Telegram Web Link
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан Китоб туманида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича туман идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти ва амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганишда, штаб аъзолари билан мулоқот ўтказилиб, маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини тизимли ҳал қилиш бўйича йўл харитаси асосида аниқ вазифалар бeлгилаб бeрилди.

Бундан ташқари, Китоб туманидаги деҳқон бозорида аҳолига яратилган шарт-шароит, санитария ва озиқ-овқат хавфсизлиги, бозорда нарх-наво ошиб кетишини олдини олиш борасида туман масъуллари ва бозор маъмурияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишилди.

Шунингдек, бозор инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуд тозалигига қатъий риоя этилиши, сотувчи ва харидорларга зарур хизматлар кўрсатилиши, бозор ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва маиший коррупция ҳолатларини бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, 7 июль куни Божхона қўмитасининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ходимлари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида бўлиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Ўрганишларда асосий эътибор, лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф этишга қаратилди.

Хусусан, Қувасой шаҳрида “Crown ceramics” МЧЖ ҚК томонидан керамогранит плиталар, “Marwin fruitline” МЧЖ ҚК томонидан мевани қайта ишлаш ва қуюлтирилган табиий шарбат ҳамда "Blue carbon" МЧЖ ҚК томонидан қуёш панеллари, ёритиш ускуналари, батарея ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойига чиққан ҳолда танишди.

Ўрганишда, “Crown ceramics” корхонасининг хом ашё базаси учун зарур бўлган қум-шағал норуда қазилмаларига белгиланган рухсат олиш масаласини қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Маълумот ўрнида, “Crown ceramics” корхонаси томонидан лойиҳани амалга ошириши натижасида, тўғридан-тўғри 40 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йиллик 10 млн кв. метр керомагранит ишлаб чиқариш қувватлари яратилади, маҳсулотнинг 60 фоиз қисми экспортга йўналтирилиб, юқори даромадли 400 та иш ўрни яратилади.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган “Мономарказ” биносида Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, Фарғона туманида фаолият олиб бораётган 50 дан ортиқ тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган 6 ойида прокуратура органлари томонидан 2 343 нафар тадбиркорлик субъектларининг, жумладан 841 нафарига коммуникация тизими (электр, газ, сув) билан боғлиқ, 98 нафарига банк кредити билан боғлиқ ҳамда 1 404 нафарига бошқа мавжуд муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилди.

Мазкур учрашув давомида, тадбиркорларнинг банк кредити, солиқ, ер ажратиш, табиий газ ва электр таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммолари тингланиб, мурожаатлари қаблул қилинди.

Аниқланган масалаларни қисқа фурсатда бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/07/14 11:33:35
Back to Top
HTML Embed Code: