим соатлик материални тайёрлаган эканман. Унда шаҳар хавосини ифлослантираётган асосий ўша хаммага маълум бўлиб қолган РМ—2.5 майда заррачасининг келиб чиқиш сабаблари, ҳудудлар кесимида турли мавсумий ифлосланиш мониторинги турли илмий тадқиқот ишлари асосида максимал очиб берилган.
Вақт ўтиб, материални кўриб ўтирибман. Сифатли, манфаатли иш бўлган.
Материал сўнгида пойтахтнинг ҳар бир туманидаги экологик муаммолар ва ечимлар кўрсатиб ўтилган.
Пойтахтликлар, вақт ажратиб яна бир бор кўринг, чунки сиз айнан қайси экомуаммо билан бирга яшаб келаётганингизни билишингиз керак.
https://youtu.be/O8n4HY6V7CA?si=AEZ_TQaPklYVAmMH
  
YouTube
  
  Toshkent havosining ifloslanishi: sabablar, oqibatlar va yechimlar | Gazeta.uz
  Havo ifloslanishi. So‘nggi yillarda kuz-qish mavsumida, ayniqsa, poytaxtda ushbu ibora kun tartibidagi asosiy mavzuga aylanmoqda.
Endi biz poytaxtda oldinlari kabi tungi osmonda yulduzlarni ko‘rmaydigan, yilning sovuq davrlarida quyosh botishi va quyosh…

👍31⚡1🔥1
  This media is not supported in your browser
    VIEW IN TELEGRAM
  4-6 ноябрь кунлари республиканинг катта қисмида ҳарорат кескин пасаяди.🥶
Ўзгидромет бу ҳақида тезкор огохлантириш хабар эълон қилди.
4-6 ноябрь кунлари республика бўйлаб ҳарорат тунда 0...+3 даражагача пасайса, кундуз кунлари деярли +13 даражадан кўтарилмайди.
3-5 ноябрь кунлари айрим ҳудудларда ёғингарчилик, тоғ ва тоғ этакларида эса мавсум учун илк биринчи қор ёғади.
🌦 @uzb_meteo

👍31☃19👎2
  Пойтахтда 5 ноябрдан бошлаб кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда ижтимоий объектларда босқичма—босқич иссиқлик таъминотини узатишни бошлаш керак.
Юқорида Ўзгидромет ҳам 4—6 ноябрь кунлари республика бўйлаб тунда ҳаво ҳарорати ноль даражагача пасайиб кетишини, кундуз кунлари +8...+13 даража атрофида илиқ бўлишини прогноз қилмоқда.
Бу нима дегани?
Масалан, бундай ташқи об—ҳавр муҳити, бўлиб хам совуқ антициклон таъсири хона ичида ҳам ҳароратни кескин пасайтириб юборади, ёш болалар ва хатто ёши катталарда ҳам шамоллаш билан боғлиқ касалликлар кучаяди.
Хуллас, Газетага пойтахтда айнан 5 ноябрдан жорий куз—қиш мавсуми учун иссиқлик таъминотига старт берилиши шартлиги билан боғлиқ таҳлилий материални ёзиб бердим.
Ўқинг: https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/issiqlik/
  
Газета.uz
  
  Тошкентда иссиқлик таъминотига қачондан старт берилиши керак?
  Октябрь охиридаги иссиқликдан сўнг Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келиши кутиляпти. Амалдаги қоидага кўра, мамлакатда иситиш мавсуми суткалик ҳарорат кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлганда бошланади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Тошкентда 5 ноябрдан…
👍21🔥5⚡1
  Бу 2016 йилдан буён пойтахтда иситиш мавсуми бошланган саналар экан. 
Сўнгги 9 йилликнинг 6 тасида шаҳар хокимлиги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларга октябрнинг ўзида иссиқлик таъминотини етказиб берган экан.
Манба: https://www.gazeta.uz/uz/2025/10/30/issiqlik/

👍20👎2⚡1
  Ноябрь совуқ, ёғингарчилик кесимида меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Бу ҳақида Ўзгидромет ҳукумат порталига ноябрь ойида кутилаётган ойлик об-ҳаво прогнозида маълум қилган.
Кун.ўз нинг об-ҳаво ва қишлоқ хўжалиги рукнида бир неча марта бу ҳақида айтиб ўтдик. Ҳа, Тинч океани марказидаги Ла-Нинья ўзининг жуда ҳам фаол фазасига кирди. Бу энди минтақамизда Сибир антициклонларини фаоллаштириб юбораверади. Ва унинг таъсир этиш қамрови ҳам катта майдонлар ишғол қилади.
Бу каби кутилмадан келиб чиқиб, ушбу янги ойда ҳукумат тузилмалари қиш мавсумига тайёргарликлари бўйича олдиндан режалаштирган чораларини аста амалиётга қўллашлари керак.

👍67⚡7
  Августнинг 30 — саналарида Газетада куз ойлари ва ноябрь учун мана шу маслаҳатомуз прогноз тузилган эди.
Орадан кузнинг икки ойи ўтиб бўлди. Ўтган икки ой қуруқ ва иссиқ ўтди. Яъни узоқ муддатли прогноз ўзини оқлади.
Келаётган ноябрь ҳам август сўнгидаги прогноз каби ўтиши мумкинлигига кеча Ўзгидромет шаъма қилди.
Хуллас, соҳамни мана шундай пайтлар севиб кетаман. Тузган прогнозларинг, бўлиб ҳам узоқ муддатли прогнозлардаги тахминлар реаллик билан устма—уст тушса, сендан бахтли одам йўқ бу дунёда!
Ишингизни севинг азизлар!

1👍112🔥8🐳8⚡4
  Бугун кўплаб ҳудудларда чангли ҳаво бўладиган кўринади.
Ўзгидромет республиканинг катта қисмида давомли эсувчи кучли шамоллар бўлиши билан боғлиқ барвақт огоҳлантириш хабарини эълон қилди.
Хизмат ўзи тақдим этган картада "Айдар-Арнасой" кўллар тизими атрофида шамол тезлиги сониясига 15 метрдан кучайиши, унинг йўналиши тўғри шарққа томон йўналаётганига эътибор қаратган.
Кечга томон пойтахтда ҳам ҳавода чанг массалари айни шу омил сабаб кўпайиши мумкин.

⚡4