Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари раҳбарлари томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда оталиққа бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш аҳволи Мирзачўл туманида масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Унда, ушбу соҳаларда ишлар суст олиб борилаётганлиги танқидий кўриб чиқилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов ва вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаевлар томонидан Навоий шаҳар ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан хизмат олди саф йўриқномаси ўтказилди.

Саф йўриқномасида ходимларга жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини ишончли таъминлаш йўлида инсонлар билан ҳушмуомалада бўлиш, ҳушёр ҳолда хизмат олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Янги Навоий" шаҳарчаси қурилиш майдонида бўлиб, масъулларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ишчилар учун яратилган яшаш ва меҳнат шароитлар ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида Президентнинг 16.01.2024 йилдаги ”Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 6 ойида яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш бўйича тасдиқланган “йўл харита” ижроси аҳволи бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, вилоят солиқ бошқармаси, Департаментнинг ҳудудий бошқармаси масъуллари, туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳудудий комиссия аъзолари иштирок этишди.

Видеоселектор тарзида танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда масъуллар ва ҳудудий комиссия аъзоларининг ахборот ва ҳисоботлари тингланиб, келгусида “йўл харита”да кўрсатиб ўтилган йўналишларда ишларни тўғри ташкил қилиш, соҳаларда хуфиёна иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ҳамда қўшимча манбалар бўйича солиқ органларига ҳисоботларни тўғри топшириш юзасидан ишларни янада кучайтириш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/07/14 16:07:06
Back to Top
HTML Embed Code: