Telegram Web Link
Афғонистон тадбиркорларининг таклиф ва муаммолари тингланди

👍 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси (ACCI) раиси ўринбосари Ариян Азимий бошчилигида мамлакатимизга ташриф буюрган Афғонистон ишбилармонлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки давлат бизнес вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо жараёнларини фаоллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Даврон Вахабов ўз навбатида ишончли ва барқарор ҳамкорликни таъминлаш, савдо интизомини кучайтириш ҳамда келишилган шартномаларнинг ўз вақтида бажарилиши муҳимлигини таъкидлади.

⚡️ Ҳурматли маҳаллий экспортёрлар!

Савдо-саноат палатаси Сизларни ҳамкорликдаги келишувларга қатъий риоя этиш ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажаришга чақиради. Бу нафақат ўзаро ишончни мустаҳкамлайди, балки Ўзбекистоннинг халқаро савдо майдонидаги нуфузини ҳам оширади.

Шу билан бирга, экспорт фаолиятида ўзини масъулиятли, ишончли ва намунавий ҳамкор сифатида намоён этган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида намунали экспортёрлар рўйхатини шакллантириш режалаштирилмоқда.


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🔥2
Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланади

“Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–303-сон, 15.10.2025 й.) қабул қилинди.


📃 Қарордан кўзланган мақсад, заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ–452-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ қимматбаҳо металларни биржа савдолари ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотишда бериладиган чегирмаларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 февралга қадар узайтирилди.

🗓 2026 йил 1 февралдан бошлаб чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча мезонлар инобатга олинади:

◾️ яратилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган заргарлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилгани ва уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисоблангани ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқлангани;

◾️ заргарлик марказларида камида бир ой давомида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъекти бўлиши.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари янгиланган Шота Руставели кўчаси билан танишди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7👍4
#cўровнома

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан хорижий давлатларда Ўзбекистон маҳсулотларини тарғиб қилиш ва савдо фаолиятини кенгайтириш мақсадида марказлашган савдо омборларини ижарага олиш режалаштирилмоқда.

Компания томонидан марказлашган савдо омборларига бўлган талаб ва таклифларни ўрганиш бўйича тадбиркорлар учун сўровнома ўтказилмоқда.

🔗 Сўровнома ҳаволаси: https://forms.gle/io6jA33TcPvqcfjJ6

Барчангизни ушбу сўровномада иштирок этишга таклиф қиламиз!


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
Президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлиб, “East Can Solutions” корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил специальную промышленную зону “Янги авлод” в Янгихаётском районе, где ознакомился с деятельностью предприятия “East Can Solutions”.

#Mirziyoyev #tanishuv #sanoat #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
5
Президент Шавкат Мирзиёев “Anglesey Food” масъулияти чекланган жамиятининг маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази фаолиятини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью центра хранения и распределения продукции общества с ограниченной ответственностью “Anglesey Food”.

#Mirziyoyev #tanishuv #logistika #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍10❤‍🔥11🔥1
2025/10/24 10:05:52
Back to Top
HTML Embed Code: