Жанубий Кореянинг Улсан метрополитен шаҳрида Фарғона–Улсан бизнес-форуми бўлиб ўтди
🇺🇿 🇰🇷 Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерзод Юлдашев, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Улсан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ан Сунг Даэ, Улсан Савдо-саноат палатаси раиси Ли Ён Чул ҳамда ҳар икки ҳудуднинг расмийлари ва тадбиркорлар иштирок этди.
Форум иштирокчилари Фарғонада бошланиб, ўзининг мантиқий давомини Улсанда топган ушбу бизнес-форум икки ҳудуд ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишини таъкидладилар. Учрашув доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.
✍️ Шунингдек, форум доирасида Фарғона вилояти ва Улсан шаҳар Савдо-саноат палаталари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат доирасида томонлар бизнес муҳитини ривожлантириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Форум иштирокчилари Фарғонада бошланиб, ўзининг мантиқий давомини Улсанда топган ушбу бизнес-форум икки ҳудуд ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишини таъкидладилар. Учрашув доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3
Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлаш рағбатлантирилади
👍 Электротехника саноатида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
◾️ 2026 йилда экспорт географиясини 80 та давлатга ва экспорт ҳажмини 3 миллиард долларга;
◾️ 2030 йилда мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажмини 225 минг тоннага етказиш.
📃 Қарорга кўра, 2026–2027 йилларда электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига айланма маблағ учун, шу жумладан, мис хомашёсини харид қилишга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти ҳисобидан, кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:
◾️ фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;
◾️ хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб берилади;
◾️ 10 миллиард сўм эквивалентигача, бироқ кредитнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига кафиллик тақдим этилади.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
“Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-304-сон, 15.10.2025 й.) қабул қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👏1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян президент Шавкат Мирзиёевга:
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
👔 Менинг икки устозим бор: бири – валиаҳд шаҳзода, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон ҳазрати олийлари, иккинчиси – сиз, президент жаноби олийлари. Мен сиздан жуда кўп нарсани ўргандим. Сиз – менинг устозимсиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏8🔥3😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги мавсум. Янги имкониятлар. Янги UzCharmExpo–EurAsia 2025
🔴 Марказий Осиёнинг чарм ва пойабзал саноати маркази — Тошкент бизнес ва инновациялар кесишувчи йирик анжуманга тайёргарлик кўрмоқда.
Чарм, пойабзал, аксессуарлар, мойна ва жун маҳсулотлари, илғор технологиялар — барчаси бир майдонда!
❤️ Янги инвестициялар
❤️ Янги экспорт шартномалари
❤️ Янги ҳамкорликлар
🗓 28–29–30 октябрь
📍 “Ўзэкспомарказ” МКМ
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Чарм, пойабзал, аксессуарлар, мойна ва жун маҳсулотлари, илғор технологиялар — барчаси бир майдонда!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🙏1
Ҳурматли олимлар ва тадбиркорлар!
Мазкур учрашувда олимлар ва тадбиркорлар иштирокида инновацион ғоялар, илмий ишланмаларни тижорийлаштириш, инвестиция жалб қилиш ва амалий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинади.
Тадбир доирасида таклиф этиладиган энг яхши илмий-амалий ғоя ва ташаббуслар саралаб олиниб, тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалиётга татбиқ этилади.
Мулоқотда иштирок этиш учун қуйидаги рақам орқали рўйхатдан ўтиш лозим:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳасига старт берилди
✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз олимларига ўз илмий ишланмаларини тадбиркорлар эътиборига ҳавола этиш имконини яратмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади — фан ва бизнес ўртасидаги кўприкни яратиш, инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишдир.
👔 Жумагул Турғунбоева, Тошкент давлат транспорт университети доценти, ўз илмий ишланмаси орқали қурилиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги ечимларни таклиф этмоқда.
Ҳамкорлик қилиш ҳамда қўшимча маълумот учун:
📞 +99897 333-16-07
📞 +99890 975-31-49
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Лойиҳанинг асосий мақсади — фан ва бизнес ўртасидаги кўприкни яратиш, инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишдир.
Ҳамкорлик қилиш ҳамда қўшимча маълумот учун:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤5
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашуви бошланади. Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, соҳа вакиллари билан мулоқот қилади.
—
Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с активом и ветеранами профсоюзов Узбекистана. Глава нашего государства выступит с речью и проведет диалог с представителями сферы.
Facebook|Instagram|X

👏3👍1
Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича амалий мулоқотлар ўтказилмоқда
👍 Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизлар учун даромад топиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Қашқадарё вилоятида тадбиркор аёллар ва масъул идоралар иштирокида амалий учрашувлар ўтказилди.
16 октябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова Яккабоғ тумани ва Шаҳрисабз шаҳридаги ҳоким ўринбосарлари, "маҳалла еттилиги" вакиллари ҳамда тадбиркор аёллар билан учрашди.
Учрашувда хотин-қизлар учун кичик бизнесни йўлга қўйиш, молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, чекка ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида хотин-қизларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этишнинг янги механизмлари юзасидан фикр алмашилди.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
16 октябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова Яккабоғ тумани ва Шаҳрисабз шаҳридаги ҳоким ўринбосарлари, "маҳалла еттилиги" вакиллари ҳамда тадбиркор аёллар билан учрашди.
Учрашувда хотин-қизлар учун кичик бизнесни йўлга қўйиш, молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, чекка ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида хотин-қизларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этишнинг янги механизмлари юзасидан фикр алмашилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
Хоразмда замонавий ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти бошланди
👍 Урганчдаги ал-Хоразмий шаҳарчасига ёндош “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “IMZO GLASS KHOREZM” масъулияти чекланган жамиятининг тобланган ойна, дераза ва эшик ромлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Лойиҳа қиймати — 7 млн доллар, йиллик қуввати эса 300 минг кв.м маҳсулот ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Замонавий хорижий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхонада йилига 116 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 100 нафар ёшлар учун янги иш ўрни яратилди.
Янги корхона фаолияти нафақат ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, балки экспорт салоҳиятини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.
🕊 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 📺 Youtube
Лойиҳа қиймати — 7 млн доллар, йиллик қуввати эса 300 минг кв.м маҳсулот ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Замонавий хорижий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхонада йилига 116 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 100 нафар ёшлар учун янги иш ўрни яратилди.
Янги корхона фаолияти нафақат ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, балки экспорт салоҳиятини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фармацевтика
“Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳаси доирасида — янги илмий ютуқ
Нилуфар Элова, Микробиология институтининг катта илмий ходими, маҳаллий прибиотик бактерия асосидаги инновацион ишланмаси орқали чет элдан келтирилаётган дори воситаларини маҳаллий маҳсулот билан алмаштириш имконини яратмоқда.
💡 Бу лойиҳа — тиббиёт соҳасида импорт ўрнини босувчи янги босқич!
🤝 Илмий ҳамкорлик ва инвестиция учун очиқ.
📞 Қўшимча маълумот учун: +998 97 264 00 76

❤6