Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қурилиш

Қурилиш соҳасида янги маҳаллий ечим

Бекзод Юсупов, Олмалиқ давлат техника институти доценти, қурилиш ва саноат тармоқларида ишлатиладиган пайвандлаш электродларини маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида ишлаб чиқиш технологиясини таклиф этмоқда.

Бу инновация — импорт ўрнини босиш, харажатларни камайтириш ва миллий саноат салоҳиятини ошириш имконияти. Ҳамкорлик ва ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тадбиркорлар таклиф этилади.

📞 Батафсил маълумот учун: +998 90 383 27 47

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фармацевтика

Фармацевтика соҳасида янги маҳаллий ишланма

Шоҳсанам Жумаева раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи томонидан паҳта толасидан тайёрланган гемостатик имплантат — “HEMOBEN” яратилди. У жарроҳлик амалиётлари вақтида қон кетишни тез тўхтатишда самарали ёрдамчи восита бўлиб хизмат қилади.

Тиббиёт ва фармацевтика муассасалари ушбу ишланмани амалиётда қўллаш ва ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқишга таклиф этилади.

📞 Батафсил маълумот учун: +998 99 862 60 06

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инновацион ишланма: маҳаллий хомашёдан саноат учун янги ечим

Олим Муҳторжон Миралиев томонидан тақдим этилаётган инновацион ишланма — “modofied starch” (модификацияланган крахмал) биологик моддаларни фаоллаштириш орқали яратилади ва озиқ-овқат, фармацевтика, парфюмерия, қурилиш, машинасозлик ҳамда бошқа соҳаларда кенг қўлланилиши мумкин.

Мазкур ишланма махсулотлар сифатини ошириш, хомашё импортига бўлган эҳтиёжни қисқартириш имконини беради.

📞Ҳамкорлик учун: +998 93 070 40 76

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#электротехника

Энергия тежамкорлиги ва барқарор ишлаб чиқариш учун янги ечим

🔋Тошкент давлат техника университети катта ўқитувчиси Юнус Қурбонов томонидан ишлаб чиқилган инновацион ҳимоя ускунаси — паст кучланишли электр тармоқларидаги сифатсиз электр энергиясидан тармоқ инверторларини ҳимоя қилади.

Бу технология саноат корхоналари, энергия ускуналари ва қайта тикланувчи манбалар билан ишловчи тизимлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

📞 Батафсил маълумот учун: +998911329995

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун янги ғоялар

Савдо-саноат палатаси “Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳасини бошлади. Лойиҳа доирасида олимлар ўз илмий ишланмаларини тадбиркорларга тақдим этиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш имкониятига эга бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, 2021–2025 йилларда 2 200 дан ортиқ фан доктори ва 13 мингдан зиёд фан номзодлари илмий иш ҳимоя қилган бўлиб, уларнинг 863 таси бизнес билан боғлиқ соҳаларга оид.

Тадбиркорлар лойиҳа доирасидаги видеолавҳалар билан танишиб, мос илмий ғояни танлаб, ҳамкорликни бошлашлари мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, бугун, соат 13:30 да Lotte City Hotels Tashkent Palacе меҳмонхонасида олимлар ва тадбиркорлар ўртасида учрашув ташкил этилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
#live

Олимлар ва тадбиркорлар мулоқоти


👍 Айни дамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Фанлар академияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида олимлар ва тадбиркорлар ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Тадбир илм-фан ютуқларини ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига жорий этиш, илмий ғояларнинг амалий қийматини ошириш ҳамда бизнес билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
____

Диалог учёных и предпринимателей

👍 В настоящее время по инициативе Торгово-промышленной палаты Узбекистана при сотрудничестве Академии наук и Агентства инновационного развития при Министерстве высшего образования, науки и инноваций проходит встреча учёных и предпринимателей.

Мероприятие направлено на внедрение достижений науки в производство и предпринимательскую деятельность, повышение практической ценности научных идей, а также на укрепление сотрудничества с бизнесом.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍2👌2
Тадбиркорлар диққатига!

🇷🇺🇺🇿 21–22 октябрь кунлари Москва вилоятида Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари II кенгаши бўлиб ўтади. Ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун асосий майдон ҳисобланади.

Кенгаш дастурида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирлар назарда тутилган.

👍 Форум доирасида Кенгашнинг пленар мажлиси, Россия–Ўзбекистон ва Ўзбекистон–Россия ишбилармон кенгашларининг йиғилишлари, шунингдек, ҳамкорликнинг асосий йўналишларига бағишланган мавзули панел сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Улар орасида электрон савдо истиқболлари, саноатга инвестициялар, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик, энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда агросаноат комплексидаги ўзаро муносабатлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбирда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари сўралади:
👍 +998 93 007 00 40
👍 @Shorasul_Shorahmedov

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6
Олимлар ва тадбиркорлар мулоқоти — инновацион ҳамкорлик сари муҳим қадам

✔️ 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан олимлар ва тадбиркорлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир илм-фан ютуқларини ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига жорий этиш, илмий ғояларнинг амалий қийматини ошириш ҳамда бизнес билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилди.


Мулоқот фармацевтика, электротехника, қурилиш, автомобилсозлик, транспорт ва логистика йўналишларини қамраб олди. Тадбир давомида инновацион ғоялар, илмий ишланмаларни тижорийлаштириш, инвестиция жалб қилиш ҳамда амалий қўллаш механизмлари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир илм-фан ва тадбиркорлик ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиб, маҳаллий инновацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга хизмат қилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍932🔥2
2025/10/24 06:51:36
Back to Top
HTML Embed Code: