Пойтахт айрим туман кўп қаватли хонадонларида иссиқ занг сув оқмоқда.

Пойтахтнинг аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларига иссиқ сув таъминотини етказиб берувчи Veolia компанияси томонидан, икки-уч кундан буён Сергели, Юнусобод, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Яшнабод туманидаги аҳоли яшаш хонадонларига занг сув етказиб берилаётгани айтилмоқда.

Шаҳарларда иссиқлик сув етказиб берувчи компания тизимида автоном истиш тизими ва сув фильтирлаш тизими бўлмаса (ёки яхши ишламаса) аҳоли орасида турли тери касалликларини келтириб чиқаради.
👎11🔥31
Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилади.☀️

Ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет
24👍19🔥2👎1🐳1
🕑 14:00

Фактик об—ҳаво

Пойтахтда ҳаво ҳарорати +30 даражадан юқорилади.

@uzb_meteo
10👍5🔥41
Дунё қизиб ётибди.

Эслолмайман, ҳеч бир ҳолатда дунёда ёнма—ён ҳудудларда бу каби кенг масштабда исиб кетиш ҳолати кузатилмаган.

Бизнинг минтақа учун кузда одат бўлган 'бир исиш ва унинг ортидан ҳароратнинг совиб кетиши' билан боғлиқ ишоралар ҳам йўқ аслида.

Яқин кунларда ҳаво ҳарорати сезиларли салқинлаб кетмайди.
31🔥15👍8👎4
Об—ҳаво (айниқса ёғингарчилик) нуқтаи назардан жуда бир бошқача йил бўляпти ўзиям.
🔥4319🐳10👎94
Кеча Қозоғистон жанубида ҳаво ҳарорати максимуми +32 даражага етибди.

Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари билан бир қаторда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳам кеча соат 17.00 ларда ҳаво ҳарорати шу даврга хос кўп йиллик ўртача меъёрий қийматдан (1981—2010 йиллардаги ўртпча иқлимий даврдан) нақ 12 даражагача юқорилаб кетган.
👍177🔥3
Соат 05.03 лар атрофида Самарқанд вилоятида ер силкиниши бўлгани айтилмоқда.

Бир—биридан мустақил самарқандлик канал кузатувчилари бот ва бошқа хабар етказиш усуллари орқали ушбу хабарни тасдиқлашмоқда.

Ҳозирча миллий ва хорижий сейсмомониторинг марказлари ушбу хабарни тасдиқламаган.
7👎1
Об—ҳаво прогнозлари сифатини яшилаш учун яна бир илмий—амалий қадам.

Айни кунларда Гидрометеорология илмий тадқиқот институти директори ва институт олимлари Буюк Британиянинг Рединг университетида хизмат сафарида бўлиб туришибди

Институтда илмий ҳамкорлик йўналишлари шарқдан ғарбга томон кенгайтирилмоқда. Олдинроқ институт Япония университети билан чиқур илмий ҳамкорликни йўлга қўяётгани айтилганди

ECMWF — Европа ўрта ва узоқ муддатли об—ҳаво прогноз маркази. Дунёнинг энг илғор хорижий об—ҳаво прогноз маркази.

Дунё синоптик ва иқлимшунослари марказнинг маҳсулотларидан мунтазам фойдаланишади. Мен ҳам унинг маълумотидан кўп фойдаланаман

Институтнинг иқлим ўзгариши бўлимида илмий жамоа иштирокида айни пайтда Атмосфера дарёлари натижасида келажакда Ўзбекистонда тўсатдан кўп ёғингарчиликлар кузатилиши мукинлиги билан боғлиқ ҳолатни олдиндан юқори аниқликда прогноз қилиш бўйича илмий лойиҳа амалга оширилмоқда

Лойиҳа раҳбари ва лойиҳа аъзолари айни мана шу масалани ечиш учун ҳам Буюк Британияда бўлиб туришибди
👍36
Uzb_Meteo
Соат 05.03 лар атрофида Самарқанд вилоятида ер силкиниши бўлгани айтилмоқда. Бир—биридан мустақил самарқандлик канал кузатувчилари бот ва бошқа хабар етказиш усуллари орқали ушбу хабарни тасдиқлашмоқда. Ҳозирча миллий ва хорижий сейсмомониторинг марказлари…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги соат 05.03 даги силкиниш зарбаси кузатув камераси объектида.

Кўп эҳтимол, бу ҳодиса акустик зарбага ўхшаяпти. Ер қимирлаши эмас.

*Акустик зарба — ҳавода портлаш ёки чақнашдан ҳосил бўлган овоз зарбаси.
👎12🐳2👍1🔥1
Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +29 даражагача кўтарилади.

Шимолда +24 даражагача бироз салқинроқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида бироз ёғингарчилик кузатилиши мумкин экан. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет
👍221🔥1
Пойтахтда ёғингарчилик бўлмайдиган кунлар чуқур ҳисобга олиниб, турли кўчаларда йўл таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган экан.

Ҳа, пойтахтда 5 ноябрга қадар ёғинли кунлар деярли мавжуд эмас.
👍111
Uzb_Meteo
Пойтахт айрим туман кўп қаватли хонадонларида иссиқ занг сув оқмоқда. Пойтахтнинг аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларига иссиқ сув таъминотини етказиб берувчи Veolia компанияси томонидан, икки-уч кундан буён Сергели, Юнусобод, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Яшнабод…
Veolia компанияси пойтахтнинг айрим туманларида занг сув билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.

Компанияга кўра, бу вақтинча ҳолат. "Ҳозир тизим баҳор, ёз ва куз мавсумидан тўлиқ қиш мавсумига ўтиш жараёнида. Бунда режалаштирилган ишлар сабаб, сув ҳароратининг пасайиши ва сув рангининг ўзгариши табиий" — дейилади компания муносабатида.

Компания истеъмолчиларга шу каби ҳолатлар яна такрорланса, компаниянинг ишонч телефонларига боғланишни сўраган.
👎14👍41
Об-ҳаво ва қишлоқ хўжалиги.

Кун.ўз студиясида яқин ўн кунлик учун кутилаётган иккита нам ҳаво қувватининг қишлоқ хўжалигига таъсири ҳақида суҳбат қилдик.

Кўринглар: https://www.youtube.com/watch?v=fY9o_JeRiDA
👍23
25 октябрга келиб пахта ҳосили шартномавий режа топшириқни 100 % га бажарибмиз.

Республика бўйича пахтакорлар томонидан 3 млн 765 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосили жамғарилиб, йиллик шартномавий режа бажарилибди.

Назаримда, пахта режавий шартномавий ҳосилни 100% га бажариш давомида ўтмишда ҳеч қачон бу йилгидек осмондан бир томчи ҳам ёмғир ёғмасдан топширган давр бўлмаган бўлса керак.

Пахта терими учун жорий йил худди буюрма каби ҳақиқий 'олтин куз' ҳавоси тақдим этилди.

Манба

#Пахтачилик
👍46👎6
Uzb_Meteo
25 октябрга келиб пахта ҳосили шартномавий режа топшириқни 100 % га бажарибмиз. Республика бўйича пахтакорлар томонидан 3 млн 765 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосили жамғарилиб, йиллик шартномавий режа бажарилибди. Назаримда, пахта режавий шартномавий ҳосилни…
Пахта ҳосили шартномавий режаси бўйича териб олинган пахта ҳосил статистикаси (25.10.2025 й ҳолатига).

99.5% ҳосил.

Тўртта вилоятга яна 3 та вилоят (Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси) 100% ли планни бажариш орқали қўшилган.

#Пахтачилик
👍24👎3
25 октябрь куни ҳам жанубий, ҳам шимоли қутб ҳаддан ташқари қизиб кетди.

Антарктидада четланиш ҳаттоки шу кун учун хос кўп йиллик меъёрдан 20 даражадан юқори четланишга эга бўлибди.

Олдинроқ, ҳафта бошларида айнан 25 октябрь куни дунё ўртача ҳаво ҳарорати саноатлашган давргача бўлган қийматдан нақ 2 даражагача исиб кетиши мумкинлиги прогноз қилинганди.
4🔥15👎6👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун.ўз материалида 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси ва 26 октябрь тонгда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкинлигига 'ишоралар' бор эди.

Нукуслик кузатувчиларимиз айни ҳозир Нукусда ёмғир бошлаганини маълум қилди.

Сиз юқоридаги об—ҳаво карта видео анимациясида 26—28 октябрь кунлари яна айнан қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкинлигини кўришингиз мумкин.
👍13🐳1
2025/10/26 02:41:57
Back to Top
HTML Embed Code: